Kirish Ro'yxatdan o'tish
14/05 00:00 Aston Villa 3-3 Liverpul
14/05 00:00 Barselona 2-0 Real Sosyedad
14/05 19:00 Lokomotiv 0-2 OKMK
14/05 22:30 Osasuna 1-1 Malyorka
15/05 00:00 Tottenhem 0-2 Manchester Siti
15/05 00:30 Real Madrid 5-0 Alaves
15/05 01:00 Jirona 0-1 Vilyarreal
15/05 22:30 Sevilya - Kadis
15/05 22:30 Rayo Valyekano - Granada
15/05 23:45 Brayton - Chelsi
16/05 00:00 Man. Yunayted - Nyukasl
16/05 00:00 Reyms - Marsel
16/05 00:00 Nissa - PSJ
16/05 01:00 Selta - Atletik Bilbao
16/05 01:00 Xetafe - Atletiko
16/05 22:30 Las-Palmas - Betis

Onlayn translyasiya

Англия Премьер-лигаси, 37-тур.

3 май, соат 21:30

ЭВЕРТОН

Баркли (11)
Лукаку (65)

2 : 3

МАНЧЕСТЕР СИТИ

Агуэро (22)
Жеко (44, 48)
JAMOALAR TARKIBI
Ховард
Алькарас
Стоунз
Жагелка
Коулмэн
Нейсмит
Ж.Маккарти
Бейнс
Баркли
Осман
Лукаку
  Жо Харт
Сабалета
Демичелис
Компани
Клиши
Яя Туре
Хави Гарсия
Насри
Милнер
Агуэро
Жеко

