Kirish Ro'yxatdan o'tish
27/12 01:00 Liverpul 3-1 Lester
28/12 00:30 Brayton 0-0 Brentford
28/12 01:15 Arsenal 1-0 Ipsvich
28/12 19:00 Empoli - Jenoa
28/12 19:00 Parma - Monsa
28/12 22:00 Kalyari - Inter
29/12 00:45 Lasio - Atalanta
29/12 16:30 Udineze - Torino
29/12 19:00 Napoli - Venetsiya
29/12 19:30 Lester - Manchester Siti
29/12 20:00 Tottenhem - Vulverhempton
29/12 20:00 Kristal Pelas - Sautgempton
29/12 20:00 Everton - Nottingem Forest
29/12 20:00 Fulhem - Bornmut
29/12 22:00 Yuventus - Fiorentina
29/12 22:15 Vest Xem - Liverpul

Onlayn translyasiya

Англия Премьер-лигаси, 33-тур.

5 апрель, соат 21:30

ЧЕЛСИ

М.Салоҳ (32)
Лемпард (61)
Виллиан (72)

3 : 0

СТОК СИТИ

JAMOALAR TARKIBI
Чех
Иванович
Кэйхилл
Терри
Аспиликуэта
Лэмпард
Матич
Виллиан
Шюррле
Салах
Торрес
  Бегович
Кэмерон
Уилсон
Шоукросс
Питерс
Уэлан
Нзонзи
Одемвинги
Паласиос
Арнаутович
Крауч

