Kirish Ro'yxatdan o'tish
15/05 00:00 Tottenhem 0-2 Manchester Siti
15/05 00:30 Real Madrid 5-0 Alaves
15/05 01:00 Jirona 0-1 Vilyarreal
15/05 22:30 Sevilya 0-1 Kadis
15/05 22:30 Rayo Valyekano 2-1 Granada
15/05 23:45 Brayton 1-2 Chelsi
16/05 00:00 Man. Yunayted 3-2 Nyukasl
16/05 00:00 Reyms 1-0 Marsel
16/05 00:00 Nissa 1-2 PSJ
16/05 01:00 Selta 2-1 Atletik Bilbao
16/05 01:00 Xetafe 0-3 Atletiko
16/05 22:30 Las-Palmas - Betis
17/05 00:30 Almeriya - Barselona
17/05 01:00 Real Sosyedad - Valensiya
17/05 23:45 Fiorentina - Napoli

Onlayn translyasiya

Осиё кубоги-2015 саралаш

«Е» гуруҳи. 6-тур, 17:00

ЎЗБЕКИСТОН

Игорь Сергеев (84)

1 : 1

БАА

Исмоил ад-Ҳаммадий (67)
JAMOALAR TARKIBI
21.Элдорбек Суюнов
3.Шавкат Муллажонов
6.Жасур Ҳасанов
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Сервер Жепаров
9.Одил Аҳмедов
10.Игорь Сергеев
15.Воҳид Шодиев
17.Санжар Турсунов
19.Виталий Денисов
20.Ислом Тўхтахўжаев
21.Элдорбек Суюнов
  1.Али Хасиф
3.Волид Аббос
4.Ҳабиб ал-Фардан
7.Али Аҳмад Мабхут
8.Ҳамдан ал-Камолий
11.Аҳмад Халил
13.Хамис Исмоил
14.Муҳаммад Абдулазиз
16.Аҳмад Хамис
17.Мажид Ҳассан
ZAHIRA
1.Муроджон Зуҳуров
2.Владимир Козак
4.Дилшод Жўраев
11.Баҳодир Насимов
12.Игнатий Нестеров
13.Давронбек Ҳошимов
14.Жамшид Искандеров
16.Сардор Рашидов
18.Фозил Мусаев
22.Иван Нагаев, 23.Акмал Шораҳмедов
  2.Эйса Аҳмад
5.Муҳаммад Абдулраҳмон
6. Муҳанад Салим
9.Абдулазиз Ҳуссайн
10.Салим Солиҳ
12.К.Эйса
15.Исмоил ад-Ҳаммадий
18. Муҳаммад Фаузий
20.Муҳаммад Месмарий
21.Бандар Муҳаммад
22.Муҳаммад Юсуф
23.Муҳаммад Аҳмад

