Kirish Ro'yxatdan o'tish
19/05 00:00 Alaves 1-0 Xetafe
19/05 15:30 Sassuolo 0-2 Kalyari
19/05 18:00 Monsa 0-1 Frozinone
19/05 18:00 Udineze 1-1 Empoli
19/05 19:00 Navbahor 1-0 Neftchi
19/05 19:00 OKMK 5-3 So‘g‘diyona
19/05 20:00 Manchester Siti 3-1 Vest Xem
19/05 20:00 Sheffild Yunayted 0-3 Tottenhem
19/05 20:00 Arsenal 2-1 Everton
19/05 20:00 Brentford 2-4 Nyukasl
19/05 20:00 Brayton 0-2 Man. Yunayted
19/05 20:00 Byornli 1-2 Nottingem Forest
19/05 20:00 Chelsi 2-1 Bornmut
19/05 20:00 Kristal Pelas 5-0 Aston Villa
19/05 20:00 Liverpul 2-0 Vulverhempton
19/05 20:00 Luton 2-4 Fulhem
19/05 21:00 Inter 1-1 Lasio
19/05 22:00 Valensiya 1-3 Jirona
19/05 22:00 Vilyarreal 4-4 Real Madrid
19/05 22:00 Atletik Bilbao 2-0 Sevilya
19/05 22:00 Atletiko 1-4 Osasuna
19/05 22:00 Barselona 3-0 Rayo Valyekano
19/05 22:00 Betis 0-2 Real Sosyedad
19/05 22:00 Kadis 0-0 Las-Palmas
19/05 22:00 Malyorka 2-2 Almeriya
19/05 22:00 Granada 1-2 Selta
19/05 23:45 Roma 1-0 Jenoa
20/05 00:00 Loryan 5-0 Klermon
20/05 00:00 Monako 4-0 Nant
20/05 00:00 Lill 2-2 Nissa
20/05 00:00 Lion 2-1 Strasbur
20/05 00:00 Reyms 2-1 Renn
20/05 00:00 Lans 2-2 Monpelye
20/05 00:00 Tuluza 0-3 Brest
20/05 00:00 Gavr 1-2 Marsel
20/05 00:00 Mets 0-2 PSJ
20/05 21:30 Salernitana - Verona
20/05 23:45 Bolonya - Yuventus

Onlayn translyasiya

Ёшлар ўртасида ОЧга саралаш

«А» гуруҳи. 4-тур, 18:30

ҲИНДИСТОН

0 : 3

ЎЗБЕКИСТОН

Аслиддин Абдиев (44, 63)
Бобур Давлатов (51)
JAMOALAR TARKIBI
Вишал Каит
Гурба Гаграй
Паван Кумар
Сайид Моҳд Дот, Сорайсан Притам Куман Сингх
Лалремпуа Фанай
Соувик Дас (С)
Греманприт Сингх
Куман Уданта Сингх
Даниел Лаллимпуа
Шайборланг Харпан
  12. Шерзодбек Абдураимов (С)
33. Достонбек Турсунов
14. Меҳрож Ғуломов
3. Аббосжон Отахонов
2. Азизбек Мамазоитов
16. Нажмиддин Нормуродов
7. Сардорбек Азимов
13. Бобур Давлатов
6. Мақсуджон Маҳмудов
11. Аслиддин Абдиев
10. Элдор Шомуродов.