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+2'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
88'
Асосан кичик фоллар кўпроқ қайд этилмоқда
86'
Ўйин тугашига 4-5 дақиқа қолмоқда. Бош ҳакам ҳам иккинчи бўлимга кўп вақт қўшмаса керак. Боиси, барча масала ҳал бўлган ва жамоалар у қадар олдинга ўтишаётгани йўқ
81'
Ҳар иккала жамоа шу ҳисобга рози. Фақатгина Муҳаммад Салох уч футболчини алдаб, жарима майдончасига кириб келаёттганида учинчи футболчига урилиб кетди ва йиқилди. Ҳакам жарима зарбаси бермади
78'
Виллиан майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Эшли Коул туширилди.
76'
Назаримизда ўйин тақдири ҳал бўлди. "Сток" ҳисобга рози бўлмай, олдинга ўтмоқда, аммо мақсадсиз ўтмоқда. Бу эса фақат "Челси"нинг фойдасига ишлаши мумкин
72'
Қарши ҳужум пайтида Виллиан жарима майдончаси ташқарисида, деярли чизиқ устида ҳеч қандай қаршиликсиз зарба йўллади ва тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Чиройли ва аниқ-ҳисоб китоб билан йўлланган зарба!
72'
Гооооолллллл!!!
70'
Лэмпард майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Давид Луиз туширилди
68'
БУрчак тўпи бартараф этилди. Меҳмонлар ҳужумнинг иккинчи тўлқинини амалга ошириди ва ўтир бурчак остида дарвоза томон зарба берилди. Чех тўпни эгаллаб олди
67'
"Сток Сити" бурчак тўпи ишлади.
65'
Меҳмонлар энди олдина ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Аммо "Сток"нинг ҳужумда ишлари умуман юришаётгани йўқ
61'
Тўпга Лэмпард яқинлашди ва зарба берди. Тўпни Бегович қайтарди, аммо уни ён томонга уриб юбориш ўрнига, ўз олдига қайтарди. Френк такрорий зарба билан ҳисобни 2:0га етказди!
60'
Пенальти! Уилкинсон Салоҳга нисбатан жарима майдончаси ичида қоида бузди!
58'
Шюррле ўрнига Эден Азар туширилди
57'
"Сток Сити" жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Чарли Адам жарима тўпини шундай амалга оширдики, унга на дарвозабон, на ҳужумчилар ета олишди. Ўртадан ўтиб, майдонни тарк этди
53'
Одемвинге ҳозирги дақиқада ҳимоячидан ўтиб кетишга уринди. Аммо тўп унинг оёғига текка ҳолда майдонни тарк этди
51'
Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди. Виллиан бунга сабабчи
48'
Иккинчи бўлим ҳам биринчи 45 дақиқаликдан фарқ қилмаяпти. "Сток" ҳимояланмоқда, "Челси" эса олдинга катта куч билан ўтмаяпти
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Челси" - "Сток Сити" - 1:0
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
42'
Бурчак тўпи амалга оширилаётган пайтда жарима майдончасига етиб келган Бранислав Иванович ортга қуруқ қайтмаслиги мумкин эди. Аммо қанот ҳаками кичик офсайдни кўра олди ва ўз вақтида байроқчасини кўтарди.и
42'
Гоооооооллллл эмас!
38'
Шюрленинг узоқ давом этган ҳужумидан кейин Шюрле зарба берди. Анча ноаниқ чиқди бу зарба
34'
Виллиан майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, тезлик олаётган Муҳаммад Салоҳни тўп билан таъминлади. Аммо мисрлик футболчи ҳимоячи таъқибидан қочиш мақсадида тўпни ўзидан узоқлаштирди. Тўп эса дарвозабонга насиб этди
32'
Комбинация чап қанот чизиғидан тўпни отиб бериш билан бошланди. Матич тўпни жарима майдончаси ерлатиб узатди ва мисрлик Муҳаммад Салоҳ чап оёқда кучли зарба бериб, ҳисобни очди!
32'
Гоооооллллл!!!!
30'
Торрес жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, икки ҳимоячи орасидан ўтиб кета олмади, кейинчалик ҳимоячи таъқиб остида йиқилди. Пенальти эмас
29'
"Сток Сити" зич ҳимояланишда давом этмоқда. Ҳозирча улар хатога йўл қўйишмаяпти
24'
"Челси" 10-15 сония ичида 2та хавфли вазият яратди. Аввалига Шюрленинг зарбасини Петр Чех эгаллаб олди. У тўпни ўнг қанотда турган ҳимоячига узатди. ФУтболчи кўкраги билан тўхтатаётган пайтда "Челси" футболчиси тўпни олиб қўйдию, дарҳол жарима майдончасига узатди. Ҳимоячи кўкраги билан тўпни дарвозабон томон узатганидан Торрес илдамлик қилиб, тўпни эгаллаб олди. Бироқ зарба беришга улгурмади. Дарвозабон тўпни ўзиники қилиб олди
'
Аслида "Челси" (Моуриньо жамоалари) биринчи рақам остида ўйнашга қийналишади. Бугун ҳам шундай бўлмоқда.
23'
Ўйин темпи у қадар юқори эмас
20'
Эҳҳҳҳ, Иванович ҳужум эмаслигини билдириб қўйди. Шундоққина жарима майдончаси чизиғи устидан ҳеч ким халал бермаётган вазиятда у дарвозага аниқ зарба бера олмади
19'
Виллиан рақиб жарима майдончаси остонасида тўпни эгаллаб олиб, зарба йўллашга муваффақ бўлди. Рекошет ҳолатида дарвозага борган тўпни "Сток Сити" дарвозабони майдон ташқарисига чиқариб юборди
16'
Адашмасак, "Сток" илк марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбон ҳимоячилари ҳозирча Краучни яхши қўриқлашмоқда
14'
Ўзбекистонда туғилган Одемвингенинг олис масофадан йўллаган зарбаси аниқ бўлди, аммо Чех тўпни муаммосиз эгаллаб олди
11'
Лэмпард бурчак тўпини ўйинга киритди. Иванович бош билан зарба берди, ноаниқ
9'
"Челси" ўнг қанотдан яхши ҳужум ташкил қилди ва тўп жарима майдончаси ичидаги Лемпардга етказилди. Френк тўпни ўзига бўйсундиришда техник хатога йўл қўйди ва тўп йўқотилди. Аммо лондонликлар тезда тўпни эгаллаб олишди ва Торрес 20 метрлардан зарба йўллади. Аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади
8'
Салоҳга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Иванович эса жарима тўпини дарвоза ортидаги мухлисларга совға қилди
7'
Қизиқ ҳолат, тўпни кўпроқ "Сток" футболчилари назорат қилишмоқда. Жамоанинг ўйин услуби шундай шекилли
5'
Меҳмонлар фақатгина ҳимояда ётишаётгани йўқ. Улар ҳам олдинга ўтишмоқда.
3'
Виллиан майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, Торрес томон узатди. Тўпга биринчи бўлиб дарвозабон етиб келди ва эгаллаб олди
2'
Майдон марказини катта тезликда босиб ўтаётган Виллианга нисбатан қоида бузилди
2'
"Челси" - кўк, "Сток Сити" қизил-оқ йўл-йўл кийимда ўйнашмоқда
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! Кетдик! "Сток Сити" бошлаб берди
'
Моуриньо бугун Муҳаммад Салоҳни илк марта асосий таркибда майдонга туширди
'
Ўйин бошланишига тобора кам вақт қолмоқда. Жамоалар ҳозир майдонга чиқиб келишади
'
Тажрибали Жозе вазиятдан қандай чиқиб кетишини эса бугунги ўйин кўрсатиб беради
'
Бошқа томондан Моуриньо "ПСЖ"га қарши кечадиган ЕЧЛ жавоб ўйинини ҳам ўйлашга мажбур.
'
Мусобақа пешқадамларидан бири - "Манчестер Сити" бугун ўзининг 3 очкосини қўлга киритди. "Челси" ҳам чемпионлик курашидан чиқиб кетмаслик учун ғалаба қозонишга ҳаракат қилади
'
Англия Премьер-лигаси баҳсларидан уюштирилаётган матнли онлайн трансляцияларимизни давом эттирамиз
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.