Бразилиялик вингер Эстевао Виллиан "Челси"га ўтишда тўғри қарор қилганига ишонмоқда.
Ўсиб бораётган юлдузнинг "Палмейрас"дан Лондон клубига ўтиши 2025 йилнинг ёзида амалга оширилади.
"Челси" кўп ўйинчи билан шартнома имзолаганми? Бу муаммо эмас. Мен ўз ўрним учун курашишга тайёрман. Мен бу ерга соғлом рақобатни ҳис қилиш учун кетяпман ва ўйлайманки, "Челси" энг яхши танлов.
Ҳеч қандай шубҳам йўқ", - дея 17 ёшли футболчининг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.