07/01 01:00 | Vulverhempton | 0-3 | Nottingem Forest |
Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
Англия премьер-лигаси, 26-тур
10 февраль, соат 21:00 | ||
МАНЧЕСТЕР СИТИРаҳим Стерлинг (4, 80)
Серхио Агуэро (13, 19, 56-пен.) Илкай Гюндоган (25) |
6 : 0 |
ЧЕЛСИ |
JAMOALAR TARKIBI | ||
31.Эдерсон (Д) 02.Кайл Уокер 14.Эмерик Лапорт 05.Жон Стоунз 07.Раҳим Стерлинг 08.Илкай Гюндоган 17.Кевин де Брейне 35.Александр Зинченко 20.Бернардо Сильва 25.Фернандиньо 10.Серхио Агуэро |
01.Кепа (Д) 28.Сесар Аспиликуэта 02.Антонио Рюдигер 03.Маркос Алонсо 30.Давид Луис 07.Н’Голо Канте 08.Росс Баркли 10.Эден Азар 05.Жоржиньо 11.Педро Родригес 09.Гонсало Игуаин |
|
ZAHIRA | ||
49.Ариянет Мурич (Д) 30.Николас Отаменди 03.Данило 19.Лерой Сане 21.Давид Силва 33.Габриел Жезус 26.Риёд Маҳрез |
13.Уилфредо Кабальеро (Д) 27.Андреас Кристенсен 33.Эмерсон Палмери 22.Виллиан 12.Рубен Лофтус-Чик 17.Матео Ковачич 18.Оливье Жиру |
Matn
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Манчестер Сити" - "Челси" - 6:0! |
90' |
|
Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди |
86' |
|
"Сити" ҳамон ўйнашда давом этмоқда, маза қилиб... |
83' |
|
Нима дейиш мумкин? Мавсумнинг муҳим палласи бошланаётган пайтда "Манчестер Сити" жуда яхши формага кириб олибди. "Челси" эса бугунги ўйинда ачинишдан бошқа иложимиз йўқ |
80' |
|
ГООООООЛ! Раҳим Стерлинг, 6:0! Гвардиола шогирдлари "Барселона" услубида комбинация ташкил қилишди. Раҳим осонлик билан дарвозани ишғол қилди. Даҳшат |
78' |
|
Палмери жонли девор орасидан тўпни ўтказиб зарба берди. Эдерсон тўпни эгаллади |
77' |
|
Гюндоган жарима майдончаси остонасида рақиб футболчисини йиқитди ва сариқ карточка олди |
75' |
|
"МанСити"да ўзгариш: Фернандиньо ўрнига Давид Силва тушди |
74' |
|
ВУУУУУУҲ! Стерлинг Жезусни яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Габриелнинг зарбасидан кейин тўп дарвозабоннинг оёғидан майдонни тарк этди |
73' |
|
"Челси"да ўзгариш: Маркос Алонсо ўрнига Эмерсон Палмери туширилди |
72' |
|
Гвардиола шогирдлари хотиржамлик билан тўпни назорат қилишмоқда, исталган пайтда кескин ҳужум ташкил қилишмоқда |
68' |
|
"Сити"да яна бир ўзгариш: де Брюйне ўрнида Риёд Маҳрез ҳаракат қилади |
65' |
|
"Сити"да ўзгариш: Агуэро ўрнига Габриел Жезус майдонга тушди |
64' |
|
Меҳмонлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Аспиликуэта йўллаган зарбага аниқлик етишмади |
60' |
|
Жоржиньо огоҳлантириш олди |
60' |
|
Мезбонлар майдон марказида тўпни эгаллаб, хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Агуэро ҳимоячилар таъқиби остида ноаниқ зарба йўллади |
58' |
|
Кевин де Брюйне хавфли жарима зарбасини йўллади. Кепа мушти билан тўпни уриб юборди |
57' |
|
"Сити" меҳмонлар жарима майдончаси яқинида жарима зарбаси тепади |
56' |
|
ГООООЛ! Серхио Агуэро, 5:0! Хет-трик! Аргентиналик футболчи хотиржамлик билан дарвоза бурчагига тўпни жойлаб қўйди |
55' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Челси" дарвозасига! Аспиликуэта ўз жарима майдончаси ичида Стерлингни тепиб йиқитди |
53' |
|
"Челси"да ўзгариш: Баркли ўрнига Матео Ковачич тушди |
51' |
|
ВУУУУУҲ! Қанотдан де Брюйне етказиб берган узатмага Агуэро бош билан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди! Серхио хет-трикни расмийлаштириши мумкин эди |
50' |
|
