Kirish Ro'yxatdan o'tish
15/05 00:00 Tottenhem 0-2 Manchester Siti
15/05 00:30 Real Madrid 5-0 Alaves
15/05 01:00 Jirona 0-1 Vilyarreal
15/05 22:30 Sevilya 0-1 Kadis
15/05 22:30 Rayo Valyekano 2-1 Granada
15/05 23:45 Brayton 1-2 Chelsi
16/05 00:00 Man. Yunayted 3-2 Nyukasl
16/05 00:00 Reyms 1-0 Marsel
16/05 00:00 Nissa 1-2 PSJ
16/05 01:00 Selta 2-1 Atletik Bilbao
16/05 01:00 Xetafe 0-3 Atletiko
16/05 22:30 Las-Palmas - Betis
17/05 00:30 Almeriya - Barselona
17/05 01:00 Real Sosyedad - Valensiya
17/05 23:45 Fiorentina - Napoli

Onlayn translyasiya

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал

Жавоб учрашув. 19 март, соат 00:45

РЕАЛ МАДРИД

Роналду (21, 73)
Морато (75)

3 : 1

ШАЛЬКЕ-04

Хоогланд (31)
JAMOALAR TARKIBI
Касильяс
Рамос
Начо
Варан
Коэнтрау
Иско
Алонсо
Ильярраменди
Хесе
Мората
Роналду
  Фэрманн
Айхан
Колашинац
Хеведес
Матип
Дракслер
Макс Майер
Нойштедтер
Хоогланд
Хунтелар
Обаси

