Kirish Ro'yxatdan o'tish
19/05 00:00 Alaves 1-0 Xetafe
19/05 15:30 Sassuolo 0-2 Kalyari
19/05 18:00 Monsa 0-1 Frozinone
19/05 18:00 Udineze 1-1 Empoli
19/05 19:00 Navbahor 1-0 Neftchi
19/05 19:00 OKMK 5-3 So‘g‘diyona
19/05 20:00 Manchester Siti 3-1 Vest Xem
19/05 20:00 Sheffild Yunayted 0-3 Tottenhem
19/05 20:00 Arsenal 2-1 Everton
19/05 20:00 Brentford 2-4 Nyukasl
19/05 20:00 Brayton 0-2 Man. Yunayted
19/05 20:00 Byornli 1-2 Nottingem Forest
19/05 20:00 Chelsi 2-1 Bornmut
19/05 20:00 Kristal Pelas 5-0 Aston Villa
19/05 20:00 Liverpul 2-0 Vulverhempton
19/05 20:00 Luton 2-4 Fulhem
19/05 21:00 Inter 1-1 Lasio
19/05 22:00 Valensiya 1-3 Jirona
19/05 22:00 Vilyarreal 4-4 Real Madrid
19/05 22:00 Atletik Bilbao 2-0 Sevilya
19/05 22:00 Atletiko 1-4 Osasuna
19/05 22:00 Barselona 3-0 Rayo Valyekano
19/05 22:00 Betis 0-2 Real Sosyedad
19/05 22:00 Kadis 0-0 Las-Palmas
19/05 22:00 Malyorka 2-2 Almeriya
19/05 22:00 Granada 1-2 Selta
19/05 23:45 Roma 1-0 Jenoa
20/05 00:00 Loryan 5-0 Klermon
20/05 00:00 Monako 4-0 Nant
20/05 00:00 Lill 2-2 Nissa
20/05 00:00 Lion 2-1 Strasbur
20/05 00:00 Reyms 2-1 Renn
20/05 00:00 Lans 2-2 Monpelye
20/05 00:00 Tuluza 0-3 Brest
20/05 00:00 Gavr 1-2 Marsel
20/05 00:00 Mets 0-2 PSJ
20/05 21:30 Salernitana - Verona
20/05 23:45 Bolonya - Yuventus

Onlayn translyasiya

ЖЧ - 2014, «E» гуруҳи

20.06.2014 23:59

ШВЕЙЦАРИЯ

Жемайли (81)
Жака (87)

2 : 5

ФРАНЦИЯ

Жиру (17)
Матюиди (18)
Вальбуэна (41)
Бензема (67)
Сиссоко (73)
JAMOALAR TARKIBI
1.Бенальо
2.Лихтштайнер
5.фон Берген
8.Инлер
9.Сеферович
10.Джака
11.Бехрами
13.Родригес
18.Мехмеди
20.Джуру
23.Шакири
  1.Льорис
2.Дебюши
3.Эвра
4.Варан
5.Сако
6.Кабай
8.Вальбуэна
9.Жиру
10.Бензема
14.Матюиди
18.Сиссоко