Мезбонлар рақиб жарима майдончасига ёриб киришди. Ҳужум бурчак тўпи билан якунланди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб — 4:0. "Манчестер Сити" олдинда |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
43' |
|
Лондонликлар чап қанотдаги бурчак яқинидан жарима тўпини ўйинга киритишди. Мезбонлар ҳимоячда ҳеч қандай имконият беришмаяпти |
38' |
|
ВУУУУУУҲ! Игуаин 20 метрлардан жуда кучли ва аниқ зарба йўллади. Тўсин остига кираётган тўпни Эдерсон юқорига кўтариб юборди. Бугун бу дарвозабон жуда яхши ўйнамоқда |
35' |
|
Раҳим Стерлинг чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди, аммо икки ҳимоячини алдаб ўта олмади |
34' |
|
"Челси" футболчилари рақибни ўз жарима майдончасига "қамади". Аммо бундан ҳозирча наф чиқаётгани йўқ. Боиси, "Сити" футболчилари яхши ҳимояланишмоқда |
30' |
|
Чап қанотдан етказилган узатмани Игуаинни дарвозабон томон буришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди |
29' |
|
Педро бу сафар 15 метрдан зарба берди. Яна Эдерсон ўз ўрнида |
28' |
|
ЭҲҲҲҲҲ, ПЕДРО! Жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Испаниялик футболчининг 12 метрдан берган зарбасини дарвозабон қайтарди! |
25' |
|
ГОООООЛ! Илкай Гюндоган, 4:0! Стерлинг чап қанотдан жарима майдончасидаги Агуэрога узатма берди. Аммо ҳимоячи тўпни жарима майдончаси ташқарисига тепди. Илкай тўпни эгаллаб, дарвозани аниқ нишонга олди! "Челси" — нокаутда! |
19' |
|
ГООООООЛ! Серхио Агуэро, 3:0! Мазкур "стандарт" охир-оқибат гол билан якунланди. Ҳимоячи ўз жарима майдончаси ташқарисида бош билан дарвозабон томон узатма берди. "Офсайд"да турган Агуэро дарвозасини ишғол этди! Бундай ҳолатда офсайд қайд этилмайди, буни биласиз |
18' |
|
Давид Луиз Агуэрога нисбатан фол ишлатди |
13' |
|
ГООООООООЛ! Серхио АГУЭРО! Супергол! Аргентинали футболчи 25 метрлардан дарвоза тўққизлигини ишғол қилди! |
12' |
|
АЗАР! Бельгиялик футболчи ажойиб "слалом" билан бир нечта футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончасига ёриб кирди ва зарба берди. Тўпни Эдерсон осонлик билан эгаллаб олди |
8' |
|
ЭҲҲҲҲҲ, қандай қилиб??? Серхио АГУЭРО 3 метрдан бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади!!! Тўп устун ёнидан ўтиб кетди... Гвардиола ҳам бошини чангаллаб қолди |
6' |
|
"Шаҳарликлар" яна бир тезкор ҳужумга ўтишди. Агуэро рақиб жарима майдончасига киришга уринди, аммо у рақиб ҳимоячисини алдаб ўта олмади |
4' |
|
ГООООООЛ! Раҳим Стерлинг, 1:0! "Манчестер Сити" жарима тўпига эга бўлди. Улар кутилмаганда ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Бернарду Силвага узатма беришди. Унинг узатмасидан кейин Стерлинг дарвозани ишғол қилди. |
3' |
|
Меҳмонлар яна бир марта жарима майдончасига юқоридан узатма беришди. Игуаин тўпга ета олмади - уни дарвозабон эгаллаб олди |
2' |
|
Лондонликлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Игуаин жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо зарба беришга улгурмади |
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Сити" футболчилари киритиб беришди. |
' |
|
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келмоқда |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Англия премьер-лигасининг 26-тури доирасида марказий ўйинни биз билан кузатиб боришга таклиф қиламиз. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Челси"ни қабул қилмоқда. |
Asosiy saxifa |
© STADION.UZ Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart. Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar. |
|