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
"МанСити" яна 2та ўйинда ғалаба қозонса, чемпионликни нишонлайди!
90+7'
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Эвертон" - "Манчестер Сити" - 2:3.
90+7'
Мезбонларга яна битта ҳужум ташкил этиш учун имкон берди ҳакам.
90+6'
"Эвертон"нинг сўнгги ҳужуми пайтида Жо Харт тўпни майдон ташқарисига кузатиб қўйди
90+4'
Тўпни "Сити" назорат қилмоқда
90+1'
Сильва жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
90'
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди!
89'
Қарши ҳужум пайтида Фернандиньо тўпни Жекога узатди. Тўпга Ховард эга чиқди
87'
Оҳ-ҳо-ҳо-ҳо!!! Делафеу ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди, 3-4 нафар футболчини алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп тўрнинг ён томонига келиб урилди
85'
Ҳозир тўп Жекога келиб тушганида "Гудисон парк"га йиғилган муҳлислар юқоридаги қилиғи учун Эдинга нисбатан хуштакбозлик қилишди
81'
Эдин Жеко майдонда ётибди. Ҳакам эса унинг ўрнидан туришини талаб қилди. Туравермагани учун ҳакам унга огоҳлантириш берди
78'
Гол уриб олганидан кейин "Эвертон" ҳуужмлари бироз пасайди
74'
Давид Сильва майдонга туширилди. Самир Насри захира ўриндиғига йўл олди
71'
Вууууҳҳҳҳ! Сабалета ҳужумга қўшилди ва деярли бирга-бир вазиятда дарвоза томон зарба берди! Ховард оёқлари билан зарбани қайтариб қолди!
68'
Яя Туре ўрнига Александр Коларов туширилди
67'
"Эвертон"да дастлабки ўзгариш қилинди. Жагиелка майдонни тарк этди. Херард Делафеу туширилди
66'
Демикелис - ҳакам билан тортишгани учун
65'
Чап қанотдан етказиб берилган тўпни Лукаку бош билан дарвоза томон йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, чизиқни кесиб ўтди!
65'
ГГОООЛЛЛ!!! ЛУкаку, 2:3! Жуда чиройли гол!
63'
Лукаку офсайдда қолиб кетди
60'
Қайд этилаётган ҳисоб манчестерликларни тўла қаноатлантиради. Пеллегрини шогирдлари ортиқча таваккалга қўл уришмаяпти, олдинга ўтишмаяпти
56'
Тўп асосан мезбонларда, аммо "Сити" мудофаасини ёриб ўта олишмаяпти
51'
Мезбонлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Лукакунинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди
48'
Ўнг қанотда очилган Насрига тўп етказилди. Самир эса ҳимоячининг оёқлари орасидан ўтказиб дарвозабон майдончаси чизиғи устида турган Жекони тўп билан таъминлади. Эдин эса тўпга шундоққина оёқ қўйди ва гол!
48'
ГОООООЛЛЛ! Эдин Жеко, 1:3!
46'
ВУУУУҲҲҲҲ! "Эвертон" ҳисобни тенглаштириш мумкин эди! Найсмит дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва Хартнинг ёнидан тўпни ўтказиб дарвоза томон йўллади. Жо эса бармоқларининг учлари билан тўп йўналишини ўзгартирди
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Эвертон" - Манчестер Сити" - 1:2.
45+3'
Стоунс ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Аммо Лукаку ўзи томон сакраб келган тўпни анча баландга тепиб юборди
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
44'
Мильнер ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига кўтариб берди ва Жеко бош билан дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди!
44'
ГООООЛЛЛ! Жеко, 1:2!
39'
Хави Гарсияга сариқ карточка кўрсатилди.
37'
Ўйин темпи бироз тушди. Ўйин асосан майдон марказида
34'
Мезбонлар кескин ҳужум ташкил қилмаётган бўлсаларда, тўпни назорат қилиш эвазига "Сити"ни ҳимояланишга мажбур қилишмоқда
32'
Яна Яя. Ҳимоячилар унга жарима майдончаси ичида зарба беришга имкон беришмади
31'
Яя Туре ўнг қанотдан жарима майдончаси ёриб кирди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатганди, аммо тўп мезбон ҳимоячисига насиб этди. Агуэро майдонни тарк этган
30'
Туре жарима майдончаси ичида тўпни ўнг қанотга узатиб, ўзи дарвозабон майдончаси ичида йиқилди. Пенальти йўқ
27'
Агуэро ўйинни давом эттира олмади. Фернандиньо майдонга туширилди
26'
Серхио Агуэрога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. "Эвертон" эса жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди
22'
Серхио Агуэро ўнг қанотдан жарима майончасига кириб келди ва ўзига узатилган тўпни қабул қилиб, дарвозани ишғол қилди! Тўп Ховарднинг яқин бурчагидан кириб кетди!
22'
ГООООЛЛЛ! Агуэро, 1:1!
20'
Баркли икки ҳимоячи орасидан ўтиб, жарима майдончасига ёриб киришга уринди, йиқилди, аммо пенальти йўқ!
17'
Қайд этилаётган ҳисоб "Ливерпуль" мухлисларини хурсанд қилаётганига шубҳа йўқ
16'
Вуҳҳҳ Туре! Жарима майдончаси ичида тўп билан ҳаракат қилди, икки ҳимоячидан ўтди, аммо зарбадан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
13'
"Ман.Сити" олдинга ўтмоқда. Бунга мажбурлар. Ҳозирча мезбонлар яхши ҳимояланишмоқда
11'
Ҳужум чап қанотдан бошланди. Жарима майдончаси яқинида турган Найсмитга тўп етказилди ва у қаршисида турган Барклига тўпни қолдирди. Баркли эса дарвозагача 25 метрлар масофадан шундай зарба йўлладики, тўп Жо Харт устидан ўтиб, дарвозанинг олис юқори бурчагига бориб тушди
10'
ГОООООЛЛЛЛ! "Эвертон" ҳисобни очмоқда! Даҳшатли гол!
9'
Агуэро тўпни ўнг қанотда ҳужумга қўшилган Сабалетага етказди. Бироқ Паблонинг зарбаси анча ноаниқ бўлди
8'
"Сити" ташаббусга эга бўлмоқда. Бурчакдан етказилган тўп бош билан дарвозага йўлланди. Тим Ховард тўпни эгаллаб олди
5'
Ҳужум навбати "Эвертон"га келди. Чап қанотдан етказилган тўпга Найсмит тўхтатмасдан зарба берди. Ноаниқ
3'
"Сити" ҳисобни очиши мумкин эди. Ўнг қанотдан етказилган тўпга Жеко ета олмади
1'
Ўйин бошланди!
'
Мазкур ўйинни бемалол чемпионлик баҳси дейишимиз мумкин. "Сити" бугунги тўсиқдан ўта олса, чемпионлик сари анча яқинлашади
'
Барчангизни "Эвертон" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги учрашувдан ташкил этиладиган матнли онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.