Matn

'
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув бугун соат 21:55да "Спорт" телеканали орқали трансляция қилинади
'
Ёшларимиз асосий рақиби Ҳиндистон устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва амалда Осиё чемпионати йўлланмасини йўлга киритди!
90+5'
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+3'
АКсинча, керак бўлса, ҳужум уюштирмоқда. Абдиев "хет-трик"ка эришиши мумкин эди. Унинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди!
90+2'
Терма жамоамиз асло ҳимояда ётаётгани йўқ
90+1'
Ўйин тақдири деярли ҳал бўлди. Ҳиндлар ҳеч бўлмаса битта тўп киритишга уринишмоқда, ўхшаб қолса албатта
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа компенсация вақти қўшиб берилди
87'
Ҳиндлар яна фаоллашишмоқда
86'
Фаол ўйинга киришган Рай Уттамнинг зарбаси кучли, аммо ноаниқ бўлди
84'
Уттам билан рандевуда тўп Абдураимовнинг бурнига теккани учун жароҳат олди. Унинг ўрнига Дилшод Ҳамроев майдонга тушди.
82'
Абдураимов терма жамоамизни яққол голдан қутқариб қолди! РАй Уттам яккама-якка вазиятга чиқиб, тўпни посбонимизнинг устидан ошираётганида Шерзодбек уни қайтарб қолди
80'
Футболчиларимиз ўнг қанотдан хавфли ҳужум уюшштиришди. Азизбек Мамазоитов етказиб берган тўпни Абдиев дарвозага йўллай олмади
78'
Ҳиндларда ҳам ўйинчи алмашди. Майдонга 2 йил мамлакатнинг U16 терма жамоасида порлаган Рай Уттам туширилди
75'
Термамиздаги навбатдаги футболчи алмаштирилди. Бобур Давлатов ўрнига Наримон Ҳасанов майдонга тушди.
73'
Дарвозабонимиз Шерзодбек Абдураимов огоҳлантириш олди. "Ҳужумчича" фамилияга эга бўлган "Машъал" посбони ҳали мусобақада ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.
72'
Ох-ох-ох! Терма жамоамиз жуда бир комбинацияли ҳужум уюштирворди лекин! Арабларнинг ҳужуми ҳолва бу ҳужумнинг олдида. Фақатгина тўпни дарвозага буриб юборадиган футболчи топилмади
72'
Ох-ох-ох! Терма жамоамиз жуда бир комбинацияли ҳужум уюштирворди лекин! Арабларнинг ҳужуми ҳолва бу ҳужумнинг олдида. Фақатгина тўпни дарвозага буриб юборадиган футболчи топилмади
71'
Удантанинг зарбаси эса кучли чиқди, дарвозабонимиз позиция танлашда адашмади
70'
Ҳиндистон ҳисобни қисқартиришига бир баҳя қолди! Фаёз 12-13 метрлардан аниқ зарба йўллай олмади
67'
Ҳисоб йирик кўринишга келганидан кейин йигитларимиз жуда эркин ўйнашмоқда
63'
Бурчак тўпи тепилишидан аввал эса Ўзбекистон таркибида ўзгариш бўлганди: ярим ҳимоячи Мақсуд Маҳмудов ўрнига ярим ҳимоячи Жавоҳир Соҳибов майдонга тушди
63'
Аслиддин Абдиев дублга эришмоқда. Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Аланга" ҳужумчиси бош билан дарвозага йўллади!
63'
ГГООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! 3:0!
62'
Терма жамоамизнинг узоқ давом этган ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди.
60'
Ўзбекистон захира ўриндиғида бош мураббий учун ҳам жой бор. Лекин Алексей Евстафеев учта ўйиндан бери ҳали бирор марта унга ўтиргани йўқ. Непал 5:0 ҳисобида мағлуб этилаётганида ҳам Евстафеев, турган жойида асабийлашганича, шогирдларига кўрсатма бериш билан банд эди.
59'
Мақсуджон Маҳмудов ва Сардор Азимов иккинчи бўлимда ўзаро қанотларни алмашиб, қарама-қарши қанотларда ўйинни давом эттиришмоқда
55'
Ҳиндистонда футболчи алмаштирилди
54'
"Рубин" ярим ҳимоячиси саралаш мусобақасидаги ўзининг иккинчи голига муаллифлик қилди. У Непал дарвозасини пенальтидан ишғол қилганди
51'
