Kirish Ro'yxatdan o'tish
28/04 00:00 Aston Villa 2-2 Chelsi
28/04 00:00 PSJ 3-3 Gavr
28/04 00:00 Atletiko 3-1 Atletik Bilbao
28/04 13:00 Tojikiston 5-5 O‘zbekiston
28/04 15:30 Inter 2-0 Torino
28/04 16:00 Mets 1-2 Lill
28/04 16:00 Tailand 1-4 Eron
28/04 17:00 Kadis 1-1 Malyorka
28/04 18:00 Tottenhem 2-3 Arsenal
28/04 18:00 Bornmut 3-0 Brayton
28/04 18:00 Loryan 1-2 Tuluza
28/04 18:00 Klermon 4-1 Reyms
28/04 18:00 Strasbur 1-3 Nissa
28/04 18:00 Bolonya 1-1 Udineze
28/04 19:00 Indoneziya - O‘zbekiston
28/04 19:15 Granada 3-0 Osasuna
28/04 20:05 Renn 4-5 Brest
28/04 20:30 Nottingem Forest 0-2 Manchester Siti
28/04 21:00 Napoli 2-2 Roma
28/04 21:00 Atalanta 2-0 Empoli
28/04 21:30 Vilyarreal 3-0 Rayo Valyekano
28/04 22:00 Lion 3-2 Monako
28/04 22:30 Yaponiya - Iroq
28/04 23:45 Fiorentina 5-1 Sassuolo
29/04 00:00 Marsel 2-1 Lans
29/04 00:00 Betis 1-1 Sevilya
29/04 23:45 Jenoa - Kalyari
30/04 00:00 Barselona - Valensiya
30/04 05:00 Borussiya D - PSJ
30/04 05:00 Borussiya D - PSJ
01/05 00:00 Bavariya - Real Madrid
01/05 00:00 Bavariya - Real Madrid

Onlayn translyasiya

Испания Ла-лигаси, 31-тур

29 март, соат 20:00

ЭСПАНЬОЛ

0 : 1

БАРСЕЛОНА

Месси (77-пен.)
JAMOALAR TARKIBI
Касилья
Хави Лопес
Колотто
Морено
Фуэнтес
В.Санчес
Д.Лопес
Стуани
Пицци
Симау
Серхио Гарсия
  Хосе Пинто
Дани Алвес
Пике
Маскерано
Альба
Бускетс
Хави
Фабрегас
Педро
Месси
Неймар

