Kirish Ro'yxatdan o'tish
07/12 00:45 Verona 3-1 Atalanta
07/12 01:00 Atletik Bilbao 1-0 Atletiko
07/12 16:30 Cremonese 2-0 Lechche
07/12 18:00 Elche 3-0 Jirona
07/12 19:00 Brayton 1-1 Vest Xem
07/12 19:00 Kalyari 1-0 Roma
07/12 20:15 Valensiya 1-1 Sevilya
07/12 21:30 Fulhem 1-2 Kristal Pelas
07/12 22:00 Lasio 1-1 Bolonya
07/12 22:30 Espanyol 1-0 Rayo Valyekano
08/12 00:45 Napoli 2-1 Yuventus
08/12 01:00 Real Madrid 0-2 Selta
08/12 19:00 Piza - Parma
08/12 22:00 Udineze - Jenoa
09/12 00:45 Torino - Milan
09/12 01:00 Vulverhempton - Man. Yunayted
09/12 01:00 Osasuna - Levante

Onlayn translyasiya

Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.

Испания Ла Лигаси

5-тур, 21 сентябрь, соат 23:00. Bosh hakam: Хосе Луис Гонсалес (Кастилия-Леон)

РЕАЛ МАДРИД

Рамос (48)

1 : 1

ВИЛЬЯРРЕАЛ

Сориано (45+1 пен)
JAMOALAR TARKIBI
13. Кико Касилья (Д)
12. Марсело
05. Рафаель Варан
04. Серхио Рамос
16. Матео Ковачич
23. Данило
08. Тони Кроос
10. Хамес Родригес
07. Криштиану Роналду
09. Карим Бензема
11. Гарет Бэйл
  01. Серхио Асенхо (Д)
02. Марио Гаспар
03. Хосе Анхель
06. Виктор Руис
05. Матео Мусаккио
14. Ману Тригурос
19. Самуэль Кастильехо
21. Бруно Сориано
18. Никола Сансоне
08. Джонатан дос Сантос
07. Денис Черишев
ZAHIRA
25. Рубен Яниз (Д)
02. Даниэль Карвахаль
06. Начо
22. Иско
17. Лукас Васкес
20. Марко Асенсио
21. Альваро Мората
  13. Андрес Фернандес (Д)
11. Яуме Коста
12. Альваро Гонсалес
20. Роберто Сориано
04. Альфред НДиае
10. Алешандре Пато
24. Рафаель Борре
SARIQ KARTOCHKA
Роналду (70)
 
Хосе Анхель (52)