Matn

'
Матбуот анжуманига йўл оламиз
'
Тошкентда илк марта БААдан очко олдик. Шунисига ҳам шукр
90+4'
ЎЙИН ТУГАДИ
90+3'
Денисов улоқтириб берган тўпни дарвозага йўллай олмади Сергеев ва Рашидов...
90+3'
Сўнгги ҳужум учун имконият
90+3'
Сўнгги дақиқа
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Тўхтахўжаев иккинчи сариқ карточка эвазига рақибнинг хавфли қарши ҳужумини қайтарди.
89'
Рашидов узатган тўпга Искандеров жарима майдончаси ичида ета олмади
86'
Бахтимизга рақиб футболчиси олис масофадан йўллаган зарба ноаниқ чиқди
85'
Рашидов узатган тўпни Игорь бошбилан дарвозага жойлаб қўйди!
'
Гооооооооооооооооол!!!!1 Сергеееееев!
85'
Гооооооооооооооооооооооооооооооллл Гоооооолллл гоооооооооо
84'
Аҳмад Халил аут, Салим Солиҳ тушди
83'
Аҳмад Халилнинг зарбаси хавфли чиқди. Элдорбек тўғри позиция танлагани учун тўпни қайтариб юборди
81'
Ислом БААнинг хавфли қарўи ҳужумини қўполлик билан тўхтатгани учун огоҳлантириш олди
80'
Терма жамоамиз хавфли ҳужум уюштирди, аммо рақиблар сўнгги дамда тўпни Аҳмедовдан олиб қўйишди
79'
Рақиб футболчисига симуляция учун сариқ карточка берилди!
79'
Вууууҳҳҳҳ! Иккинчи голдан бизни аввал дарвоза устуни, кейин эса Суюнов қайтарди! Яна ўша ҲАммадий!
78'
Жепаров 20 метрлардан тўпни ерга туширмасдан йўллашга ҳаракат қилди. Зарба ноаниқ чиқди
77'
Воҳид Шодиев ўрнига Иван Нагаев туширилди
76'
Элдорбек Суюнов маҳорат кўрсатмаганида иккинчи тўпни ҳам ўтказардик. У бирга бир вазиятда БАА ҳуужмчисидан тўпни олиб қолди
76'
Сервер бурчак тўпларини қойилллатмади
75'
Иккинчи бурчак тўпи
75'
Ниҳоят бурчак тўпи ишладик
73'
Терма жамоамизнинг шашти пасайиб, ўйинини йўқотиб қўйди
72'
Муҳаммад Абдулраҳмон жарима майдончаси ичида зарба берди. Суюнов эгаллаб олди
70'
Аҳмад Халил жарима майдончамиз ичида берган зарбаси Тўхтахўжаевга тегиб майдонни тарк этди
69'
Ўнг қанотда Искандеровга нисбатанн фол ишлатилди. Жарима тўпи
67'
Маҳди Алига қойил қолиш керак! Захирадан тушган Исмоил ал-Ҳаммадий жарима майдончамиз ичида икки нафар футболчисизни алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди!
67'
Гоооолллл!!!!
66'
Жасур Ҳасанов ва Санжар Турсунов майдонни тарк этишди
65'
Сардор Рашидов ва Жамшид Искандеров ўйин тўхташини кутишмоқда
65'
Бизда ҳам ўзгариш тайёрланмоқда
64'
БААда иккинчи ўзгариш. Ал-Фардан ўрнига Муҳаммад Абдулраҳмон тушди
62'
БААнинг хавфли ҳужумини Азиз Ҳайдаров бартараф этди
62'
Бурчак тўпини Сервер дарвозанинг олис бурчагига айлантирди. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
61'
Ҳасанов бурчак байроқчаси олдида ҳимоячини алдаб ўтиб, ўнг оёқда тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
59'
Ташаббус Қосимов шогирдлари томонига ўтди
57'
БУрчак тўпидан кейин ҳасанов тўпни ерга тушрмасдан дарвозага йўллади. Ҳииоячиларга тегиб қайтди тўп
56'
Денисов тўпни жарима майдончасига етказди. Турсунов дарвозабон майдончасига қайтарган тўпни эса ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи!
55'
Ҳасанов! ШУндоқ имкониятни қўлдан чиқардия! ЖЕпаро уни жарима майдончаси ичига бошлади, аммо Жасур даврозага тўғри зарба бера олмади
54'
Тўп билан кўпроқ БАА муомалада бўлмоқда
53'
Аҳмад Халил жарима майдончамиз ичида фол ишлатди
50'
Вакилларимиз ташаббусни қўлга олишмоқда. ЖАсур узатган тўпни ҳимоячилар қайтарган бўлса, Одилнинг зарбаси ноаниқ чиқди
