27/12 01:00 | Liverpul | 3-1 | Lester | ||
28/12 00:30 | Brayton | 0-0 | Brentford | ||
28/12 01:15 | Arsenal | 1-0 | Ipsvich | ||
28/12 19:00 | Empoli | - | Jenoa | ||
28/12 19:00 | Parma | - | Monsa | ||
28/12 22:00 | Kalyari | - | Inter | ||
29/12 00:45 | Lasio | - | Atalanta | ||
29/12 16:30 | Udineze | - | Torino | ||
29/12 19:00 | Napoli | - | Venetsiya | ||
29/12 19:30 | Lester | - | Manchester Siti | ||
29/12 20:00 | Tottenhem | - | Vulverhempton | ||
29/12 20:00 | Kristal Pelas | - | Sautgempton | ||
29/12 20:00 | Everton | - | Nottingem Forest | ||
29/12 20:00 | Fulhem | - | Bornmut | ||
29/12 22:00 | Yuventus | - | Fiorentina | ||
29/12 22:15 | Vest Xem | - | Liverpul |
Осиё чемпионлар лигаси, «В» гуруҳи
3-тур, 1 апрель, соат 18:00 | ||
ФУЛАДАюб Вали (77)
|
1 : 0 |
БУНЁДКОР |
JAMOALAR TARKIBI | ||
77.Суша Маканий 2.Леандро Падований 4.Аюб Вали 5.Меҳди Бардлу 7.Соруш Рафие 8.Исмоил Шарифат 11.Бахтиёр Раҳмон (С) 21.Умид Холидий 23.Сасан Ансарий 24.Меҳрдод Жамаътий 37.Ғулом Ризо Ризоий |
45.Акбар Тўраев 2.Акмал Шораҳмедов 6.Анвар Ғофуров 7.Алибобо Раҳматуллаев 8.Жавлон Иброҳимов 11.Александр Пишур 14.Воҳид Шодиев 21.Сардор Рашидов 27.Сардор Собирхўжаев 33.Олег Зотеев, 40.Сергей Симоненко |
|
ZAHIRA | ||
1.Алиризо Салимий 15.Леандро Чавес 17.Ҳассан Жафарий 20.Аюб Калантрий 27.Соруш Саидий, 29.Лучиано Перейра 32.Валид Машайзода |
25.Муроджон Зуҳуров 5.Дилшод Жўраев 10.Анвар Бердиев 18.Бобуржон Акбаров 23.Саҳоб Жўраев 24.Баҳодир Пардаев 30.Ҳасан Асқаров |
Matn
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
' |
|
"Қалдирғочлар"нинг бу галги парвоза ўта паст бўлди, ўта паст |
90+4' |
|
ЎЙИН ТУГАДИ! |
90+3' |
|
Перрейра яқин масофадан бош билан зарба берди. Тўраев тўпни эгаллаб олди |
90+1' |
|
Гол вакилларимизга керак, аммо ҳужумни аҳфазликлар ташкил этишмоқда |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
90' |
|
"Бунёдкор" икки ҳафта олдин бўлиб ўтган дастлабки ўйиннинг 90+4-дақиқасида ҳисобни тенглаштира олганди. Бу сафар эса уларда бундай шашт кўзга ташланмаяпти |
89' |
|
Эронликларда яна ўйинчи ўзгартирилди |
88' |
|
Пишур ўз қаршисида рақиб футболчини кўрса, довдирайди-қолади. Шунақа ҳам футболчи бўладими?! |
87' |
|
"Фулад" футболчи алмаштирилди. Кимнинг ўрнига эса ким тушгани аҳамиятга эга эмас.. |
86' |
|
Таъкидлаш лозим, "Бунёдкор" бугун мағлубиятга учраса, гуруҳ босқичи тугашига 2 тур қолганида "қалдирғочлар" энди "Фулад"дан 6 очко ортда қола бошлайди. Ўзаро ўйинга кўра эса Қосимов шогирдлари Эрон клубидан ўтиб кета олмайди. Бу ёқда эса "Ал-Жайиш" бугун "Ал-Фатҳ"ни қабул қилади ва ғалаба қозонса, унда ҳам 8 очко бўлади. Қатарликлар эса, биласиз, Тошкентда ютиб кетишган.... |
84' |
|
Вакилларимиз бурчак тўпи ишлашди. Қанот ҳакамига раҳмат |
84' |
|
Ҳасан Асқароқ диагонал пас билан тўпни чап қанотга узатди. Тўпга ҳимоячи тезроқ етиб келди ва хавфни бартараф этди |
83' |
|
