Kirish Ro'yxatdan o'tish
19/05 00:00 Alaves 1-0 Xetafe
19/05 15:30 Sassuolo 0-2 Kalyari
19/05 18:00 Monsa 0-1 Frozinone
19/05 18:00 Udineze 1-1 Empoli
19/05 19:00 Navbahor 1-0 Neftchi
19/05 19:00 OKMK 5-3 So‘g‘diyona
19/05 20:00 Manchester Siti 3-1 Vest Xem
19/05 20:00 Sheffild Yunayted 0-3 Tottenhem
19/05 20:00 Arsenal 2-1 Everton
19/05 20:00 Brentford 2-4 Nyukasl
19/05 20:00 Brayton 0-2 Man. Yunayted
19/05 20:00 Byornli 1-2 Nottingem Forest
19/05 20:00 Chelsi 2-1 Bornmut
19/05 20:00 Kristal Pelas 5-0 Aston Villa
19/05 20:00 Liverpul 2-0 Vulverhempton
19/05 20:00 Luton 2-4 Fulhem
19/05 21:00 Inter 1-1 Lasio
19/05 22:00 Valensiya 1-3 Jirona
19/05 22:00 Vilyarreal 4-4 Real Madrid
19/05 22:00 Atletik Bilbao 2-0 Sevilya
19/05 22:00 Atletiko 1-4 Osasuna
19/05 22:00 Barselona 3-0 Rayo Valyekano
19/05 22:00 Betis 0-2 Real Sosyedad
19/05 22:00 Kadis 0-0 Las-Palmas
19/05 22:00 Malyorka 2-2 Almeriya
19/05 22:00 Granada 1-2 Selta
19/05 23:45 Roma 1-0 Jenoa
20/05 00:00 Loryan 5-0 Klermon
20/05 00:00 Monako 4-0 Nant
20/05 00:00 Lill 2-2 Nissa
20/05 00:00 Lion 2-1 Strasbur
20/05 00:00 Reyms 2-1 Renn
20/05 00:00 Lans 2-2 Monpelye
20/05 00:00 Tuluza 0-3 Brest
20/05 00:00 Gavr 1-2 Marsel
20/05 00:00 Mets 0-2 PSJ
20/05 21:30 Salernitana - Verona
20/05 23:45 Bolonya - Yuventus

Onlayn translyasiya

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати

Ярим финал. 3.10.2012. 18:30.

ЎЗБЕКИСТОН U16

Достонбек Ҳамдамов (13)
Иззатилла Иброҳимов (36)
Отабек Шукуров (43)

3 : 2

ЭРОН U16

Сайидмажид Ҳуссайний (4)
Амирмуҳаммад Мазлум Ғазианий (87)
JAMOALAR TARKIBI
1. Сарвар Каримов
2. Жамшид Болтабоев
3. Ислом Исмоилов, 4. Акромжон Комилов
6. Улуғбек Давлатов
7. Равшанбек Хурсанов
9. Иброҳим Абдуллаев
11. Акобир Тўраев
15. Иззатиллар Абдуллаев
17. Достонбек Ҳамдамов
20. Отабек Шукуров (С)
  12. Даниел Козим Ниа
2. Амир Наср Азадоний
3. Сасан Жафарий
4. Комил Ҳақзода
5. Сайидмажид Ҳуссайний (С)
6. Сайид Эзатолаҳий Афоқ
8. Муҳаммадризо Базаж
9. Амирмуҳаммад Мазлум Ғазианий
10. Ризо Кармоллачаб
11. Али Риги
12. Милад Даий
ZAHIRA
5. Шоҳжаҳон Қиличев
8. Илҳомжон Абдуғаниев
10. Жавоҳир Сиддиқов
13. Алишер Мирзаев
14. Исломбек Каримов
16. Адҳамжон Аҳмаджонов
18. Ойбек Эркинов
21. Шоҳжаҳон Аббосов
22. Аббосбек Ўлмасбеков
23. Муҳиддин Одилов
 

