Kirish Ro'yxatdan o'tish
15/05 00:00 Tottenhem 0-2 Manchester Siti
15/05 00:30 Real Madrid 5-0 Alaves
15/05 01:00 Jirona 0-1 Vilyarreal
15/05 22:30 Sevilya 0-1 Kadis
15/05 22:30 Rayo Valyekano 2-1 Granada
15/05 23:45 Brayton 1-2 Chelsi
16/05 00:00 Man. Yunayted 3-2 Nyukasl
16/05 00:00 Reyms 1-0 Marsel
16/05 00:00 Nissa 1-2 PSJ
16/05 01:00 Selta 2-1 Atletik Bilbao
16/05 01:00 Xetafe 0-3 Atletiko
16/05 22:30 Las-Palmas - Betis
17/05 00:30 Almeriya - Barselona
17/05 01:00 Real Sosyedad - Valensiya
17/05 23:45 Fiorentina - Napoli

Onlayn translyasiya

Испания Ла-лигаси, 26-тур

3 март, соат 01:00

БАРСЕЛОНА

Санчес (9)
Месси (24)
Пуйоль (83)
Хави (89)

4 : 1

АЛЬМЕРИЯ

Трухильо (27)
JAMOALAR TARKIBI
Вальдес, Дани Алвес, Маскерано, Пуйоль, Адриано, Хави, Фабрегас, Бускетс, Санчес, Неймар, Месси.   Эстебан Суарес, Марко Торсильери, Рафита, Анхель Трухильо, Рамон Азиз, Себастьян Дюбарбье, Сусо, Жонатан Зонго, Ферран Сориано, Верса, Алеиш Видаль

Matn

'
"БАРСЕЛОНА" - "АЛЬМЕРИЯ" - 4:1
90+3'
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ
90+2'
Эстебан ўз сейвини намойиш қилишга муваффақ бўлди. У Педронинг зарбасини қайтарди
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
"Барса" майдондаги жуда катта устунликни фақат ўйин сўнгига келиб ҳисобда акс эттирмоқда
89'
Хавииии! Жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарба дарвозабон Эстабен учун олиб бўлмас бўлди!
89'
Гоооооолллл!!!
87'
Неймар майдонни тарк этди. Кристиан Тельо майдонда пайдо бўлди
83'
Бурчакдан етказиб берилган тўпга Месси бош билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди ва уни Пуйоль дарвозага жойлаб қўйди
83'
Гооооооолллл!!!!! Карлееессс Пуйоль!
82'
Иньеста Педрони жарима майдончаси ичига бошлади. Педронинг 10 метрлардан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон муштлари билан қайтарди
81'
... қарши ҳужумга ўтишаётганида меҳмонлар ярим ҳимоячиларидан бири майдон марказида Неймарни чалиб йиқинди ва огоҳланириш олди
81'
"Альмерия" бурчак тўпини ўйинга киритди. Аммо мезбонлар тўпни эгаллаб олиб, тезкор ҳужумга ўтишаётганида...
80'
Меҳмонлар тезқор қарши уюштиришди. Ўнг қанотдан узатилган тўпга ҳужумчи эмас, Вальдес эга чиқди
79'
Фабрегас ўрнига Иньеста туширилди
79'
"Барса" икки дақиқа давомида тўпни узлуксиз равишда назорат қилди ва ўнг қанотда ДанниАлсевга нисбатан қоида бузилди
77'
Вальдес тўпга эга чиқди
76'
Меҳмонлар жарима зарбасини қўлга киритишди. K3 зонадан
75'
Алвес қанотидан уюштирилган ҳужумдан кейин бурчак тўпи ишланди
72'
Алексис Санчес ўрнига Педро Родригес туширилди
72'
Корона ўрнига Маркос Тебар тушди ("Альмерия)
71'
Месси жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб олиб, зарба беришга имкон топди. Тўп бу сафар ҳам ҳимоячига тегди
67'
Ох-хо-хоооо! "Барса" 2-бўлимнинг иккинчи ярмида ўйинни кучайтиришга қарор қилган шекилли. Ҳужум кетида ҳужум! "Альмерия" жарима майдончаси ичида комбинациялар, узатмалар амалга оширилди. Ҳаттоки дарвоза томон зарба берилди. Бироқ тўп ҳимоячига тегиб қайтди
66'
"Барса"нинг иккинчи бўлимдаги энг хавфли ҳужуми!!! Месси марказдан жарима майдончасига кира солиб чап қанотда очилган Неймарни тўп билан таъминлади. Бразилиялик ҳужум на ўзи дарвозага тўғри зарба берди, на шерикларини тўп билан аниқ таъминлади. Вазият кўкка совурилди хуллас
63'
Альмерия ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аввалига ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужум жарима майдончаси ташқарисига кўчди ва Алекс Видаль дарвозабон томон кучли зарба берди. Вальдес тўпни эгаллаб олди
62'
Меҳмонлар дастлабки футболчини алмаштиришмоқда. Барбоза майдонга тушди. Дубарбьер чиқиб кетди
59'
Алексис Санчес Неймарни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариш мақсадида узатган паси муваффақиятсиз чиқди.
56'
Неймар жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга қарор қилди. Ҳимоячи унинг йўлига қалқон бўлди
51'
Ўнг қанот ташкил этилган ҳужум натижасида тўп "Альмерия" посбони қўлига келиб тушди
48'
Мартино шогирдлари ҳозирча рақибга юқори темп таклиф этишмаяпти
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!
'