Қосимов шогирдлари ҳали бирорта ҳам хавфли вазиятни ярата олишгани йўқ. Стандарт вазиятлар эса шунчаки увол қилинди |
82' |
|
Сардор Собирхўжаев ўрнига Дилшод Жўраев майдонга туширилди |
80' |
|
Голдан олдин ёзмоқчи бўлиб тургандик: бу ўйин билан "Бунёдкор" олий лигада ҳам бирор натижага эришиши қийин! "Фулад" ҳам бир нарсани қойил қилаётгани йўқ. Аммо улар тўпни ҳуда-беҳуда йўқотмасликка, нимадир қилишга ҳаракат қилишмоқда. Форс футболчилар техник жиҳатдан вакилларимиздан яққол устун |
79' |
|
Ҳасан Асқаров ўйинга фаол қўшилди. Аммо уни қўллаб-қувватлайдиган футболчи топилмаяпти |
77' |
|
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Бутун бошли "Бунёдкор" футболчилари орасида турган Аюб Вали осонлик билан дарвозани ишғол қилмоқда |
77' |
|
Гооооолллл! "Фулад" ҳисобни очмоқда! |
75' |
|
Алибобо Раҳматуллаев ўрнига Ҳасан Асқаров туширилди |
75' |
|
Қарши ҳужум пайтида вакилларимиз нима қилишни билмай, тўпни шунчаки дарвозабонга совға қилишди |
73' |
|
Бердиев деярли майдон марказидан дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо офсайдда қолиб кетди |
72' |
|
Олег Зотеев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. |
71' |
|
Бахтиёр Раҳмоний жарима тўпини жарима майдончасига узатди. Тўраев тўпга эга чиқди |
70' |
|
Ўйин ҳаками Аз-Заруний комиссарга бир нималарни жон куйдириб тушунтирди |
69' |
|
Сергей Симоненко "сариқ" ишлади. Жарима тўпи. Дарвозагача 30 метрлар... |
69' |
|
Бердиев тўп учун курашда ҳимоячига қарши фаол ҳаракат қилди. Аммо эронлик футболчи вазиятда устун келди |
67' |
|
Шодиев майдонни тарк этди. Анвар Бердиев ўйинни давом эттиради |
67' |
|
Негадир, "Бунёдкор" ҳужум чизиғи ўта нўноқ ҳаракат қилмоқда. Пишур ҳам, Шодиев ҳам тўпни ўзида сақлаб туришни билмайди |
66' |
|
Уюштирилган 2та хавфли вазиятдан кейин ташаббус аҳфазликлар томонига ўтди |
64' |
|
Мезбонлар ҳужумлари хавфли тус ола бошлади. Бу сафар ҳужум ўнг қанотдан ташкил этилди ва Раҳмоний бош билан зарба берди. Тўпни Шораҳмедов қайтариб қолди. Унинг ортида эса Перейра турганди... |
62' |
|
Уҳҳҳҳҳҳ, хайрият! Эронликлар тезкор қарши ҳужум уюштириб, Перейрани бирга-бир вазиятга чиқаришди. Ҳужумчининг зарбаси қовушмади, бахтимизга |
60' |
|
Мезбонларнинг ҳужуми хавфли бўлди. Сўнгги дамда Симоненко тўпни қайтарди ва кейинчалик ҳужумчининг оёғидан тўп Тўраевга келиб тушди |
59' |
|
Жароҳат олган Исмоил Шарифат ўрнига 29-рақамда бразилиялик Лусиано Перейра туширилди |
59' |
|
Майдон марказида белгиланган жарима тўпини вакилларимиз тўғри жарима майдончасига етказиб беришди. Аммо ҳеч бир футболчимиз бу тўпга ета олишмади |
56' |
|
Раҳматуллаев ўнг қанотда ҳимоячининг йиқилиб тушганидан фойдаланиб олдинга ўтди, аммо унинг узатмаси йўлига бошқа ҳимоячи ғов бўлди |
54' |
|
Иброҳимов жарима майдончаси атрофида тўпни олдириб қўйди. Натижада Соруш Рафийи 16 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп Тўраевнинг ўзига борди ва Акбар тўни эгаллаб олди |
53' |
|
