Kirish Ro'yxatdan o'tish
16/05 00:00 Man. Yunayted 3-2 Nyukasl
16/05 00:00 Reyms 1-0 Marsel
16/05 00:00 Nissa 1-2 PSJ
16/05 01:00 Selta 2-1 Atletik Bilbao
16/05 01:00 Xetafe 0-3 Atletiko
16/05 22:30 Las-Palmas 2-2 Betis
17/05 00:30 Almeriya 0-2 Barselona
17/05 01:00 Real Sosyedad 1-0 Valensiya
17/05 23:45 Fiorentina - Napoli
18/05 21:00 Lechche - Atalanta
18/05 23:45 Torino - Milan
19/05 00:00 Alaves - Xetafe

Onlayn translyasiya

Ўзбекистон Суперкубоги

7 март, соат 15:00. «Жар» стадиони

БУНЁДКОР

А.Пишур (27)
В.Шодиев (67)

2 : 1

ЛОКОМОТИВ

В.Шевченко (80)
JAMOALAR TARKIBI
25.Мурод Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов
11. Александр Пишур
16. Карлес Кото
24. Баҳодир Пардаев
27. Сардор Собирхўжав
33. Олег Зотеев, 40. Сергей Симоненко
  1.Игнатий Нестеров
22.Виктор Карпенко
19.Ислом Иномов
4.Бобур Йўлдошев
3.Евгений Гоголь
16.Жасур Ҳасанов (кич)
88.Лутфулла Тўраев
30.Дилшод Жабборов
8.Акмал Холматов
10.Фарҳод Тожиев
99.Вячеслав Шевченко
ZAHIRA
Павел Бугало
Дилшод Жўраев
Алибобо Раҳматуллаев
Воҳид Шодиев
Бобур Акбаров
Сардор Рашидов Саҳоб Жўраев
  Темур Жўраев
Ислом Тўхтахўжаев
Иброҳим Раҳимов
Фозил Мусаев
Жасур Ҳасанов (кат.)
Иван Нагаев
Сардор Мирзаев

