Kirish Ro'yxatdan o'tish
28/04 00:00 Aston Villa 2-2 Chelsi
28/04 00:00 PSJ 3-3 Gavr
28/04 00:00 Atletiko 3-1 Atletik Bilbao
28/04 13:00 Tojikiston 5-5 O‘zbekiston
28/04 15:30 Inter 2-0 Torino
28/04 16:00 Mets 1-2 Lill
28/04 16:00 Tailand 1-4 Eron
28/04 17:00 Kadis 1-1 Malyorka
28/04 18:00 Tottenhem 2-3 Arsenal
28/04 18:00 Bornmut 3-0 Brayton
28/04 18:00 Loryan 1-2 Tuluza
28/04 18:00 Klermon 4-1 Reyms
28/04 18:00 Strasbur 1-3 Nissa
28/04 18:00 Bolonya 1-1 Udineze
28/04 19:00 Indoneziya - O‘zbekiston
28/04 19:15 Granada 3-0 Osasuna
28/04 20:05 Renn 4-5 Brest
28/04 20:30 Nottingem Forest 0-2 Manchester Siti
28/04 21:00 Napoli 2-2 Roma
28/04 21:00 Atalanta 2-0 Empoli
28/04 21:30 Vilyarreal 3-0 Rayo Valyekano
28/04 22:00 Lion 3-2 Monako
28/04 22:30 Yaponiya - Iroq
28/04 23:45 Fiorentina 5-1 Sassuolo
29/04 00:00 Marsel 2-1 Lans
29/04 00:00 Betis 1-1 Sevilya
29/04 23:45 Jenoa - Kalyari
30/04 00:00 Barselona - Valensiya
30/04 05:00 Borussiya D - PSJ
30/04 05:00 Borussiya D - PSJ
01/05 00:00 Bavariya - Real Madrid
01/05 00:00 Bavariya - Real Madrid

Onlayn translyasiya

Олий лига-2014, 2-тур

24 март, соат 16:00

ЛОКОМОТИВ

Иброҳим Раҳимов (12)

1 : 1

НАСАФ

И.Шомуродов (90+2)
JAMOALAR TARKIBI
1.Игнатий Нестеров
17.Салим Мустафоев
20.Ислом Тўхтахўжаев
4.Бобурбек Йўлдошев
22.Виктор Карпенко
77.Жасур Ҳасанов (катта)
30.Дилшод Жабборов
88.Лутфулла Тўраев
24.Иброҳим Раҳимов
99.Вячеслав Шевченко
11.Александр Шадрин
  25.Элдорбек Суюнов
4.Мақсуд Каримов
5.Ботир Қораев
9.Илҳом Шомуродов
10.Кенжа Тўраев
17.Артур Геворкян
20.Эркин Бойдуллаев
27.Илҳом Юнусов
28.Шуҳрат Муҳаммадиев
32.Ҳамза Каримов
34.Фаррух Сайфиев
ZAHIRA
84.Темур Жўраев
87.Андрей Кожокарь
8.Акмал Холматов
18.Фозил Мусаев
16.Жасур Ҳасанов (кичик)
10.Фарҳод Тожиев
23.Иван Нагаев
  30.Ўткир Юсупов
7.Акрамжон Баҳриддинов
14.Лазиз Убайдуллаев
16.Алишер Юсупов
23.Шерзод Аъзамов
29.Улуғбек Дадабоев
41.Азамат Алланиёзов

