Kirish Ro'yxatdan o'tish
28/04 00:00 Aston Villa 2-2 Chelsi
28/04 00:00 PSJ 3-3 Gavr
28/04 00:00 Atletiko 3-1 Atletik Bilbao
28/04 13:00 Tojikiston 5-5 O‘zbekiston
28/04 15:30 Inter 2-0 Torino
28/04 16:00 Mets 1-2 Lill
28/04 16:00 Tailand 1-4 Eron
28/04 17:00 Kadis 1-1 Malyorka
28/04 18:00 Tottenhem 2-3 Arsenal
28/04 18:00 Bornmut 3-0 Brayton
28/04 18:00 Loryan 1-2 Tuluza
28/04 18:00 Klermon 4-1 Reyms
28/04 18:00 Strasbur 1-3 Nissa
28/04 18:00 Bolonya 1-1 Udineze
28/04 19:00 Indoneziya - O‘zbekiston
28/04 19:15 Granada 3-0 Osasuna
28/04 20:05 Renn 4-5 Brest
28/04 20:30 Nottingem Forest 0-2 Manchester Siti
28/04 21:00 Napoli 2-2 Roma
28/04 21:00 Atalanta 2-0 Empoli
28/04 21:30 Vilyarreal 3-0 Rayo Valyekano
28/04 22:00 Lion 3-2 Monako
28/04 22:30 Yaponiya - Iroq
28/04 23:45 Fiorentina 5-1 Sassuolo
29/04 00:00 Marsel 2-1 Lans
29/04 00:00 Betis 1-1 Sevilya
29/04 23:45 Jenoa - Kalyari
30/04 00:00 Barselona - Valensiya
30/04 05:00 Borussiya D - PSJ
30/04 05:00 Borussiya D - PSJ
01/05 00:00 Bavariya - Real Madrid
01/05 00:00 Bavariya - Real Madrid

Onlayn translyasiya

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал

1 апрель, соат 23:45

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Видич (58)

1 : 1

БАВАРИЯ

Швайнштайгер (66)
JAMOALAR TARKIBI
Де Хеа, Видич, Рио Фердинанд, Джонс, Бюттнер, Феллайни, Кэррик, Гиггз, Валенсия, Уэлбек, Руни.   Нойер, Дж.Боатенг, Рафинья, Алаба, Лам, Рибери, Хави Мартинес, Швайнштайгер, Мюллер, Кроос, Роббен.