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Сайтдан узоқлашманг
'
"Атлетико"ни эса бугун қийин ўйин ктуиб турибди. Улар икки соатдан кейин бошланадиган ўйинда "Атлетик Бильбао" меҳмони бўлишади
'
"Барселона" анча қийин, аммо муҳим ғалабани қўлга киритмоқда ва камида 4 соатга жадвал пешқадамига айланди
90+4'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!
90+2'
Вуахахаа! Алексис Санчем бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади! Дарвозабоннинг устидан тўп оширганди, у Лопеснинг қўлига тегиб, шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Фабрегас майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Серхи Роберто тушиилди
89'
Эслатиб ўтамиз, "Эспаньол" дарвозазасида ҳимоячи Лопес турибди. Ҳозир Санчес ўткир бурчак остида дарвозабон билан юзма-юз ҳолатга чиқиб келди ва дарвозага зарба берди. Жойидан қимирламаган дарвозабон/футболчи тўпни қўли билан қайтарди.
88'
"Барса"нинг яна бир ҳужуми! Чап қанотдан етказилган Санчес яқин масофадан дарвозага йўллай олмади. Ҳимоячи унга халал берди
85'
Месси эса жарима зарбасини дарвозага тўғри йўллай олмади
85'
Қизиқ, мезбонлар барча ўзгаришларини қилиб бўлишганди. ШУнинг учун Касилья ўз футболкасини ва қўлқопларини жамоадошларидан бирига қолдирди
84'
Шубҳасиз, бу қизил карточка! Франсиско Касилья ўйинни бироз эрта якунлашга мажбур бўлмоқда
83'
Оҳҳҳоҳооо!!!! Рақиб дарвозабони Касилья жарима майдончаси тарк этди ва Месси тўпни унинг устидан ўтказиб юбораётганида тўпни қўллари билан очиқчасига қайтариб қолди!
83'
Иньеста голдан кейин майдонга тушди. Педро майдонни тарк этганди
82'
Гол уриб олганидан кейин "Барса" ҳужумни янада кучайтирди. Санчес ўйинга киришиб кетди. Ўнг қанотда бурчак тўпи ишлади
81'
Қулай имкониятлардан фойдалана олмаган бўлса-да, ҳар қалай пеналти ишлаб, ўз вазифасини бажарган Неймар майдонни тарк этди. Санчес ўйинни давом эттиради
78'
Пенальти белгиланган вазиятга тасвирлаймиз. Тўп диагонал тарзда ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилди. Неймар тўпни кўкраги билан қайтариб, дарвозабон билан бирга -бир вазиятга чиқиши мумкин бўлган вазиятда унинг ёнида турган ҳимоячи Хави Лопес қўлини баланд кўтариб, тўпни қўли билан қайтариб қолди. Ҳимоячига сариқ карточка кўрсатилди
77'
Лео кучсиз, аммо бурчакка йўлланган зарба орқали ҳисобни очмоқда!
77'
МессИ! зарбааааа!!! гооооооооллл1!!!
76'
Пенальти! "Эспаньол" дарвозасига! Ҳимоячи тўпни қўли билан қайтариб қолди!
74'
Вауууууу!!! БУрчак тўпидан кейин Пике тўпни оёқ билан дарвозага йўллади! Тўп дарвоза тўсинига тегиб осмонга кўтарилди ва уни дарвозабон эгаллаб олди!
72'
Мезбонлар ҳам битта жавоб ҳужумини ташкил этишди. 12-13 метрлардан (ўтир бурчак остида) берилган зарбани Пинто эгаллаб оли
72'
Вуууууҳҳҳҳ! Месси ва Фабрегас чиройли "деворча" ўйнашди ва Месси 8-9 метрлардан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. Алвеснинг такрорий зарбасини дарвозабон эгаллаб олди
71'
Меҳмонлар тезкор қарши ҳуэум уюштиришди. Хавининг узатмасидан кейин Мартино жамоаси бурчак тўпи ишлади!
70'
Тўп асосан майдон марказида. Иньеста эса майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда
66'
"Эспаньол"да эса иккинчи ўзгариш: Луиша Пицци ўрнига Алекс Фернандес туширилди
'
Мартино янги кучларни майдонга туширишга шошилмаётгандек
64'
Месси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Аввалги ҳужумдан кейин у ортга қайтишга улгурмаганди
58'
Пицци чап қанотда тўп учун курашда Алвесдан устун келди ва тўпни жарима майдончасига етказди. Стуани тўпни дарвозага йўллай олмади
56'
Меҳмонлар ҳужумлар сериясини бошлашди. Месси майдон марказида тўп билан олдинга интилди ва дарвозага зарба бериш ўрнига тўни ўнг қанотда очилаётган Педрога узатди. Родригес бироз кечроқ югурди. Натижада фақатгина бурчак тўпи
55'
"Барса" катта ҳужум учун куч тўплаётгандек, рақибининг чарчашини кутаётгандек...
54'
Оқ-кўк рангли футболкада ўйнаётган жамоа нисбатан фаол ҳаракат қилмоқда. "Барса" ҳимояланмоқда
50'
Мезбонлар ҳужум ташкил этишди. Серхио Рамос жарима майдончасининг ён томонида очилганди. Пике жуда маҳорат билан ўйнаб, аввалги ҳужумчига нисбатан корпус қўйди, кеийн тўп форварднинг оёғидан майдонни тарк этишини таъминлади.
49'
Томонлар иккинчи бўлим бошида анча эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда
48'
Иккинчи бўлим бошлаганидан кейин 3 дақиқа ўтиб, барибир футболчи алмаштирилди. Эктора Морено майдонни тарк этди, Сидней майдонга туширилди
47'
Ҳозирча таркибда ўзгаришлар қилинмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Биринчи бўлим давомида "Барселона" устунликка эга бўлди. Рақибга нисбатан хавфли вазиятларни бироз кўпроқ яратди. Аммо "Эспаньол" ҳам бўш клаётгани йўқ
45+2'
Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!
45+2'