Matn

'
БАРЧАНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!!!!
'
ФИНАЛДАМИЗ ЎРТОҚЛАР!!!!
90+4'
ЎЙИН ТУГАДИ!!!
90+4'
Қўшиб берилган дақиқаларнинг энг сўнггиси бошланди! яна 30 сония!
90+3'
Ўсмир футболчиларимизнинг оёқ томирлари тортишиб қолмоқда. Шифокорлар ва ёрдамчи ходимлар майдонга чиқиб келишди
90+2'
Эронлик икки нафар футболчи олдинга интилганди. Ислом Исмоилов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
90+1'
Қўшиб берилган дақиқаларнинг биринчиси ортда қолди
90'
Ўйиннинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берилди
88'
Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида Эрон ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди. Ҳимоячиларимиз Амирмуҳаммад Мазлум Ғазианий 15 метрдан зарба йўллаш имконини беришди. 9-рақамли ҳужумчининг берган зарбаси дарвозабонимизнинг ўнг бурчагига бориб тушди
87'
Гол! Эрон иккинчи голни урди!
86'
Эроннинг хавфли ҳужуми. Ҳимоячимизнинг оёғидан сакраган тўпни Сарвар Каримов эгаллаб олди.
85'
Ўйиннинг асосий вақти тугашига роппа-роса 5 дақиқа қолди. Ўйинда деярли тўхталишлар бўлмаяпти
84'
Эрон ўсмирлар терма жамоаси кетма-кет бурчак тўпларини ўйинга киритмоқда. Ҳозирча ҳимоячилар ва дарвозабонимиз хавфни бартараф этиб туришибди.
82'
Терма жамоамизда ўзгариш бўлди. Иззатилла ИБроҳимов (15) ўрнига Ойбек Эркинов (18) майдонга тушди
81'
Бурчак тўпи хавфли бўлди. Эронликлар сардори бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Бахтимизга зарба ноаниқ.
80'
Ух! Сарвар Каримов дарвоза тўсини остига кириб кетаётган тўпни амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи!
80'
Терма жамоамиз ҳужумчиларидан бири тўпга бироз кеч қолди, акс ҳолда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетарди.
79'
Эронликлар ўнг қанот чизиғига яқин жойдан жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бу стандар мезбонларга наф келтирмади.
77'
Нуралиев шогирдлари майдонда ишонч билан тўп суришмоқда ва яхши ҳимояланишмоқда! Бўшашиш керакмас! Яна озгина қолди!
76'
Ўсмирларимиз рақибнинг ҳамлалалрини бартараф этиш билан бирга ҳужум қилишни ҳам унутишмаяпти!
75'
Мезбонлар футболчиларидан бири огоҳлантирилди
71'
Акобир Тўраев ўйин давомида жуда яхши ишлади, гол ура олмаган бўлса ҳам. Шоҳжаҳондан гол кутиб қоламиз
70'
Терма жамоамиз таркибида иккинчи ўзгариш: Акобир Тўраев (11) ўрнига ҳужумчи Шоҳжаҳон Аббосов (21)
'
"Бунёдкор" ва "Аделаида" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланиши билан Ўзбекистон ва Эрон ўсмирлар терма жамоалари орасидаги ўйин "Спорт" канали орқали трансляция қилинади
67'
Акобир Тўраев бугун офсайдда қолиш бўйича рекорд ўрнатса керак. Йўқса ҳисоб ҳозир 3:1 эмас, 6:1 ёки 7:1 бўлармиди...
67'
Муҳиддин ҳам курашдан қочмайди, ҳар бир тўп учун курашади, худди ҳозиргидек. Ўзи вазият яратади, фақат тўғри зарба берса бўлди.
65'
Саид Иззатуллоҳийга бундай зарбалар учун имкон бермаслик керак, эй! Ҳимоячиларимиз ё Сарварнинг сэйвларини кўргилари келдими?
