Kirish Ro'yxatdan o'tish
27/12 01:00 Liverpul 3-1 Lester
28/12 00:30 Brayton - Brentford
28/12 01:15 Arsenal - Ipsvich
28/12 19:00 Empoli - Jenoa
28/12 19:00 Parma - Monsa
28/12 22:00 Kalyari - Inter
29/12 00:45 Lasio - Atalanta
29/12 16:30 Udineze - Torino
29/12 19:00 Napoli - Venetsiya
29/12 19:30 Lester - Manchester Siti
29/12 20:00 Tottenhem - Vulverhempton
29/12 20:00 Kristal Pelas - Sautgempton
29/12 20:00 Everton - Nottingem Forest
29/12 20:00 Fulhem - Bornmut
29/12 22:00 Yuventus - Fiorentina
29/12 22:15 Vest Xem - Liverpul

Onlayn translyasiya

Испания Ла-лигаси, 29-тур

24 март, соат 01:00

РЕАЛ МАДРИД

Бензема (20, 24)
Роналду (55-пен.)

3 : 4

БАРСЕЛОНА

Иньеста (7)
Месси (42, 65-пен., 84-пен.)
JAMOALAR TARKIBI
25.Диего Лопес
12.Марсело
15.Даниэль Карвахаль
3.Пепе
4.Серхио Рамос
11.Гарет Бэйл
14.Хаби Алонсо
19.Лука Модрич
22.Анхель Ди Мария
7.Криштиану Роналду
9.Карим Бензема
  1.Виктор Вальдес
14.Хавьер Маскерано
18.Жорди Альба
22.Даниэл Алвес
3.Жерар Пике
16.Серджи Бускетс
6.Хави
8.Андрес Иньеста
9.Алексис Санчес
10.Лионель Месси
11.Неймар
ZAHIRA
01.Икер Касильяс
05.Фабиу Куэнтрау
18.Начо Фернандес
02.Рафаель Варан
23.Иско
24.Асьер Ильяраменди
21.Альваро Мората
  13.Хосе Пинто
21.Адриано
15.Марк Бартра
17.Алекс Сонг
24.Серхи Роберто
09.Алексис Санчес
07.Педро Родригес