Симау жарима тўпини жарима майдончасининг ён томонига узатди. Меҳмонлар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
45+1'
Бускетс майдон марказида рақибнинг тезкор қарши ҳужумини тўхтатиш мақсадида, қоидани бузишга мажбур бўлди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
43'
Майдон эгалари кетма-кет 3та бурчак тўпини ўйинга киритишди. Қизиқ томони, 40-дақиқага қадар улар бирорта ҳам бурчак тўпига эга бўлишмаганди. "Барса" бурчак тўпи пайтда вазиятни назорат қилиб турди.
39'
!!! Неймарга бироз техника етишмади! Жамоадошлари уни чиройли пас билан дарвозабон майдончасининг бурчаги томон бошлашди. Бразалиялик футболчи гавдаси билан тўпни Колоттодан яширди. Неймар дарвозабоннинг ёнидан ўтказиб, олис бурчакни нишонга олмоқчи бўлди. Бироқ тўпни бироз кўпроқ айланма ҳаракат бера олмади.
37'
"Тўтиқушлар" жуда кўп фол ишлатишмоқда. Симау Саброза тўпга ўйнашни ният қилиб, Алвеснинг тўпиғига тепиб юборди. Ҳакам Клос Гомес сариқ карточка бермади, аммо оғзаки тарзда жиддий огоҳлантирди.
36'
Хави жарима тўпини дарвозабон майдончаси атрофига етказди. Ҳимоячи эса тўпни қайтаришга улгурди.
36'
Неймар ўз қанотида финт орқали рақибни қоида бузишга, ҳакамни эса унга сариқ карточка кўсрсатишга мужбур қилди
32'
Хавфли вазиятлар нуқтаи назаридан ўйин бироз сокинлашди. Аммо учрашув темпи асло тушгани йўқ. Футболчилар ўзларини ҳам, рақибни аяб ўтиришмаяпти
30'
Бурчак тўпи Мартино шогирдларига наф келтирмади
26'
Кристиан Стуани сариқ карточка оляпти. Дербида огоҳлантиришлар бўлиши табиий.
22'
!!! Ҳамма нарса бор, бироқ гол йўқ ҳозирча. Мезбон футболчиси Серхио Гарсии ўнг қанотдан тўпни дарвзабон майдончасига чиройли тарзда етказди. Меҳмонлар Пиццини унутиб қўйишди, Луиш эса тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепмоқчи бўлганди, амм тўп мезбон мухлисларига совға бўлди.
21'
! Вазият кетидан вазият юзага келмоқда. Жуда чиройли ўйин. Даярли майдон марказидан етказиб берилган узатма Пинто дарвозасига олдигача борди. Хосе сакраган ҳолда тўпни ушлаб олмоқчи эди, аммо тўп у билан бирга дарвозага кириб кетишига оз қолди.
19'
!!! Эҳ, Неймар! Ҳужумни Дани Алвес бошлади. У олдинга интилди ва дарвозабон майдончаси томон тўпни кучли тарзда етказди. Неймар тўпни бўш дарвозага шундоққина буриб юборса кифоя эди. Аммо бразилиялик футболчининг тиззасидан тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
18'
ОХо-хо-хо! Энди "тўтиқушлар" қулай вазиятдан фойдалана олишмади! Пицци жарима майдончасининг ўнг бурчагидан кетма-кет икки марта зарба берди. Тўп бироз дарвоза устидан ўтиб кетди.
17'
Вуҳҳҳҳ! Месси нафақат чап оёқда яхши зарба бера олишини, балки унинг ўнг оёғи ҳам хавфли эканини исботлагандек... Дастлаб аргентиналик футболчи жарима майдончасининг чап томонидан ўнг оёқда зарба йўллади. Тўпни ҳимоячи қайтарди. Месси жарима майдончасини тарк этмади ва ўз томон тўп узатилишини кутди. Бу сафар эса чап оёқ билан тўпни дарвозабон устидан оширишга қарор қилди. Тўп эса дарвоза устига келиб тушди.
14'
Мезбонларнинг кам сонли ҳужумларидан бири пайтида тўп Симауга узатилганди. Фабрегас тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди
12'
Ҳозирча гол йўқ, аммо майдон эгалари мудофаа чизиғи Мартино шогирдларининг ҳужумига дош бера олмаяпти. Яна Неймар томон тўп узатилиши билан бошланди навбатдаги ҳужум. Бразалиялик тўпни эгаллаб туриб, кичик пауза қилди ва Месси томон узатмани амалга оширди. Месси чап оёғида зарба берди, бироқ ҳимоячи зарба йўлишга ташланишга улгурди.
11'
!!! Меҳмонлар ўз жарима майдончаларини тарк этишга кеч қолишди. Дарвозабон майдончаси чизиғида турган Мессига тўп узатилди. Офсайд йўқ эди! Лео ўгирилганча тўпни дарвоза томон тепди. Дарвозабон олдинга чиқиб келди ва зарба йўлига ғов бўлди.
9'
"Эспаньол" футболчиси Фуэнтес Педрони чалиб йиқитди.
7'
Мессининг узатмасидан кейин Неймар офсайдда қолиб кетди
5'
Мезбонларнинг жавоб ҳужуми: Серхио Гарсия ("Барселона" тарбияланувчиси) тўпни жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб, пастки бурчакни нишонга олишга ҳаракат қилди. Зарбага бироз аниқлик етишмади.
4'
Дастлабки хавфли вазият! Неймар бош билан кучли зарба бера олмади. У жарима майдончасининг чап қанотидан очилди. Ўзи томон узатилган диагонал пасни дарвозанинг яқин бурчагига йўллади. Зарба кучсиз чиқди.
2'
"Эспаньол" бугун ҳамшаҳарларига асло осонликча очко бермоқчи эмас. Улар ўйин бошиданоқ меҳмонларга нисбатан кескин ўйнай бошлашди
1'
Ўйинни Херардо Мартино шогирдлари бошлаб беришди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Мусобақа жадвалининг 2-поғонасига қайтган "Барселона" ўз ҳамшаҳарлари - "Эспаньол" меҳмони бўлади
'
Барчангизни Каталони дербисидан уюштирадиган матнли онлайн трансляциямизни кузатиб боришга таклиф этамиз!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.