Kirish Ro'yxatdan o'tish
19/05 00:00 Alaves 1-0 Xetafe
19/05 15:30 Sassuolo 0-2 Kalyari
19/05 18:00 Monsa 0-1 Frozinone
19/05 18:00 Udineze 1-1 Empoli
19/05 19:00 Navbahor 1-0 Neftchi
19/05 19:00 OKMK 5-3 So‘g‘diyona
19/05 20:00 Manchester Siti 3-1 Vest Xem
19/05 20:00 Sheffild Yunayted 0-3 Tottenhem
19/05 20:00 Arsenal 2-1 Everton
19/05 20:00 Brentford 2-4 Nyukasl
19/05 20:00 Brayton 0-2 Man. Yunayted
19/05 20:00 Byornli 1-2 Nottingem Forest
19/05 20:00 Chelsi 2-1 Bornmut
19/05 20:00 Kristal Pelas 5-0 Aston Villa
19/05 20:00 Liverpul 2-0 Vulverhempton
19/05 20:00 Luton 2-4 Fulhem
19/05 21:00 Inter 1-1 Lasio
19/05 22:00 Valensiya 1-3 Jirona
19/05 22:00 Vilyarreal 4-4 Real Madrid
19/05 22:00 Atletik Bilbao 2-0 Sevilya
19/05 22:00 Atletiko 1-4 Osasuna
19/05 22:00 Barselona 3-0 Rayo Valyekano
19/05 22:00 Betis 0-2 Real Sosyedad
19/05 22:00 Kadis 0-0 Las-Palmas
19/05 22:00 Malyorka 2-2 Almeriya
19/05 22:00 Granada 1-2 Selta
19/05 23:45 Roma 1-0 Jenoa
20/05 00:00 Loryan 5-0 Klermon
20/05 00:00 Monako 4-0 Nant
20/05 00:00 Lill 2-2 Nissa
20/05 00:00 Lion 2-1 Strasbur
20/05 00:00 Reyms 2-1 Renn
20/05 00:00 Lans 2-2 Monpelye
20/05 00:00 Tuluza 0-3 Brest
20/05 00:00 Gavr 1-2 Marsel
20/05 00:00 Mets 0-2 PSJ
20/05 21:30 Salernitana - Verona
20/05 23:45 Bolonya - Yuventus

Onlayn translyasiya

Ёшлар ўртасида ОЧга саралаш

«А» гуруҳи. 5-тур, 21:00

ЎЗБЕКИСТОН

З.Ўринбоев (85)

1 : 2

ҚАТАР

Акрам Афиф (21, 56-пен.)
JAMOALAR TARKIBI
Шерзодбек Абдураимов
Достонбек Турсунов
Аббосжон Отахонов
Худойбердиев
Азизбек Мамазоитов
Жавоҳир Соҳибов
Нажмиддин Нормуродов
Дурбек Камолов
Забиҳилло Ўринбоев
Сардорбек Азимов
Андрей Сидоров
  1. Ҳасан
3. Алавий
5. Абду
6 ал-Халосий
8 Аҳмад Муъин
10. Афиф
11. ал-Жалобий
12. Умар
17. аш-Шаммарий
18. Мадибу
21. ан-Наср

