Kirish Ro'yxatdan o'tish
05/12 01:00 Man. Yunayted 1-1 Vest Xem
06/12 01:00 Real Ovyedo 0-0 Malyorka
06/12 17:30 Aston Villa - Arsenal
06/12 18:00 Vilyarreal - Xetafe
06/12 19:00 Sassuolo - Fiorentina
06/12 20:00 Everton - Nottingem Forest
06/12 20:00 Manchester Siti - Sanderlend
06/12 20:00 Nyukasl - Byornli
06/12 20:00 Tottenhem - Brentford
06/12 20:00 Bornmut - Chelsi
06/12 20:15 Alaves - Real Sosyedad
06/12 22:00 Inter - Komo
06/12 22:30 Lids - Liverpul
06/12 22:30 Betis - Barselona
07/12 00:45 Verona - Atalanta
07/12 01:00 Atletik Bilbao - Atletiko
07/12 16:30 Cremonese - Lechche
07/12 18:00 Elche - Jirona
07/12 19:00 Brayton - Vest Xem
07/12 19:00 Kalyari - Roma
07/12 20:15 Valensiya - Sevilya
07/12 21:30 Fulhem - Kristal Pelas
07/12 22:00 Lasio - Bolonya
07/12 22:30 Espanyol - Rayo Valyekano

Onlayn translyasiya

Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

9 сентябрь, соат 21:00

ЎЗБЕКИСТОН

0 : 0

ИРОҚ

JAMOALAR TARKIBI
12.Санжар Қувватов
6.Даврон Ҳошимов
20.Ислом Тўхтахўжаев
15.Егор Кримец
4.Фаррух Сайфиев
7.Одил Ҳамробеков
18.Азизжон Ғаниев
19.Қувондиқ Рўзиев
23.Санжар Шоаҳмедов
10.Жалолиддин Машарипов
14.Элдор Шомуродов
  20.Муҳаммад Ҳамид
3.Мустафо Муҳаммад
6.Нажим Шван
7.Моҳанад Абдулраҳим
11.Ҳумам Ториқ
13.Башар Ресан
14.Амжид Атван
15.Дурғом Исмоил
16.Усома Жаббор
22.Ребин Ғариб
23.Майтам Жаббор
ZAHIRA
  12.Муҳаммад Солиҳ
2.Аҳмад Халаф
4.Суад Нотиқ
5.Сафа Ходий
10.Моҳанад Алий
17.Алаа Али
18.Айман Ҳуссайн
19.Маҳди Комил
21.Алаа Аббос

