Kirish Ro'yxatdan o'tish
14/05 00:00 Aston Villa 3-3 Liverpul
14/05 00:00 Barselona 2-0 Real Sosyedad
14/05 19:00 Lokomotiv 0-2 OKMK
14/05 22:30 Osasuna 1-1 Malyorka
15/05 00:00 Tottenhem 0-2 Manchester Siti
15/05 00:30 Real Madrid 5-0 Alaves
15/05 01:00 Jirona 0-1 Vilyarreal
15/05 22:30 Sevilya - Kadis
15/05 22:30 Rayo Valyekano - Granada
15/05 23:45 Brayton - Chelsi
16/05 00:00 Man. Yunayted - Nyukasl
16/05 00:00 Reyms - Marsel
16/05 00:00 Nissa - PSJ
16/05 01:00 Selta - Atletik Bilbao
16/05 01:00 Xetafe - Atletiko
16/05 22:30 Las-Palmas - Betis

Onlayn translyasiya

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал

Жавоб учрашуви, 20 март, соат 00:45

БОРУССИЯ Д.

Кель (38)

1 : 2

ЗЕНИТ

Халк (17)
Рондон (72)
JAMOALAR TARKIBI
Вайденфеллер
Пишчек
Папастатопулос
Хуммельс
Шмельцер
Шахин
Кель
Обамеянг
Мхитарян
Гросскройтц
Левандовски
  Малафеев
Анюков
Губочан
Ломбертс
Кришито
Витцель
Файзулин
Халк
Шатов
Данни
Кержаков

