Kirish Ro'yxatdan o'tish
31/12 00:30 Byornli 1-3 Nyukasl
31/12 00:30 Chelsi 2-2 Bornmut
31/12 00:30 Nottingem Forest 0-2 Everton
31/12 00:30 Vest Xem 2-2 Brayton
31/12 01:15 Arsenal 4-1 Aston Villa
31/12 01:15 Man. Yunayted 1-1 Vulverhempton
01/01 22:30 Kristal Pelas - Fulhem
01/01 22:30 Liverpul - Lids
02/01 01:00 Brentford - Tottenhem
02/01 01:00 Sanderlend - Manchester Siti

Onlayn translyasiya

Англия Премьер-лигаси, 34-турнинг қолдирилган баҳси

6 май, соат 23:45

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Уилсон (31, 61)
ван Перси (86)

3 : 1

ХАЛЛ СИТИ

Фрайатт (63)
JAMOALAR TARKIBI
Де Хеа
Валенсия
Жонс
Смоллинг
Бюттнер
Кэррик
Феллайни
Кагава
Янузай
Лоуренс
Уилсон
  Якупович
Брюс
Росеньор
Керт.Дэвис
Фигероа
Бойд
Мейлер
Ал-Муҳаммадий
Куинн
Корен
Лонг

Matn

90+3'
Ўйин тугади
90+2'
Ўйинга уч дақиқа қўшиб берилди
90'
Райан Гиггз 30 метрлардан жарима зарбасини амалга оширди, дарвозабон нимага тўпни қайтарди???????? Албатта у профессионал
88'
Гиггз жаарима майдони ичидаги ван Персини ўз вақтида кўра билди ва унга ажойиб пасни амалга оширди, Робин тўпни тўхтатиб яқин бурчакни аниқ нишонга олди. Ажойиб гол
87'
Гооооооооооооол
85'
Робииииин жарима майдонига кирмай ҳимоячиларни чалғитиб зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида
83'
Аҳмад ал-Муҳаммади ўрнига Ливермор тушди
81'
Уххххх гол муаллифи Фреаднинг зарбасини Де Хеа ақл бовар қилмас ҳаракат билан қайтарди
79'
Уххх Гиггз Феллайнидан тўпни қабул қилиб олди ва битта ҳимоячини алдаб ўтиб тўпни жарима майдонига узатди, бурчак тўпи
77'
!!!! Янузай ажойиб тарзда рақибдан ўзиб кетди, лекин тўпни шеригига узатишда хатига йўл қўйди
75'
Гиггз жарима майдонига кирмай зарба берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
73'
Гиггз тўпни қабул қилиб олди ва қанотдан олдинга борди, лекин ундан тўпни олиб қўйишди
71'
Лоуренс ўрнига РАЙАН ГИГГЗ майдонга тушди
69'
Наҳотки, наҳотки, наҳотки Гиггз бугун футболдан кетади
67'
!!!!!!!!!!! Райан Гиггз машғулотларга киришди.
66'
Ўйиннинг нима бўлишидан қатъий назар қаҳрамони Жеймс Уилсон майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ван Перси тушди
65'
2:1
64'
Фреад 25 метрлардан фантастик зарба билан ҳисобни қисқартирди. Ажойиб гол
63'
Гооооооооооооооол
62'
Фантастикаааааа. Бугунгача бирор марта ҳамм майдонга тушмаган Уилсон, 18 ёшли Уилсон иккита гол урди. Гиггз
61'
Фантастикаааааааа. Кўзларимга ишонмайман. Янузай бутун майдонни босиб ўтди ва тўпни Феллайнига узатди, унинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни УИЛСОН голга айлантирди.
60'
Гооооооооооооооооооооооооооооол
57'
Эҳеееее «МЮ» бурчакдан тўп тепди, Видичнинг бош билан берган зарбасини ҳимоячи қўли билан қайтарди, ҳакам индамади, кейин яна бир ҳимоячи тўпни қўли билан тўхтатиб тепиб юборди, ҳакам яна индамади
55'
Ухххх Янузай иккита ҳимоячидан жуда яхши ўтиб кетди, лекин охирги сонияда ҳимоячи уни тўхтатди
53'