48'
БАА иккинчи бўлимни кучли бошлади. Захирадан тушган футболчи ўйинни кучайтирди. Мураббий тактикаси бу
47'
Захирадан майдонга тушган Ҳаммадий жарима майдончамиз ичида зарба бериш имкониятига эга бўлди. БАхтимизга унинг зарбаси ноаниқ чиқди
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ
46'
БААда футболчи алмашттирилди. Аҳмад Хамис ўрнига Исмоил ал-ҳаммадий тушди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Стадионнинг ярми тўлди. 15 минг атрофида мухлим ташриф буюрди
'
Иккинчи бўлимда Қосимов ўзгаришлар қилса керак.
'
Биринчи бўлимда ташаббус Ўзбекистон томонида бўлди. Футболчиларимиз фидойилик билан ўйнашмоқда. Аммо ҳозирча футболчиларимиз бироз бир-бирларини яхши тушунишмаяпти
'
Ҳозирча ҳисоб - Ўзбекистон - БАА - 0:0
'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Рақиб бурчак тўпидан кейин юзага келган қайтариб юборганди. Элдорбек Суюнов майдон марказига келиб, тўпни чап қанотдаги Ҳасановга узатди. Жасурнинг узатмаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди, аммо тўп Одил Аҳмедовга келиб тушди. "Анжи" футболчисининг кучли зарбасини дарвозабон эгаллаб олди
44'
Жепаров тўпни қанотдаги Муллажоновга етказганди, у тўпи ишлади
43'
Мажид Ҳассан огоҳлантириш олди
42'
Бурчак тўпини Суюнов эгаллаб олиб, ўзи ҳужумни бошлаганди, аммо рақиб тўпни эгаллаб олди
41'
БААнинг дастлабки бурчак тўпи
41'
Ҳозирча бурчак тўпларидан наф чиқара олмаяпмиз
40'
Яна бурчак тўпи
39'
Иккинчи бурчак тўпи шу вазиятнинг ўзида
38'
Яна Ҳасанов қанотидан узатилган тўпдан кейин бурчак тўпи ишладик
37'
Игорь Сергеев тўпни дарвозага тўғри йўллай олмади
37'
БУрчак тўпи ишладик
34'
Сервер Жепаровга сариқ карточка. Майдон марказида рақиб оёғини босиб олгани учун
33'
Яна жарима зарбасини амалга оширдик. Жепаров тўпни олис қанотдаги Жасурга узатди. Ҳасанов тўпни дарвозабно майдонасига қайтарганди, дарвозабон унга эга чиқди
31'
Ўнг қанотда жарима зарбасини ишладик. Сервер етказиб берган тўпни Сергев бош билан дарвозага йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди
30'
Жепароооооов!!!! Одил Аҳмедов ўнг қанотда икки рақибни алдаб ўтиб, тўпни жарима майдончасига юмшоққина етказиб берди. Жепаровнинг бош билан берган зарбаси шундоққина дарвоза устидан ўтиб кетди! Сал пастроқ, Сервер!
29'
Тўп вакилларимизга қайтариб берилди
28'
Терма жамоамиз ҳужум ташкил қилаётганида ҳакам ўйинни тўхтатди. БААлик бир футболчи майдон марказида жароҳат олиб ётганди
26'
Хавфни бартараф этдик
25'
Одил Аҳмедов ўнг қанотда қоида бузди. Дарвозамиз томон жарима зарбаси
23'
Игорь Сергееееееев!!! Терма жамоамиз ноодатий тарзда марказдан ҳужум уюштирди. Жепаров-Сергеев комбинациясидан кейин Игорь 16 метрдан дарвоза томон зарба берди. Аммо тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Дарвозабон тўпни қайтара олмаганди
22'
Ўзбекистоннинг ҳужумлари сустлашиб қолди
20'
Одил Аҳмедов жарима майдончамиз ичида рақиб билан елкама-елка курашда устун келди
19'
Ҳасанов чап қанотдан тпўни яна баландлатиб етказди. Турсунов яна зарба бера олмади
18'
Аҳмаднинг зарбаси кучли бўлди. Суюнов муштлари билан тўпни узоқлаштирди
17'
БАА жарима зарбаси ишлади. Дарвозагача 20 метрлар. С8 зонаси. Тўп олдида Аҳмад Халил
15'
Бурчак тўпидан кейин тўпни роса рақиб жарима майдончаси атрофида айлантирдик. Ҳозирга гол йўқ. Сергеевнинг унча кучли чиқмаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди
