Kirish Ro'yxatdan o'tish
25/11 00:45 Lasio 3-0 Bolonya
25/11 01:00 Atletik Bilbao 1-0 Real Sosyedad
25/11 19:00 Al-Ayn 1-2 Al-Ahli (SA)
25/11 21:00 Istiqlol 0-0 Paxtakor
25/11 21:00 Al-G‘arafa 1-3 An-Nasr (SA)
25/11 22:30 Empoli 1-1 Udineze
25/11 23:00 Ar-Rayyan - Persepolis
26/11 00:45 Venetsiya 0-1 Lechche
26/11 01:00 Nyukasl 0-2 Vest Xem
26/11 15:00 Ulsan Xyonde 1-3 Shangxay Port
26/11 15:00 Vissel Kobe 3-2 Sentrel Kost

Onlayn translyasiya

Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.

Европа чемпионлар лигаси

Чорак финал. 14.08.2020 соат 23:59. Bosh hakam: Дамир Скомина (Словения)

БАРСЕЛОНА

Дэвид Алаба (7-автогол)
Луис Суарес (57)

2 : 8

БАВАРИЯ

Томас Мюллер (4, 31)
Иван Перишич (21)
Серж Гнабри (28)
Йосуа Киммих (63)
Роберт Левандовски (84)
Филиппе Коутиньо (85, 89)
JAMOALAR TARKIBI
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
02.Нелсон Семеду
03.Жерар Пике
15.Клеман Ленгле
18.Хорди Альба
05.Серхио Бускетс
21.Френки де Йонг
22.Артуро Видаль
20.Сержи Роберто
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
  01.Мануэль Нойер (Д)
17.Жером Боатенг
27.Давид Алаба
32.Йосуа Киммих
14.Иван Перишич
18.Леон Горецка
22.Cерж Гнабри
06.Тьяго Алькантара
25.Томас Мюллер
09.Роберт Левандовски
19.Алфонсо Дейвис
ZAHIRA
26.Иньяки Пенья (Д)
13.Нето (Д)
33.Рональд Араухо
24.Хуниор Фирпо
44.Оскар Мингуеза
04.Иван Ракитич
42.Мончу
46.Людовит Рейс
28.Рики Пуч
17.Антуан Гризманн
11.Усмон Дембеле
31.Ансуман Фати
  39.Рон-Торбен Хоффман (Д)
26.Свен Ульрайх (Д)
21.Лукас Эрнандес
04.Никлас Зюле
02.Альваро Одриосола
08.Хави Мартинес
10.Филиппе Коутиньо
11.Микаэль Куизанс
42.Жамал Мусила
24.Корентен Толиссо
29.Кингсли Коман
35.Жошуа Зиркии