Matn

90+3'
Ўйин тугади. Эътиборингиз учун рахмат.
90+2'
Роналду 25 метр масофадан жарима зарбасини амалга оширди, унинг зарбасидан сўнг Асенхо тўпни илиб олди
90'
3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Карвахал томонидан оширилган тўпни Роналду яқин масофадан дарвозага йўллаши мумкин эди. Аммо тўп тўғри дарвозабон қўлига бориб тушди
89'
Данило тўпни чап қанотдан жарима майдонига етказди, аммо уни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади
88'
Дос Сантос ўрнига Ндиае туширилди
86'
Кроос яна бир марта узоқ масофадан зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида
82'
Мората ўнг қанотдан етказилган тўпга боши билан зарба берган эди, яна Асенхо зўр ўйнаб, тўпни қайтара олди
80'
Кроос узоқ масофадан бурама услубда кучли зарба йўллади, бироқ Асенхо яна тўпни илиб олди
80'
Реалнинг ҳужуми қовушмаяпти, рақиб жуда яхши ҳимояланмоқда
78'
Мората чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширганида Асенхо уни эгаллаб олди
77'
Бензема ўрнига Мората туширилди
76'
Роналду узоқ масофадан зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартириб, майдон ташқарисига чиқиб кетди
75'
Кроос рақибига нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди
74'
Ўйин сурати бироз пасайди, кураш асосан майдон марказида кечмоқда
73'
Сансоне ўрнига Пато туширилди
72'
Бэйл ўрнига Лукас Васкес туширилди
70'
Роналду асабийлашмоқда. Рақибини оёғига тепгани учун огоҳлантирилди
68'
Бэйл яна бир марта узоқдан зарба йўллашга уриниб кўрди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
66'
Бэйл узоқ масофадан зарба йўллади, салгина ноаниқ
64'
Черишев ўрнига Роберто Сориано туширилди
61'
Бэйл ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказди, бироқ Роналду яқин масофадан уни дарвозага йўллашга улгурмади
60'
Бурчак зарбалари сони: 13-2
58'
Реал катта ташаббусга эга бўлмоқда
55'
Реал кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширмоқда, бироқ самарасиз
52'
Бэйлга нисбатан қўпол ўйнагани учун Хосе Анхель огоҳлантирилди
49'
Реал иккинчи бўлимни жуда яхши бошлади
48'
Бурчакдан оширилган тўпни Рамос боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди!
48'
ГОООЛ!!! Серхио Рамос!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим тугади, бироз дам оламиз
45+1'
Сориано пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. У тўпни оҳиста зарба билан марказдан йўллаган эди
45'
Рамос огоҳлантирилди
45'
Реал дарвозасига пенальти! Тўп жарима майдони ичида Рамоснинг қўлига тегди
44'
Кутилмаган ўзгариш. Марсело ўрнига Карвахал туширилди
43'
Ўйин сурати бироз пасайди, хавфли вазиятлар йўқ
40'
Сансоне дарвозабон билан юзма-юз чиқиши мумкин эди, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди
38'
Бэйл узоқ масофадан кучли зарба йўллади, тўп дарвоза устунини "ялаб" ўтиб кетди
35'
Данило узоқ масофадан зарба йўллади, ҳимоячилар тўпни тўсиб қолишди
33'
Роналду узоқ масофадан зарба йўллади, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
31'
Реалда ҳам яхши вазият бўлди. Чап қанотдан жарима майдонига етказилган тўпга Роналду боши билан зарба йўллади, аммо кучсиз бўлгани учун дарвозабон уни ушлаб олди
29'
Бурчак зарбасидан оширилган тўпни Сансоне яқин масофадан дарвозага йўллашига сал қолди. Тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди
28'
Жуда хавфли!!! Черишев ҳисобни очиши мумкин эди. У жарима майдони чизиғидан кучли зарба йўллаганида Касилья тўпни қайтара олди
27'
Бензема жуда яхши қарши ҳужумни йўққа чиқарди. Ҳал қилувчи вазиятда дарвозага зарба йўллай олмади
25'
Данило чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказди, бироқ ҳимоячилар Бенземага зарба йўллаш учун имконият беришмади
23'
Реалнинг бурчак зарбаси, Варан боши билан зарба йўллади, бироқ жуда ноаниқ
22'
Реал тўпни назорат қилмоқда, рақиб ҳимояда ўйнамоқда
20'
Мехмонлар футболчиси Тригерос узоқ масофдан зарба йўллади, кучсиз ва ноаниқ
18'
Жуда хавфли!!! Марсело чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди. Бэйл тўпни боши билан Бенземага етказди. Бензема яқин масофадан боши билан зарба йўллаганида Асенхо маҳорат кўсратиб, уни қайтара олди
16'
Кичик ташаббус мезбонларда, рақиб майдон марказидан ўтолмаяпти
15'
Марсело чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, жуда ноаниқ
12'
Меҳмонлар тўпни ушлаб турган ҳолда вазиятни бироз юмшатишга ҳаракат қилмоқда
10'
Хавфли бурчак зарбаси! Бэйл тўпни жарима майдонига оширди, Хамес яқин масофдан боши билан зарба йўллади, бироқ ҳимоячи тўп йўлини тўсиб қолди
9'
Илк хавфли вазият. Данило ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширганида, Бенземанинг берган зарбаси яхши чиқмади. Асенхо тўпни осонлик билан эгаллаб олди
7'
Реалнинг бурчак зарбаси яхши чиқмади, Роналду боши билан тайинли зарба йўллай олмади
5'
Меҳмонлар ҳужуми зарбагача етиб бормади, Реал ҳам яхши ҳимояланмоқда
4'
Реалнинг бурчак зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтара олишди
2'
Реал ҳужумда, рақиб катта куч билан ҳимояланмоқда
1'
Биринчи ҳужумда Данило зарба йўлламоқчи эди, аммо тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
0'
Ўйин бошланди
'
Жамоалар майдонга тушиб келишди
'
Сизларни Реал - Вильярреал ўйинини биз билан кузатиб боришга таклиф қиламиз
'
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.