Kirish Ro'yxatdan o'tish
08/05 00:00 PSJ 0-1 Borussiya D
09/05 00:00 Real Madrid 2-1 Bavariya
10/05 23:45 Frozinone - Inter
11/05 00:00 Nissa - Gavr
11/05 00:00 Brest - Reyms
11/05 00:00 Alaves - Jirona

Onlayn translyasiya

Dubai Match World Cup 2012

Учрашув ниҳоясига етди

«Бунёдкор» (Ўзбекистон)

Б.Пардаев (73)

1 : 0

«Ксамакс» (Швейцария)

JAMOALAR TARKIBI
1 Игнатий Нестеров
2 Акмал Шораҳмедов
4 Хайрулла Каримов
9 Анвар Ражабов
13 Лутфулла Тўраев
14 Артис Лазгинс
17 Камолиддин Мурзоев
18 Славолюб Жоржевич
21 Данило Белич
22 Виктор Карпенко
23 Саҳоб Жўраев
  12 Жан-Фран Беденик (С)
3 Михаэль Фаччинетти
4 Тимоти Нгарудендамво
5 Мукуана Пайто
6 Абду Дамфа
11 Жеффри Тренд
13 Бастьиан Гейгер
16 Набил Соуни
20 Макс Велозо
21 Тибаулт де Коулон
23 Майк Гомес