Matn

'
Барчангизга ташаккур, азиз футбол мухлислари!
'
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ! Биз ҳали бу ўйинга, унинг таҳлилига, ўйиндан кейинги воқеаларга қайтамиз! Бизга ажойиб спектаклни тақдим этган "РЕАЛ" ва "БАРСЕЛОНА"га алоҳида миннатдорчилик билдирамиз!
'
Мана сизга интрига!
'
"Атлетико" ўзаро ўйинга кўра жадвал юқори қисмида қолади!
'
Энди, "Атлетико" — 70, "Реал" — 70, "Барселона" — 69 ҳолатида Испания чемпионати давом этади!
'
Яқин орада бунақаси бўлмаганди!
'
Тенгма-тенг кетаётган ўйиннинг бурилиш нуқтаси сифатида Мессининг чиройли паси, Неймарнинг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши ва Серхио Рамоснинг қизил карточка олиши бўлди!
'
Даҳшатли классико! Нақ 7та гол а, 7та гол!
'
ЭЛ-КЛАССИКО ўз номини тўла оқлади!
90+4'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!!!
90+3'
"Барса"нинг чап қанотда бошланган ҳужуми қисқа паслар орқали Месси ва Санчесга етиб борди. Алексиснинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди
90+2'
Бэйл майдоннинг рақиб томонида фол ишлатишга мажбур бўлди
90+1'
Алонсо жарима тўпни тўппа-тўғри "Барса" жарима майдончасига узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришиб, тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Алвес етказиб берган тўпга Мессидан кўра Лопес тезроқ ҳаракат қилиб, эгаллаб олди
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Модрич майдонни қарама-қарши томондан тарк этди (вақт йўқотмаслик учун), Морато майдонга тушди
89'
Роналду қарши ҳужумга ўтди. Чап қанотдан ўзи югуришда давом этиш ўрнига бироз тезлиқни пасайтирди, шерикларини кутди ва ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
88'
Модрич майдон марказига яқин жойда МЕссини қўполлик билан тўхтатгани учун огоҳлантириш олди
87'
Ди Мария майдонни тарк этди, унинг ўрнига Иско туширилди.
86'
Алексис Санчес офсайдда қолиб кетди. Акс ҳолда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди
86'
Энди эса Роналдуга "Сариқ". Тўп учун курашда Маскеранонинг юзига тирсаги билан туртгани учун
85'
Ҳакам билан тортишгани учун Алонсо огоҳлантирилди
84'
Лопесга ҳеч қандай имконият қолдирмади Лео! Яна кучли зарба!
84'
ГОооооооооллл!!!!! Месссссииииии, албатта!!!!
83'
Иньеста жарима майдончаси ичида Варан ва Карвахаль орасидан ўтиб кетаётганида, улар ярим ҳимоячини ўрталарида сиқиб йиқитишди!
83'
Пенаааааальтиииии!!!!
82'
Маскерано кутилмаганда 30 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп дарвоза устидан ярим метрлар юқоридан ўтиб кетди
80'
Марсело чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Пике қайтариб юборди
78'
Ҳозирги дақиқаларда аввал Бэйл, кейин Педро рақиб жарима майдончаси ичида йиқилишди. Ҳар иккала вазиятда қоида бузилмаганди. Ҳаммаси тоза
78'
Ҳа, тахмин қилганимиздек, Фабрегас майдонни тарк этди, Санчес майдонда пайдо бўлди
77'
Херардо Мартино майдонга Алексис Санчесни ташламоқчи. Кимнинг ўрнига? Балки Фабрегас майдонни тарк этар
75'
"Реал" камчиликда ўйнаб, меҳмонларнинг ўйин услубига мослашишга мажбур бўлмоқда. Акс ҳолда рақибга бўш зоналарни тақдим этиб қўймоқда
74'
Алвеессссссс! "Реал"ни дарвоза устуни голдан қутқармоқда! Мезбонлар бразилиялик ҳимоячига 22 метрдан зарба йўллашига имкон беришди. Лопес тўпга ета олмади. Фақатгина дарвоза устуни...
73'
"Барса" Мадрид ҳимоясидаги бўшлиқларлардан фойдаланиб, хавфли ҳужумга ўтди. Мессининг 16 метрдан йўллаган зарбасига мадрдикликлар ўз вақтида ғов бўлишди
72'
БУрчакдан етказилган тўпга Бускетс бош билан зарба берди. Ноаниқ
71'