Matn

90+2'
Ўйин якунланди. Ўзбекистон - Ироқ 0:0
90+1'
Ибрагимов чап қанотдан жарима майдонига кирди, аммо тайинли узатма бера олмади
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
90'
Ғаниевнинг узатмасидан кейин Сергеев бош билан зарба беришга уринди. Аммо Игорь бироз ета олмади
86'
Ироқлик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
82'
Ҳамдамов бурчак тўпини ўйинга киритиб, шеригидан узатмани қабул қилаётганида офсайдда қолди
80'
Вуууҳ! Терма жамоамиз иштирокида яхши комбинация! Сергеев бош билан аниқ зарба берди. Муҳаммад Ҳамид тўпни эгаллаб олди
77'
Ўзбекистонда ўзгариш: Машарипов ўрнига Достон Ибрагимов тушди
76'
Вууууҳ! Яна бир марта хавфли вазият! Бурчакдан етказилган узатмага ироқлик футболчи яқин мософадан бош билан зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди
75'
Вууууҳ! Ироқлик футболчи жарима майдонимиз ташқарисидан айланма зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди
69'
Вууууууҳ! Ҳамдамов майдон марказидан олдинга интилди, рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба берди. Дарвозабон зарбани қайтарди
68'
Ўзбекистонда ўзгариш: Кримец ўрнига Достон Турсунов майдонга тушди
67'
Вакилларимиз қисқа паслар орқали рақиб жарима майдонига киришга уринди. МУваффаққиятсиз
66'
Ироқ иккинчи бўлимда анча фол ўйнамоқда. Терма жамоамиз, қўпол қилиб айтганда, майдон марказидан ўта олмай қолди. Балки қилинган ўзгаришлар ўз фойдасини берар
65'
Ўзбекистонда ўзгариш: Шоаҳмедов ўрнига Остон Ўрунов майдонга тушди
62'
Ўзбекистонда ўзгариш: Қувондиқ Рўзиев ўрнига Достон Ҳамдамов туширилди
59'
Машарипов жаримадан узатма беришни қойиллатмади
58'
Терма жамоамиз бурчакдаги байроқчага яқин жойда жарима зарбаси ишлади
56'
Ироқнинг хавфли ҳужуми. Зарбага етишмади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
53'
Ўзбекистонда ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев туширилди.
52'
Эҳҳҳ, Шомуродов яна бир марта қулай вазиятдан фойдалана олмади.
50'
Ироқ бурчак зарбасини амалга оширди. Марказий ҳимоячимиз тўпни қайтарди
50'
Даврон Ҳошимов огоҳлантирилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча Ўзбекистон - Ироқ - 0:0
45+1'
Терма жамоамиз бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди
43'
Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз
41'
Элдор рақиб жарима майдони остонасида ҳимоячини алдаб ўта олмади
40'
Ироқнинг иккита зарбасини бартараф этдик
37'
Жарима зарбасини Ғаниев тепди, жонли деворга тегиб қайтган тўпга Машарипов зарба берди. Тўп ҳимоячилардан майдонни тарк этди
36'
Ниҳоят ҳакам Ироқ жарима майдони остонасида жарима зарбаси белгилади
35'
Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳар иккала жамоа ҳужум қилишга интилмоқда, аммо кўзланган ниятнинг ярмидан кўпи амалга ошмаяпти. Лекин футболчиларимизда ғалаба учун иштиёқ бор
30'
Бурчакка яқин жойда Машарипов йиқитилди, аммо ҳакам яна жарима зарбаси белгиламади. Жалолга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
29'
Шомуродовнинг узатмасидан кейин Шоаҳмедов рақиб жарима майдони томони томон ҳаракатланди, аммо чизиқ устида ҳимоячи билан кураш пайтида йиқилди. Ҳакам фол қайд этмади
24'
ВУУУУУҲ! Ироқликлар голга жуда яқин келишди. Зарбага бироз аниқлик етишмади
24'
Ироқ ҳужумчиси жарима майдонимизга кириб борди. Тўхтахўжаев тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлди, аммо форвард Исломни қўли билан тортиб йиқитди. Фол
23'
Эҳҳҳҳ, Шомуродооов! Элдор яна бир марта яккама-якка вазиятда дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Афсус
22'
Вақти-вақти билан тўп назорати ироқликлар томонига ўтмоқда. Аммо улар мудофаамизни ёриб ўта олишмаяпти
15'
Дарвоқе, Жалолиддин Машарипов кеча ўғил фарзандли бўлибди. Табриклаймиз! Солиҳ фарзанд бўлсин
14'
ВУУУУУУҲ! Машарипов бурчак тўпи ишлашди ва уни ўзи ўйинга киритди. Кримец яқинг масофадан бош билан кучли зарба берди. Дарвозабон ажойиб сэйв намойиш қилиб, муқаррар голдан қутқариб қолди
12'
Тўп у жарима майдонидан бу жарима майдонига бориб келмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ
8'
Ироқликларнинг ҳужуми. Юқоридан етказилган узатмани Тўхтахўжаев бош билан қайтариб қолди
7'
Хавфли вазият! Терма жамоамиз майдон марказидан рақиб жарима майдони томон узатма берди. Шомуродов деярли бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
5'
Азиз Ғаниев олис масофадан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди
3'
Сайфиев чап қанотдан ҳужумга қўшилди ва жарима майдончасига узатма берди. Ҳужумчимиз тўпга ета олмади
1'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди.

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.