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ва ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магометов Суперкубок ва 50 млн.ли чекни "Бунёдкор" сардори Хайрулла Каримовга топширишди
'
Ҳозир майдонда тақдирлаш маросими ўтказилади
'
"Бунёдкор" футболчилари ўз фан-клубига миннатдорчилик билдиришди
'
"Бунёдкор" - Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди! Шунингдек, ЎзПФЛ томонидан "қалдирғочлар" ҳисобига 50 млн. сўм миқдорида мукофот жамғармаси ўтказиб берилади
90+5'
Ана шу вазиятда Эрматов ўйинни якунлади. "Локомотив" - "Бунёдкор" - 1:2.
90+5'
Жарима зарбасини ҳимоячилар қайтаришди
90+4'
Хайрулла Каримовга сариқ карточка. Жарима зарбаси
90+4'
Сўнгги 30 сония
90+3'
Жасур Ҳасановнинг каттаси бу сафар тўпни ўнг бурчакдан ўйин киритди. Шевченко ўткир бурчак остида бош билан зарба берди, аммо ноаниқ
90+2'
Катта Ҳасанов жарима майдончаси ичида турган Нагаевга тўпни аниқ узатди. Ҳимоячилар Ваняга эркин ўйнаш имконини беришмади
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Кичик Ҳасанов ўнг қанотдан жарима майдончаси томон яқинлашиб борди ва тўпни жарима майдончаси ташқарисида турган футболчиларга етказди. Аммо у жойда "Бунёдкор" вакилларини футболчилани ёпишга улгуришганди
88'
Карпенко 25 метрлардан тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон зарба берганди. Тўп ҳимоячилардан бирига тегиб қайтди
88'
Воҳид Шодиев огоҳлантирилди. Тезкор Ҳасановни тўхтатгани учун
87'
Шодиеееев!!! Ўйинга тақдирини ҳал қилиши мумкин эди. Дарвозабон майдончаси ичида тўпни дарвозага бура олмади
86'
"Локо"да яхши имконият юзага келди. Нагаев шундоққина 11 метрли нуқта атрофида тўпни чап қанотда очиқ турган катта ҲАсановга узатди. Шораҳмедов эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
85'
Бурчак тўпидан кейин эса тўп дарвозага аниқ йўлланмади
84'
Хайруллла Каримов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбормаганида, қанотдан узатилган тўпни Нагаев дарвозага йўллаши мумкин эди
83'
Эслатиб ўтамиз, мабодо ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб тенглашадиган бўлса, қўшимча вақт белгиланмайди. Жамоалар дарҳол пенальтилар сериясида ғолибни аниқлашади!
82'
Ўйин тугашига 10 дақиқа қолмоқда. Ўйинга интрига қайтди.
80'
Жасур Ҳасанов бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Вячеслав Шевченко бош билан дарвозани ишғол қилди!
80'
Гооооооооооооооооооооолллл!!!!!
79'
Шораҳмедов ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, қарама-қарши қанотда Рашидов очиқ турганини кўрди. Фикр яхши эдию, аммо ижро яхши чиқмади. Тўп майдонни тарк этди
78'
Иван Нагаев жарима майдончаси ичида чалқанча услубда зарба йўллашни мақсад қилиб, Анвар Ғофуровнинг юзига тепиб юборди. Анвар ўйинни давом эттирмоқда
77'
"Локо" хавфли ҳужум ташкил этди. Нагаев тўпни жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб, ўнг қанотда очилаётган Карпенкога узатди. Викторинг дарвозабон майдончаси томон йўллаган тўпини Каримов қайтариб қолди
75'
Алибобо майдонга тушган заҳоти тўп билан "Локо" жарима майдончасига ёриб кирди. Ҳимоячилар бир амаллаб ундан тўпни олиб қўйишди
75'
Пардаев ўрнига ўйинни Алибобо Раҳматуллаев давом эттиради
72'
"Бунёдкор" футболчиси Баҳодир Пардаев жароҳат олиб майдонда ётгани учун Карпенко тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
71'
Абрамов ва-банкка қўл урмоқда. Марказий ҳимоячи Ислом Иномов ўрнига Фозил Мусаев майдонга тушди
71'
Сардор Рашидов ижросида чиройли - қайчи услубида зарба! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
68'
Захирадан майдонга тушган Рашидов ва Шодиев жамоасининг ўйинини жонлантиришди
67'
Сардор Рашидов чап қанотдан тўпни жарима майдончаси чизиғи устида турган Шодиев енгил тарзда узатди. Тўп эса Воҳиднинг чап оёғига "ўтирди" ва Нестеров қўриқлаётган дарвоза тўрини титради!
