Kirish Ro'yxatdan o'tish
05/12 01:00 Man. Yunayted 1-1 Vest Xem
06/12 01:00 Real Ovyedo 0-0 Malyorka
06/12 17:30 Aston Villa 2-1 Arsenal
06/12 18:00 Vilyarreal 2-0 Xetafe
06/12 19:00 Sassuolo - Fiorentina
06/12 20:00 Everton - Nottingem Forest
06/12 20:00 Manchester Siti - Sanderlend
06/12 20:00 Nyukasl - Byornli
06/12 20:00 Tottenhem - Brentford
06/12 20:00 Bornmut - Chelsi
06/12 20:15 Alaves - Real Sosyedad
06/12 22:00 Inter - Komo
06/12 22:30 Lids - Liverpul
06/12 22:30 Betis - Barselona
07/12 00:45 Verona - Atalanta
07/12 01:00 Atletik Bilbao - Atletiko
07/12 16:30 Cremonese - Lechche
07/12 18:00 Elche - Jirona
07/12 19:00 Brayton - Vest Xem
07/12 19:00 Kalyari - Roma
07/12 20:15 Valensiya - Sevilya
07/12 21:30 Fulhem - Kristal Pelas
07/12 22:00 Lasio - Bolonya
07/12 22:30 Espanyol - Rayo Valyekano

Onlayn translyasiya

Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.

Ўзбекистон кубоги

Ярим финал, дастлабки ўйин, 25 октябрь, соат 16:00. Bosh hakam: Шерзод Қосимов (Ўзбекистон)

ЛОКОМОТИВ

Сардор Мирзаев (82)

1 : 0

БУНЁДКОР

JAMOALAR TARKIBI
12.Маъмур Икромов
4.Бобурбек Йўлдошев
5.Кахи Махарадзе
8.Сервер Жепаров
10.Марат Бикмаев
11.Темурхўжа Абдухолиқов
13.Неманья Яничич
15.Сардор Мирзаев
17.Салим Мустафоев
20.Ислом Тўхтахўжаев (С)
22.Санжар Шоаҳмедов
  25.Муроджон Зуҳуров
03.Акрамжон Комилов
08.Жовлон Иброҳимов (С)
09.Минори Сато
10.Элдор Шомуродов
11.Шаҳзодбек Нурматов
16.Дилшодбек Аҳмадалиев
17.Достонбек Ҳамдамов
22.Рустамжон Ашурматов
29.Отабек Шукуров
30.Юрица Бульят
ZAHIRA
1.Игнатий Нестеров
7.Садриддин Абдуллаев
18.Тимур Кападзе
28.Икром Алибоев
33.Олег Зотеев
37.Шерзод Файзиев
71.Артур Геворкян
  45.Акбар Тўраев
14.Баҳодир Насимов
19.Забиҳилло Ўринбоев
21.Сардорбек Азимов
23.Шоҳрух Гадоев
77.Виктор Карпенко
SARIQ KARTOCHKA
Сервер Жепаров (60)
 
Юрица Бульят (30)

