Миланнинг “Интер” клуби марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони Чемпионлар лигасида “Байер”дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
90-дақиқада Норди Мукиэленинг голи “доричилар”га 3 очко келтирди.
Симоне Индзаги шогирдлари энг нуфузли еврокубок турнирининг жорий мавсумида илк бор мағлуб бўлди.
"Бу катта умидсизлик, биз бор жисмоний ва маънавий кучимизни бердик. "Байер" тўпга эгалик қилиш борасида энг яхши жамоалардан бири.
Якунда шундай мағлубиятга учраганимиз жуда хафа қилди, биз бунга лойиқ эмас эдик", - деди Бастони.