Биринчи бўлим статистика:
Голлар (2-1)
Дарвоза томон зарбалар (15-5)
Дарвоза томон берилган тўғри зарбалар (5-2),
Бурчак тўплари (5-3),
офсайд (1-0),
Қоида бузиш (5-7)
Тўп билан муомала, % (76-24).
'
"Барса" имконият берган вазиятларда "Альмерия" ҳам ҳужумга ўтмоқда.
'
Трансляциямиздан ҳам сезаётган бўлсангиз керак, "Барселона"нинг деярли ҳар бир ҳужуми жуда хавфли бўлмоқда. Фақат мезбонлар имкониятлардан фойдалана олишмаяпти. Акс ҳолди ҳисоб шу пайтгача икки хонали рақамга айланиб кетган бўларди
45'
Ҳакам биринчи бўлимга бир сония ҳам қўшмади. Танаффус
43'
Мессссииии! Санчес ўнг қанотдан тўни жарима майдончасига етказди. Тўп оёқ билан зарба бериш учун сал баландроқ бўлгани учун Лео уни дарвозага тўғрилай олмади. Унинг ортидан келаётган Неймар учун тўп жуда қулай эди. Аммо Месси бразилияликни кўрмай қолди.
42'
Месси ҳимоячилар орасини кесиб, тўпни Альвесга етказаётганди. Тўп сўнгги дамда ҳимоячиларнинг бирига тегиб қолди. Акс ҳолда Данни дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда қоларди
40'
Меҳмонлар ҳужуми хавфли бўлди. Жарима майдончаси ичида Трухильо (гол муаллифи) тўпни кўкраги билан қабул қилди, аммо Вальдес чаққонлик қилиб, тўпни эгаллаб олди
40'
"Альмерия"нинг кам сонли ҳужумларидан бири бурчак тўпи билан якунланди
38'
Месссииии!!!! Баландлатиб етказилган тўпни Санчес жарима майдончаси ичида бош билан қайтари. Қайтган тўпга Месси бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
37'
Яна Неймар чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва ҳимоячининг оёқлари орасидан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. У ерда эса тўпга оёқ қўядиган футболчи топилмади!
35'
Неймааар! Бурчак тўпидан кейин Пуйоль тўпни Неймарга етказди. Бразилиялик ҳужумчининг зарбаси бироз ноаниқ бўлди!
35'
Месси ўнг қанотда икки нафар ҳимоячини чиройли тарзда алдаб, жарима майдончасига кириб келди, аммо учинчи ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
33'
Месси жарима майдончанинг чап бурчагидан ёриб кирди ва дарвоза томон чап оёқда зарба йўллади. Кам содир бўладиган ҳолат - Мессининг зарбаси дарвозага аниқ бормади
32'
Бугун Алвес ўнг қанотдан ҳужумга жуда кўп қўшилмоқда. Бу сафар ҳам жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қабул қилди ва тўпни нариги қанотга етказди. У ёқда эса тўп ҳеч кимга насиб қилмади
30'
"Барса"нинг рақиб жарима майдончаси ичидаги комбинацияси оқибатида Месси ўткир бурчак остида даврозабон билан юзма-юз ҳолатда қолди. Футболчи ва посбон орасидаги масофа жуда қисқа эди. Яна 5 см масофа бўлганида Месси гол урарди:)
27'
Айнан шу бурчак тўпи гол билан якунланди. Тўп баландлатиб жарима майдончасига етказиб берилди. Вальдес тўпга чиқишга хатога йўл қўйди. Трухильо эса жуда осонлик билан, турган жойида дарвозани ишғол қилди! Ҳимоячилар уни бўш қолдиришганди
