Kirish Ro'yxatdan o'tish
14/05 00:00 Aston Villa 3-3 Liverpul
14/05 00:00 Barselona 2-0 Real Sosyedad
14/05 19:00 Lokomotiv 0-2 OKMK
14/05 22:30 Osasuna 1-1 Malyorka
15/05 00:00 Tottenhem 0-2 Manchester Siti
15/05 00:30 Real Madrid 5-0 Alaves
15/05 01:00 Jirona 0-1 Vilyarreal
15/05 22:30 Sevilya - Kadis
15/05 22:30 Rayo Valyekano - Granada
15/05 23:45 Brayton - Chelsi
16/05 00:00 Man. Yunayted - Nyukasl
16/05 00:00 Reyms - Marsel
16/05 00:00 Nissa - PSJ
16/05 01:00 Selta - Atletik Bilbao
16/05 01:00 Xetafe - Atletiko
16/05 22:30 Las-Palmas - Betis

Onlayn translyasiya

Англия Премьер-лигаси, 31-тур.

22 март, соат 22:30

ВЕСТ ХЭМ

0 : 2

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Руни (8, 33)
JAMOALAR TARKIBI
Адриан
Демель
Коллинз
Томкинс
Маккартни
Диаме
Тэйлор
Нолан
Нобл
Даунинг
Кэрролл
  Де Хеа
Феллайни
Бюттнер
Жонс
Рафаэл
Флетчер
Кэррик
Эшли Янг
Кагава
Мата
Руни