Matn

90'
Учрашув тугади. "Калдиргоч"лар турнирда биринчи галабасига эришишди.
81'
Қосимов шогирдлари чиройли комбинация уюштиришди. Аммо якуний зарба кучсиз чиқди.
79'
Саломов стандартни ноаниқ амалга оширди.
79'
Каримов ўрнига Филипосян майдонга тушди.
78'
Пардаевга қарши қўполлик учун 17 метрдан (L6) жарима тўпи белгиланди!
75'
Мурзоев офсайдда қолди. Акс ҳолда бирги бир вазиятга чиқарди
74'
Мурзоев жарима майдонча ичида йиқитилганди, аммо тўпга биринчи бўлиб етиб келган Пардаев 16 метрдан зарба йўллаб ҳисобни очди. Тўп йўл-йўлакай дарвозабоннинг қўлига тегди
73'
Баҳодир Пардаев гол урди!
72'
Карпенко! Бирга бир вазиятда 6-7 метрдан дарвозани ишғол қила олмади!
71'
"Бунёдкор" яхши қарши ҳужумни йўққа чиқарди. ноаниқ паслар орқали
69'
D6 зонадан рақибларимиз жарима тўпини тепишади
68'
Саҳоб Жўраев ўрнига Жавлон Мирабдуллаев майдонга туширилди
67'
Дарвозага зарба бериш бўйича статистика - 21:9, вакилларимиз фойдасига
66'
Карпенко рақиб жарима майдончаси ичида ўткир бурчакдан (М4 зона) зарба берди. Тўп дарвозабон оёғига тегиб, майдонни тарк этди
66'
Камолиддин МУрзоевнинг кучли зарбаси тўппа тўппа-тўри рақиб дарвозбони қўлига бориб тушди
65'
Жоржевич жарима майдончаси ичида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи хавфли бўлди. Лекин гол эмас
64'
Шавкат Саломов огоҳлантирилди. Ҳакамга эътироз билдиргани учун
62'
Баҳодир Пардаев рақиб жарима майдончаси ичида тўп учун курашда йиқилиб тушди. ҲАкамнинг ҳуштаги жим. Баҳодир йиқилмаганда яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганди!
60'
Ташаббус вакилларимиз томонига ўтди. Бурчак тўпидан сўнг Жожевич бош билан зарба берди. Дарвозабон ушлаб олди тўпни
59'
Пардаевнинг яна бир паси ноаниқ бўлди
59'
"Бунёдкор" ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Пардаев ўнг томондан жарима майдончасига кириб борди ва тўпни шерикларига аниқ етказиб бера олмади!
54'
Ўйинг тенгма-тенг кечмоқда. ЖАмоалар ташаббус учун курашишмоқда
51'
Вадим Абрамов ва Баҳром Давлатов стадионда ёнма-ён ўтириб, ўйинни томоша қилишмоқда
49'
"Ксамакс" D5 зонадан жарима тўпини тепди. Тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.
48'
ШАвкат Саломов ўйинга фаол қўшилди. Бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаётганди, дарвозабон чаққонлик қилиб, тўпни эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлимни вакилларимиз бошлаб беришди
46'
"Бунёдкор"да 3та ўйинчи алмашмоқда. Майдонга Анвар Ғофуров, Шавкат Саломов ва Юрий Евдокимов туширилди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Биринчи бўлим тугади. Қўшимча вақт белгиланмади
44'
Белич дарвозабонни алдаб ўтдию, аммо ўткир бурчак остидан бўш қолган дарвозага тўпни аниқ йўллай олмади!!!
43'
Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни С6 зонага етказиб берди. Карпенко тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон йўллади. Озгина ноаниқ
42'
Хайрулла Каримов ҳужумдаги Белични тўп билан жуда яхши таъминлаганди. Легионер футболчи тўпни ўзига бўйсундира олмай, яхши вазиятни кўкка совурди
40'
Дарвоза тўсини яна бир марта "Ксамакс"ни голдан қутқариб қолди. Бу сафар ҳам бош ролда Мурзоев
39'
"Бунёдкор"нинг хавфли қарши ҳужуми! Белич чап қанотда очилаётган Ражабовни тўп билан таъминлади. Анвар тўпни жарима майдончасига етказди. ҲИмоячи тўпни бир амаллаб майон ташқарисига чиқариб юборди.
37'
Швейцариялик футболчи ҳакамнинг ҳуштагидан сўнг дарвозани ишғол қилди
36'
Европаликлар ҳужум уюштиришга уринишмоқда. Ҳозирча ҳеч қандай самара бераётгани йўқ.
34'
Қосимов нималарнидир қоғозга қайд қилиб қўймоқда.
32'
"Бунёдкор" ҳужумдан бироз тин олиб, асосан ҳимояланмоқда.
27'
Ўйин майдон марказида кечмоқда. Белич ўйин қоидасини бузди
24'
Мурзоевнинг бош билан берган зарбаси аввал ерга тегиб, кейин дарвоза тўсинига тегди ва майдонни тарк этди. Тўпни Саҳоб Жўраев етказиб берганди
23'
С7 зонасидан стандарт. Карпенко тўп олдида
22'
Анвар Ражабов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва ноаниқ зарба берди
22'
Швейцария чемпионатининг 4-ўрнида бораётган "Ксамакс" унчалик кучли жамоа эмаскан. Тахминан Ўзбекистоннинг "Машъал" жамоасига ўхшаб кетади.
20'
Саҳоб ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячи уни қайтарганди, дарвозабон тўпни ушлаб олди. Ҳимоячи тўпни атайлаб етказиб бермади.
19'
Данило Белич офсайдда қолиб кетди
19'
Ҳозир "Бунёдкор" дарвозаси майдоннинг ўнг, рақибларники эса чап томонда.
18'
Юқоридаги майдон суратига эътибор қаратинг, у ерда майдон шахмат доскаси тарзида катакларга бўлиниб, рақам ва ҳарфларга бўлинган. Шарҳ давомида ушбу катакчалардан фойдаланамиз.
15'
"Ксамакс" футболчиси Тибаулт де Коулон 24 метрдан дарвозага аниқ зарба йўллайди. Нестеров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
13'
Белич ўйиндан ташқари ҳолатда
12'
Боз устига, рақибини чалиб йиқитгани учун Данило Белич огоҳлантирилди.
11'
Карпенко ўнг қанотда тўпни қабул қилиб олиб, Белични бирга бир вазиятга чиқараётганди. Аммо тўп ҳимоячидан ўтмади
8'
Бурчак тўпи хавфли бўлди. Аммо ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. Ташаббус ўзбекистонликлар томонида
7'
Қосимов шогирдлари бурчак тўпи тепишади
6'
Европаликлар майдон марказидан ўта олишмаяпти. "Қалдирғочлар" тўпни улардан олиб қўйишяпти
4'
Мурзоев бурчак тўпидан сўнг бош билан зарба берди. Ноаниқ.
3'
Виктор Карпенко бурчак тўпи ишлади
2'
"Бунёдкор" ўзининг илк ҳужумини уюштирди. Дарвозабон ўз ўрнини ташлаб чиқиб, тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди
1'
Ўйин бошланди!
'
"Бунёдкор" сардори — Виктор Карпенко
'
Жамоалар ФИФА мусиқаси садоси майдонга чикиб келишди ва ҳозирда жамоа сардорлари ва ҳакамлар мини қуръада иштирок этишмоқда
'
"Бунёдкор" бугунги учрашувда оқ либосда ўйнаса, рақиблар қизил-қора либосда майдонга тушишади.
'
Учрашувни БАА ҳакамлар ассоциацияси аъзолари бошқариб боришади. Бош ҳакам - Бадир Абдулла, ён чизиқларда - Саид Сереиҳ ва Масъуд Ҳасан, тўртинчи ҳакам - Али Аҳмулла.
'
Бугун "Бунёдкор" Дубайда бўлиб ўтаётган мусобақа доирасида Швейцария жамоаси билан майдонга тушади. Биринчи ўйинда ҳар иккала жамоа рақибларига имкониятни бой беришганини инобатга олсак, бу жамоалар финалда ўйнаш ҳуқуқини маҳрум бўлиб улгуришди. Бугунги ўйинда ғолиб чиққан жамоа 2 ёки 3-ўринни қўлга киритиши мумкин.
'
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун сайтимиз орқали илк матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз.

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.