Matn

90+2'
Ўйин якунланди. "Бавария" "Барса"ни тор-мор келтириб, ярим финалга йўл олди
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
89'
ГОООООЛ! Филиппе Коутиньо, дубл! 2:8!
88'
Саккизинчи голга бир бахя қолди
85'
Йосуа Киммих сариқ карточка олди
85'
ГОООООООЛ! Филиппе Коутиньо, 2:7!
84'
"Бавария"да ўзгариш: Дэвис ўрнига Толиссо, Горецка ўрнига Эрнандес туширилди
82'
ГООООООЛ! Роберт Левандовски, 2:6! Аммо вазиятни ВАР текширмоқда. Гол инобатга олинди. Коутиньо голга ассистентлик қилди
79'
"Бавария" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
77'
Каталонияликлар яхши комбинация ташкил қилишди. Месси жарима майдонига кирди ва зарба берди. Нойер тўпни эгаллади
75'
"Бавария"да ўзгариш: Гнабри ўрнига Коутиньо, Боатенг ўрнига Никлас Зюле туширилди
70'
"Барселона" вабанкка қўл урди. Серхио Бускетс ўрнига Ансу Фати туширилди. "Кўк-анорранглилар" 4 ҳужумчи билан ўйнамоқда
69'
Бу сафар тер Штеген қутқарди
68'
ВУУУУУУУҲ! Коман яқин масофадан бўш дарвозани ишғол эта олмади. Альба тўп йўлига ўзини ташлаб, жамоасини олтинчи голдан қутқариб қолди
67'
"Бавария"да ўзгариш: Перишич ўрнига Кингсли Коман туширилди
67'
Семеду ва Дэвис бош билан тўқнашиб кетишди. Альфонсо жароҳат олди
65'
Месси ўз услубида жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
63'
ГОООООООЛ! Йосуа Киммих, 2:5! Альфонсо Дэвис ўз қанотида Семедуни алдаб ўтиб дарвозабон майдончасига кириб келди ва узатма берди. Киммих бўш қолган дарвозани ишғол қилди
61'
"Бавария" мураббийлар штабидагилардан бирига огоҳлантириш берилди
60'
Перишич 17 метрлардан ноаниқ зарба берди
60'
Альба огоҳлантириш олди
57'
ГОООООООЛ! Луис Суарес, 2:4! Мессининг узатмасидан кейин Альба чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдони ташқарисидаги Суаресга узатма берди. Уругвайлик футболчи Жером Боатенгни чиройли алдаб ўтди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! Интрига қайтмоқда
55'
"Барса" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар ишончли ўйнашди
54'
Луис Суарес сариқ карточка олди
53'
"Бавария" тезкор қарши ҳужум ташкил қилиб, гол урди. Аммо Левандовски офсайдда қолгани учун гол бекор қилинди
51'
Альфонсо Дэвисга огоҳлантириш берилди
51'
Горецка "Барса" жарима майдони ичида тўпни кўкраги билан ўзига бўйсундирид ва зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
49'
Вууууҳ! "Бавария"да яхши имконият. Олис масофадан етказилган тўп учун курашда Мюллер Пикедан устун келди ва тўпни эгаллаб Перишичга етказди. Иваннинг зарбаси кучли ва аниқ. Тер Штеген тўпни эгаллади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Барселона"да ўзгариш: Серхи Роберто ўрнига Гризманн туширилди
45'
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус. Ҳозирча "Барселона" - "Бавария" - 1:4.
45'
"Барса"дан яхши ҳужум. Суарес 17 метрлардан зарба берди. Нойер қайтариб қолди
42'
Жером Боатенг сариқ карточка олди. У Суаресга нисбатан фол ишлатди
42'
"Бавария" темпни бироз пасайтирди, аммо ўйинни назорат қилмоқда. Хотиржамлик билан
39'
Бурчакдан етказилган узатмага Левандовски бош билан зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллади
36'
Перишич "Барса"ни аяди. Тер Штеген ва Пике қўпол хатога йўл қўйишганди
34'
"Барса" бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
32'
"Бавария" тинмаяпти, Мюнхен тўхтамаяпти. Горецка жарима майдонига кирди ва зарба берди. Бироз ноаниқ
31'
ГОООООООЛ! Томас Мюллер, 1:4! Киммих ўнг қанотдан етказган узатмани Мюллер яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди!
31'
Мюнхен суперклуби "Барса"ни тўлиқ тўпсиз қолдирди!
29'
Эҳҳҳҳҳ Левандовски! "Барселона"ни кечирди. Тер Штеген қутқарди. Эрта прессинг ишг бермоқда "Бавария"га
28'
ГООООООЛ! Серж Гнабри! 1:3! Горецканинг узатмасидан кейин Гнабри ҳимоячилардан қочиб кетди ва дарвозани ишғол қилди
27'
Вууууҳ! "Бавария" гол уришга жуда яқин келди. Перишич чап қанотдан етказган узатмани Марк-Андре қўлидан чиқариб юборди. Левандовскининг зарбаси кучли чиқмади. Тер Штеген оёғи билан қайтариб қолди
26'
"Барселона" кетма-кет иккита бурчак зарбасини ўйинга киритди. Лангле бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Боз устига, Клеман офсайдда қолган экан
24'
"Бавария"нинг юқори прессинги наф бермоқда. Ҳозир ҳам улар рақибдан тўпни олиб қўйишди. Аммо Боатенг йўллаган зарба ноаниқ бўлди
21'
ГОООООООЛ! Иван Перишич, 1:2! "Бавария" футболчилари майдоннинг рақибга тегишли қисмида Робертодан тўпни олиб қўйиб, тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Перишич жарима майдонига кирди ва ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Тўп Тер Штегеннинг оёғига, тўсинга тегиб, тўрга бориб тушди
20'
Вуууҳ! Месси 2-3 футболчи орасидан ўтиб жарима майдонига кирар-кирмас зарба берди. Нойер тўпни эгаллаб олди
18'
Бурчакдан етказилган узатмага Горецка бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
17'
"Бавария" бурчак зарбаси ишлади
13'
Хавфли вазият! Бош билан етказилган узатмани Мюллер ерга туширмасдан 14 метрлардан дарвоза томон тепди. Ноаниқ
12'
Чап қанотдан Дэвис "Барса" жарима майдонига узатма берди. Лангле бош билан тўпни майдондан чиқариб юборди. "Бавария" ижросидаги бурчак зарбаси самарасиз чиқди
11'
Лионель Месси сариқ карточка олди. У олдинга ўтаётган Дэвиснинг оёғидан чалиб йиқитди
10'
УУУҲҲҲҲҲҲҲ! Месси ўнг қанотдан айланма услубда зарба берди. Тўпга каталониялик футболчилар ета олишмади, аммо тўп олис устунга тегиб қайтди!
9'
Вуууууҳ! Семедунинг ажойиб узатмасидан кейин Суарес рақиб жарима майдони ичида дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда қолди. Уругвайлик футболчининг зарбасини Нойер қайтарди
7'
ГОООООООЛ! Дэвид Алаба, 1:1! Автогол! Альба чап қанотдан етказган узатмани марказий ҳимоячи қайтаришга уриниб, Нойернинг устидан "парашют" зарба бериб қўйди. Тўп тўрга бориб тушди!
4'
ГОООООООЛ! Томас Мюллер! 0:1! Германиялик футболчи жарима майдони остонасида Левандовски билан "девор" ўйнаб олди ва 13 метрлардан чап оёқда зарба берди. Тер Штеген зарбани қайтара олмади
3'
Вууууҳ! "Барселона" ўта хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Роберто ўнг қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдони ичида очилган Суаресга узатма берди. Сўнгги паллада Нойер қутқариб қолди
2'
Майдон маркази учун кураш бошланиб кетди
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Барса" футболчилари киритиб беришди
'
Номинал меҳмон ҳисобланган "Бавария" бугун оқ рангли футболкаларда ҳаракат қилади. "Барса" эса ўзининг анъанавий шахмат шаклидаги кўк-анорранг футболкасида ўйнайди
'
Жамоа сардорлари ва ҳакамлар иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди
'
«Барселона» ва «Бавария» клублари Лиссабондаги «Эштадиу да Луш» стадионига чиқиб келишди. Чемпионлар лигаси мадҳияси янграмоқда.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлар лигасининг чорак финал бочқичидан ўрин олган учинчи ўйинга етиб келдик

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.