«Барселона» ҳужумчиси Неймар чемоионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйинга қадар жароҳатидан тикланиб, сафга қайтади. Бу ҳақда испан матбуоти хабар бермоқда.
Футболчи кеча умумий гуруҳда машғулотларда қатнашди. Неймар бугун бўлиб ўтадиган «Реал Сосьедат»га қарши ўйин қайдномасига киритилган, лекин клуб мураббийлари уни «Сити»га қарши ўйингача асрашлари кутилмоқда.