67'
Гоооооооооооооооооолллл!!!! Воҳид Шодиевдан супергол!!!!
67'
Бобур Йўлдошев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
66'
Қосимов иккинчи ўзгаришни амалга оширди. Олег Зотеев майдонни тарк этди, Воҳид Шодиев майдонга туширилди
65'
Жасур Ҳасанов (каттаси) тўпни жарима майдончасига етказаётганида тўп Шораҳмедовнинг қўлига текканини Эрматовга тушунтиришга ҳаракат қилди
62'
Шевченкккоооо!!! 4 метрдан дарвозани ишғол қила олмади!!! Чапақай Ҳасанов чап оёқда дарвоза томон зарба берди. Тўп сакраб боргани учун Зуҳуров уни қайтара олмади. Вячеслав эса Зуҳуров қаршисида туриб, тўпни дарвоза устидан ўтказиб юборди
61'
Нестеров жамоасини голдан қутқармоқда. "Локо" майдоннинг ўзларига тегишли қисмида тўпни йўқотишди ва Собирхўжаев ўнг томонда очиқ турган Пишурга тўпни етказди. Александрнигн зарбасини Игнатий эгаллаб олди
60'
Карлес Котони майдонни тарк этди. Сардор Рашидов ўйинни давом эттиради
59'
Катта ҲАсанов бурчак тўпини амалга оширди. Зотеев тўнпни жарима майдончасидан узоқлаштирди
58'
Ўйинда қўполликлар ошмоқда. Ислом Иномов Карлес Котони "блокировка" қилгани учун огоҳлантирилди.
57'
Анвар Ғофуров ҳужумчи Шевченкони тўхтатгани учун жарима тўпи белгиланди. Анварга бош ҳакам оғзаки огоҳлантириш берди. Ғофуров ҳисобида сариқ карточка бор
55'
Вух!!! "Бунёдкор"га омад кулиб боқди. БУрчак тўпидан кейин Гоголь бош билан зарба берди. Тўп эса аввал ерга тегиб, кейин дарвоза устидан ўтиб кетди
54'
Шоаҳмедов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборилди
53'
Чапақай Ҳасановни қўли билан тўхтатгани учун Жавлон Иброҳимов огоҳлантириш олди
53'
Жасур Ҳасанов чап қанотдан олдинги ўтди ва Шораҳмедов билан елкама-елка кураш олиб бориб, жарима майдончаси ичида йиқилди. Вазиятга яқин турган Эрматов пенальти йўқлигига ишора қилди
52'
Нестеров тўп ўзига узатилганидан кейин бироз қалтис ҳаракат қилди. У жарима майдончаси ичида Пишурни алдаб ўтди.
52'
Ғофуров анча олис масофадан (боз устига қанотдан) зарба йўллашга қарор қилди. Ноаниқ
50'
"Локомотив"нинг босими ортиб бормоқда. Карпенко тўпни баландлатиб жарима майдончасига узатди, қайтган тўпни эса Жабборов кучли тарзда дарвоза томон йўналтирганди. Тўп Симоненкога тегиб қайтди
49'
Жасур Ҳасановларнинг каттаси чап қанотда Шораҳмедовнинг алдаб ўтиб, жарима майдончасига яқинлашиб келди, аммо зарба беришга улгурмади
49'
Пишурнинг зарбасига Игнатий эга чиқди
48'
"Темирйўлчилар"нинг иккинчи бўлимдаги илк зарбаси ноаниқ бўлди. Жабборов 20 метрлардан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ
46'
"Локо"да иккита ўзгариш бўлди. Акмал Холматов ўрнига катта Жасур Ҳасанов, Фарҳод Тожиев ўрнига Иван Нагаев майдонга туширилди
45+2'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ. Танаффус
45+1'
Биринчи бўлимдаги сўнгги ҳужумни "Локо" ташкил этди. Холматов 20 метрлардан дарвозага аниқ зарба бера олмади.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
43'
"Бунёдкор"нинг навбатдаги қарши ҳужуми Собирхўжаевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси билан якунланди. Нестеров тўпни эгаллаб олди
43'
Бурчак тўпидан кейин Виктор Карпенко тўпни дарвоза чизиғи устида қайтариб қолди!
42'
Ғофуров чап қанотдан тўпни жарима майдончасида турган Пишур томон узатганди. Йўлдошев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
41'
"Локо" майдон марказида тўпни йўқотди ва Карлес тезлик билан жарима майдончаси яқинигача келиб, дарвоза томон зарба берганди, Йўлдошев тўпга оёқ қўйишга улгурди.
37'
Лутфулла Тўраев огоҳлантириш олди. У "Бунёдкор"нинг қарши ҳужумини қоидага хилоф равишда тўхтатди. Тактик фол
35'
"Бунёдкор" тезкор қарши ҳужум уюштирди. Зотеев тўпни жарима майдончасининг ўнг қанотида очилган Котога узатди. Карлес узатган тўпга эса "Локо" ҳимоячилар эга чиқишди