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
90+3'
Ўйин якунланди. Швейцария - Франция - 2:5!
90+3'
Эҳ, ҳакам 5 секунд кута олмади-я! Ўйинга қўшиб берилган 3 дақиқа якунланиши билан ҳакам хуштак чалиб юборди. БУ пайтда французлар ўнг қанотдан ҳужумга ўтишаётган эди. Жарима майдончаси айланаси томон етказилган тўпни Бензема тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Афсуски, мана шундай чиройли гол инобатга олинмайди!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
88'
Кабай огоҳлантириш олди
87'
Жуда чиройли гол! Инлер тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига етказиб берди ва Жака уни ерга туширмасдан дарвозага йўллади!
87'
ГООООЛЛЛЛЛ! Жака, 2:5!
86'
Шакирий 18 метрдан зарба йўллади! Льорис қайтариб қолди
85'
Швейцария ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилди. Сўнгги узатма ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
81'
Жемайли 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини тепди ва тўп жонли девор оёқлари орасидан ўтиб, Льорис қўриқлаётган дарвоза бурчагига бориб тушди
81'
ГООООЛЛЛЛ!!! Жемайли, 1:5!
76'
Бенальо 1 дақиқа ичида дарвоза томон берилган 3та аниқ ва хавфли зарба қайтаришга муваффақ бўлди! Швейцария ҳимояси сочилиб кетди бугун
73'
Бензама жарима майдончаси ярим айланаси ичида тўпни ўнг қанотда очилган Сиссокога узатди. Ярим ҳимоячи кучли бўлмаган, аммо зарбаси билан дарвоза бурчагини нишонга олди. 5:0!
73'
Мана бешинчи гол! Сиссоко!
72'
Оҳҳоҳоооо! Франция бешинчи голни уришига сал қолди. Кабайнинг чиройли пасидан кейин Эвра посбон билан юзма-юз вазиятда дарвозага аниқ зарба бера олмади
70'
Сеферович ўрнига Дрмич туширилди
67'
Погбанинг чиройли пасидан кейин Карим дарвозабон қаршисидан ёлғиз қолди ва унинг зарбаси Бенальо оёқлари орасидан ўтиб, дарвоза тўрига тушди
67'
ГООООЛЛЛЛЛЛ!!! Бензема!!! ниҳоят бу ўйинда ҳам гол уришнинг уддасидан чиқди! 0:4!
66'
Мамаду Сахо майдонни тарк этди, Косьелни ўйинни давом эттиради
65'
Меҳмедиииииийййй! 5 метрдан дарвозани ишғол қила олмади! Льорис унинг оёғига ташланди, бироқ сакраб турган тўпга берилган зарбадан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
63'
Франция таркибида Поль Погба пайдо бўлди. Жиру майдонни тарк этди
63'
Швейцария яхши ҳужум ташкил қилди. Меҳмедининг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди.
60'
Оҳоҳоҳоҳо!!! Франция бугун қарши ҳужумда хавфли, ўта хавфли!!! Французлар Швейцария дарвозаси олдида тўпни айлантиришди ва сўнгги зарбани Бензема берди. Тўп ҳимоячига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди
58'
Вуууҳ, Жемайли! 23 метрдан кучли зарба йўллади. Бироз ноаниқ
55'
Французлар майдон марказида тўпни эгаллаб олишди ва ЖИру кучли зарба йўллади. Дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди тўп
55'
Шакири 20 метрлардан зарбани ноаниқ берди
53'
Жерданнинг ўзи жарима зарбасини амалга оширди. Варан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи эса самара келтирмади
52'
Чап қанотдаги бурчак олдида ШАкирига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
51'
Сеферович жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришнинг имконини топди. БИроқ бу зарбага аниқлик етишмади
48'
Франциянинг ҳужуми пайтида ўнг қанотдан ерлатиб етказилган тўпни швейцариялик ҳимоячи тўхтатиб қола олмади. Бензема тўпни эгаллаб, Жируга узатди. Оливьенинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
47'
Швейцариялик футболчининг олис масофадан йўллаган зарбасини Уго Льорис эгаллаб олди