63'
Ўзбекистон ўсмирлари таркибидаги энг ёрқин ўйинчи - ҳимоячи Жамшид Болтабоев. Умуман курашдан қочмайди. Ҳақиқий жангчи
61'
Ажойиб ҳужум вакилларимиздан. Муҳиддин вақтида оширди, Акобир эса ҳам чиройли, ҳам ақлли ўйнади. Гол бўлишига сал қолди. :)
60'
Эрон таркибида иккинчи ўзгариш: ҳужумчи Ризо (10) ўрнига ҳимоячи Содиқ Муҳаррамий (18)
59'
Давлатов бугунги ўйинда майдон марказида жуда катта ҳажмдаги ишни амалга оширди, биринчи голга ҳаммуаллифлик қилди.
'
"Бунёдкор" - "Аделаида Юнайтед" ўйинининг биринчи бўлими тугади. ҲИсоб 1:1
58'
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркибида илк ўзгариш: Улуғбек Давлатов (6) ўрнига Муҳиддин Одилов (23). Ярим ҳимоячи ўрнига ҳужумчи тушди.
58'
Эрон бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтган, Сарвар Каримов эса ўз ўрнида ишончли турибди
56'
Эрон таркибида биринчи ўзгариш: Муҳаммадризо Базаж ўрнига Али Ҳазомий майдонга тушди
53'
Бу вақтда эса Иззатилла Абдуллаев ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин бўлган бироз кучлироқ зарбани бера олмади
53'
Эрон тезликни оширди, узоқдан ҳам зарбалар беришни бошлади. Ўйиннинг қийини энди бошланди
52'
Ҳимоячилар ва дарвозабонимиз ўртасида тушунмовчилик ва сал қолса Амирмуҳаммад Мазлум дарвозани ишғол қиларди.
'
Эҳ, "Бунёдкор" олдинга чиқиб олиш мумкин эди! Ян Козак жуда қулай масофадан дарвозага зарба бера олмади!
50'
Акобир Тўраев қулай вазиятга чиқаётганди, бироқ шубҳали офсайд қайд этилди. Мураббийлар штабимиз бундан норози
'
Бундай хатолар керакмас, Сарвар!
49'
Сарвар Каримов жуда қўпол хатога йўл қўйди, агар Амирмуҳаммад Мазлумнинг зарбаси бироз кучлироқ бўлганида бўш дарвозамизга гол бўларди
47'
Ўсмирларимиз 2 тўп билан олдиндан боришмоқда. Иккинчи бўлимда бехато ва тартибли ўйин қилишимиз керак
46'
Таркибда ўзгаришлар йўқ.
46'
Теҳрондаги "Пас" ўйингоҳида эса иккинчи бўлим бошланди!
'
"Жар"даги ўйин бир маромда кетмоқда. Хавфли вазиятлар ҳозирча йўқ
'
"Жар"даги ўйиннинг 26 дақиқаси ортда қолди. Ўйин темпи бироз тушди. Меҳмонлар олдинга ўтишга шошилишмаяпти
'
Мурзоев бу сафар бош билан зарба берди! Ноаниқ! Жасур ҲАсанов уни тўп билан таъминлаганди!
'
Эҳ, Мурзоев! Ҳозиргина дарвозабон билан бирга бир вазиятда ҳаммасини тўғри бажарди — дарвозага зарба берди. Яна Галекович!
'
"Бунёдкор" - "Аделаида" ўйинида бундан тахминан 10 дақиқа аввал Камолиддин Мурзоев 3-4 метр масофадан бўш қолган дарвозага гол ура олмаганди. АВстралияликлар дарвозабони Галекович ғайритабиий сейв билан тўпни қайтариб юборганди.
'
Кўз тегмасин, ҳозирча кайфиятлар яхши!
'
Теҳрондаги ўйин танаффусидан фойдаланиб, эътиборни "Жар"га қаратамиз! Бу ерда эса Лутфулла Тўраев гол урди!!!!
'
Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 3:1, Ўзбекистн фойдасига! Ҳаммаси зўр ҳозирча! Охиригача зўр бўлсин!
45+2'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ!
45'