14'
Кейинги ҳужум пайтида бурчак тўпи ишладик
14'
Уҳҳ, Жасур! БИр ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирдию, аммо тўпни йўқотди
12'
!!! Турсуноовв! Ҳасанов етказиб берган тўпни дарвозага тўғри йўналтира олмади! Тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепганди
12'
Бугун Ҳайдаров диспетчер ролида!
11'
Ҳасанов қаноти бўйлаб уюштирилган ҳужум пайтида тўп ДЕнисов орқали Аҳмедовга келиб тушди. Одилнинг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади
9'
Терма жамоамиз доимгидек фаоллар орқали фаол
7'
Азиз Ҳайдаров тўпни чиройли тарзда Жасур Ҳасановга етказди. 6-рақам эгаси эса тўпни жарима майдончасига етказа олмади. Ҳимоячи тўп йўлига ғов бўлди
6'
Тўп терма жамоамизда. Амирлик футболчилари ҳали ҳужумга ўта олишганича йўқ
3'
Воҳид Шодиев жарима майдончаси ташқарисида тўп учун курашда ютиб чиқди ва тўпни Турсуновга узатди. Санжарнинг жарима майдончаси узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди
1'
Дастлабки хавфли фазият. Жасур Ҳасанов етказиб берган тўпни Шодиев дарвоза томон бура олмади!
1'
Терма жамоамиз иккинчи марта ён чизиқдан тшпни ўйинга киритяпти
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ. Тўпни ўйинга БАА киритиб берди
'
БУгун Ўзбекистон терма жамоаси JOMAнинг янги дизайндаги формасида ҳаракат қилади!
'
Энди навбат Ўзбекистон мадҳиясига!
'
Дастлаб БАА миллий мадҳияси янграйди.
'
Ўзбекистон оқ, БАА қизил рангли формада ўйнайди
'
Кутиб олинг, Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда! ФИФА мадҳияси садолари остида
'
Диққат, майдонга Ўзбекистон ва БАА давлат байроқлари олиб чиқилмоқда
'
Ўйин бошланишига 15 дақиқа қолганида стадионге келган мухлислар сони тахминан 10 минг нафар
'
Энди Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркиби ўқиб эшиттирилмоқда. Мухлислар футболчиларимизнинг фамилиясини жўр бўлиб айтишмоқда.
'
Стадион сухандони жамоалар таркибини ўқиб эшиттирмоқда. БАА таркиби таништирилди
'
Улар Ўзбекистон ва БАА миллий мадҳияларини жонли ижроо этишади
'
Майдон марказида Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги оркестр саф тортди
'
Бош мураббийлар шогирдларига сўнгги кўрсатмаларини беришади
'
Ўйин бошланишига 20 дақиқа қолганида жамоалар кийиниш хонасига кириб кетишди.
'
Миржалол Қосимов ўйинни икки нафар ҳужумчи — Воҳид Шодиев, Игорь Сергеев билан бошлайди. Одил Аҳмедов эса ўйинни ҳимояда бошлаб, вақти келганда ярим ҳимояга ёрдам бериб туради.
'
Таркиблар ҳам маълум бўлди
'
Жамоалар чигалёзди машғулотларини болаб юборишди
'
Соат 16:30дан бошлаб "Бунёдкор" стадионига мухлисларнинг кириши учун рухсат берилди. Аста-секин ишқибозлар стадион бўйлаб ўз секторлари ва ўриндиқларини қидиришмоқда. Ўйин бошланишига 1 соатдан ошиқроқ вақт қолган пайтда стадион атрофида мухлислар тўлиб-тошган деб олмаймиз. Ҳар ҳолда бугун стадион тўлишига ишониш қийин.
'
Учрашув бошлангунига қадар ўйинолди янгиликлари билан сизларни танаштириб борамиз.
'
Барчангизни Ўзбекистон ва БАА миллий терма жамолари ўртасидаги Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган 6-тур баҳсини кузатиб боришга таклиф қиламиз
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ ИШҚИБОЗЛАРИ!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.