Matn

90+3 '
Ўйин тугади. Ярим финалнинг биринчи учрашувида "Локомотив" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб баҳси 2 ноябрь куни "Бунёдкор" майдонида бўлиб ўтади
90+2'
"Локомотив"да ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Икром Алибоев туширилди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
88'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Жовлон Иброҳимов ўрнига Забиҳилло Ўринбоев туширилди
86'
ВУУУУУҲ! Шомуродов! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Элдор қабул қилди ва унинг дастлабки зарбасини ҳимоячилар қайтаришди, такрорий зарбани Икромов қайтарди!
84'
"Бунёдкор" чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Шукуров ҳужумда фол ишлатди
82'
ГООООООЛ! Сардор Мирзаев, 1:0! Кападзе жарима майдончаси ташқарисидан юмшоқ тарзда дарвозабон майдончаси бурчагига узатма берди. Мирзаев олдинги ўтди ва бош билан дарвозани ишғол қилди
81'
"Локомотив"да щзгариш: Марат Бикмаев щрнига Артур Геворкян тушди
80'
Сардор Азимов ўнг бурчакка яқин жойдан жарима тўпини ўйинга киритиб берди. Тўп Булятга келиб тушди ва унинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
77'
"Локомотив" чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Темурхўжа
Абдухолиқов дарвозабон майдончаси чизиғи олдидан зарба берди. Зуҳуровдан ажойиб сэйв ва у чизиқ устидан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди
76'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Шаҳзодбек Нурматов ўрнига Сардор Азимов майдонга тушмоқда
75'
Шаҳзодбек Нурматов жарима майдончаси ярим айланаси чизиғи устидан зарба берди. Икромов тўпни эгаллади
74'
Абдухолиқов жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Бироз ноаниқ
73'
"Локомотив"да ўзгариш: Санжар Шоаҳмедов ўрнига Темур Кападзе тушди
73'
Вуууууҳ! Махарадзе рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни орқароққа юмалатиб берди ва Шоаҳмедов 25 метрлардан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
70'
Сато Минори бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди
67'
"Қалдирғочлар"дан яхши ҳужум. Шукуров ҳимоячилар орасида кесма пас билан Шомуродовга узатма берди. Мустафоев сўнгги паллада тўпни эгаллаб олиб, хавфни бартараф этди
65'
Мезбонларда яхиш имконият. Мирзаев ўнг қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Темурхўжа тўпни қабул қилдию, аммо зарба беришга улгурмади
63'
"Бунёдкор"нинг ҳужуми. Чап қанотдан жарима майдончасига етказилган узатмани Маъмур Икромов эгаллаб олди
62'
Жарима майдончаси бурчагига яқин жойда Комилов Серверга нисбатан фол ишлатди
61'
Шомуродов ўнг томондан жарима майдончасига кираётган шерикларига узатма берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
60'
Сервер Жепаров сариқ карточка олди
59'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавф бартараф этилди
58'
Жепаров томонидан йўлланган жарима зарбаси хавфли бўлди. Дарвоза бурчагига бораётган тўпни Зуҳуров қайтарди. Қайтган тўпни ҳимоячилар вазиятдан узоқлаштиришди
57'
Шоаҳмедовга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метр
56'
Жарима зарбаси хавфли вазиятни тақдим этмади
56'
Ҳамдамовга нисбатан фол ишлатилди. Меҳмонлар жарима зарбаси тепишади. Дарвозагача 30 метр
53'
ВУУУУҲ! Темирйўлчилар қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келишди ва Сардор Мирзаев дарвозабон майдончаси бурчагидан чап оёқда зарба берди. Тўп шундоққина дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
51'
Мирзаевда яхши имконият. Сардор жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва 14 метрлардан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
50'
Лушчан шогирдлари тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Ҳамдамов олдинга чизиққа ерлатиб узатма берди. Тўхтахўжаев тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этди
49'
Шукуровнинг саъй-ҳаракатлари эвазига бунёдкорчиларнинг ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилиб, жарима майдончасига кириб боришди, сўнгги паллада Махарадзе хавфни бартараф этди
48'
Жепаровнинг узатмасидан кейин Абдухолиқов жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, ҳимоячини алдашга киришиб кетди, аммо у офсайдда қолган экан
46'
Иккинчи бўлим старт олди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмаган
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
43'
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди. Қайтга тўпга Шоаҳмедов жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Зуҳуров тўпни эгаллаб олди
42'
Аутдан отиб берилган тўпни Темурхўжа рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилди ва очиқ турган Мирзаевга узатма берди. Сардор 10 метрлардан яқин бурчакка зарба берди. Зуҳуров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
40'
Кетма-кет ташкил этилган 3-4та хавфли ҳужумдан кейин вазият яна сокинлашгандек
35'
Марат Бикмаев жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Зуҳуров зарбани қайтарди.
33'
Вуууҳ! Достон Ҳамдамов "Локомотив" жарима майдончаси ичида зарба берди. Зарба аниқ, аммо унчалик кучли эмас. Икромов тўпни эгаллади
32'
Учрашувдаги илк хавфли вазият! Мустафоев чап қанотда икки футболчи орасидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига узатма берди. Шоаҳмедов 6-7 метрдан зарба беришга уринди. Санжарга ҳеч ким халал бермаётганди, аммо тўп унинг оёғига яхши тегмай қолди
31'
Жаримадан етказилган узатмани "Бунёдкор" футболчилари жарима майдончасидан узоқлаштиришди
30'
Юрица Бульят сариқ карточка олди. У ўзидан ўтиб кетаётган ва жарима майдончасига яқинлашаётган Темурхўжани қўли билан тортиб йиқитди
29'
Меҳмонлар жарима зарбаси тепишди. Минори томонидан йўлланган зарба аниқ бўлди, Икромов тўпни эгаллаб олди
27'
"Локомотив" тўпни назорат қилмоқда, аммо "қалбирғочлар" мудофаасини ёриб ўта олмаяпти
22'
Достон Ҳамдамов бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни қайтаришди
21'
Бурчакдан етказилган тўпга Тўхтахўжаев бош билан зарба берди, аммо ён томонга кетди. Мирзаевнинг оёқ билан берган зарбаси ноаниқ бўлди
20'
Энди эса темирйўлчилар узоқ вақт тўпни назорат қилишди ва бурчак тўпи ишлашди
17'
"Бунёдкор" ҳужум ташкил қилди. Ўнг қанотдан етказилган узатмага Нурматов бош билан зарба берди. Тўп мезбон футболчисига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
15'
Юрица Булят олис масофадан жарима зарбаси йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
14'
Олдинга чизиққа етказилган узатмани меҳмонлар ҳимоячилари қайтаришди ва қайтган тўпни Абдухолиқов эгаллаб, чап қанотдан жарима майдончасига кираётган Миразевга узатма берди. Аммо футболчилар бир-бирларини тушунишмагани боис, Сардор тўпни эгаллай олмади
10'
Жепаровнинг узатмасидан кейин Мирзаев жарима майдончасига кирди, аммо тўпни тўхтата олмади, акс ҳолда дарвозабон билан юзма-юз вазиятда қолаётганди
10'
Тўп асосан майдон марказида. Жамоалар ташаббус учун кураш олиб боришмоқда
6'
Бурчак тўпи ўйинга киритилган вазиятда Тўхтахўжаев Сато Минорига қарши ўйин қоидасини бузди
6'
Илк дақиқаларда "Бунёдкор" кўпроқ олдинга ўтаётганди, энди эса "Локомотив" футболчилари бурчак тўпи ишлашди
1'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Ўзбекистон кубогининг ярим финал босқичи доирасида "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.