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
Бир ҳафтадан кейин баҳс давом этади
'
"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "БАВАРИЯ" - 1:1
90+4'
Нойер майдонга улоқтирилган жисмларни териб бўлгунича, ҳакам ўйинни якунлаб қўя қолди.
90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Швайнштайгер иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдонни тарк этди
89'
"МЮ" қарши ҳужумга ўтиб, Хавьер Эрнандес марказда Мартинесдан қочиб кетаётганида, "БАвария" ҳимояси уни қўполлик билан тўхтатилди! Жарима зарбаси эса самарасиз якунланди
85'
Тўп билан меҳмонлар. Гвардиола шогирдлари мазкур дуранг билан қаноат ҳосил қилишмаяпти
81'
Яна бир марта вуууууҳҳҳҳ! Роббен гройсместерларга монанд равишда тўпни жарима майдончасига - Риберига тўпни етказди. Франк эса ўткир бурчак остида тўпни нариги қанотга узатди. Аммо урда тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади. Манжукич қани? Марио вазиятни ҳис қила олмади, тўпсиз ҳаракат қила олмади.
77'
Вуууҳҳҳҳҳ!!! Роббен 11 метрлар масофадан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Де Хея улгурмасди...
76'
Меҳмонлар босим уюштиришмоқда, аммо мезбонларнинг қарши ҳужуми хавфли бўлиши мумкин эди. БУрчак тўпи
74'
Эшли Янг майдонга тушди, Бютнер ўрнига
71'
"Бавария"нинг голи жавоб баҳси олдидан германияликларга устунлик беради албатта
66'
чап қанотда Роббен-Рафинья комбинациясидан кейин тўп ўнг қанотга кўчирилди. Алаба тўпни боши билан Швайнштайгерга қолдирди ва Бастиан тўпни тўхтатмасдан дарвоза тўсини остини нишонга олди!
66'
Гоооооооооллллллл!
66'
"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг 30 метрлардан кучли ва аниқ зарба йўллади. Де Хея тўпни эгаллаб олди
65'
"Бавария" энди босимни оширмоқда. "МЮ" хушёрликни йўқотаётгани йўқ
63'
Мюллер майдонни тарк этди, Манжукич захирадан тушди
62'
Руни томонидан узатиб берилган тўпга ҳеч ким ета олмади. Муваффақиятсиз узатма бўлди
61'
Швайнштайгерга "сариқ". Кэррикнинг ортидан тепиб йиқитгани учун. ЖАрима зарбаси.
58'
БУрчакдан етказилган тўпни Видич, ноқулай вазиятда бўлишига қарамасдан, бош билан дарвозани ишғол қилди!
58'
Ггггггггггггггггггооооооооллллл!!!!
56'
Иккинчи бўлимда "МЮ" ҳимояда ётмоқчи эмас. Улар ҳам ҳужумга кўп бора ўтишмоқда. Мезбонларга гол керак
53'
Роббен ва Швайнштайгер кичик "деворча" ўйнашди ва Арьен зарба берди. Ҳимоячи зарба йўлига тўғаноқ бўлди
52'
Бу сафар Мануэль тўпни тепиб юбориш орқали Рунига имконият қолдирмади
52'
Бугун Нойер жуда кўп марта жарима майдончасини ташлаб олдинга чиқмоқда. Битта ўйин учун лимитни тугатиб қўйди шекилли:). Аммо ҳар сафар унинг олдинга чиқиши муваффақиятли чиқмоқда
49'
Меҳмонлар ўйинни ўз ритмларига тушириб олишга ҳаракат қилишмоқда. МЮ эса прессинг орқали уларнинг ўйинини бузишга ва тўпни эгаллашга ҳаракат қилмоқда
47'
Ўнг қанотдан етказилган узатмадан кейин Швайнштайгер жарима майдончасига ёриб кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Зарба ноаниқ бўлди
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!
46'
Шинжи Кагава иккинчи бўлим бошида Райан Гиггзнинг ўрнига туширилди
45'
Биринчи бўлим якунланди. Бўлимга умуман компенсация вақти қўшилмади
45'
Валенсия жарима майдончаси чизиғи устидан зарба беришга қарор қилди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, рекошет ҳолатида, шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
42'
Узоқдан етказилган узатма пайтида Уэлбек ҳимоячини қўли билан йиқитиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқмоқчи бўлганида, ҳакам ўйинни тўхтатди. Боз устига, Нойер тўпга биринчи бўлиб етиб келганди
40'
Охо-хохо-хоооооо!!!! Руни чиройли пас билан Уэлбекни дарвозабн билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди ("Бавария" марказий ҳимоячисининг йиқилиб тушгани ҳам Уэлбек фойдасига ишлади). Денни тўпни дарвозабоннинг устидан оширишга қарор қилди. Унинг фикрини ўқиган Нойер, тўпни эгаллаб олди! Уэлбекда вариантлар кўп эди, унга ҳеч ким халал бермаётганди. Бундай вазиятдан фойдаланиши шарт эди. Яна бундай имконият бўладими ёки йўқми...
37'
Алаба жамоадошларидан бири билан "девор" ўйнади ва жарима майдончаси ичида тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Неманья Видич Мюллерга дарвозани ишғол қилиш имконини бермади
33'
Фелайний ўнг қанотда тўпни эгаллаб олиб, жарима майдончаси ичига яқинлашган Руни томон узатди. Рунинг зарбаси йўлига эса икки нафар ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
32'
Энди эса Уэлбек жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп Нойернинг ўзига келиб тушди
31'
Вуууууҳҳҳҳҳ! Де Хеяяяя! Роббен жарима майдончаси ташқарисидан тўпни олис бурчак томон айлантирди. Давид эса қўлларининг учи билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
27'
Ён чизиқдан тўп Уэлбек томон улоқтириб берилди. Денни икки ҳимоячи орасида тўпни йўқотди
23'
Зич ҳимояни ёриб ўтишда Рибери, Роббен каби футболчиларнинг хатти-ҳаракатлари муҳим аҳамиятга эга. Франк ҳозир жарима майдончаси ичида Алабани чап қанотдан олдинга бошлади. Алабанинг дарвозабон майдончасига етказган тўпи ҳеч кимга тегмай, қарама-қарши қанотга ўтиб кетди
21'
Тўп назорати тўлалигача "Бавария" томонида. Ҳозирча улар "МЮ" мудофаасини ёриб ўта олишмаяпти
18'
Рибери зарба йўллашга қарор қилди. Анча ноаниқ чиқди
'
"Бавария" манчестерликлар ҳимоя қўрғонии ёриб ўтиш йўлларини қидирмоқда.
15'
Валенсия шарт бўлмаган вазиятда рақиб футболчиси оёғига тепиб, сариқ карточка ишлади.
14'
Мюнхенликларнинг такрорий бурчак тўпи рақиб жарима майдончаси ичида бироз тахликали вазиятни тақдим этди
13'
Меҳмонлар бурчак тўпи ишлашди
11'
"Бавария" яхши ҳужум ташкил қилди. Рибери ўнг қанотдан етказиб берган узатмасини Томас Мюллер дарвозага йўллай олмади - тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юборди
9'
Меҳмонлар ҳимоячиси ва дарвозабон Нойер анча қалтис ҳаракат қилишди. Манэуль бир амаллаб тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди
5'
Меҳмонлар тўпни ўз назоратларига олишмоқда. "МЮ" ҳозирча ҳимояланмоқда ва имкон бўлганда ҳужумга ўтиш пайида бўлмоқда
3'
Уэлбек жарима майдончаси ичида икки нафар мюнхенлик ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб, тўпни дарвозага йўллади. Бироқ ҳакам голни инобатга олмади. Боиси, Уэлбек тўпни ҳимоячининг устидан олиб ўтаётганида оёғини баланд кўтариб, хавфли ўйин намойиш этилди, деб топилди
2'
Илк ҳужум немислар томонидан ташкил этилди. Рибери тўпни ўнг қанотга узатди. Дарвоабон майдончаси томон узатилди ва инглиз ҳимоячилари тўпни эгаллаб олишди
1'
"МЮ" ва "Бавария" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди!
'
Барчангизни, Европа чемпионлар лигаси баҳсини кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.