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
Уэйн Руни томонидан урилган иккита гол "МЮ"га 3 очкони тақдим этди
90+4'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!
90+3'
"МЮ" ҳисобни йириклаштириши мумкин эди. Тўп жарима майдончаси томон узатилди. Тўпга дарвозабон ҳам, Чичарито ҳам югуришди. Аммо тўп ҳеч кимга тегмай ўтиб кетди. ҲИмоячи эса тўпнинг дарвозага киришига йўл қўймай, уни эгаллаб олди
90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Фелайни икки ҳимоячидан ўтиб кетиб, дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда зарба бермоқчи бўлганида ҳимоячи ҳам ортдан тўпга оёқ чўзди. Фелейнининг оёғи эса ҳимоячининг оёғи тегиб, ўзи йиқилди. Қулай позиция танлаган ҳакам пенальти бермади.
89'
Мезбонлар рақиблари мудофаа чизиғини ёриб ўтиш йўлини топа олишмаяпти
87'
Ўнг қанотдан дарвозабон майдончаси томон узатилган тўп Де Хея учун совға бўлди
84'
Фелайни майдон марказида мезбон футболчиларидан бирининг оёғига тепиб, унга жароҳат етказди
82'
"Вест Хэм"да сўнгги ўзгариш: Ночерино майдонга тушди. Тейлор ўйинни тарк этди
80'
Де Хея тўпга чиқишда нўноқлик қилди. Ўнг қанотдан етказилган тўпни Эндрю Кэррол дарвозага йўллай олмади. Вазиятни ўзгаритириш учун яхши имконият бўлганди мезбонларда
79'
"МЮ" футболчилари тўпни қадрлашмоқда, уни йўқотмасликка ҳаракат қилишмоқда
77'
Меҳмонларда иккита ўзгариш: Руни ва Мата чиқиб кетишди. Эрнандес ва Уэлбек туширилди
77'
"МЮ" марказ бўйлаб уюштирилган ҳужумни ўнг қанотга кўчирди. Янг узатган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди
73'
Кевин Нолан майдонни тарк этди. Карлтон Коул майдонга туширилди. Бу мезбонларнинг иккинчи ўйинчи алмаштирилиши
71'
Руни офсайдда қолиб кетди. Акс ҳолда дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганди
67'
Мойес шогирдлари тўпни яхши назорат қилиб, кейин знг қанотдан ҳужумни ривожлантиришди. Янг узатган тўп ҳимоячилар оёғидан майдонни тарк этди
64'
Эшли Янг ўнг қанотдан тўпни баландлатиб дарвозабон майдончасига узатди. Фелайни бош билан ноаниқ зарба берди
63'
"Вест Хэм"нинг ўнг қанотдан узатган тўпини Де Хеа эгаллаб олди
60'
Дарвозабон майдончасига узатилган тўпни Кэррик майдон ташқарисига чиқариб юборди
59'
Феллайни ўйин қоидасини бузди. 20 метрлардан жарима зарбаси
58'
Муҳаммад Диаме майдонни тарк этди. Мэтью Жарвис ўйинни давом эттиради
57'
"МЮ" яхши ҳужум ташкил қилди. Янг ўнг қанотдан тўпни Матага узатди. Хуан томонидан жарима майдончаси чизиғи устида йўллаган зарбасига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди
55'
Мезбонлар аста-секин рақиб дарвоза томон яқинлашиб келишмоқда. Ҳозирча манчестерликлар мудофаада мустаҳкам ўйнашмоқда
53'
Бугун Эшли Янг анча фаол ўйнамоқда. Ўнг қанотда тўп учун курашда рақибидан устун келди ва жарима майдончасига яқинлашиб келиб, тўпни дарвозабон майдончасига етказмоқчи бўлганида, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
52'
Лондонликлар босим уюштиришга ҳаракат қилишмоқда.
49'
"Вест Хэм" икки марта бурчак тўпини амалга оширди. Меҳмонлар хавфни бартараф этишди
47'
Янг бурчак тўпини ўйинга киритди ва Мата билан узатма алмашиб, дарвоза томон зарба берди. Адриан тўпни эгаллаб олди
46'
Руни бурчак тўпи ишлади
46'
Иккинчи бўлимни "Вест Хэм" бошлаб берди
'
Жамоалар иккинчи бўлимни ўтказиш учун майдонга чиқиш келишмоқда
'
Сайтга Руни томонидан урилган биринчи голнинг видеолавҳаси қўйилди. Голни томоша қилишингиз мумкин
45+2'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!
45+2'
МЮ қарши ҳужум уюштирди, яна юқоридаги вазиятга ўхшаш ҳолатда Рунининг зарбаси ўхшамади
45+1'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Руни тўпни чап қанотда очилган Кагавага узатиб, яна қабул қилди. Дарвозагача 18 метрларда тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллашга қарор қилди. Аммо зарба қовушмади
43'
"МЮ" хотиржамлик билан ўйинни назорат қилмоқда. Рақибга ҳужум ташкил қилиш имконини бермаяпти. Имкон бўлганда эса ўзи яна гол уриш вариантларини қидирмоқда.
39'
Метью Тейлор ХУан Матани йиқитиб, меҳмонларнинг ҳужумини бузди. Огоҳлантириш!
38'