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат!!!
'
Ажойиб ўйин бўлди. Ўйинни "Спорт" канали орқали томоша қилишни тавсия қиламиз!
90+6'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!!!
90+5'
Қарши ҳужумда эса "Насаф" ажойиб имкониятни кўкка совурди!!!
90+4'
Дилшод Жабборов 5 метрдан дарвозани ишғол қила олмади!
90+2'
Алишер Юсупов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва Илҳом Шомуродов (адашмасак) бош билан дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди!!! Ҳисоб - 1:1.
90+2'
Гооооооооолллл!!!!!!
90+1'
"Насаф"да сўнгги ўзгариш. Максуд Каримов ўрнига Алишер Юсупов туширилди
90'
Иккинчи бўлимга 4 даққа қўшиб берилди
89'
Жарима зарбасини Геворкян яна дарвозабон майдончасига узатди. Шомуродов тўпга бироз ета олмади
88'
Майдон марказида белгиланган жарима тўпини Илҳом Суюнов тўғри жарима майдончаси томон етказиб берди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
85'
"Насаф"да ўзгариш: Бойдуллаев ўрнига Улуғбек Дадабоев туширилди
84'
Вазият мезбонлар учун хайрли якунланди
83'
Муҳаммадиевга нисбатан қоида бузилди. Дарвозагача масофа олис. Аммо Геворкян тўпни жарима майдончасига тўпни узатмоқчи
80'
БУрчак тўпидан кейин хавфли вазият юзага келди. Тошкентликлардан тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади
79'
Вақт чўзгани учун Кожокарь огоҳлантириш олди. Ўйиндаги биринчи огоҳлантириш
76'
Гол муллифи Иброҳим Раҳимов майдонни тарк этди. КИчик Жасур Ҳасанов майдонда пайдо бўлди
78'
Андрей Кожокарь бурчак тўпи ишлади
77'
Дилшод Жабборов 25 метрдан зарба берди. Тўп дарвозабон Элдорбекнинг кўкрагига тегиб қайтди. Қораев эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
76'
Тўпни эгаллаб олган ҳимоячи Бобур Йўлдошев ҳужумга ўтди, чап қанотда унга нисбатан қоида бузилди. Жарима зарбаси
73'
"Локо"да иккита ҳужум юзага келди. Лутфулла Тўраев Иброҳим Раҳимовни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Элдорбек Суюнов жарима майдончасини тарк этиб тўпни узоқлаштирди. Аммо уни Шевченко эгаллаб олди. Вячеслав эса тўпни на шерикларига узатди ва на ўзи дарвозага зарба бера олди
72'
Геворкян жарима майдончаси бурчагида Карпенкони алдаб ўта олмади
69'
Энди эса мезбонлар қулай имкониятга эга бўла туриб, Геворкяннинг майдонда ётганини кўриб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
68'
Қаршиликлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишаётганида Иброҳим Раҳимов майдонда ётганини кўришди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
66'
Илҳом Юнусов бурчак тўпини муваффақиятсиз амалга оширди
66'
"Насаф" босимни оширмоқда. БУрчак тўпи
65'
Жарима майдончасига етказиб берилган тўп қайтарилди. Қайтган тўпга Бойдуллаев зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
64'
Меҳмонлар чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишади
61'
Шуҳрат Муҳаммадиевга тиббий ёрдам кўрсатилди
61'
Жасур Ҳасанов майдонни тарк этяпти, ўйинни Фозил Мусаев давом эттиради
59'
Вууууҳҳҳҳ!!! Юнусоввв Илҳом! Ўнг қанотдан бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатганди, тўп яқин бурчакка кириб кетишига сал қолди
58'
Яна майдалаб ёмғир ёға бошлади
56'
Меҳмонлар бир нечта серияли ҳужум ташкил этишди. Ҳар сафар жарима майдончаси томон етказилган тўпларни ҳимоячилар қайтаришди
54'
Илҳом Суюнов чап қанотдан тўпни жарима майдончаси томон етказганди. БУ зарба бўлиб чиқди. Тўп дарвоўа тўрига устига келиб тушди
51'
"Насаф" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Геворкян тўпни ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига етказди. Тўп йўлига оёғи билан ташланган Шомуродов унга бироз ета олмади
48'
Жасур Ҳасанов чап қанотда жарима майдончасига кириб келди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатганди. Шевченко тўпни ўзига бўйсуниришда қўли билан ўйнади деб топилди
