Kirish Ro'yxatdan o'tish
27/12 01:00 Liverpul 3-1 Lester
28/12 00:30 Brayton - Brentford
28/12 01:15 Arsenal - Ipsvich
28/12 19:00 Empoli - Jenoa
28/12 19:00 Parma - Monsa
28/12 22:00 Kalyari - Inter
29/12 00:45 Lasio - Atalanta
29/12 16:30 Udineze - Torino
29/12 19:00 Napoli - Venetsiya
29/12 19:30 Lester - Manchester Siti
29/12 20:00 Tottenhem - Vulverhempton
29/12 20:00 Kristal Pelas - Sautgempton
29/12 20:00 Everton - Nottingem Forest
29/12 20:00 Fulhem - Bornmut
29/12 22:00 Yuventus - Fiorentina
29/12 22:15 Vest Xem - Liverpul

Onlayn translyasiya

Англия Премьер-лигаси, 31-тур.

22 март, соат 20:00

МАНЧЕСТЕР СИТИ

Яя Туре (26, 53, 66)
Демичелис (88)
Фернандиньо (86)

5 : 0

ФУЛҲЭМ

JAMOALAR TARKIBI
01. Жо Харт
13. Александр Коларов
26. Мартин Демичелис
06. Жолеон Лескотт
05. Пабло Сабалета
25. Фернандиньо
08. Самир Насри
07. Жеймс Милнер
21. Давид Силва
42. Яя Туре
09. Альваро Негредо
  13. Дэвид Стокдэйл
03. Йон-Арне Риисе
35. Фернандо Аморебьета
05. Бреде Хангеланд
04. Жонни Хейтинга
15. Киран Ричардсон
(10. Льюис Холтби, 55)
06. Уильям Квист
11. Александр Качаниклич
(Робертс, 56)
27. Саша Ритер
07. Стив Сидвелл
25. Коли Вудроу
ZAHIRA
30. Костел Пантилимон (д)
22. Гаэль Клиши
38. Дедрик Боята
14. Хави Гарсия
15. Хесус Навас
17. Жек Родуэлл
35. Стефан Йоветич
  01. Мартен Стекеленбург (G)
22. Эльсад Зверотич
08. Пайтим Касами
14. Йоргос Карагунис
39. Даррен Бент
20. Уго Родальега