Ҳозирча "Барса" шошмаяпти. Ўйинни ўз ритмига солишга уринмоқда. Тинимсиз тўп оширишлар оқибатида бурчак тўпи ишланди
70'
Буёғига жамоаларнинг вазифалари тушунарли. Энди "Реал"ни дуранг ҳам қониқтиради. Албатта, мадридликлар қарши ҳужумга гол уришга ҳаракат қилади. "Барса" жэса майдонда бир киши кўп бўлиб ўйнаб, ғалабани ўз томонига оғдиришга уринади
68'
Неймар майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Педро туширилди. Буёғига тактик юришлар бошланди
67'
Серхио Бускетс огоҳлантириш олди. У Карвахалга нисбатан қўпол ўйнади
66'
"Реал"да ўзгариш юз берди. Бензема майдонни тарк этди. Варан майдонга тушди. Рафаэль майдонни тарк этган Рамоснинг ўрнини тўлдириши керак
65'
Месссссиии! Зарбадан адашмади! Лопес тўп йўналишини топди! Аммо зарба кучл эди! 3:3!
64'
Рамосга эса қизил карточка!
64'
МЕсси шунақангги чиройли пас билан Неймарни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юбордики, Рамос бразилиялик футболчини фақат қоида бузган ҳолда тўхтатди. Пенальти!
63'
Мана бу Эл-КЛАССИКОООО!!!!
61'
Неймар 25 метрлардан аниқ ва бироз кучсиз зарба йўллади. Лопесга "семичка пўчоқ".
61'
Бейлнинг деярли 70 метрлик спринти бесамар кетди...
60'
БУрчак тўпидан кейин Марсело узоқлаштирган тўпни Иньеста тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. Тўп шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
59'
"Барса"нинг навбатдаги кенг кўламли ҳужуми... МЕҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишади.
58'
Ди Марияни Маскерано тактик фол ишлатиб чалди. Жарима зарбасидан сўнг Роналду-Бензема узатмаси орқали Бейл ўткир бурчак остида зарбавий вазиятга чиқарилди. Валдес тўпга юугуриб чиқди ва қайтарди. Бурчак тўпи
57'
Ҳозир Мессини қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Дарвозагача анча бор...
56'
"Мадрид" ҳисобда олдинга чиқиб олди!
55'
Криштиану Роналду! Го-ол! Гоооооооооооол эмас, Го-оллига сабаб, Альвеш КР7ни жарима майдонидан ташқарида чалган экан.
'
Серхио Рамос гуноҳкор Дани Альвешга сариқ ёки қизил карточка тиламоқда...
54'
Роналду пенальти ишлади!!!!
53'
Эҳ Ди Мария, бунақа вазиятлар учун жарима белгиланаверса Эл-Классиконинг Эл-Классколиги қоладими?
53'
Хавфли вазият! Гарет Бэйл олтинчи тезликда "Барса" жарима майдонига бостириб кирди. Бенземанинг аниқ зарбасини Валдес тўсди. Кейин КР7... Хуллас вазият совурилди..
52'
Неймарнинг енгил жароҳат олганини кўриб Марсело жамоадошлари ҳужумини тўхтатди. Ватандоши-да!
51'
"Барса"нинг шу аниқлигига озгина тезлик бўлсами. Албатта, тезлик оширилгач аниқлик йўқолади...
50'
Иккинчи бўлим эҳтиёткорлик билан бошланди анча...
50'
Иккинчи бўлим эҳтиёткорлик билан бошланди анча...
49'
Албатта Пике... Албатта Пепе...
49'
Ўйиндаги иккинчи бурчак тўпи. Альвеш қанотидан ишланди.
47'
КР7 мутлақо ўзига ўхшамаяпти. Масалан, ҳозир у "Барселона"нинг ҳужумларидан бирини бошлаб берди
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ! Иккинчи таймни "Барселона" бошлаб берди. Кетдик!!!
'
Дарвоқе, Лионель Месси ўзининг эл-классиколардаги 19-голини киритди ва энг яхши тўпурарга айланиб олди!
'
Биринчи бўлим анча шиддатли ўтди. Мухлислар 45 дақиқа ичида 4та гол кўришди ва яна бир қанча голга айланмаган вазиятлар ҳам юзага келди
'
Сўнгги йилларда Эл-Классикода кузатилган классик ҳисоб - 2:2
45'
Маййенко биринчи бўлимга ҳуштак чалди. Ҳозирча ҳисоб 2:2. Иккинчи бўлимда ҳам биз билан бирга бўлинг.
45'
Ухххх! Карвахалнинг ўнгдан ҳаволатган тўпига Бензема яна калла қўйди. Тўп устун олдидан сантиметрлар наридан ўтиб кетди...
42'
