Kirish Ro'yxatdan o'tish
05/12 01:00 Man. Yunayted 1-1 Vest Xem
06/12 01:00 Real Ovyedo 0-0 Malyorka
06/12 17:30 Aston Villa - Arsenal
06/12 18:00 Vilyarreal - Xetafe
06/12 19:00 Sassuolo - Fiorentina
06/12 20:00 Everton - Nottingem Forest
06/12 20:00 Manchester Siti - Sanderlend
06/12 20:00 Nyukasl - Byornli
06/12 20:00 Tottenhem - Brentford
06/12 20:00 Bornmut - Chelsi
06/12 20:15 Alaves - Real Sosyedad
06/12 22:00 Inter - Komo
06/12 22:30 Lids - Liverpul
06/12 22:30 Betis - Barselona
07/12 00:45 Verona - Atalanta
07/12 01:00 Atletik Bilbao - Atletiko
07/12 16:30 Cremonese - Lechche
07/12 18:00 Elche - Jirona
07/12 19:00 Brayton - Vest Xem
07/12 19:00 Kalyari - Roma
07/12 20:15 Valensiya - Sevilya
07/12 21:30 Fulhem - Kristal Pelas
07/12 22:00 Lasio - Bolonya
07/12 22:30 Espanyol - Rayo Valyekano

Onlayn translyasiya

Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.

ЖЧ-2018 саралаш, Осиё

«А» гуруҳи, 8-тур, 12 июнь, соат 21:45. Bosh hakam: Аҳмад ал-Каф (Уммон)

ЭРОН

Сардор Азмун (22)
Меҳди Таримий (88)

2 : 0

ЎЗБЕКИСТОН

JAMOALAR TARKIBI
1.Али Бейранванд
2.Милод Муҳаммадий
4.Жалол Ҳуссайний
6.Сайид Иззатуллоҳий
7.Масъуд Шожаий
8.Муртазо Пуралиганжий
14.Али Каримий
17.Меҳди Таримий
18.Алиризо Жаҳонбахш
20.Сардор Азмун
23.Рамин Ризоийян
  21.Александр Лобанов
2.Егор Кримец
5.Анзур Исмаилов
7.Азиз Ҳайдаров
9.Одил Аҳмедов
11.Игорь Сергеев
14.Темурхўжа Абдухолиқов
16.Станислав Андреев
17.Вадим Афонин
20.Акмал Шораҳмедов
23.Элдор Шомуродов
SARIQ KARTOCHKA
Сардор Азмун (75)
 
Вадим Афонин (28)
Даврон Ҳошимов (90+3)