Абдиев ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни орқароққа етказди. Бу ерда вакилларимиздан ҳеч ким йўқ эди, ҳиндлар тўпни ўз вақтида узоқлаштиришмади ва тўпни Бобур Давлатов эгаллаб олиб, дарвозани ишғол қилди!
51'
ГГООООООООООООООО-О-О-О-О-О-О-ЛЛЛЛЛ! 2:0!
49'
Сардор Азимов жарима майдончасига кирар-кирмас дарвоза томон зарба йўллади. Тўп тўппа-тўғри дарвозабон қўлига бориб тушди
48'
Нажмиддин Нормуродовнинг олис масофадан йўллаган зарбасини посбон эгаллаб олди
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!
'
Иккинчи бўлимни Ўзбекистон ёшлари бошлаб беришади
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда, захира ўйинчилари эса машғулотларни якунлашмоқда. Тез орада 2-таймни бошлаймиз.
'
Иккинчи бўлимда Алексей Евстафеев ўз шогирдларининг тартибли ўйин қилишларини таъминлай олса, ҳали гол уриш учун албатта бизда имконият бўлади
'
Мазкур учрашув айни дақиқаларда "Спорт" телеканали томонидан ёзиб олинмоқда ва у 21:55дан бошлаб эфирга узатилади. Қизиқарли ўйин бўлмоқда. Томоша қилишни тавсия қиламиз
'
Голга айланган ҳужум ҳақиқатан чиройли кўриниш олди, жамоавий комбинация маҳсули бўлди. Ўзбекистон ёшлари қарши ҳужумга ўтаётганида, Нормуродов тўпни майдон марказида бироз ортда турган Давлатовга қолдирди. Давлатов эса, майдонни яхши кўра олишини яна бир марта исботлаб, бир зарба билан Сардор Азимовни қулай вазиятга чиқарди. Сардор чап қанотдан Ҳиндистон жарима майдончасига ёриб кираркан, бир рақибни ортда қолдирди, сўнг, марказга қараб олиб, Абдиевга секин пас берди. Сардор Азимов ҳаммасига вақтида улгурди, Аслиддин эса зарбани аниқ берса бўлди эди. "Аланга" ҳужумчиси ўз вазифасини тўлақонли бажарди. Ҳимоячилар 11-рақамли ҳужумчимизнинг зарба беришига халал беришга улгуришмади
'
Лекин якунда Ўзбекистон ёшлари ҳаракатлари самара берди. Азимовнинг паси охири самарали чиқди, Абдиев мусобақадаги голлари ҳисобини очди.
'
Ҳиндистон бутун тайм давомида яхши, омадли ҳимояланди. Бир неча бор хавфли, жуда хавфли ҳужумлар ташкил этишди. Ҳимоячиларимизга қийин бўлди
45+1'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ. Терма жамоамиз танаффусга 1:0 ҳисобидаги устунлик билан йўл олди. 15 дақиқа дам оламиз.
45+1'
Ҳиндларнинг 2та бурчак тўпи бартараф этилди
45'
БИринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Ҳужумни яна Сардорбек Азимов ривожлантирди ва жарима майдончаси ичида у тўпни Абдиевга етказди. Аслиддин кучли зарба билан дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди
44'
Гоооооооооооооооооооооооллллл!!!! Аслиддин Абдииии-ееееев!!
43'
Терма жамоамиз яна Азимов қанотидан хавфли ҳужум уюштирди. Шомуродовнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди
40'
Ҳиндлар қарши ҳужумда бурчак тўпи ишлашди
38'
Отахоновнинг 30 метрлардан йўллаган кучли зарбаси шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
38'
Сардор Азимов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди. Сўнгги узатмани рақиблар эгаллаб олишди
37'
Ҳиндистон чап қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди
35'
Ҳиндистон хавфли қарши ҳужум уюштирди. Терма жамоамиз майдон марказида тўпни рақибга совға қилишди. Яхшиямки, 11-рақамли ҳинд ҳужумчисининг зарбасини дарвозабонимиз Шерзодбек Абдураимов эгаллаб олди
30'
Ҳиндлар фаоллашиб қолишди
28'