47'
"Локо"да ҳам иккинчи бўлим бошида ўзгариш юз берди. Александр Шадрин ўрнига ўйинни Андрей Кожокарь давом эттиради
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!
46'
Кенжа Тўраев ўрнига Азамат Алланиёзов майдонга тушди
45+2'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ТАНАФФУС!
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Фаррух Сайфиев майдон марказида тўп билан икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва тшпни Шомуродовга етказган пайтда Бобур Йўлдошев тўпни қайтариб қолди. Акс ҳолда Илҳом дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетарди
44'
Жасур Ҳасанов тўпни тўхтатиб ўтирмасдан жарима майдончасига кириб бораётган Раҳимовга тўпни узатганди. Иброҳим узатмага ета олмади
42'
Шомуродов офсайдда қолганди
41'
Вуууууҳҳҳ, Карпенкооооооо!!!! "Локо" футболчилари жарима зарбасини амалга оширишда меҳмонларни чалғитишди ва тўпни Карпенкога узатишди. Викторнинг зарбаси шундоққина дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди!
40'
Жасур Ҳасанов икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетаётганида йиқитилди. Цейтлин жарима зарбасини берди. Дарвозагача 20 метрлар чамаси масофа
36'
Қарши ҳужумга ўтиб кетган "Локомотив" футболчилари ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. ЛУтфулла Тўраев ҳеч қандай қаршиликсиз 5-6 метрлардан зарба йўллади. Элдорбек Суюнов тўпни қайтариб юборди
35'
Бир дақиқада иккита вазият юзага келди!!!! Дастлаб Шомуродов қарши ҳужум пайтида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди. Нестеров жарима майдончаси ташқарисига чиқиб келдию, аммо тўпни тепиб юбориш ўрнига уни Шомуродовга олдириб қўйди. Нестеровнинг ўзи Илҳомни чалиб йиқитди. Аммо Цейтлин жарима зарбасини бермади!
33'
Мезбонлар "Насаф"нинг босимидан холос бўлиб, энди ўзлари ҳужумга ўтишмоқда
30'
Ботир Қораев тўпни ҳужумдаги Шомуродовга етказганди. Аммо у тўпни тўхтата олмади ва вазиятни қўлдан чиқарди
26'
"Локомотив"нинг кам сонли ҳужмларидан бирида Жасур Ҳасанов офсайдда қолиб кетди.
24'
Вууууууҳҳҳҳҳ, Кенжа Тўраеееевввв! Геворкян тўпни чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Илҳом Шомуродов тўпни бош билан ҳавога кўтарди, Карпенко эса тўпни узоқлаштиришга хатога йўл қўйди. Тўп Кенжага келди ва Тўраевнинг зарбаси шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
22'
Вуууҳҳҳҳҳ, Геворкяяяяяян!!!! У чап қанотда Мустафоев ва Бобур Йўлдошевнинг орасидан ўтиб кетиб, ўткир бурчак остидан тўпни давроза томон йўллади. Тўп дарвозанинг олис устуни ёнидан ўтиб кетди. Тўп Нестеров қўлига ҳам текканди
20'
Ташаббус аста-секин "Насаф" томонига ўтаётгандек
19'
Қаршиликлар ўнг қанотдан комбинация орқали тўпни дарвозабон майдончасига етказиб беришди. Тўраев тўпни қабул қилиб олаётганида, қўли билан ўйнади
18'
Ҳаводаги тўп учун курашда Кенжа Тўраев устун келди ва тўпни жарима майдончасига кириб бораётган Геворкянга узатди. Тўхтахўжаев тўпни қайтариб юборди
16'
Меҳмонлар чап қанотдан ҳужумга ўтишди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
12'
"Темирйўлчилар" ҳужумни ўнг қанотдан ривожлантиришди. Қисқа паслар орқали ташкил этилган ҳужумдан кейин Шадрин жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, дарвозабон майдончасига тўпни етказди. Тўпни Мақсуд Каримов тўхтатиб қолди, аммо узоқлаштира олмади. Иброҳим Раҳимов эса бундай совғани қўлдан чиқармади ва 3-4 метрдан дарвозани ишғол қилди
12'
Гоооооооллл!!!!
9'
Мезбонлар ўнг қанотдан жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ҳасанов томонидан узатилган тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
7'
Жасур Ҳасанов (майдонда фақат каттаси) чап қанотдан дарвозабон майдончасига етказган тўпни Элдорбек Суюнов эгаллаб олди