46'
"Банкирлар мамлакати" бўлимни фаол бошлади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Швейцарияда футболчи алмашди. Беҳрамий ўрнига Жемайли туширилди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди
45+2'
Бензама ҳимоячидан тўпни "ўғирлади" ва дарвоза томон зарба берди. Бенальо ўз ўрнида
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
44'
Ўйин тақдири деярли ҳал бўлди. Фақат Швейцария тўплар нисбати учун курашиши мумкин. ЖЧ гуруҳ босқичида дастлаб тўплар нисбати инобатга олинади
41'
Французлар ҳимоядан қарши ҳужумга жуда тез ўтишди. Варан битта пас билан Жируни олдинга бошлади ва Оливье жарима майдончасига нариги қанотдан кириб келган Вальбуэнага тўпни етказди. Ярим ҳимоячи дарвозанинг бўш қолган қисмига тўпни жойлаб қўйди!
41'
ГОООООЛЛЛ! Вальбуэна, 0:3!
40'
Жердан Шакири жамоадошларидан тўпни қабул қилди ва жарима майдончаси ичида тўпни орқароққа узатаётганда ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
38'
Ўйин майдон марказига кўчди
35'
Пенальтининг голга айланмагани швейцарияликларнинг руҳини кўтариб юбориши мумкин
32'
Оҳо-ҳо-ҳоооооооо!!!! Бенземанинг пенальтидан йўллаган зарбасини Бенальо қайтарди. Қайтган тўпни французлардан бири яна дарвоза томон тепди, тўп эса дарвоза тўсинига тегиб қайтди!
31'
Бензема тўпни ўзида сақлаб турди-турди ва Джуруни ўзига нисбатан қоида бузишга мажбур қилди!
31'
Пенальти! Швейцария дарвозасига!
30'
Швейцариянинг дастлабки хавфли вазияти! Меҳмеди 20 метрлардан кучли зарба йўллади. Қайтган тўпга Жака такрорий зарба берди. Бироооозгина ноаниқ!
29'
Оливье Жиру жарима майдончаси ташқарисида тўпни кўкраги билан қайтарди ва зарба берди. ноаниқ
27'
Швейцария сардори Инлер тўпни дарвозага йўллади, бироқ офсайд!
25'
Бензама тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдончаси остонасигача келиб, дарвозанинг олис бурчагини нишонга олмоқчи бўлди. Бенальо бу сафар ишончли ўйнаб, тўпни эгаллаб олди
21'
Швейцария иккита голдан кейин нокаутга тушмаган бўлса ҳам, оғир нокдаунга учрагани аниқ
18'
Франция бир дақиқа ичида 2та гол урмоқда! Оливье Жиру бурчакдан етказилган тўпни бош билан дарвозанин олис бурчагига жойлаб қўйди. Иккинчи вазиятда эса Бенземанинг узатмасидан кейин Матюиди ўткир бурчак остида дарвозанинг яқин бурчагига тўпни йўллайди. Ҳар иккала вазиятда ҳам дарвозабон жамоасини қутқара олмади
18'
ГОООООООЛЛЛЛ!!! Матюиди, 0:2!!!
17'
ГООООООЛЛЛЛ!!! Жируууууу, 0:1!!!
16'
Яна ўнг қанотдан ҳужум. Тўп Бенземага бироз етиб келмади. Бурчак тўпи
13'
Франция ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилиб, тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
9'
Сендерос майдонга тушди. Мажбурий ўзгариш
8'
Жиру бутсасининг тиши билан фон Бергеннинг юзини йиртиб юборибди...
7'
Жиру оёғини баланд кўтариб, швейцариялик фон Бергеннинг юзига тепиб юборди. Тиббиёт ходимлари футболчини алмаштириш лозимлигини таъкидлашмоқда
6'
Франция илк дақиқаларда дадилроқ ўйнамоқда. Бензема 18 метрлардан тўпни олис бурчакка айлантиришга ҳаракат қилди. Ижро бироз мукаммал бўлмади
1'
Ўйин бошланди!
'
Терма жамоалар ва ҳакамлар майдонда саф тортишди. Мадҳиялар ижро этилмоқда
'
Бу жамоалар 1-турда ғалабани қўлга киритишди. Демак, бугунги ўйинда ғалаба қозонган жамоа нимчорак финал йўлланмасига эга бўлади
'
Эътиборингизни Швейцария-Франция баҳсига қаратамиз
'
Қизиқарли давом этаётган ЖЧ-2014 ўйинларини матнли онлайн трансляция қилишда давом этамиз!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.