Ҳиндистоннинг 10-рақамли футболчиси Уданта Сингҳ дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Ҳимоячимиз Отахонов ўз вақтда хавфни бартараф этиб, ҳужумчига зарба бериш имконини бермади.
24'
Ҳиндистоннинг 4-рақамли ҳимоячиси автогол муаллифига айланишига сал қолди. Бурчак тўпидан кейин яна бир хавфли вазият юзага келди. Бироқ Шомуродов тўпни бош билан дарвозага йўллай олмади
21'
Азимов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Мақсуджон Маҳмудовнинг бош билан берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди
18'
Ўнг қанотда Сардор Азимов офсайдда қолиб кетди.
16'
Яна бир бурчак тўпидан кейин Отахонов тўпни дарвозага йўллай олмади
15'
Тўп назорати Евстафеев шогирдлари томонида. Яна бир бурчак тўпидан вакиларлимиз фойдалана олишмади
13'
16 метрдан йўлланган зарбасни ҳинд дарвозабони эгаллаб олди
12'
Терма жамоамизнинг тезлик билан уюштирган ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди.
9'
Дастлабки бурчак тўпини ўйинга киритдик
8'
Дарвоза томон дастлабки зарбани Аслиддин Абдиев берди. Ноаниқ
5'
Ҳиндлар бўш келишмаяпти. Ўйиннинг бошиданоқ улар вакилларимизга нисбатан прессинг қўллашмоқда
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ
'
Тўпни Ҳиндистон терма жамоаси ўйинга киритиб беради.
'
Икки давлат мадҳиялари янграмоқда
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Захира ўйинчилари, мураббийлар чиқиб келишди. Ўз ўринларини эгаллашди.
'
Учрашувни яманлик Мухтор ал-Яримий бошқариб боради.
'
Учрашувда Ўзбекистон оқ, Ҳиндистон эса кўк рангли либосда ҳаракат қилади
'
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ёшлар терма жамоалари ўйинолди машғулотларини якунлашди. Учрашув бошланиш арафасида. Таркиблар ўқиб эшиттирилмоқда.
'
Ушбу маълумотларни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Қатарга йўл олган Муҳрим Аъзимхўжаев Твиттер (@UzbekistanU20) орқали эълон қилди
'
Олдинда эса «А» саралаш гуруҳи тўпурарларидан бири Элдор Шомуродов («Машъал») ўйнайди.
'
Ҳиндистонга қарши ўйинда Ўзбекистон икки ҳужумчи билан ўйнайди, бироқ Абдиев («Аланга») бироз ортда ҳаракат қилади.
'
Бу сафар чап қанот ярим ҳимоясида «Чуст-Пахтакор»нинг тезкор ярим ҳимоячиси Мақсуджон Маҳмудов ўйнайди
'
Непалга қарши ўйинда Сардорбек Азимов ҳам илк дақиқалардан майдонга тушган, бироқ чап қанотда ҳаракат қилганди.
'
Дастлабки, Туркманистон ва Непалга қарши икки ўйинда ўнг қанот ярим ҳимоясида Дурбек Камолов («Машъал») ҳаракат қилганди.
'
Ўнг қанот ярим ҳимоясида бу сафар «Бунёдкор» футболчиси Сардорбек Азимов илк дақиқалардан ҳаракат қилади.
'
Бироз олдинроқда эса «Рубин»дан чақирилган Бобур Давлатов ҳаракат қилади.
'
Таянч ярим ҳимоясида Непалга қарши ўйин қаҳрамонларидан бири – «Насаф» футболчиси Нажмиддин Нормуродов ҳаракат қилади.
'
Ўнг қанот ҳимояси «Нефтчи» вакили Достонбек Турсуновга ишониб топширилган бўлса, чап қанотда «Бунёдкор»дан Азизбек Мамазоитов ўйнайди.
'
Марказий ҳимояда «Бухоро» вакили Меҳрож Ғуломов ва «Пахтакор»дан чақирилган Аббосжон Отахонов ҳаракат қилади.
'
Ҳиндистонга қарши ўйинда Ўзбекистон U-19 дарвозасини, ҳар доимгидек, терма сардори, «Янгиер» вакили Шерзодбек Абдураимов қўриқлайди.
'
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Ҳиндистонга қарши "А" саралаш гуруҳи 4-тур учрашувини ўтказиш учун "Ал-Араби" стадионига етиб келди ва чигалёзди машғулотини бошлаш арафасида
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ МУХЛИСЛАР!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.