Kirish Ro'yxatdan o'tish
15/05 00:00 Tottenhem 0-2 Manchester Siti
15/05 00:30 Real Madrid 5-0 Alaves
15/05 01:00 Jirona 0-1 Vilyarreal
15/05 22:30 Sevilya 0-1 Kadis
15/05 22:30 Rayo Valyekano 2-1 Granada
15/05 23:45 Brayton 1-2 Chelsi
16/05 00:00 Man. Yunayted 3-2 Nyukasl
16/05 00:00 Reyms 1-0 Marsel
16/05 00:00 Nissa 1-2 PSJ
16/05 01:00 Selta 2-1 Atletik Bilbao
16/05 01:00 Xetafe 0-3 Atletiko
16/05 22:30 Las-Palmas - Betis
17/05 00:30 Almeriya - Barselona
17/05 01:00 Real Sosyedad - Valensiya
17/05 23:45 Fiorentina - Napoli

Onlayn translyasiya

Испания Ла-лигаси, 26-тур

2 март, соат 21:00

АТЛЕТИКО

Коке (28), Габи (45)

2 : 2

РЕАЛ МАДРИД

Бензема (3), Роналду(82)
JAMOALAR TARKIBI
13.Тибо Куртуа, 2.Диего Годин, 20.Хуанфран, 23.Миранда, 3.Филипе Луис, 10.Арда Туран, 14.Габи Фернандес, 4.Марио Суарес, 6.Коке, 19.Диего Коста, 9.Давид Вилья   25.Диего Лопес, 12.Марсело, 15.Даниэль Карвахаль, 3.Пепе, 4.Серхио Рамос, 11.Гарет Бэйл, 14.Хаби Алонсо, 19.Лука Модрич, 22.Анхель Ди Мария, 7.Криштиану Роналду, 9.Карим Бензема