Гиггз нимагадир ўзини майдонга туширмаяпти
51'
Янузаааай. Аднанни тўхтатиб қолиш жуда қийин. Унинг жарима майдонига кирмай берган зарбасини дарвозабон қайтарди
49'
Ҳеҳеҳеҳеҳееее бу Гиггззнинг кашфиёти Уилсон. Жеймс жарима майдони ичида тўпни тўхтатмай зарба йўллади, озгина ноаниқ
47'
Дэвид Бэйл жарима майдонига кириб бораётган Лоуренсни тўхтатиб қолди, сариқ карточка
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим тугади
45'
Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди
44'
Бютнер тўпни рақибга олдириб қўйди ва «Халл» қарши ҳужумга ўтди. Ал Ҳаммади ёлғиз ўзи жарима майдонигача келди ва тўпни жарима майдонига узатди, Смоллинг яхши ўйнади
42'
Гиггз бугун спорт формасида келган, у жамоа сафида охирги ўйинда қатнашиши мумкин
40'
Маруан Феллайни рақибга қарши жуда қўпол ўйнади, сариқ карточка
38'
Фил Жонс стадиондан чиқиб тўғри касалхонага кетибди. Жароҳати жиддий бўлиши мумкин.
36'
Тўғриси ниманидир айтишга ҳам ҳайронсан киши. Майдонда айтадиган ҳеч нарса бўлаётгани йўқ. Тўп айланиб юрибди
34'
Ухх 18 ёшли Уилсон бугун «МЮ» сафида биринчи марта майдонга тушган экан
32'
Жарима майдонига узатилган тўпни Феллайни бош билан Уилсонга ташлаб берди, дебютант Уилсон тўпни дарвозага йўллади
31'
Гоооооооооооол
28'
!!!! Янузай жарима майдонига кириб борди ва иккита ҳимоячини алдаб ўтди, тўпни ҳужумчиларга узатган эди, лекин ҳимоячи тўпни қўл билан қайтарди. Пенальти бор эди, лекин ҳакам жим
25'
«МЮ» бутун майдон бўйлаб тўпни назорат қилмоқда
23'
Кагава майдон марказини ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда. Шинджининг тўп узатишига ҳеч ким ета олмади
21'
!!!!! Фил Жонс ўрнига Неманя Видич майдонга тушди. Бугун Видичнинг «Олд Траффорд»даги охирги ўйини
18'
Гиггз энди Невил билан маслаҳатлашмоқда.
16'
Неманя Видични Гиггз асосий таркибда туширмаган эди, лекин у ўзининг «Олд Траффорд»даги охирги ўйинида қатнашиши мумкин
14'
Ухххххх Фил Жонс жароҳат олиб майдонни тарк этди
13'
Кагава яна жарима майдонига кирмай зарба йўллади, ноаниқ. Лоуренс уялди чоғи Шинджидан тўпни сўрамади, у яхши вазиятда эди
11'
Гиггз Скоулз билан ниманидир маслаҳатлашмоқда. Балки Райан тез орада чигалёзди машғулотларни бошлар
9'
Кагава майдон марказидан жарима майдонига яқинлашди ва зарба йўллади, ноаниқ
7'
Бугун «МЮ» сафида Том Лоуренс ҳамда Жеймс Уилсон каби янги номлар майдонга тушишган
5'
«МЮ»нинг навбатдаги ҳужумида ҳам Янузай. Аднан тўпни жарима майдонига узатди, Феллайни тўпни боши билан Уилсонга ташлаб берди, унинг зарбасини ҳимоячи қайтарди
3'
!!! Валенсиянинг ажойиб кроссидан кейин Янузай тўп билан олдинга борди ва Фигероа уни тўхтатиб қолди. Ҳакам фол бўлмаганини таъкидлади
1'
Ўйин бошланди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни Англия чемпионати 37-туридан ўрин олган «МЮ» ҳамда «Халл Сити» жамоалари ўртасидаги ўйинни онлайн кузатишга таклиф қиламиз.

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.