"Атлетико" клуби ва Аргентина терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Макси Родригес Диего Симеоненинг Мадрид клубидаги фаолиятига баҳо берди.
- Мавсумни муваффақиятсиз бошлаб, кейин етакчилардан бирига айланган Испания чемпионати, "Атлетико" ва Симеонени кузатяпсизми?
"Ҳа, ҳар доим. Уларга ўзгача меҳрим бор. Мен у ерда ажойиб беш йилни ўтказдим.
"Атлетико" бироз қийналган кўринади, аммо уч-тўрт ўйинда ғалаба қозониб, пешқадамларга яқинлашиб олди. Чемпионатда мавсум узоқ давом этади.
"Барса" ёки "Реал" билан рақобатлашиш қийин, аммо "Атлетико" анчадан бери яхши ҳолатда.
Симеоне клубни ақл бовар қилмайдиган даражада ўзгартирди: у туфайли улар майдонда ва ундан ташқарида грандлар билан рақобатлаша бошлади", - деди Родригес.