Matn

90+3'
ЎЙИН ТУГАДИ. Эрон терма жамоаси муддатидан аввал Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!
90+3'
Даврон Ҳошимов охир-оқибат сариқ олди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
88'
ГОООЛ! Меҳди Таримий, 2:0! Ҳужумчи икки ҳимоячимизни алдади ва тўпни дарвозага жойлади.
85'
Бизга гол керак, аммо умуман ҳужум ташкил қила олмаяпмиз. Ўйин — ноль
80'
Эроннинг ҳужуми, Таримий бош билан ноаниқ зарба берди
75'
Сардор Азмун огоҳлантириш олди
75'
Сардор Азмун сариқ карточка олди
73'
Жалолиддин нималардир қилишга уринмоқда. Аммо уни қўллаб-қувватлайдиган футболчи топилмаяпти
72'
Машарипов чап қанотдан жарима майдончасига яхши пас берди. Аммо тўпни ҳимоячи эгаллаб олди
69'
Бурчакдан тўпини Машарипов эгаллаб олди ва тўпни жарима майдончасига қайтарди. Ҳимоячилар имконият беришмади
69'
Майдон эгаларининг хатоси эвазига бурчак тўпи ишладик
67'
Эрон жарима тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди
65'
Ўзбекистонда ўзгариш: Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Жалолиддин Машарипов туширилди
64'
Терма жамоамиз яхши қарши ҳужум ташкил қилаётганди. Шомуродов томон етказилган узатма пайтида тўп Сергеевнинг оёғига тегиб қолди
62'
Эрон жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Азмун деярли бирга бир вазиятдан дарвозага аниқ зарба бера олмади
62'
Терма жамоамиз ҳеч нарса қила олмаяпти
58'
Вууууҳ! Хавфли стандарт. Шожаий қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Офсайдда турган Таримий яқин масофадан тўп йўналишини ўзгартиришга ҳаракат қилди. Тўп Лобановнинг кўкрагига тегиб қайтди. Офсайд
56'
Чап қанотдан ҳужум ташкил қилдик, аммо узатма жуда ноаниқ бўлди
52'
Ўзбекистонда ўзгариш: Вадим Афонин ўрнига Сардор Рашидов тушди
52'
Эрон бурчак тўпини ўйинга киритди. Футболчиларимиз хавфни бартараф этишди
50'
Йўқ! Шожаийнинг зарбасидан кейин тўп анча юқоридан ўтиб кетди!
48'
Дарвозамиз томон пенальти тайинланди. Пенальтини лайнсмен белгилади. Таримий чиройли йиқилиб берди
47'
Терма жамоамиз қисқа паслар орқали яхши ҳужум ташкил қилди. Аммо Шораҳмедов бироз офсайдга чиқиб кетди
46'
Форслар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Азмун офсайдда қолди
46'
Иккинчи бўлим старт олди
'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Яна 1 дақиқадан кейин иккинчи бўлим бошланади
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Эрон-Ўзбекистон 0:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Вуууҳ! Хавфли вазият. Мезбон футболчиси ўнг қанотдан жарима майдончамизга аниқ узатма берди. Таримий 11-12 метрлардан аниқ зарба бера олмади
42'
Эронликлар жарима тўпини ўйинга киритган пайтда Лобанов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Мезбонлар имкониятдан фойдалана олишмади
40'
Ҳошимов ўнг қанотда ўйин қоидасини бузди
40'
Шомуродовнинг узатмасидан кейин Шораҳмедов чап қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончасига ерлатиб етказди. Аҳмедов зарба беришига рақиблар имконият беришмади
37'
Аҳмедов бурчак тўпини ўйинга киритди. Бейранванд тўпни эгаллаб олди
36'
Ҳошимов ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
35'
Абдухолиқов чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Зарба аниқ бўлмади
34'
Иззатуллоҳий олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
31'
Абдухолиқов рақиб жарима майдончаси олдида ҳимоячилардан тўпни олиб қўйиб, Элдорга пас берди. Аммо Шомуродов имкониятдан фойдалана олмади.
30'
Энди Эрон тўлиқ ҳимояга ўтиб олди. Кўрамиз, қай тариқа ҳужум ташкил қила оларканмиз
28'
Вадим Афонин огоҳлантириш олди
27'
Аҳмедовнинг узатмасидан кейин Сергеев жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо у Шомуродовни тўп билан таъминлай олмади
22'
ГООЛ! Сардор Азмун, 1:0! Футболчиларимиз майдон марказида қўпол хатога йўл қўйишди. Натижада Азмун дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, дарвозани ишғол қилди.
21'
Эроннинг ҳужуми. Чап қанотдан етказилган узатма ўнг қанотга ўтиб кетди. Ризоийян юқоридан берган узатмани Лобанов эгаллаб олди
19'
Жаримадан узатилган тўпни футболчиларимиз қайтаришди
18'
Эрон тўпни назорат қилмоқда. Ҳозирча ҳимояланяпмиз
12'
Эронликлар тўп назоратини ўз томонларига оғдиришга интилишмоқда
10'
Эрон яна бир марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Азиз Ҳайдаров бош билан қайтарган тўпни Ҳуссайний оёқ билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп юқорида ўтиб кетди
8'
Ўзгаришдан кейин Ҳошимов ўнг қанотдан жой олди. Шораҳмедов эса чап қанотга ўтди
6'
Ўзбекистонда мажбурий ўзгариш бўлди. Андреев ўрнига Даврон Ҳошимов тушди
6'
Бурчакдан етказилган узатмага Пуралиганжий бош билан зарба берди. Ноаниқ
6'
Ўнг қанотдан форслар томонидан етказилган узатмани Исмоилов майдон ташқарисига чиқариб юборди
5'
Аҳмедов учрашувдаги иккинчи бурчак тўпини ўйинга киритди. Иш зарбагача етиб бормади
4'
Андреев замбилдан майдондан олиб чиқиб кетилди
3'
Станислав Андреев жароҳат олди. У ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади
2'
Ўзбекистон бурчак тўпини ўйинга киритиб берди. Мезбонлар тўпни қайтаришди
0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Теҳрондаги "Озодий" стадионида Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди.

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.