Matn

90'
ЎЗБЕКИСТОН U-19 ТЕРМА ЖАМОАСИ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ-2014 ФИНАЛИГА 2-ЎРИНДАН ЧИҚДИ!
90'
ЎЙИН ТУГАДИ! U-19 ОЧ-2014 саралаш, «А», 5-тур. ЎЗБЕКИСТОН U-19 – ҚАТАР U-19 1:2. Гол: З. Ўринбоев (85) – Акрам Афиф (23, 56).
90'
Сардорбек Азимовга сариқ карточка. Рақибига нисбатан қоидабузарлик қилгани учун.
90'
Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. Ҳисобни тенглаштириш учун бизда яна 3 дақиқа бор.
89'
Ҳимоячиларимиз ҳам ҳужумга ўтиб кетишяпти, мана, ҳозир, сал қолса Улуғбекнинг қанотидан гол бўларди. Биз эса гол уришимиз керак!
86'
86. Миржалол Қосимов жарима зарбасини амалга оширди, қойилмақом қилиб. Тўп эса Забиҳилло Ўринбоевнинг бошидан Қатар дарвозасига бориб тушди.
85'
Миржамол Қосимов жарима зарбасини амалга оширди ва ГОООООООЛЛЛ!!!!
73'
Чап қанотдан ҳужум қилмоқчи эдик, ўта олмадик, энди ўнгга ўтказяпмиз.
70'
Уҳ, Қосимов! Жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллаб, Юсуф Ҳасан узоқ бурчагини пойлади. Сааал баланд кетди-я!
70'
Қосимов жарима зарбасини тепди, яхши пас, лекин яна лаббайчи топилмади.
67'
Бурчак зарбаси амалга оширдик. Азимовнинг пасидан сўнг Элдор Шомуродов бош билан зарба берди. Баланд, анча баланд.
62'
Жавоҳир Соҳибов жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Миржамол Қосимов тушди.
61'
Шерзодбек Абдураимов тўпни жуда ноаниқ киритди, лекин Акрам Афиф офсайдда қолганди. Ҳаммаси яхши тугади, ҳозирча.
60'
Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Дурбек Камолов ўрнига Мақсуджон Маҳмудов майдонга тушди.
58'
Нажмиддин Нормуродовнинг зарбалари бугунча ўхшамаяпти.
57'
Забиҳилло Ўринбоевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси, яхши нуқта, гол урса ҳам бўлади, шу ердан.
56'
ГОЛ. Афифда дубл.
55'
55. Қатар 5 дақиқа давомида тўпсиз ўйнаб, битта пас билан Афифни олдинга чиқарди, ҳимоячиларимиз эса уни йиқитишди.
55'
ПЕНАЛЬТИ, Афифни йиқитишди, Абдураимов дарвозасига пенальти белгилашди.
46'
Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Андрей Сидоров ўрнига Элдор Шомуродов майдонга тушди.
45'
Биринчи бўлим тугади. 0:1 хисобда ютказаяпмиз...
45'
Учрашув бош ҳаками биринчи бўлимга атиги бир дақиқа қўшиб берди.
Тайм охирида жарима зарбасини амалга оширамиз. Танаффусгача ҳисоб 1:1 бўлса ажойиб бўларди!
45'
Ўйинни тенглаштира олдик, шу кетишда ҳали ҳисобни ҳам тенглаштирамиз.
44'
Захирада 2 тўпурар ҳужумчи (Шомуродов Непалга 3та, Абдиев Ҳиндистонга 2та) ва 1 ярим ҳимоячи бор (Давлатов Непал ва Ҳиндистонга урган).
42'
Бизнинг Ўринбоев Қатарнинг ҳимоячиси Абдуга нисбатан қўпол ўйнаб қўйди. Энди Қатар ҳужум бошлайди.
42'
Хато қилмаслик керак, Қатар қарши ҳужумга ўтса, икки киши бўлиб ҳам, жуда хавфли бўлишини эсдан чиқармаслик керак.
41'
Тайм якунланишига 5 дақиқадан камроқ вақт келганида ё ўзимизга келдик, шекилли. Энди йўқотмаслигимиз керак ўзимизни.
40'
Азимов бурчак зарбасини ҳам жарима зарбасидагидек пастлатиб тепди. Тўпни барибир олиб қўйдик, ҳужум қиляпмиз.