Дилшод Нуралиев жойида ўтира олмаяпти. Тушунамиз, ҳаяжон кучли.
45'
Кувайтлик Юсуф ал-Марзуқий биринчи бўлимдаги тўхталишларни тўлдириш учун 2 дақиқа қўшиб берди
45'
Ислом Исмоилов бугун бироз, бирооозгина ҳаяжонланяпти шекилли, Эроннинг чап қанотидан киришлар хавфлироқ
44'
Даҳшат! Отабек Шукуров майдон марказида тўпни эгаллаб, рақиб жарима майдонсигача ҳеч қандай тўсиққа учрамади! Ҳақиқий сардор!
43'
Бу болалар энди очилди! ОТАБЕК ШУКУРОВ!!! 3:1! БИЗ ОЛДИНДАМИЗ!!!
43'
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3-голни урди!!!
43'
ГОО-О-О-О-О-О-О-О-ОО-Л!!!!
42'
Бугунги ўйинда дарвозабонимиз Сарвар Каримов ўз нуқтасини ўзгартириб, сўнгги ҳимоячи ўрнида ҳаракат қилиши нормал, шекилли
40'
Болтабоев - Иззаттилла комбинацияси яна хавфли бўлиши мумкин эди, сўнгги лаҳзада Акобир тушунмади жамоадошини
38'
Ҳисобни ошириш учун яна бир зўр қарши ҳужум имконияти бўлганди, Улуғбек Давлатов тўпни узатишга кеч қолди ва ҳужум "ухлади"
37'
Энди Эронда бир жарима зарбаси, хавфли бўлиши мумкин.
36'
Майдон марказига яқин нуқтада Жамшид Болтабоев жарима тепди, тўп жарима майдончасидан қайтиб чиқди, Иззатилла эса!!! Ясади, хуллас! 2:1!
36'
Иззатилла Абдуллаев, суперзарба!!!
36'
ГГООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Ўсмирларимиз ҳисобда олдинга чиқиб олишди!!!
34'
Кейин эса нормал ҳужум ташкил этиб, хавфли жарима зарбаси ишладик. Жамшид Болтабоев ўзини кўрсатармикин? Бу Жамшид Болтабоевнинг мусобақа давомидаги энг ёмон ва энг ноаниқ зарбаси бўлди. Ҳисоб ҳали ҳам 1:1
33'
Аҳ! Қандай имконият! Вакилларимиз олти киши бўлиб қарши ҳужумга ўтиб, уни ривожлантира олишмади.
31'
Сарвар Каримов ҳам жойини ташлаб чиқди (хатомиди бу?), Иброҳим ҳам тўпга чиқди, қайтарди Иброҳим. Хавфли вазият бартараф этилди
'
Афсуски, Тошкентдаги ўйиннинг ҳам 4-дақиқасида ҳисоб очилди. Ян Рамсей гол урди
30'
Иззатилла Абдуллаев тўпни ажойиб олиб қўйди, алдаб ўтди, лекин тўпни яхши ошира олмади. Йўқса, яхши ҳужум бўларди.
28'
Сарвар Каримов жойини ташлаб чиқиб, ғаройиб пас берди, лекин Акобир Тўраев офсайдда қолди. Ҳеч ким Сарвардан бундай пас кутмаганди
'
Тошкентдаги "Жар" стадионида эса щйин бошланди. Тщпни ўйинга меҳмонлар киритишди
27'
Ташаббус Эронда, биз қарши ҳужумга ўтмоқчимиз, ҳисоб эса 1:1
27'
Эрон яна бурчак зарбасини амалга оширди, эронликлар зарба беролишди, Сарвар Каримов ўз ўрнида!
25'
Эрон яна хавфли жарима зарбаси тепади. Тўп олдида яна Ҳуссайний. Ҳуссайнйининг зарбасини Акрамжон Комилов бош билан қайтарди, қарши ҳужумга ўтдик. Акобир тўпни ажойиб олиб қўйди.
24'
Жамшид Болтабоев ҳар доимгидек фаол. Ҳужумга ҳам қўшилиб, рақамдоши Амир Наср Озодонийнинг оёғига тепиб, ўз жойига қайтди
22'
"Спорт" канали энди эътиборни "Бунёдкор" ўйинига қаратади ва ОЧЛ ўйини танаффусида яна ушбу ўйинга ҳам қайтишади
20'
Майдон марказида Достонбек Ҳамдамовга нисбатан майдон марказида қўполлик ишлатилди.
17'
Мазкур бурчак тўпи ҳам биз учун якунланди ва терма жамоамиз тезкор қарши ҳужум уюштирди! Энди биз бурчак тўпи тепамиз!