6'
Қаршиликлар асло чўчимасдан, ҳужумкор ўйин таклиф қилишмоқда. Бердиев жамоани ўйинга яхши тайёрлагани сезилмоқда
6'
Кенжа Тўраев офсайдда деб қайд этилди
5'
Вуҳҳҳҳҳ! "Насаф" ҳисобни очишига бир баҳя қолди!!! Геворкян чап қанотдан тўпни етказиб берди ва унга биринчи бўлиб Фаррух Сайфиев етиб келди. Тўп ерга тегиб, сакраб келгани учун Фаррух уни дарвозага йўллай олмади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!
4'
"Локо" тўпни назорат қилиш услубига ўтди
3'
Шадрин офсайдда қолиб кетди
2'
Бош билан берилган зарбадан сўнг Элдорбек Суюнов тўпга югуриб чиқди ва Шадриндан кўра чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди
1'
Ўйин бошидан мезбонлар шиддат билан олдинга ўтишмоқда. Тажрибали "Насаф" мудофаа чизиғи бу босим туфайли довдираб қолмаяпти
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Ўйинни "Локомотив" бошлаб беради
'
Жамоалар доира ҳосил қилишди...
'
"Локомотив" бугун қизил, "Насаф" эса кўк рангли формада ҳаракат қилишади
'
Стадионга 2 минг атрофида мухлис ташриф буюрган
'
Давлатимиз мадҳиялари садолари остида жамоа сардорлари Виктор Карпенко ва Артур Геворкян давлатимиз баройроғини кўтаришмоқда
'
Янги мавсумни очиб бериш учун сўз Ўзбекистон темирйўллари ДАТК бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Деҳқонов Давронга берилди
'
Жамоа футболчилари ёш футболчиларни ўзлари билан етаклаб чиқишди...
'
Диққат ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
'
20-30 кишидан иборат "Насаф" фан-клуби ҳам стадионда ўз жойларини банд этишган. Байроқлар, барабанлар ёрдамида улар "Насаф"ни қўллаб-қувватлашни бошлаб юборишди
'
Стадион майсаси ҳолати ёмон эмас.
'
"Локомотив" стадиони узра майдалаб ёмғир ёғмоқда
'
Ҳозир эса вазият бошқача албатта
'
"Насаф" учун "Трактор" ноқулай рақиб бўлиб келган
'
"Локомотив" стадиони ўрнида бир пайтлар "Трактор" стадиони бўларди. "Трактор"ни бошқариб борган пайтларда Вадим Абрамов ҳамиша Тошкентдаги ўйинларда ғалаба қозониб келган.
'
Жамоалар машғулотни якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишмоқда
'
Бир, икки, уч, жонимда қолмади куч...
'
Муниса Ризаева бошлади. Аҳа-оҳо...
'
Сщз устаси Шукрулло Исроилов ўз чиқишини бошлади
'
"Локо"нинг қолган футболчилари ҳам машғулотни бошлашди. Абрамов шогирдлари халқаро қоидалар бўйича бошлашди машғулотни
'
Дастур давом этмоқда. Қўшиқ куйлаш навбати Шоҳруххонга берилди
'
Мана энди Игнатий Нестеров, Темур Жўраев ва дарвозабонлар мураббийи машғулотни бошлашди
'
Масалан, халқаро ўйинларда учрашув бошланишига 50 дақиқа қолганида дарвозабонлар, 45 дақиқа қолганида футболчилар чигалёзди машғулотларини бошлашади ва бу жараёни 20 дақиқа кам ўйин бошлангунига қадар давом этади
'
Биласизми, аслида мана шундай ҳолатларни ўйин комиссари назорат қилиши лозим. Комиссар ўйин ўтказилиши билан боғлиқ барча вазиятларни тўлиқ назорат қилиши керак
'
"Локомотив" футболчилари эса ҳали майдонда кўриниш беришмади
'
"Насаф" жамоасининг футболчилари чигалёзди машғулотларин бошлади.
'
Унга қанот ҳакамлари - Ф.Ҳасанов, А.Цапенко ёрдам беришади. Захира ҳаками Шерзод Қосимов
'
Бугунги учрашувни ФИФА рефериси Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг жамоалар таркиблари маълум бўлади
'
"Насаф" дарвозабонлари чигалёзди машғулотларини бошлаб юборишди
'
Айни дақиқаларда стадионда мавсумнинг очилишига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтмоқда
'
Яна бир соатдан кейин "Локомотив" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги Олий лига 2-туридан ўрин олган марказий учрашув бошланади
'
Барчангизни "Локомотив" стадионидан бошлаётган матнли онлайн трансляциямизни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.