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
"Боруссия" - "Зенит" - 1:2. Чорак финалга Дортмундликлар йўл олди
90+3'
Ўйин тугади!
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Ой-ой, ой! Губочаннинг башараси қонаб ётибди. Левандоски аввал уни аввал туртиб йиқитди, кейин тиззаси билан юзидан тепиб ўтиб кетди
89'
Шатов рақиб жарима майдончаси ташқарисида рақибдан тўпни олиб қўйиб, дарвоза томон зарба берди. "Боруссия" посбони тўпни эгаллаб олди
88'
Витсель 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб, майдонни тарк этди
84'
Файзулин ўрнига Смольников туширилди
83'
Рондонни шериклари тўп билан таъминлаб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаришганди. Германиялик ҳимоячи тўпни қайтаришга муваффақ бўлди
82'
Данни жарима майдончаси ичига очилаётан Рондонга тўпни етказди. Венесуэлалик ҳужумчи тўпга етиб бора олмади, дарвозабон тўпни эгаллаб олди
77'
Шмельцер ўрнига Дурм туширилди "Боруссия"да
75'
Йойич огоҳлантириш олди. Ортдан ишлатилган подкат учун
72'
Чап қанотдан етказилган тўпни Хосе Рондон бош билан дарвозага жойлаб қўйди!
72'
Гоооооооооооллл!! 1-2!
70'
Ўйинга 65 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюргани эълон қилинди
69'
Мхитарян майдонни тарк этди, Йойич майдонга тушди
68'
"Боруссия" хавфли ҳужум ташкил қилди ва бурчак тўпи ишлади
66'
Ташаббус энди мезбонлар томонга ўтиб кетди
63'
Кержаков майдонни тарк этди, Рондон туширилди
62'
"ЗЕнит" ўнг қанотдан яхши ҳужум уюштирди. Фақат Анюков етказиб берган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади
59'
Абемеянг 20 метрлардан зарба йўллади, бироқ ноаниқ
57'
"Зенит" 2та қарши ҳужумдан фойдалана олмади. Кержаков иккинчи вазиятда Халкни тўп билан аниқ таъминлай олмади
55'
Кель огоҳлантириш олди. Халкнинг ортидан тортиб йиқитгани учун
54'
"Зенит"нинг чап қанотдан уюштирилган ҳужумидан кейин Файзулин 18 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ
52'
"Боруссия" бурчак тўпини амалга оширди. Петербургликлар тўпни қайтаришди
51'
Халк жарима тўпини кучли зарба билан йўналди. Бироз ноаниқ
50'
Аммо россияликларнинг иккинчи бўлимдаги илк ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди. Витсель ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни дарвозабон майдончаси томон узатди. Аммо тўпни дарвозага жойлаб қўядиган футболчи топилмади
49'
Тўп назорат тўлиқ мезбонлар томонида, аммо ҳозирча голи вазиятлар йўқ
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ
46'
"Зенит"да янги футболчи майдонга тушди. Ломбертс майдонни тарк этди. Луиш Нету туширилди
'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасиди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
42'
Малафеев жарима майдончасини тарк этди ва тўпни тепиб юбораётган пайтда Левендовски унга тўқнашиб йиқилди. Левандовски жароҳат олган кўринади
38'
Чап қанотдан етказилган тўпни "Боруссия" сардори Себастьян Кель бош била дарвозага йўллади. Малафеев тўпни қайтарди, аммо тўп дарвоза устунига тегиб, барибир тўрга бориб тушди
38'
Гооооооооооооооооооооолллл! ҲИсоб тенглашмоқда!
37'
Вуууҳҳҳҳ! Олег Шатов чап қанотда жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
34'
Дортмудлик футболчининг 25 метрлардан йўллаган зарбаси ҳимячиларга тегиб қайтди
31'
Яна 2та гол "Зенит"ни чорак финалга олиб чиқиши мумкин. Семак шогирдларига бунга уриниб кўришади албатта
28'
"Зенит"нинг ҳужуми хавфли бўлиши мумкин эди. Аммо Данни тўпни тўхтата олмади
27'
"Боруссия" тўп билан кўпроқ муомалада бўлмоқда.
23'
Вуҳҳҳ!!!! Малафеев ўз жамоасини голдан қутқармоқда. Мхитарян "Зенит" жарима майдончаси атрофига тўпни етказди. Гросскройтц эса тўпни дарвозанинг юқори бурчаги томон йўллади. Вячеслав бармоқларининг учлари билан тўпни майдон ташқарисига буриб юборди.
19'
Левандовски тўпни қўли билан ўйнагани учун огоҳлантириш олди
17'
Кутилмаганда "Зенит" ҳисобни очди. Халк тўп билан майдоннинг иккинчи ярмида олдинга интилди ва 30 метрлардан дарвозанинг "тўққизлиги"ни нишонга олди. Вайденфеллерда ҳеч қандай имконият қолмади!
17'
Гоооооооооооооооооллллл! "ЗЕнит" ҳисобни очмоқда!
14'
Файзулин ўз жарима майдончаси олдида қўпол хатога йўл қўйди ва Левандовски тўпни эгаллаб олди. Малафеев тўғри позиция эвазига тўпни эгаллаб олди
12'
Ташаббус мезбонлар томонида. Ҳозирча "Зенит" рақиб ҳужумларини бартараф этмоқда
8'
"Зенита" ярим ҳимоячиси Витсель олис масофадан кучли зарба йўллади. Бурчакка бораётган тўпни Вайденфеллер қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
6'
Мана ўша дастлабки хавфли вазият! Шмельцер чап қанотдан тўпни "Зенит" жарима майдончасига узатиб берди. Обамеянг эса ҳаво курашида Малафеевга нисбатан бироз илдамроқ ҳаракат қилди ва бош билан зарба берди. Тўп эса шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
5'
Ўйин сурати ўзгараётгани йўқ. Балки биринчи хавфли ҳужумдан кейин вазият ўзгарар
3'
Дортмундда шамол эсмоқда. Шамол Малофеев дарвозаси томон эсмоқда
2'
Ҳозирча майдонда жимжитлик. Жамоалар позиция учун курашишмоқда десак ҳам бўлади
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ
'
Аммо бугунга ўйинда Боаш бош мураббий эмас
'
Сўнгги пайтлардаги "Зенит" муваффақиятсизликлари туфайли Спалетти истеъфога чиқарилди ва куни кеча Андре Виллаш-Боаш тайинланди
'
Жамоалар майдонда саф тортишди
'
Ушбу саҳифамиз орқали "Боруссия Дортмунд" ва "Зенит" жамоалари ўртасидаги ўйиндан уюштириладиган матнли онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол ишқибозлари

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.