40'
Хавф бартараф этилди ва бурчакдан тўп тепамиз...
39'
Жассим Умар Сардорбек Азимовнинг бошига тепди-ёв. Сариқ олди, бу қилмиши учун. Жарима зарбаси тепамиз, хавлфи бўлиши мумкин.
37'
Яна бир камсонли ҳужумларимиздан бири, чап қанотдан. Азимов баландлатиб оширди, Камолов майдонда сақлаб қолди, лекин чиқди барибир.
35'
Афиф ва ташқи кўриниши унга ўхшаб кетадиган чап қанот ҳимоячиси Салоҳ ал-Яҳрий чап қанотда, афсуски, истаганларини қилишмоқда.
34'
Қатар чиройли ўйнаяпти, очиғи. Индивидуал маҳорати кучли бўлган ўйинчилар борлигини кўрсатишяпти, улар ҳам ўзларини кўрсатишяпти.
32'
Камсонли ҳужумларимиздан бири тўп рақиб ҳимоячилари назорати остида майдонни тарк этиши билан тугади. Нормуродовнинг омади келмади.
30'
Агар ҳакамнинг қарорларидан ("Ўйинни давом эттиринг!") келиб чиқадиган бўлсак, Афиф биз йиқитаётганимиздан кўра кўпроқ ўзи йиқиляпти.
29'
Майдон марказида, оддий вазиятда, оддий тўп узатиш вақтида тўпни олдириб қўяпмиз.
29'
Ҳозирча қатарликлар ўзлари хоҳлаганча ўйнашмоқда.
26'
8-рақамдаги Жавоҳир Соҳибов рақамдоши, Қатар сардори Аҳмад Муъин Дузандеҳга нисбатан қўпол ўйнади. Сариқ билан огоҳлантирилди
25'
Афиф гол урган вазиятда қатарликлар ҳимоямизни чокидан узишди. Ўртадан пас, "товушдан тез" Афиф, озгина маҳорат ва гол.
23'
Акрам Афиф ҳисобни очди! Гол. 1:0. Қатар олдинда.
22'
Қатарнинг бу зарбаси эса, кутилганидек, хавфли бўлди. Бир амаллаб бартараф этилди, қарши ҳужум қила олганимиз йўқ.
21'
Дурбек Камолов Акрам Афифга нисбатан қўпол ўйнади. Афифнинг бақиришидан у қайтиб турмайдигандек эдик, йўқ, бамайлихотир кетяпти.
20'
Ўнг қанотимиз кутилганидек фаол эмас, чап қанотдаги ҳужумларимиз эмас ярмидан узилиб қоляпти.
19'
Достон Турсуновнинг пасидан кейин Қатар дарвозабон Юсуф Ҳасан хавфли ўйнади, ҳужумда кўпчилик бўлганимизда унга қийин бўларди.
19'
Оддий хато ва бутун бир ҳужумимиз йўққа чиқди. Аммо-лекин Қатар ўйинчиларимизни яхши ёпяпти, ҳужум қилаётган вақтимиз.
18'
Рақиб жарима зарбасини, биз хоҳлаганимиздек, яхши амалга ошира олмади. Тўпни биз ўйинга киритамиз. Ҳужум қилиш керак.
17'
Қатар ўнг қанотдан хавфли жарима зарбаси ишлади. Мамазоитов Жассим Шаммарийга нисбатан қўпол ўйнаб қўйди.
15'
Забиҳилло Ўринбоев маладес! Тўп учун охиригача курашди, олиб қўйди, алдаб ўтди ва жуда ноқулай ҳолатдан зарба берди. Оширса ҳам бўларди.
14'
Акрам Афиф жарима майдончамизга кириши билан Отахоновга тегиб, йиқилиб тушди. Саудиялик бош ҳакам Фаҳад ал-Мирдасий ўйинни давом эттирди
13'
Ҳимояланяпмиз. Ҳозирча Қатар ҳужумга имкон бермаяпти. Тўпни олдирса, кучли прессинг қиляпти.
13'
Қатарликлар чап қанот ярим ҳимоясидаги Сардор Азимовнинг ҳаракатларини диққат билан ўрганган шекилли, ҳозирча имкон беришмаяпти унга.
11'
Тезкор қарши ҳужум учун яхши имкон юзага келган эди, бироқ тўп марказда кўп туриб қолди. Тўпни йўқотдик.
11'
Қатар ёшлар терма жамоаси энди уйғонаётганга ўхшайди.
9'