Мусобақа жадвали нуқтаи назарида ғалаба кўпроқ "Бунёдкор"га керак. Вақт бор, ҳаракат қилиш лозим |
52' |
|
Меҳди Бардлу ҳам Акмалга жавобан ноаниқ зарба йўллади |
51' |
|
Шораҳмедов 25 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ чиқди зарба |
48' |
|
Жарима майдончаси атрофига яқинлашган Шодиевга тўп узатилди. Аммо Воҳид на зарба берди, на тўпни шерикларига етказди. Шунчаки йўқотди |
47' |
|
Тошкентликлар ўнг қанотдан стандартга эга бўлишди. Фойдаланиш керак! |
46' |
|
Биринчи бўлим бошида "Бунёдкор" йўл қўйган хатони мезбон ҳимоячилар такрорлашларига сал қолди |
46' |
|
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ! |
' |
|
Ана энди футболчилар яшил майдонда пайдо бўлишди |
' |
|
Жамоалар ҳали майдонга қайтишмади |
' |
|
Дастлабки 45 дақиқа давомида яққол голга тортадиган вазият юзага келмади. Ўйиннинг дебюти ва бўлим сўнгида мезбонлар устунлик қилган бўлишса, бўлим ўрталарида ташаббус "Бунёдкор" томонида бўлди |
45+3' |
|
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ |
45+2' |
|
Рашидов бу сафар ҳам жарима тўпини муваффақиятсиз амалга оширди. У ошириб юбормоқда |
45+2' |
|
Чап қанотда Рашидовга нисбатан қоида бузилди. Стандарт |
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
|
Сасан Ансарий жарима майдончамиз ичида 2-3 нафар ҳимоячиларни алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берганди. Тўп Симоненконинг оёғига тегиб, ўз тезлигини йўқотди. |
42' |
|
Симоненко рақиб ҳужумчисини ўтказиб юборганди. Анвар Ғофуров уни қўллаб-қувватлади ва тўпни тепиб юборди |
40' |
|
"Бунёдкор" футболчиси Шодиев рақиб жарима майдончаси атрофида тиббий ёрдамга муҳтож ҳолда ётибди |
38' |
|
Тўп назорати энди мезбонларга ўтди. Вакилларимиз ҳимояланишмоқда |
34' |
|
Собирхўжаев Ризоийни тортиб қолгани учун жарима тўпи белгиланди. ВАзият биз учун хайрли тугади |
32' |
|
Рашидов ўнг қанотдаги бурчак ёнидан тўпни дарвозабон майдончасига етказганди. Дарвозабон бир амаллаб тўпни эгаллаб олди |
31' |
|
Бундай нуқтадан тўпни тўғри дарвозага йўллаш керак. Рашидов эса тўпни бурчакдаги байроқча атрофига узатди ва яхши вазиятни кўкка совурди |
30' |
|
Пишурга нисбатан қоида бузилди, жарима майдончаси бурчагидан |
30' |
|
Вакилларимиз ўнг қанотда яхши комбинация ташкил қилиб, рақиб мудофаа қўрғонини ёриб ўтишаётганида, сўнгги паллада марказий ҳимоячи тўпни қайтарди |
27' |
|
Пишурнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Қайтган тўп Рашидовга етказилганди. Бироқ Сардор офсайддан чиқишга улгурмаганди |
26' |
|
"Бунёдкор" жарима зарбасини амалга оширади. Дарвозагача 25 метр |
25' |
|
Тўп назорати аста-секин тошкентликлар томонига ўтаётгандек... |
21' |
|
Сардор Рашидов ҳимоячлардан қочиб кетиб, жарима майдончасининг ўнг қанотида тўпни дарвозабон майдончаси атрофига узатди. ҲИмоячилар эса тўпни қайтаришди. Пишур ва Шодиевгача тўп етиб келмади |
20' |
|