Фабрегаснинг голни нишонлаши Серхио Рамосга ёқмади шекилли, уни урмоқчи бўлди. Вазиятга Пепе ҳам аралашди. Натижада Фабрегас ерга қулади. Ҳакам эса ҳар иккаласига сариқ карточка кўрсатди!
42'
Месссссиииии!!!! "Реал" майдон марказида тўпни йўқотиши натижасида "Барса" ўнг қанот чизиқдан аутни ўйинга киритди ва тўпни жарима майдончасигача олиб келди. У ерда Месси-Неймар-Месси "деворчаси"дан сўнг киритилди. Маэстронинг ўз услубида.
42'
Гоооооолллллллллллллллллллллллллл!!!!
40'
Тўп Пикенинг бошини топди, ақлини тополмади... Мадридлик ҳимоячилар ҳам унга қаршилик қилишди.
40'
Учрашувдаги илк бурчак тўпи. Альба ишлади. Хави тепади.
39'
КР7 ўнг томондан тўпни қабул қила туриб, Пикега қарши қўполроқ ўйнаб юборди...
37'
Эҳ, Фабрегас! Неймарнинг ажойиб узатмасига ета олмади. Қарибди... Ё ўйин амалиёти кам... Жамоавий ўйинга унча тушмаяпти
35'
Мана, "қаҳрамонимиз" сариқ карточка ишлаб олди. Неймарни чалгани учун. Жарима. 30 метрлардан. "Барса" тепиб ўтирмади. Ўйнаб кетди тики-такани
35'
Криштианунинг ўйини чиқмаяпти. Уни яхши қўриқлашаяпти. Лекин Ди Марияни...
34'
Жорди Албанинг чапдан ерлатган узатмаси чиройли чиқди, бироқ жамодошлари оёғигача етиб бормади
33'
"Реал" ҳисобда олдинга чиқиб олгач, ўйиннинг умумий суръати бироз пасайгандек...
32'
Бугун "Реал" таркибида энг зўр ким ҳозирча, деган саволга иккиланмасдан Ди Мария деган бўлар эдик. "Барселона"да яққол ажралиб турган ўйинчи йўқ. Маскеранони айтмасак...
30'
Хави кимнингдир бошини нишонга олди. Такрорий вазиятда аниқлаймиз... Бугун майдонда олтин бош эгаси битта - Бензема!
29'
"Барса"нинг ҳужуми ва яна жарима зарбаси. 22 метрлардан
29'
КР7 жарима зарбаси ижро этганида тўп сакраётган Пикенинг қўлига теккан экан...
28'
"Реал" 18 метрдан жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Роналдунинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Модричнинг такрорий зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
27'
Ди Мария Бензема комбинация яна гол билан якунланиши мумкин эди. Кириб кетаётган тўпни Пике қайтарди
26'
Месси кучли зарба билан жонли деворни нишонга олди
25'
Серхио Рамос Мессини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жарима тўпи. 27 метрлардан. Тўп олдида Хави ва Месси
24'
Бугун Фабрегаснинг ўйини чиқмаяпти. Сеск майдон марказида ўзига хос тарзда тўпни йўқотгач, "Реал"нинг ҳужуми ривожланди. Яна чапдан Ди Мария, яна Маскерона бўй етишмай қолди ва яна Бензема. бу сафар оёқда.
24'
Гоооооооооооооооооооооооолллл!!!!
22'
Ди Мария жароҳатланганга ўхшаяпти. Врачлар майдонда
20'
Йигирма дақиқа ичида 2та гол кўрдик! Ўйин янада қизийди энди. БУнга шубҳа йўқ!
20'
Ди Мариянинг чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ҳаволатишидан сўнг Бензема пакана Маскеранодан ҳаводаги курашда устун келиб, тўпни боши билан Валдес дарвозасига йўллади
20'
Гооооооолллллл!!!!! Гоооооллл!!! Гоооллл!!! Ҳисоб тенглашмоқда!
20'
Оҳо! Олдинги вазиятлардан бирида Пепе Неймарни жарима майдони ичида пенальтига тортадиган қилиб чалган экан
19'
Неймар ажойиб позицияга чиқарилди. Яккама-якка вазиятда тўпни секин тепиб қўйди...
18'
Ди Мария-Бензема-Роналду комбинацияси КР7 нинг 25 метрлардан кучли зарбаси билан ниҳояланди. Валдес ўз ўрнида
17'
"Барселона" ўйин суръатини бироз туширишга муваффақ бўлди.
16'
Такрорий лавҳада тўп Пепенинг тирсагига теккани маълум бўлди. Атайлаб қилинмаган ҳаракат
16'
Ҳозир Пепе жарима майдони яқинида тўпни қўли билан ўйнагандек бўлувди. Маййенко жим.
15'
Эҳҳҳ, Мессии! Яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, ўткир бурчак остида Лопес дарвозасини аниқ нишонга ола билмади!