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат! Соғлик тилаб қоламиз!
'
"Реал" - "Шальке 04" - 3:1. Умумий натижа эса - 6:1. "Мадрид" расман чорак финалда!
90+3'
Россиялик ҳакам Коросёвнинг финал хуштаги янгради.
90+2'
Хоогландга тиббий ёрдам кўрсатилди
90+1'
Бэйл жарима майдончаси ичида ўткир бурчак остида тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўймоқчи бўлди. Аммо Ферманн тўпни эгаллаб олди
90+1'
Иккинчи бўлимга ҳам 2 дақиқа қўшиб берилди
90'
БУрчак тўпидан кейин тўп жарима майдончаси чизиғи устидан турган Хоогландга келиб тушди. Аммо у 17 метрдан дарвоза томон тўғри зарба бера олмади
90'
"Шальке" бурчак тўпи ишлади
88'
Ўйин якунланиб бормоқда. Икки ўйин натижаси бўйича ҳисоб 9-2га етди. Аммо "Реал" 10-голни уриш ниятида
87'
Иско ҳаммасини тўғри бажарди. Бир ҳимоячини алдаб ўтган ҳолда дарвозабон майдончасига (ўткир бурчак остида) яқинлашди ва зарбани жудаям ноаниқ берди
84'
Роналдунинг 2013-2014 мавсумда урган голлари сони 51тани ташкил этмоқда
83'
Вууууҳҳҳҳҳ!!! Роналдудан омад юз ўгирмоқда!!! У тўпни эгаллаб олиб, икки ҳимоячи орасидан ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Барчасини жуда тез ва тўғри бажарди. Аммо тўп олис устунга тегиб қайтди! Криштиану бошини чангалламоқда!
81'
Ўйинни яхши ўтказаётган Бэйл ҳам ўз ҳисобига гол ёзиши мумкин эди. Бу сафар Морато чап қанотдан тўпни унга етказди. Гаретнинг оёғига тўп яхши тегмай қолди. Акс ҳолда 5-6 метрлардан дарвозани ишғол қилиш муаммо эмасди
80'
Кан Айхан ўрнига Энтони Аннан майдонга тушди
79'
Жарима зарбасини эса ҳимоячилар қайтаришди
78'
Ўша заҳоти уюштирилган қарши ҳужум пайтида Бэйлни Попадопулос қоидаги хилоф тарзда тўхтатди ва огоҳлантириш олди
78'
Германияликлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Ўткир бурчак остида берилган зарбани Касильяс оёғи билан қайтариб қолди.
75'
Дастлаб Морато дарвозабон билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади - дарвозабон тўпни ён томонга уриб юборди. Тўпга Роналду етиб келди ва бўш қолган дарвозага зарба йўллади. БИроқ тўп дарвоза тўсинига тегиб, нарига қанотдаги Бэйлга борди. Унинг ўзи зарба берса ҳам бўларди, аммо уэльслик футболчини тўпни янада қулайроқ вазиятда турган Моратога узатди. Альваро эса ниҳоят яқин масофадан дарвозани ишғол қилди!
75'
Гооооооллллл!!!!
74'
Бу Роналдунинг ЕЧЛдаги 13-голи!
74'
Роналдунинг бир ўзи майдон марказида тўпни эгаллаб олди, жарима майдончасига ҳимоячиларни доғда қолдирган ҳолда яқинлашбҳиб келди ва кучли зарба билан масалани ҳал қилди!
73'
Гооооооллл!!!!
70'
Бэйл ўзининг чап қанотидан нозик пас орқали Роналдуга тўпни узатди. КриРо жарима майдончаси ичида сирпаниб йиқилиб тушди
70'
Демак, бугун Роналду ўйин охиригача ўйнади. "Эл-Классико" олдидан унга дам берилмайди
69'
Рамос майдонни тарк этди. Даниель Карвахаль ўйинни давом эттиради
65'
Роналдунинг "стандарт"дан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди
64'
Вууууҳҳҳ! "Реал" нималар қилиб ташламоқда, қандай ҳужумлар ташкил қилмоқда! Жарима майдончасининг ўнг ва чап томонларидан! ҲИмоячилар бир амаллаб хавфни бартараф этишмоқда. Ҳозир эса улар қоида бузган ҳолда мадридлик футболчиларни тўхтатишди. Жарима зарбаси
63'
"Шальке" футболчилари майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, тезкор ҳужум уюштиришлари мумкин эди. Бироқ Майер қанотда тўпга ета олмади. Тўп қанотдан майдон ташқарисига чиқиб кетди
61'
БУрчак тўпини ҳимоячилардан бири бош билан жарима майдончаси ташқарисига қайтарди. Коэнтрау тўпни ерга туширмасдан кучли зарба йўллади. Тўп дарвозабонгача етиб бормади - яна ҳимоячилар қайтаришди
60'
Бэйл бурчак зарбасини ишлади
57'
Асьер Ильяраменди огоҳлантириш олди. Ўзидан ўтиб кетган Дракслерни қўллари билан тортиб қолгани учун
56'
"Мадрид" футболчилари ўз техника ва финтлари эвазига гелзенкирхенлик ҳимоячиларни қийин аҳволга солиб қўйишмоқда. Роналду тезлик эвазига жарима майдончасига етиб келди ва ҳимоячини чалғитиб, тўпни марказдан жарима майдончасига кириб келаётган Искога узатди. Иско 2 нафар ҳимоячини алдаб ўтди, аммо учинчи ҳимоячи зарба йўлига ғов бўлди
54'
"Реал"нинг бу галги ҳужуми хавфли бўлди. Роналда жарима майдончаси ичида финт орқали бир ҳимоячини ерга йиқитди ва тўпни дарвозабон майдончасининг нариги қанотига етказди. Бироқ дарвозага зарба йўллайдиган футболчи топилмади. Бэйл тўпни яна жарима майдончасига узатди, Морато тўпни кўкраги билан қайтариб, дарвозага зарба бермоқчи бўлганида, ҳимоячилардан бири ҳам тўпга оёқ чўзди. Натижада Морато жарима майдончаси ичида йиқилди ва тўпни Ферменн эгаллаб олди
51'
Роналдуууууу! Бош билан берган зарбаси ерга теккан ҳолда дарвозага кириб бораётганди. Ферманн оёқлари билан тўпни қайтариб қолди!
50'
Иско ўзининг фаоллиги эвазига бурчак тўпи ишлади
49'
Морато бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
48'
Коэнтрау қоида бузди ва "Шальке" жарима зарбасини амалга оширади
47'
"Реал" жарима зарбасини меҳмонлар бартараф этишди
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ
46'
