"Арсенал" бош мураббийи ЕЧЛ доирасида "Славия"га қарши бўлиб ўтадиган учрашувдан олдин жамоа ярим ҳимоячиси Кристиан Нергор ҳақида фикр билдирди.
"Клуб у билан шартнома имзолаганида мен унинг қандай рол ўйнашини, жамоага нима олиб келиши мумкинлигини жуда аниқ билардим ва у буни қилмоқда. У мавсум олдидан жароҳат олишидан олдин ажойиб ҳолатда эди" - деди Артета.













