Kirish Ro'yxatdan o'tish
19/05 00:00 Alaves 1-0 Xetafe
19/05 15:30 Sassuolo 0-2 Kalyari
19/05 18:00 Monsa 0-1 Frozinone
19/05 18:00 Udineze 1-1 Empoli
19/05 19:00 Navbahor 1-0 Neftchi
19/05 19:00 OKMK 5-3 So‘g‘diyona
19/05 20:00 Manchester Siti 3-1 Vest Xem
19/05 20:00 Sheffild Yunayted 0-3 Tottenhem
19/05 20:00 Arsenal 2-1 Everton
19/05 20:00 Brentford 2-4 Nyukasl
19/05 20:00 Brayton 0-2 Man. Yunayted
19/05 20:00 Byornli 1-2 Nottingem Forest
19/05 20:00 Chelsi 2-1 Bornmut
19/05 20:00 Kristal Pelas 5-0 Aston Villa
19/05 20:00 Liverpul 2-0 Vulverhempton
19/05 20:00 Luton 2-4 Fulhem
19/05 21:00 Inter 1-1 Lasio
19/05 22:00 Valensiya 1-3 Jirona
19/05 22:00 Vilyarreal 4-4 Real Madrid
19/05 22:00 Atletik Bilbao 2-0 Sevilya
19/05 22:00 Atletiko 1-4 Osasuna
19/05 22:00 Barselona 3-0 Rayo Valyekano
19/05 22:00 Betis 0-2 Real Sosyedad
19/05 22:00 Kadis 0-0 Las-Palmas
19/05 22:00 Malyorka 2-2 Almeriya
19/05 22:00 Granada 1-2 Selta
19/05 23:45 Roma 1-0 Jenoa
20/05 00:00 Loryan 5-0 Klermon
20/05 00:00 Monako 4-0 Nant
20/05 00:00 Lill 2-2 Nissa
20/05 00:00 Lion 2-1 Strasbur
20/05 00:00 Reyms 2-1 Renn
20/05 00:00 Lans 2-2 Monpelye
20/05 00:00 Tuluza 0-3 Brest
20/05 00:00 Gavr 1-2 Marsel
20/05 00:00 Mets 0-2 PSJ
20/05 21:30 Salernitana - Verona
20/05 23:45 Bolonya - Yuventus

Onlayn translyasiya

Ўртоқлик учрашуви. 13.08.2012

ИОРДАНИЯ

0 : 1

ЎЗБЕКИСТОН

Улуғбек Бақоев (78)
JAMOALAR TARKIBI
  Муроджон Зухуров
Жаҳонгир Жиямуродов
Акбар Исматуллаев
Шавкат Муллажонов
Салим Мустафоев
Фозил Мусаев
Дилшод Раҳматуллаев
Шоҳрух Гадоев
Жасур Ҳасанов
Улуғбек Бақоев
Жаҳонгир Абдумўминов