14'
Реалнинг ҳужумлари ўта хавфли тус олмоқда...
12'
1 дақиқа ичида Бенземада икки бор ажойиб имконият пайдо бўлган эди
12'
Ди Мариянинг ҳимояни ёриб кириб узатган узатмасини Бензема кўкка совурди! БУндай вазиятлардан фойдаланиш керак!
12'
Гарет Бейл чиройли рейддан сўнг Бенземани зарбавий позицияга чиқарди, лекн зарба жуда суст!
11'
Криштиану Роналду чап қанотда тўп сурмоқда. Унга қарши ҳозирча Дани Альвеш самарали ҳаракат қилмоқда. Ронулду ҳозирга қадар 3 марта ҳакамга илтижо қилишга улгурди...
9'
"Барселона"нинг одатдагидек комбинацион ҳужумларидан ташқари қарши ҳужумларига ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз
8'
Неймар марказдан яхши позицияга чиқарилди, бироқ тўп йўқотилди.
8'
Эл-классиколарда "Барса" кўп ҳам хос бўлмаган тезкор гол юзага келди
7'
Мессининг заргарона тўп оширишидан Иньеста Лопес билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва русчасига "подперекладина" гол урди! Ҳисоб - 0:1
7'
Гооооооолллл!!!!! Гоооол! гооооллл!!!
5'
Алвес жарима майдончаси ичида Роналдуни йиқитди. Аммо пенальти йўқ
5'
Вууууҳҳҳҳ, Бензема! "МАдрид" рақиб жарима майдончаси яқинида кучли прессинг уюштирди ва тўпни эгаллаб олди. Бензема эса жарима майдончаси ичида ноаниқ зарба берди
2'
Майдонда ғала-ғовур! Ҳар иккала жамоа ижросида прессинг ва тўп йўқотишлар..
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Диққат! Жамоалар ва ҳакамлар майдонда саф тортишди!
'
Дарвоқе, "Атлетико", "Реал", "Барселона" жамоаларининг ўзаро ўйинлари хусусида. "Атлетико" - Мадрид" тўқнашувида устунлик "Атлетико" томонида, "Барселона" эса биринчи даврада "Реал"ни ўз майдонида 2:1 ҳисобида мағлуб этди. БУ кўрсаткич очколар тенг бўлиб қолганида инобатга олинади
'
Яна 3-4 дақиқалардан кейин жамоалар майдонда саф тортишади
'
Мана шу тўқнашувлар ўйинда кўпгина нарсаларни ҳал қилиб юборишга қодир.
'
Бугун майдонда қизиқарли тўқнашувлар юзага келади. Уларнинг энг асосийси - бу Роналду/Месси тўқнашуви бўлса, кейингиси Бэйл/Неймар қарама-қаршилиги
'
Жамоалар таркиби кутилганидек бўлди. Ҳеч қандай сюрприз йўқ. Ҳар иккала жамоа ўзининг энг оптимал таркибини майдонга туширди
'
"Барселона" эса мавсум бошида ашаддий рақибидан 8 очкога илгарилаб кетдию, аммо февраль ойидаги муваффақиятсизликлар туфайли бугунги кунга келиб 3-поғонага тушиб қолди. Аммо каталонияликлар ўйинга жиддий ёндашишса, ҳеч бир рақибни аяб ўтирмаслигини "Манчестер Сити" ва "Осасуна" билан ўйинларда исботлашди
'
"Реал" октябрь ойидан бери мағлубият нималигини билмай келяпти. Анчелотти жамоасининг барқарор ўйинига барча кўникиб бўлди.
'
Агар мана шу "Атлетико" бўлмаганида, бугун "Мадрид" ғалаба қозонганида, биз Испания чемпиони номини муддатидан аввал билиб олган бўлардик. Аммо чемпионлик масаласи Испанияда сўнгги турга қадар давом этади. Агар "Барселона" ғалаба қозонса-ку, шиддат ва интрига янада ошади
'
Бундан бир соат илгари "Атлетико" ўзининг навбатдаги ғалабасини тантана қилди ва "Реал"га очколар бўйича етиб олди. Энди улар ҳам мазкур ўйинни томоша қилишади. Жамоаларнинг очко йўқотишини (бугун камида битта жамоа очко йўқотади) "матрасчилар" фойдасига ишлайди
'
"РЕААААААЛ МАДРИИИИИИД" ВА "БАРСЕЛООООНААА" жамоалари ўртасидаги БУЮК ўйин бошланиш арафасида!
'
Яна ооозгина қолди, озгинагина!
'
Айни дақиқаларда сайтимиз "САНТЬЯГО БЕРНАБЕУ" СТАДИОНИга айланади!
'
АССАЛОМУУУУУ АЛАЙКУУУУУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ ИШҚИБОЗЛАР, ЭЛ-КЛАССИКО ШАЙДОЛАРИЮ, БЕДОР ФАНАТЛАР!!!!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.