"Реал"да ўзгариш юз берди. Хаби Алонсо ўрнига ёш Каземиро туширилди. Роналду унга керакли ўгитларни берди
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
45+3'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ
45+2'
Биринчи бўлим сўнгида "Шальке" тезкор қарши ҳужум уюштирди. Жарима майдончаси ичида Дракслерга ҳимоячи зарба бериш имконини бермади. У тўпни Хунтелаарга етказди, аммо у зарбани ўта ноаниқ йўллади
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
42'
Роналду офсайдда қолиб кетди
41'
Хунтелаар бу сафар 30 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Кучли, аммо ноаниқ
40'
Вууҳҳҳҳ!!! "Шальке" олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Мейер чиройли пас билан Хунтелаарни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Клаас барчасини тўғри бажарди - тўпни Касильяс ёнидан ўтказиб, дарвабон томон йўллад. Бироқ тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
38'
"Реал"нинг ҳужуми бу сафар ҳам чап қанотдан ташкил этилди ва ҳужум ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган Начога келди. Фернандеснинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбасини посбон эгаллаб олди
35'
Оҳ-оҳ,охҳ! Шундай чиройли комбинация голга айланмади. Жарима майдончаси чизиғи устида турган Роналду ўзига ерлатиб узатилган тўпни бутсасининг ён томони билан Моратога узатди. Альваро эса бирга-бир вазиятда Ферманнни алдай олмади. Ральф оёғи билан тўпни қайтариб қолди
33'
Морато бу сафар жарима майдончаси бурчагидан дарвозанинг олис юқори бурчагини нишонга олишга ҳаракат қилди. Даврозабон Ральф Ферманн тўпни муштлари билан уриб юборди
31'
Тим Хоогланд 22 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди, тўп эса Серхио Рамоснинг оёғига тегиб, рекошет ҳолатида Касильяс қўриқлаётган дарвозанинг бурчагига бориб тушди
31'
Гооооооооооооооооооооллллл!!!! Ҳисоб тенглашмоқда!
30'
"Реал"нинг қарши ҳужумлари хавфли бўлмоқда. Яна Морато жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллаб олди. Тўпни қанотларда очилаётган Роналду ёки Бэйлга узатиши мумкин эди. Аммо улар ёпиқ тургани учун ўзи зарба беришга қарор қилди. Ҳимоячилардан бири унинг зарбаси йўлига ғоқ бўлди
27'
Эҳҳҳҳҳҳ, Морато!!!! Гол бўлган вазиятнинг копияси! Бэйл чап қанот ҳимоячидан тезликда ўтиб кетиб, тўпни бўш турган Моратога узатди. Аммо Альваро дарвозабон билан юзма-юзма ҳолатни дарвозани ишғол қила олмади. Тўп унинг оёғиа яхши ўтирмади, очиғи
25'
Анчелотти жамоаси бу сафар чап қанотдан ҳужум ташкил қилди. Дарвозабон майдончасига етказилган тўпни немис ҳимоячиси эгаллаб олиб, хавфни бартараф қилди
23'
"Реал Мадрид"нинг илк хавфли ҳужуми гол билан якунлади
21'
Альваро Морато жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва ўнг қанотда очилган Бэйлни олдинга бошлади. Гарет жарима майдончасининг чап қанотида очилган Роналдуни ўз вақтида тўп билан таъминлади. Криштиану эса яқин масофадан муаммосиз дарвозани ишғол қилди!
21'
Гооооооллллл!!!!
20'
Чап қанотдан Коэнтрау ҳужумга қўшилди. Тўпни эса дарвозабон эгаллаб олди
18'
Мадридликлар босимни уюштиришмоқда. Ҳозирча ҳужумлар қанотлардан ташкил этилиб, тўп баландлатиб жарима майдончасига етказилмоқда. Аммо бош билан ҳозирча дарвоза томон хавф солинмади
16'
"Реал" бурчак тўпи ишлади. Моратонинг қанотидан
14'
Мезбонлар жарима зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Даврозабон майдончаси томон узатилган тўпга Серхио Рамос барчадан баланд сакради, аммо тўпни дарвоза томон бура олмади
13'
"Шальке" яхши ҳужум ташкил қилганди, Хунтелаар томон узатилган тўпни голландиялик футболчи жарима майдончаси ичида тўхтата олмади
11'
Томонлар ҳимояда яхши ўйнашмоқда
8'
Хесе Родригев ўрнига Гарет Бэйл ўйинни давом эттирадиган бўлди
8'
Дарвоза томон илк тўғри зарба "Реал" дарвозаси томон берилди. Мадридлик ҳимоячилар ўз жарима майдончалари ёнида тўпни олдириб қўйишди ва Хунтелаар зарба берди. Касильяс тўпни эгаллаб олди
7'
Хесе Родригес майдонга қайта олмайдиган кўринади.
5'
Мезбонлар 10 киши бўлиб ўйнашмоқда. Улар тўпни назорат қилишмоқда
4'
Хесега нисбатан қоида бузилган жойдан амалга оширилган жарима зарбаси эса хавфли бўлиб чиқмади
4'
Хесени замбилда майдон ташқарисига олиб чиқиб кетишмоқда. Бэйл эса тайёгарликни бошлаб юборди
3'
Хесе Родгригес бурчакдаги байроқча олдида жароҳат олди. У ўрнидан тура олмаяпти
2'
Эслатиб ўтамиз, Гелзенкирхенда бўлиб биринчи ўйинда "Мадрид" 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Чорак финал масаласи ҳар бўлган. Шунинг учун жамоалар босимдан холи бўлган. Бугун улар ўз мухлислари учун чиройли ўйин намойиш қилишга ҳаракат қилишади
1'
"Реал" оқ, "Шальке" - кўк-қора" рангли формада ўйнамоқда
1'
БОШЛАДИК!
'
Ўйинни "Реал" бошлаб беради
'
Жамоалар "Сантьяго Бернабеу" майдонида саф тортишди. ЕЧЛ мадҳияси. Ёқимли а?
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. "Реал Мадрид" ва Шальке" жамоалари ўртасидаги учрашувдан уюштирадиган матнли трансляциямизни кузатиб боришга таклиф этамиз

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.