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Яна 2 соатдан кейин бошланадиган "Барселона" - "Альмерия" ўйинида яна кўришамиз.
'
Ҳар иккала жамоа 2 очкодан маҳрум бўлди десак адашмаган бўламиз. Боиси, бугун "Барселона" ғалабага эришса, "Атлетико"дан 2 очкога ўтиб кетади ва "Реал" билан орадаги очколар фарқини 1тага етказади
'
Ҳар иккала жамоа ғалаба қозонишни жуда истади. "Атлетико" бунга яқин эди. Аммо ўйин тугашига 8 дақиқа қолган пайтдаги кичкина эътиборсизлик туфайли ғалабани қўлдан бой берди.
'
ЎЙИН ТУГАДИ! "АТЛЕТИКО" - "РЕАЛ" - 2:2. Жанговар дуранг! Ўйинга мос натижа.
'
ЎЙИН ТУГАДИ! "АТЛЕТИКО" - "РЕАЛ" - 2:2. Жанговар дуранг! Ўйинга мос натижа.
90+4'
"Қироллик клуби" вакиллари тўпни тўғри-тўғри жарима майдончасига етказиш ўрнига, ўша жойдан бир-бирларига ошириб ўйинни давом эттиришмоқчи бўлганди, ҳакам финал ҳуштагини чалди!
90+3'
Компенсация вақти тугишига 10 сония қолганида "Реал" чап қанотда жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди
90+2'
"Реал" сўнгги 10-15 дақиқани катта ташаббус остида ўтказмоқда. Уларни дуранг қаноатлантирмайди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
88'
!!! Роналдуууу! Ҳужум чап қанотдан бошланди. Иско тўпни жарима майдончасига кириб келган Марселога берди. Ўз навбатида у тўпни дарвозабон қаршисига чиқиб боратган Криштиануга узатди. Роналду ердан 1 метрлар баландликда келаётган тўпни дарвозага тўғри бура олмади. Ноқулай бўлди.
87'
Гарет Бэйл тавани билан чиройли тарзда жарима майдончасида очилаётган Бенземага тўпни узатди. Лайнсмен Каримни офсайдда қолди деб топди. Такрорий лавҳа кўрсатдики, ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди...
86'
Модриииииич! Унинг 20 метрлардан зарба йўллашига халал беришга "Атлетико" ҳимоячилари кеч қолишди. Зарба кучли чиқди, аммо шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
83'
Арда Турон майдонни тарк этди. Кристиан Родригес ўйинни давом эттиради
82'
Анчелотти шогирдларининг ҳужуми ўнг қанотдан ташкил этилди. Иско ва Модрич девор ўйнаётган пайтда ҳимоячини тўпни эгаллаб олганди, аммо тўпни тепиб юбориш ўрнига уни яна "Реал" ҳимоячисига олдириб қўйди ва у жарима майдончасига кириб бориб, тўпни 11 метрли нуқта атрофига узатди. Роналду дарвозанинг бурчагини ишғол қилди!
82'
Гооооооллллл!!!! Роналду!!!
81'
Чап қанотдан (K8) "Реал" жарима зарбасини амалга оширди. Дарвозабон майдончасига етказилган тўпга Куртуа сакради, аммо уни қўлидан чиқариб юборди. Мезбон ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди
79'
Меҳмонлар чап қанот бўйлаб қисқа паслар орқали тез ҳужум ташкил қилишди, аммо жарима майдончасига етказилган тўп ҳеч кимга насиб қилмади ва қарама-қарши томондан майдонни тарк этди
78'
Ўйиннинг асосий вақти тугашига 12 дақиқа вақт қолмоқда. Бундан буёғига Анчелотти шогирдлари кўпроқ ҳужум ташкил қилишса керак...
76'
Бурчак тўпидан кейин "Реал" тезкор қарши ҳужум уюштирди. Аммо Иско ҳужумда фол ишлатди ва ҳакам хуштак чалди
75'
Жарима майдончасига етказилган тўпни Пепе майдон ташқарисига чиқариб юборди.
74'
!!! Роналдудан омад юз ўгирди! Модрич ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Барчадан баланд сакраган Роналду бош билан зарба берди. Тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
73'
Анчелотти учинчи алмаштиришни ҳам амалга оширди. Ди Мария ўрнига Иско туширилди
71'
"Реал"да иккинчи ўзгариш. Арбелоа ўрнига Карвахаль тушди
71'
Бугун Роналдунинг жарима зарбалари жонли девордан ўтмаяпти. Такрорий зарба ҳам футболчиларга тегиб қайтди
70'
"Реал" 18 метрлардан жарима тўпини ишлади. Ди Марияга нисбатан қўполлик
68'
Энди эса Диего Лопес маҳорат намойиш қилди. "Реал" жарима майдончасининг у қанотидан бу қанотига ўтказилиб ташкил этилган комбинацияси оқибатида Лопес дарвозасининг юқори бурчаги томон бош билан зарба берилди. Диего тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
66'
Тибо Куртуа ҳозирги вазият қаҳрамони! Жарима зарбасидан Модрич томонидан етказиб берилган тўп йўналишини Бэйл бош билан ўзгартирди. Куртув кучли реакция кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
'
Ёрдамчи мураббийлардан бири захира ҳакамига ўта жаҳлдорлик билан ўз норозилигини изҳор қилди
65'
"Атлетико" захира ўриндиғида эҳтирослар жунбушга келмоқда!
63'
Вух, Бензема! Модрич жарима майдончасининг ўнг бурчагидан жарима майдончасининг нариги томони - ичида турган Бенземага тўпни етказди. Карим тўпни ерга туширмасдан дарвозага йўллади. Тўр дарвоза устунида 1 метрлар масофадан ўтиб кетди
62'
Диего Коста тўпни эгаллаб олиб, жарима майдончасига кириб борди. У битта ҳаракат билан Пепени чалғитди, аммо Пепе уни қўли билан тортиб йиқитди. Ҳакам ушбу вазиятда қоида бузилмади деб топди
59'
"Реал"да футболчи алмаштирилди. Контрау майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Марсело туширилди
58'
Вуҳҳҳ!!! Бурчак тўпи мезбон мухлислари хавфли вазиятни тақдим этди. Диего Коста бош билан тўпни дарвоза томон йўналтирди. Тўп эса ерга тегиб сакраб, дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
57'