Эронликлар ҳужум ташкил этишди. Симоненко жарима майдончаси чизиғи олдида тўпни қайтарди. Ризоийнинг зарбаси эса ноаниқ чиқди |
19' |
|
Меҳмонлар дарвоза томон илк марта тўғри зарба йўллашди. Шодиев 30 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Маканий тўпга эга чиқди |
18' |
|
"Бунёдкор" илк марта дарвоза томон зарба берди. Чап қанотдан етказиб берилган тўпни Пишур жарима майдончаси чизиғи устида кўкраги билан Собирхўжаевга тўхтатиб берди. Сардор эса сакраб турган тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. Тўп анча баланддан ўтиб кетди |
17' |
|
Воҳид Шодиевга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилди ва у майдонга қайтди |
15' |
|
Форсларнинг навбатдаги бурчак тўпидан кейин тўп Тўраевга келиб тушди |
14' |
|
"Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми пайтида сўнгги узатма эронлик ҳимоячилардан ўтмай қолди |
12' |
|
Аҳфазликларнинг бу галги бурчак тўпи самарасиз якунланди |
11' |
|
Тўп дарвоза тўсини устидан бир неча сантиметрлар юқоридан ўтиб кетди. Тўраев вазиятни назорат қилаёттганди |
10' |
|
"Фулад" бурчак тўпини ишлади. Тўп тўғридан-тўғри жарима майдончасига етказиб берилмасдан, ўзаро тўп ошириш орқали комбанация ташкил этилди. Натижада Акбар Тўраев дарвозасига жарима тўпи белгиланди |
8' |
|
Вакилларимиз рақиб босимини қайтариб билан банд. Кўриниб турибдики, бугун "қалдирғочлар" иккинчи рақам остида ҳаракат қилади. Бундай тактика эса Қосимов учун омад келтириб келган |
7' |
|
Симоненко рақиб узатмасини тўсди ва тўпни эгаллаб олди. Вазият жарима майдончаси атрофида юз берди |
6' |
|
Жамоалар эҳтиёткорликни афзал билишмоқда |
4' |
|
Бугунги ўйинни Хайрулла Каримов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Анвар Ғофуров марказий ҳимояда ўйнаётган бўлса, Зотеев чап қанот ҳимоясида ўйнамоқда |
2' |
|
Мезбон мухлислари "Фулад" бир овоздан фаол қўллаб-қувватлашни бошлашди |
1' |
|
"Бунёдкор" ҳимочилари ўта қўпол хатога йўл қўйишди, адашмасак, ўнг қанотда ўйнаётган Шораҳмедов тўпни рақибга олдирди. Яхшиям, қанотдан дарвоза томон яқинлашиб келган тўп Симоненконинг оёғидан кейин АКбар Тўраевнинг оёғига тегиб қайтди ва хавф бартараф этилди! |
1' |
|
ЎЙИННИ "БУНЁДКОР" БОШЛАБ БЕРДИ! КЕТДИК! ОМАД ЖАМОАМИЗГА! |
' |
|
"Бунёдкор" бугун кўк, "Фулад" эса қизил рангли футболкаларда ҳаракат қилишади |
' |
|
Жамоалар ва мураббийлар штаби майдонга чиқиб келишди |
' |
|
Ушбу ўйин вакилларимиз учун ўта катта аҳамиятга эга. Боиси, Қосимов шогирдлари ғалаба қозонишса, нимчорак финалга чиқиш имкониятини яхшилаб олишади. Мағлубият эса тошкентликларни амалда муддатидан аввал гуруҳда қолишини таъминлаши мумкин |
' |
|
Яна бир неча дақиқалардан кейин "Фулад" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ОЧЛ 4-тур учрашуви бошланади |
' |
|
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! |
Asosiy saxifa |
© STADION.UZ Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart. Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar. |
|