Matn

'
Ўйин якунланди! Эътиборингиз учун раҳмат.
88'
Фернандиньо жарима майдонининг ўнг қанотидан дарвозага зарба йўллагач, дарвозабон Дэвид Стокдейл уни қайтара олмади. Тўп унга теккач йўналиши бироз ўзгартирди ва марказда бутунлай бўш турган Демичелисга бориб тушди. Унинг вазиятида эса гол уришдан кўра урмаслик қийинроқ эди...
88'
Гооооол! Ҳисоб 5:0га етди. Демичелис - гол муаллифи!
85'
Вудроу ўрнига Касами майдонга туширилди.
85'
"Фулҳэм" стандарт вазиятларни бартараф этишда катта қийинчиликка учрамоқда. Бу сафар ҳам тўп бурчакдан Фернандиньога оширилгач, унга зарба бериш учун тўсқинлик қилинмади. Натижада ўнг оёғи билан кучли зарба бериш имконига эга бўлган 25-рақам эгаси мўлжалда адашмади - 4:0!
85'
Гооооооол!!!!! Фернандиньо!
84'
Насри майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Йоветич ўйинни якунлаб қўяди.
73'
Бурчакдан узатилган тўпни Коларов дарвозага ҳаволатиб зарба берди. Дарвозанинг марказига йўлланган тўпни "Фулҳэм" посбони катта қийинчилик билан қайтаришга эришди.
72'
"Сити" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Ўзаро тўп узатишлардан сўнг Милнер дарвоза томон зарба берди. Бироз кучсиз чиққан зарбадан сўнг мезбонлар бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.
70'
"Фулҳэм" тўпни яхши назорат қилиб, ҳужум уюштирганди. Жарима майдонига оширилган тўпни Жо Харт қийинчиликсиз эгаллаб олди.
68'
Сильва майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Навас сафга қўшилди.
66'
Жарима майдони рўпарасида ҳимоячилар уни очиқ қолдиришди. Ўнг оёғи билан дарвозанинг юқори ўнг бурчагини нишонга олган Туре АПЛдаги мавсумда 16-тўпини киритди.
66'
Гол!!! Яя Туредан хет-трик!
'
Магат ўйинга қўшган Робертс Премьер-лигадаги дебют ўйинини ўтказмоқда. Эътиборли томони, у 1997 йилда туғилган.
'
Яя Туре бугунги икки голи билан "Сити"нинг мавсумдаги тўпурарлари сафида Агуэрога етиб олди.
56'
Феликс Магат голдан сўнг таркибда иккинчи ўзгаришни ҳам амалга оширди: Качаниклич ўрнига Робертс ҳаракат қилади.
55'
"Фулҳэм" сафида ўзгариш: Ричардсон ўрнига Холтби майдонга тушди.
53'
Гол! Яя Туре биринчи пенальтидаги каби зарба билан ҳисобни 2:0га оширди.
53'
Иккинчи пенальти! Давид Сильвага нисбатан Аморебьета жарима майдони ичида қўполлик ишлатди. Унинг сариқ карточкаси бор эди, ҳакам эса бу сафар тўғридан тўғри унга қизил карточка кўрсатди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи тайм якунланди. Кутилганидек мезбонлар устунлиги остида ўтган бўлимда "Фулҳэм" ҳам бир нечта вазиятлар ярата олганини таъкидлаш ўринли.
45+1'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
45'
"Сити"нинг навбатдаги ҳужумларидан бирида Александр Коларовнинг зарбаси ўта хавфли чиқди: тўп дарвоза тўсинига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
40'
Сильва майдон марказида дастлаб Уильям Квистга ва ҳеч қанча вақт ўтмай Стив Сидвеллга нисбатан қоида бузди.
37'
Хавфли!!! "Сити"нинг чап қанотдан ривожланган ҳужуми Давид Сильванинг жарима майдонига ёриб кириб берган жуда хавфли зарбаси билан якун топди: дарвоза томон боратёган тўпни сўнгни лаҳзада Аморебьета қайтариб қолишга эришди.
35'
Негредонинг рақиб жамоа аъзоси Хангеландга нисбатан қўполлик ишлатгани жамоасининг ҳужуми бесамар якунланишига сабаб бўлди.
33'
Ўйин кучли ёмғир остида ўтмоқда.
31'
"Фулҳэм" тезкорлик намойиш этиб, чап қанотдан ҳужум уюштирди. Ричардсоннинг жарима майдонига оширган тўпини Саша Ритер боши билан дарвозага ноаниқ йўллади.
28'
"Манчестер Сити" ҳужум уюштирмоқда. Милнер ва Сабалетанинг жарима майдонида ўзаро тўп оширишидан сўнг зарбагача иш етиб бормади.
26'
Дарвоқе, пенальти белгиланган вазият учун Аморебьета огоҳлантирилди.
26'
Гол! Яя Туре пенальтидан ҳисобни очди.
25'
Бу сафаргиси энди пенальти.Фернандо Аморебьета жарима майдонига кириб бораётган Альваро Негредога нисбатан қоида бузди
22'
"Фулҳэм" фаоллик кўрсатмоқда! Жарима тўпи жонли деворга тегиб қайтди. Шундан сўнг берилган икки зарба ҳам анча хавфли кўриниш олди!
18'
"Фулҳэм" футболчиларининг анча узоқ вақт давом этган ҳужумлари жарима зарбасига олиб келди. Удро фаол ўйнамоқда.
17'
Самир Насри ўрта масофадан тўпни дарвозага йўллади: ноаниқ.
16'
Милнернинг кучли зарбасидан сўнг Демичелис маҳорат кўрсатди! Бурчак зарбаси тепилади.
14'
Ўйинда катта устунлик мезбонлар тарафда. Ҳужумлар асосан ўнг қанотдан ташкил этилмоқда.
11'
Милнер жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакам пенальти белгиламади.
4'
Феликс Магат олдида ушбу ўйин учун таркиб билан боғлиқ жиддий муаммолар бор: Дэмьен Дафф ва Мэттью Бриггс ва Костас Митроглу ва Скотт Паркер ва Даррен Бент жамоасига ёрдам бера олмаяпти.
3'
Давид Сильва тўп билан олдинга интилганди, унга нисбатан қоида бузилгандек кўринган вазиятда ҳимоячи тўпни олиб қўйди.
1'
Учрашув бошланди. Мезбонлар анъанавий ҳаворанг, меҳмонлар эса қизил рангли либосда ҳаракат қилишмоқда.
'
Учрашувда фаворит ва аутсайдерни аниқлаб олиш қийинчилик туғдирмайди. "Фулҳэм" бугунги рақибини сўнгги бор 2009 йилда мағлуб этган.
'
Премьер-лиганинг энг кўп гол урувчи ва энг кўп гол ўтказувчи жамоалар баҳси бошланмоқда.
'
Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар, Stadion муштарийлари! Англия чемпионатидан тақдим этаётган навбатдаги матнли трансляциямизга ҳам бефарқ бўлмайсиз деган умиддамиз.

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.