Matn

90+5'
ЎЙИН ТУГАДИ! Терма жамоамиз дастлабки ўртоқлик учрашувида Иордания устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди!!! Барчани табриклаймиз!
90+4'
Терма жамоамиз сўнгги дақиқаларда ҳам ҳужум қилишни унутмаяпти. Бурчак тўпи ишладик. Бурчак тўпи бўйича статистика тенглашди - 6:6.
90+3'
Иорданиялилар ҳисобни тенглаштириш мақсадида олдинга ташланишмоқда. Ҳозирча ҳимояда ишончли ўйнаяпмиз.
90+1'
Вакилларимиз тўпни яхши назорат қилишмоқда.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа компенсация вақти қўшиб берилди.
90'
Дилшод Раҳматуллаев ўнг қанот бўйлаб ярим ҳимоячимизни олдинга бошлади...
86'
22-рақамли футболчимиз ўрнига 13-рақамли ўйинчи майдонга туширилди.
85'
Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар туфайли терма жамоамиз ўйинида ўзгариш юзага келди. Натижада ҳисобда олдинга ўтиб олдик
84'
Мезбонларнинг қарши ҳужумини тўхтатгани учун футболчиларимиздан бири - Кападзе огоҳлантириш олди.
83'
Жарима зарбасини Сервер Жепаров тепди! хавф бартараф этилди
82'
Станислав Андреев Шоҳруҳ Гадоевнинг ўрнига туширилди.
81'
Майдонда 17-рақамда Иван Нагаев пайдо бўлди. Унга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбасини тепамиз.
80'
Жарима тўпи аниқ ижро этилди, бироқ Зухуров тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
79'
Иордания майдон марказидан ўйинни бошлаб дарҳол ҳужумга ўтди ва жарима майдонимиз яқинида жарима тўпи ишлаб олди
76'
Бурчак тўпидан сўнг терма жамоамиз ҳисобни очишга муваффақ бўлди!!!
75'
ГО-О-О-О-О-О-О-О-О-О-ЛЛЛЛЛ!!!!!
73'
Футболни интернет орқали томоша қилаётганимиз, тасвир сифати пастлиги ва дам бадам қотаётганлиги туфайли фамилияларни аниқ келтиришда таваккал қилмаганимиз маъқул. Айни вақтда ўйинчи алмаштиришлар ҳам бўлиб ўтгани рост, фақат бу ҳола тинтернет тезлигини пастлиги туфайли назаримиздан четда қолди. Айнан ким ўрнига ким тушгани. Масалан, терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров айни дамда майдонда харакатланмокда. У бошланғич таркибда йук эди ва кимнинг ўрнига тушгани номаълигича қолди. Муллажонов ўрнига эса Тўхтахўжаев туширилган (58-дақиқада)
72'
Иорданияликларнинг ҳужумидан кейин тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Узоқдан йўлланган зарба ноаниқ.
71'
Эслатиб утамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг дарвоза томон берган зарбалари сони 4 тага етди!
71'
Бу орада вакилларимиз яна олдинга ўтиб, бурчак тўпи ишлаб олишди...
69'
Ҳозир Зухуров мезбонларнинг кучли ва аник зарбасини қайтариб қолди!
69'
Иккинчи бўлим бошида терма жамоамиз таркибида Сервер Жепаров пайдо бўлди.
68'
Хавф бартараф этилди, мезбонлар позицион ҳужумга отланишмоқда...
68'
Терма жамоамиз футболчилари яна бир хавфли ҳужумни бошлаб беришди. Мезбонлар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи тепамиз!
64'
Энди эса яна бир ҳужум тўлқинидан сўнг хавфли жарима тўпи ишлаб олишга муваффақ бўлдик!
63'
Вакилларимиз яна бир ҳужум уюштиришди. Натижасиз. Туп юза чизиғига чикариб юборилди.
58'
Майдонда ўзбекистонлик футболчилардан бири жароҳат олиб ётипти. Шу боис анча узоқ танаффус вужудга келди
54'
Вакилларимиздан бири (10-рақам) сариқ карточка билан жазоланди...
53'
Иордания марказга яқин жойда жарима тўпи ишлади...
50'
Мезбонлардан кимдир жарима майдонимиз якинида жарохат олганга ухшаяпти. бу орада захирадаги футболчиларимиз чигалёзди машкларини бажаришга тушиб кетишди. Уйинчи алмаштирилса керак
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Ўйинда тўпга эгалик қилиш борасида мезбонларнинг кичик устунлиги сезилаётган бўлса-да, улар дарвозамиз томон бирор марта хавфли зарба амалга ошира олишгани йўқ. Футболчиларимиз эса дарвоза соҳасига аниқ зарба беришмаган бўлса-да, икки бор узоқдан кучли ва бироз ноаниқ зарба йўллашди.
'
Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб - 0:0.
45+3'
Тўп жонли деворга тегди. Шу пайтда ҳакам биринчи бўлим якунлангани ҳақида хуштагини чалди. Танаффус.
45+2'
Терма жамоамиз ижросида яна бир хавфли жарима зарбаси!
45+2'
Ўйинга 1 дақиқа эмас, сал кўпроқ қўшилган кўринади. Терма жамоамизнинг хавфли ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун иорданиялик футболчи огоҳлантириш олди. Жарима зарбасини тепамиз. Аммо самарасиз
45+1'
Терма жамоами футболчиларимиздан бири сариқ карточка олди. Бу ўйиндаги дастлабки сариқ карточка. Эслатиб ўтамиз, ўйинни суриялик ҳакамлар бошқариб боришмоқда
45+1'
Мезбонлар хавфни бартараф этиб, ўзлари ҳам жарима тўпи ишлаб олишди. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди ва марказдаги ён чизиқдан тўпни ўйинга киритамиз
45+1'
Яна майдон марказида вакилларимизга нисбатан қўпол ўйнашди...
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Иордания хавфли зонадан жарима тўпини рисоладагидек ижро этмади ва вакилларимиз қарши ҳужумда...
44'
БУрчак тўпини бартараф этдик, тўп иорданиялик футболчига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
43'
Мезбонларнинг яна бир қарши ҳужуми 5-бурчак тўпни ижро этиш билан якунланди...
42'
Мезбонларнинг позицион ҳужуми тўпнинг йўқотилиши билан ниҳояланди.
41'
Мезбонлар хавфни бартараф этишди, боз устига қарши ҳужумга отланган мезбонларни тактик фол эвазига майдон марказига яқин жойда тўхтатиб қолдик.
40'
Терма жамоамиз жуда хавфли ҳужум уюштиришди. Мезбонлар қўполлик эвазига жарима майдони остонасида футболчимизни тўхтатиб қолишди.
38'
Иорданиянинг яна бир зарбаси нишонга тўғри бормади.
35'
Тўп тез-тез йўқотилмоқда.
34'
Тўп майдон марказида кўп сақланмаяпти. Жамоалар ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилишяпти. Тўғри, ҳозирча ҳужумларни самарали деб бўлмайди.
33'
Вакилларимиз хавфни бартараф этиб, хафвфли ҳужум уюштиришди ва ўзларининнг ўйиндаги илк бурчак тўпини ишлашди.
33'
Иордания терма жамоаси жарима майдончамиз атрофидан жарима тўпини тепишмоқда.
30'
Шу пайтга қадай майдон эгалари 4 марта бурчак тўпини тепишди. Бу борада вакилларимизнингкўраткичи нолга тенг
25'
Иордания яна хужумда ва бурчак тупи ишлаб олишди...
24'
Хавфли ҳужум уюштирган футболчиларимиз тўпни юза чизиғига чиқариб юборишди.
24'
Уйин тенг кураш остида кечмокда. Вакилларимиз майдон марказида жарима зарбаси ижро этишади.
18'
Бурчак тупи ижро этилгач мезбонлар хужуми кайтарилди ва улар майдон марказида ён чизикдан тупни уйинга киритишади
14'
14. Диккат, Иордания яна хужумга отланмокда...
Йук, туп юза чизигидан чикариб юборилди. Дарвозабон майдончасидан уйинни бошлаб берамиз.
11'
Жарима зарбаси бартаф этилди.
10'
Иордания хавФли масофадан жарима тЎпи тепади...
'
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. Бироз кеч бўлсада, ўртоқлик учрашувидан матнли трансляциямизни бошлаймиз

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.