33'
"Локомотив" бир дақиқа ичида 2та ўта хавфли ҳужум уюштирди. Аввалига Тожиев чиройли пас билан Шевченкони дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Бироқ жарима майдончаси остонасида Хайрулла Каримов чиройли тарзда тўпни тўхтатиб қолди. Иккинчи вазиятда эса ўнг қанотдан юқорилатиб узатилган тўпни Холматов қулай вазиятдан дарвозага тўғрилай олмади
32'
Жасур Ҳасанов томонидан узитилган тўпга Абрамов шогирдлари зарба бера олишмади
31'
"Локо" бурчак тўпи ишлади
30'
"Локомотив" аъзолари тўпни яхши назорат қилиб, қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончаси яқинигача келишди. Вячеслав Шевченконинг зарбасига эса аниқлик етишмади
27'
"Бунёдкор" қарши ҳужум уюштирди ва Пишур бир ҳимоячи қаршисида туриб тўпни чап қанотдан ёрдамга келган Карлесга узатди. Кото ҳимоячилардан бирини алдаб ўтмоқчи бўлганида, қайтган тўпни Пардаев ўзи билан олиб кетди ва қарама-қарши қанотга узатди. ПИшур эса дарвозанинг бўш қолган қисмини осонлик билан ишғол қилди
27'
ГОООООЛЛЛЛЛЛ!!!!!
25'
"Қалдирғочлар"нинг яна бир хавфли ҳужуми жарима майдончаси остонасида барҳам топди
23'
Ўйиндаги ташаббус аста-секин "Бунёдкор" томонига ўтаётгандек. Уларнинг ҳужумлари дадилроқ кўринмоқда. Ҳозирча эса хавфли вазиятлар деярли йўқ
21'
Симоненконинг кучли зарба ҳимоячилардан бирга тегиб қайтди
21'
Бугун марказий ҳимоячиси позициясида ўйнаётган Иномов Пишурга нисбатан қоида бузди. Дарвозагача 30 метрлар масофа бор
20'
"Бунёдкор" майдон марказида рақибидан тўпни олиб қўйиб, ҳужумга ўтаётганида Бобур Йўлдошев Иброҳимовга нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилди ва тўпни қайтарди.
18'
Ўйин асосан майдон марказида. Жамоалар ҳужум ўтишаётганидан тўпни йўқотишмоқда
15'
Евгений Гоголь дарвозабон Нестеров узатиб берган тўпни тўхтатиб қола олмади ва натижада тўпни Карлес Котога тўпни олдирди. У қоида бузиш эвазига "Бунёдкор"нинг тезкор ҳужумини қайтарди. Огоҳлантириш
14'
Жарима зарбаси жуда нўноқлик билан амалга оширилди - ҳам кучсиз, ҳам ноаниқ
13'
Хайрулла Каримов тўпни қайтаришда оёғини баланд кўтариб, Шевченконинг бошига тепиб юборди. Жарима зарбаси. Е4
11'
Собирхўжаевнинг ноаниқ узатмаси туфайли "Бунёдкор"нинг ҳужуми якунига етмай қолди
10'
Ўйин темпини юқори деб айта олмаймиз ҳозирча. Футболчилар кўпроқ аниқликка эътибор қаратишмоқда
8'
Анвар Ғофуров чан қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончасига ерлатиб узатганида, Бобур Йўлдошев тўпни эгаллаб олди
7'
Холматов Лутфулла Тўраев билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кириб борди, бироқ Акмалнинг сўнгги узатмасига аниқлик етишмади
7'
Анвар Ғофуров асабларини жилолай олмади ва у очиқчасига Жасур Ҳасанов хавфли ташланди. Дастлабки огоҳлантириш
4'
Абрамов шогирдлари "қалдирғочлар"ни тўпсиз югуртиришга мажбур қилишмоқда
3'
Тўп билан "Локомотив" муомала қилмоқда. Абрамовнинг "имзо"си сезила бошлади.
1'
"Қалдирғочлар"нинг илк ҳужуми жарима майдончасигача етиб келди. Чап қанотдан узатилган тўп Пишургача етиб келмади
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Ўйинни "Локомотив" бошлаб берадиган бўлди
'
Жамоалар айлана ҳосил қилиб, сўнгги аҳдлашувни амалга оширишди
'
Бугун "Локомотив" қизил-қора-қизил рангли формада ўйнаса, "Бунёдкор"нинг формаси тўлалигача оқ
'
Ҳакамлар ва жамоалар сардорлари ўртасида мини-қуръа ўтказилди. ЖАмоалар эсдалик учун суратга тушишди.
'
Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда
'
Бугун "темирйўлчилар" расмий мезбон, шунинг учун "Локо" номи биринчи бўлиб тилга олинмоқда
'
Диққат кутиб оламиз, "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда
'
Барчангизни Ўзбекистон чемпионатининг 23-мавсуми бошланаётгани билан табриклаймиз!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.