27'
Гоооооолллллл!!!!!
26'
Меҳмонларнинг илк хавфли вазияти. Дани Альвес жарима майдончасининг ўнг томонида Рамон Азизга нисбатан қоида бузгани учун жарима тўпи белгиланди. Жарима зарбасини Вальдес бурчак тўпи томонга чиқариб юборди
24'
Месси худди пенальтидан гол ургандек жуда осон гол урди. Ҳар ҳолда тассурот шундай бўлди
24'
Дарвозагача 25 метрдан белгиланган жарима зарбасини Лионель Месси дарвозанинг юқори бурчагига санчиб қўйди! ГОоооооооооооооооолллл!
23'
Навбатдаги қарши ҳужум пайтида Корона Мессини тортиб қолди ва ҳужумни бузди. Сариқ карточка албатта
20'
Каталония бугун қарши ҳужумда ҳам жуда тез ва хавфи ўйнамоқда! Месси чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва чап оёқда зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди. Зарба бироз кучсиз чиққанди
19'
Альвес Месси билан "девор" ўйнади ва дарвозабон майдончасига жуда яқин келди. Унинг сўнгги узатмасини дарвозабон майдон ташқарисига буриб юборди
17'
... ва тезкор ҳужумни бошлаб берди. МАйдон марказида Неймарни йиқитиб, ҳужумни бузгани учун Рамон Азиз огоҳлантирилди.
16'
"Альмерия" бурчак тўпини ўйинга киритди. Виктор Вальдес тўпни эгаллаб олди ва...
13'
Неймаааар! Жуда қулай имкониятдан фойдалана олмадия! "Барса" ўз жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллаб олди ва Хави олис масофадан Неймерни дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқариб юборди. Бразилиялик футболчи эса зарба йўллашда бироз сусткашлик қилди ва ҳимояч тўп йўлига ғов бўлди
12'
Майдон марказига яқин жойда Мессига нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди "Альмерия" вакили
9'
Мезбонлар қисқа паслар орқали меҳмонлар жарима майдончасига ёриб киришди ва тўп дарвозабон майдончасига ўнг қанотдан яқинлашган Алексис Санчесга келиб тушди. Чилилик ҳужумчи дарвозанинг бўш қолган қисмини осонлик билан ишғол қилди
9'
Гоооооллл!!!! гоооол! Гоол!!!
6'
Данни Альвес жарима майдончасига ўнг қанотдан ёриб кирди ва ўзига узатилган тўпни кўкраги билан қайтардию, аммо дарвозабон билан бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага йўллай олмади. Дарвозабон ишончли ҳаракат қилди!
5'
Каталонияликлар ҳужумлари шундоққина рақиб жарима майдончаси атрофида кечмоқда
4'
"Барса" шошилмаяпти ҳозирча
2'
Майдон эгалари дастлабки ҳужумни марказ бўйлаб уюштирмоқчи бўлишди. Майда паслар зич ҳимоядан ўтмади
1'
"Барса" ўзининг анъанавий "кўк-анорранг" формасида ўйнаётган бўлса, меҳмонларнинг футболкаси оқ, шорт ранги эса қизил
1'
"Барселона" ва "Альмерия" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланди!
'
Қадрли футбол мухлислари, Испания чемпионатидан олиб бораётган трансляцияларимизни даво эттирамиз

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.