Бугун ҳимоячиларимиз учун энг асосий бошоғриғи - 10-рақамдаги Акрам Афиф бўлиши кутилмоқда.
8'
Қатар ёшлари термаси бош мураббийи асабийлашиб, бақиришни бошлади. Чап қанотимиз тинчимаяпти, бу яхши.
7'
Ажойиб, ажойиб! Футболчиларимиз ҳар бир тўп учун охиригача курашишмоқда.
6'
Қатарликларга имкон бермаслик керак. Ҳозир қатарнинг 10-рақамли футболчиси уч нафар ҳимоячимизни чалғитиб, хавфли ноаниқ зарба берди.
5'
Энди ўнг қанотдан ҳужум. Сидоров тўпни эгаллаб, қанотдан Дурбек Камолга узатди. Камоловнинг паси кутилганидек чиқмади.
4'
Вакилларимизнинг илк хавфли ҳужуми, чап қанотдан. Ўринбоев - Азимов комбиси Сардорнинг паси билан тугади. Сидоров охиригача курашди
1'
Учрашувни вакилларимиз фаол бошлашди.
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! U-19 ОЧ-2014 саралаш, «А», 5-тур. ЎЗБЕКИСТОН U-19 – ҚАТАР U-19 0:0.
'
U-19 ОЧ-2014 финал босқичига чиққан терма жамоалар сони 8тага етди: Мьянма, Хитой, Индонезия, Ш.Корея, Япония, БАА, Вьетнам, Уммон.
'
Туркманистон ва Ҳиндистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. Демак, Ҳиндистонда гуруҳда 3-ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар рейтинги тузилаётганда Туркманистон ва Непал натижалари чиқариб ташланади
'
Туркманистон ва Ҳиндистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. Демак, Ҳиндистонда гуруҳда 3-ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар рейтинги тузилаётганда Туркманистон ва Непал натижалари чиқариб ташланади
'
Ўйин якунланганидан кейин Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари чигалёзди машғулотларини бошлашади
'
Ушбу стадионда Туркманистон ва Ҳиндистон жамоалари ўртасидаги баҳс якунланиш арафасида
'
Ўзбекистон терма жамоаси ўйин бўладиган Доҳадаги "Ал-Арабий" стадионига етиб келди
'
Ўзбекистон терма жамоаси ўйин бўладиган Доҳадаги "Ал-Арабий" стадионига етиб келди
'
Учрашув давомида, шунингдек, Давлатов, Маҳмудов, Қосимов, Исмоилов, Ҳасанов ва бошқалар ўйинни кучайтириши мумкин.
'
Элдор Шомуродов ва Аслиддин Абдиев каби тўпурар ҳужумчилар захирада қолдирилган.
'
Ягона ҳужумчи – Андрей Сидоров, ҳужумчи ортида эса – Забиҳилло Ўринбоев ҳаракат қилади.
'
Ўнг қанот ярим ҳимоясида тезкор Дурбек Камолов, чап қанотда эса чаққон Сардорбек Азимов ўйнайди.
'
Таянч ярим ҳимоясида Нажмиддин Нормуродов билан Жавоҳир Соҳибов ҳаракат қилади.
'
Ўнг қанот ҳимоясида Достонбек Турсунов, чап қанот ҳимоясида эса Азизбек Мамазоитов ўйнайди.
'
Ҳимоя марказида бу сафар Аббос Отахонов билан бирга Улуғбек Худойбердиев ҳаракат қилади.
'
Бугун дарвозани Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси сардори Шерзодбек Абдураимов қўриқлайди.
'
"Спорт" канали эса ушбу баҳсни соат 21:55дан бошлаб эфирга узатади. Демак, мухлисларни ўйинни бир соат кечикиб томоша қилишни бошлашади.
'
Ўзбекистон ва Қатар ёшлар терма жамоалари ўртасидаги баҳс соат 21:00да бошланади.
'
АССАЛОМ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.