16'
Эронликлар бу ўйинда кўплаб бурчак тўпларига эга бўлишмоқда. МАна яна биттаси...
15'
Ҳисоб тенглашди, ҳаммаси жойида! Давом этамиз
13'
Терма жамоамиз футболчиси Иброҳим Абдуллаев Достонбек Ҳамдамовни тўп билан таъминлади ва бу футболчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, посбоннинг оёқлари орасидан ўтказиб, гол урди!
13'
ГОООЛЛЛЛЛЛ!!!!
13'
Иззатилла Ибрагимов ўз қанотида (ўнг) тўпни қабул қилиб олди, аммо сирпаниб кетиб, тўпни йўқотди.
12'
Акоби Тўраев ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди. Терма жамоамиз аста-секин ўз ўйинини топиб бормоқда
10'
Голдан руҳланган мебонлар кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда. Вакилларимиз голдан кейин ҳали ўзларига келиб олишмади
9'
Ҳимоячимиз жарима майдончаси ичида тўпни узоқлаштира олмади ва тўпни эронлик футболчига бериб қўйди. Ҳужумчининг ўткир бурчак остидан берган зарбаси Сарварнинг қўлига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди
9'
Учинчи бурчак тўпи...
8'
Дарвозамиз олдида бурчак тўпи тепилди. Энди эса нариги бурчакдан яна бир марта тепилади
6'
Акобир Тўраев огоҳлантирилди
4'
ГООООЛ!!! Мазкур стандарт вазият гол билан якунланди. Тўп футболчиларимиздан бирига тегиб, рекошет ҳолатида секингина Сарвар Икромов қўриқлаётган давроза бурчагига бориб тушди.
3'
Дарвозамизга 25 метрлар масофадан жарима зарбаси белгиланди.
1'
Дастлабки ҳужумни Ўзбекистон уюштирди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Ўзбекистон ва Эрон давлатлари мадҳиялари янгради. Жамоалар эсдалик учун суратга тушишмоқда.
'
Кутиб олинг, Ўзбекистон ва Эрон ўсмирлар терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда!
'
Ўйинни интернет орқали http://www.ustream.tv/afcu16 сайтидан кўриш мумкин.
'
Умуман, Эрон ўсмирлари мусобақа давомида, 4та ўйинда 14та гол уришган. Ўзбекистон эса 4 ўйинда 5та гол уришга муваффақ бўлган
'
Мусобақа давомида Али Ригий ва Мазлум 2тадан гол урган бўлса, Ризо Кармоллачаъб 3та гол урган
'
Эрон ўсмирлари устози Али Дўстмеҳр Ўзбекистонга қарши ўйинни учта ҳужумчи билан бошлайди: Мазлум, Ризо Кармоллачаъб, Али Ригий
'
Ушбу ўйинни ЎФФ матбуот хизмати вакили Муҳрим Аъзамхўжаев Эрондан туриб Твиттердаги @Uzbffonline аакаунти орқали матнли трнасляция қилмоқда.
'
"Спорт" каналидан олган хабарларимизга қараганда, телеканал ходимлари соат 18:00дан бошлаб мазкур ўйиннинг трансляциясини бошлашади ва соат 19:00дан "Жар" стадионида бошланадиган "Бунёдкор" - "Аделаида Юнайтед" ўйинига эътиборни қаратишади.
'
Яна 50 дақиқадан сўнг Ўзбекистон ва Эрон ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги қитъа чемпионатининг ярим финал баҳси бошланади. Яна 10 дақиқадан кейин жамоалар майдонга чиқишади ва чигалёзди машқларини бошлашади.
'
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари, сайтимиз меҳмонлари!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.