"Атлетико" тўпни узоқ назорат қилди ва бурчак тўпи ишлади
55'
Роналду жарима зарбасини амалга оширди. Тўп эса жонли девордан футболчилардан бирининг қўлига тегди. Футболчи икки қўлини кўкрагига атрофида кўтарганча сакради. Аммо ҳакам бу вазиятни ё пенальти эмас деб топди, ёки тўп қўлга текканини кўрмади
54'
Меҳмонлар жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Шундоққина жарима майдончаси бурчаги. L4 зона
51'
Диего Коста!!!!! "Реал" яна майдон марказида тўпни йўқотди ва мезбонлар Диего Костани дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқариб юборишди. Коста жарима майдончасига кирар-кирмас зарба йўллади. Унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Сакраётган тўпга берилган зарба муваффақиятсиз чиқди
48'
Уҳ! Диего Коста барчани алдади ва жарима тўпини жонли деворнинг остидан ерлатиб йўллади. Аммо бунга Диего Лопес алданмади. У тўпни майдон ташқарисига уриб юборди.
47'
"Реал" дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Дарвозагача 25 метр. Суртада D6 зоналар чамаси
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Иккинчи бўлим янада қизғин ўтишига асло шубҳа йўқ. Жамоаларнинг майдонга қайтишини кутамиз. Кўп вақт қолмади
'
Бугун "Атлетико" бутунлай бошқача ўйнамоқда. "Реал"дан асло қолишмаяпти. Настрой ва мотивация - даҳшат!
'
ЎЙин жуда чиройли ўтмоқда. Айнан мухлисларбоп ўтмоқда. Жуда шиддатли, тез ва хавфли вазиятларга бой
45+2'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ
'
Тўп траекторияси Чалханоглунинг зарбасига ўхшаб кетди. Жуда чиройли гол!
45+1'
Мезбонлар марказий чизиққа яқин жойда жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Футболчилардан бири тўп яқин турган Габига узатди. Фернандес эса 2-3 қадам юрар-юрмас тўпни таваккалига тепди (бошқа иложи ҳам йўқ эди - 1-бўлим тугаш арафасида эди). Тўп эса Лопес қўриқлаётган дарвозанинг юқори бурчагига бориб тушди. Диего тўпга ташланди, аммо аааанча кеч қолганди.
45+1'
"Атлетико" ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда! Габи 35-38 метрлардан гол урди!!!!
45'
Гоооооолллллл!!!!!! ЖУда даҳшатли голллл!!!!
43'
Мезбонлар томонидан уюштирилган жуда кучли прессинг оқибатида "Реал" майдоннинг ўзи томонида тўпни йўқотди. Тўп жарима майдончаси чизиғи устида турган Диего Костага етказди. У эса икки марказий ҳимоячи орасидан ўтиб кетди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятда тўпни посбоннинг устида ўтказмоқчи бўлди. Лопес тўпни кўкраги билан қайтариб қолди
43'
Диего Лопес "Реал"ни голдан қутқармоқда!!!!!
40'
Мезбонлар ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Анчелотти шогирдлари хавфни бартараф этишди
34'
Пепе ўз жарима майдончаси ичида қалтис ҳаракат қилди. "Атлетико"нинг икки нафар ҳуужмчиси ундан тўпни олиб қўйишига сал қолди
33'
Ди Мария рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни Бэйлга узатиб, ўзи жарима майдончаси ичига кириб бормоқчи бўлганида ҳимоячилардан бирига урилиб йиқилди. Вазиятга яқин турган ҳакам ўйинни тўхтатмади
31'
Ўйин темпи юқори. Тўп умуман бир жойда тўхтаб тураётгани йўқ.
28'
Коке ҳисобни очмоқда! У жарима майдончаси ичида Арда Турон етказиб берган тўпни қабул қилдию, дарҳол Лопес қўриқлаётган дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди.
28'
Гооооолллллл!!!!!
26'
Тўп ўнг қанотдан "Реал" жарима майдончасига баландлатиб етказиб берилди. Коэнтрау у ерда Диего Костани қўли билан тортиб қулатди. Пенальти йўқ. Балки тўп бу футбочлилар томонга эмас, тўғридан-тўғри майдон ташқарисига чиқиб кетаётгани учун индамагандир
25'
Майдонннинг ҳар бир қаричи учун кураш кечмоқда. Клублар тўпни йўқотган заҳоти прессинг қўллаб, уни қайтариб олиш учун ҳаракат қилишмоқда.
20'
«Атлетико» бурчал тўпи ишлаб олди. Стандартдан кейин тўп Раул Гарсияга бориб тушди. Унинг зарбаси жуда кучли лекин ноаниқ бўлди.
16'
Хаби Алонсо майдон марказида Диего Костага нисбанат қўполлик қилди, лекин ҳакам ўйин давом этишини кўрсатмоқда. Стадион жумбушга келди.
13'
Диего Коста жарима майдонига кириб бораётганида Рамос подкатда тўпни олиб қўйди. Пеналти йўқ. Футболчилар талашиб кетишди ва Арда Турон сариқ карточка олди.
10'
Диего Лопес вақтни чўзишни бошлаб юборди. Дарвозабонлар ўйин охирида қиладиган ишни Лопес аллақачон амалга оширмоқда.
7'
«Атлетико» жуда тез жавоб қайтарди. Фелипе Луис 4 нафар футболчини ортда қолдирди ва дарвза томон зарба йўллади. Лопес катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.
5'
«Реал» жуда катта тезлика олдинга борди. Анхел Ди Мария тўпни дарвоза яқинидаги Бенземага узатди. Карим эса бир ҳаракатда тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
4'
Гооооооооооооооооол
3'
Ўйиндаги илк фолни ҳам кўрдик. Хуанфран Коэнтрауга қарши қўполлик ишлатди ва ўйин қандай кечиши ҳақида эслатиб қўйди.
1'
Ўйин бошланди.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Сизларни Испания чемпионати 25-турининг марказий баҳсини кузатишга таклиф қиламиз. Бугун Мадридда «Атлетико» ҳамда «Реал» тўқнаш келади.

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.