Феллайни қоида бузгани учун мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди. Эндрю Кэррол томонидан йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайтди
36'
Коллинс Жеймс, ҳакамга эътироз билдиргани учун
33'
"Вест Хэм"нинг бурчак тўплари хавфли бўлаётгани йўқ! Боз устига "Юнайтед" тезкор қарши ҳужумга ўтди ва Эшли Янг ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. ҲИмоячи тўпни қайтарди, аммо қайтган тўп Рунига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди. Рунининг ўзи ҳам билмай қолди гол муаллифига айланди. Уэйндан "дубл" ҳозирча
33'
Гоооооооллллл!!!!
32'
Даунинг ўнг қанотдан тезкорлигини намойиш қилиб, Рафаэлдан ўтиб кетаётганди, МЮ ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
30'
Руни жарима майдончасининг чап қанотида тўпни эгаллаб олди ва тўпни орқага - дарвоза рўпарасида турган Матага етказишда бироз кеч қолди. Шунга қарамай, испаниялик футболчи ҳимоячи таъқибидан қочиб, дарвоза томон зарба беришнинг уддасидан чиқди. Дарвозабон қийинчилик билан зарбани қайтарди!
27'
"Вест Хэм" қанотларни алмаштирган ҳолда узоқ чўзилган ҳужум ташкил қилди. Охири бурчак тўпи ишлади
25'
Кагаваааа!!! Чап қанотдан очилда япониялик футболчи. Манчестерлик уни тўп билан таъмилашди. Шинжининг ўткир бурчак остида берган зарбасини Адриан иккинчи уринишда эгаллаб олди
23'
"МЮ" тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Эшли Янг ўнг қанотда дарвоза йўналиши бўйлаб берган зарбаси/узатмасини ҳимоячилар қайтаришди
19'
Тўп деярли майдо марказида сақланмаяпти. Томонлар кетма-кет ҳужум ташкил қилишяпти. Аммо ҳозирча голга тортадиган вазият юзага келмаяпти
16'
Кэррол яна бир марта "МЮ" дарвозаси томон хавф солмоқда. Чап қанотдан етказилган тўпни бўйдор Кэррол яна дарвозага йўллади. Де Хея тўпни эгаллаб олди
15'
Энди Кэррол дарвозабон майдончаси чизиғи устида тўп йўналишини бош билан ўзгартирди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
14'
Яна Рафаэль ўйин қоидасини бузмоқда. Яна ўша нуқта
13'
Меҳмонлар ишонч билан ўйнашмоқда. Ўйин назоратини ўз қўлларига олишмоқда
11'
Рафаэль ўз жарима майдончаси яқинида Даунингни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантириш олди
10'
"Вест Хэм" бурчак тўпини амалга оширди. Жарима майдончаси ташқарисига қайтарилган тўп лондонлик футболчи зарба берди. Тўп "МЮ" ҳимоячиларига тегиб қайтмоқда
8'
Уэйн Руни майдон марказидан дарвозани ишғол қилди! 50 метрлар! "Вест Хэм" дарвозабони олдинга чиқиб кетганини кўрган Руни дарҳол зарба берди. Тўп дарвозабон устида ўтиб, дарвоза тўрига бориб тушди!
8'
Гооооооооооооооооооооолллл!!!! Даҳшат гол!!!!
6'
Мезбонлар 2та бурчак тўпини амалга оширишди. Иккинчисидан кейин меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Аммо Янг тўпни Кагава узатишда бироз кеч қолди. Япон футболчиси офсайдда қолиб кетди
5'
Меҳмонларнинг яна бир хавфли ҳужуми! Кагава жарима майдончасига яқинлашиб келиб, мезбон жамоа ҳудудида очилган Матага тўпни узатди. Хуан ўткир бурчак остида зарбани ерлатиб берди. Адриан тўпни эгаллаб олди!
3'
"МЮ" ҳисобни очиши мумкин эди. Бурчакдан етказилган тўпни ҳимоячи бош билан тўпни яна ўша бурчак томон қайтарди. Тўпни эгаллаб олган Эшли Янг тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Фаллейни ҳеч қандай қаршиликсиз бош билан дарвоза томон зарба берди. Энди Керрол деярли дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтариб қолди!
3'
Мойес шогирдлари бурчак тўпи ишлашди
2'
Мезбонлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишаётганди, ҳимоячи "МЮ" ҳимоячиси тўпни қайтариб қолди
1'
"МЮ" ўйинни бошлаб берди! Кетдик!
'
"МЮ" оқ, "Вэст Хэм" эса қизил-оқ кийимда ўйнашади
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
"МЮ" ЕЧЛ нимчорак финал босқичида "Олимпиакос" тўсиғидан бир амаллаб ўтиб олди. Натижада жамоада ўзига бўлган ишонч ошди. Бундан кейин манчестерликларнинг ишлари юриши кетиши кутилмоқда. Бугунги ўйинда эса ўзгариш қай даражада юз берганини кузатамиз
'
Энди барчангизни "Вест Хэм" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги учрашувни онлайн ўқиб боришга таклиф этамиз
'
Англия Премьер-лигасининг 31-туридан уюштираётган онлайн трансляцияларимизни давом эттирамиз
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.