Kirish Ro'yxatdan o'tish
19/05 00:00 Alaves 1-0 Xetafe
19/05 15:30 Sassuolo 0-2 Kalyari
19/05 18:00 Monsa 0-1 Frozinone
19/05 18:00 Udineze 1-1 Empoli
19/05 19:00 Navbahor 1-0 Neftchi
19/05 19:00 OKMK 5-3 So‘g‘diyona
19/05 20:00 Manchester Siti 3-1 Vest Xem
19/05 20:00 Sheffild Yunayted 0-3 Tottenhem
19/05 20:00 Arsenal 2-1 Everton
19/05 20:00 Brentford 2-4 Nyukasl
19/05 20:00 Brayton 0-2 Man. Yunayted
19/05 20:00 Byornli 1-2 Nottingem Forest
19/05 20:00 Chelsi 2-1 Bornmut
19/05 20:00 Kristal Pelas 5-0 Aston Villa
19/05 20:00 Liverpul 2-0 Vulverhempton
19/05 20:00 Luton 2-4 Fulhem
19/05 21:00 Inter 1-1 Lasio
19/05 22:00 Valensiya 1-3 Jirona
19/05 22:00 Vilyarreal 4-4 Real Madrid
19/05 22:00 Atletik Bilbao 2-0 Sevilya
19/05 22:00 Atletiko 1-4 Osasuna
19/05 22:00 Barselona 3-0 Rayo Valyekano
19/05 22:00 Betis 0-2 Real Sosyedad
19/05 22:00 Kadis 0-0 Las-Palmas
19/05 22:00 Malyorka 2-2 Almeriya
19/05 22:00 Granada 1-2 Selta
19/05 23:45 Roma 1-0 Jenoa
20/05 00:00 Loryan 5-0 Klermon
20/05 00:00 Monako 4-0 Nant
20/05 00:00 Lill 2-2 Nissa
20/05 00:00 Lion 2-1 Strasbur
20/05 00:00 Reyms 2-1 Renn
20/05 00:00 Lans 2-2 Monpelye
20/05 00:00 Tuluza 0-3 Brest
20/05 00:00 Gavr 1-2 Marsel
20/05 00:00 Mets 0-2 PSJ
20/05 21:30 Salernitana - Verona
20/05 23:45 Bolonya - Yuventus

Onlayn translyasiya

ЖЧ-2014, «G» гуруҳи

3-тур, 26 июнь, соат 21:00. Bosh hakam: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

АҚШ

0 : 1

ГЕРМАНИЯ

Мюллер (55)
JAMOALAR TARKIBI
1.Ховард
23.Жонсон
3.Гонсалес
5.Безлер
7.Бисли
13.Ж.Жонс
15.Беккерман
19.Зуси
4.Брэдли
14.Дэвис
8.Демпси
  1.Нойер
20.Ж.Боатенг
17.Мертесакер
5.Хуммельс
4.Хёведес
16.Лам
18.Кроос
7.Швайнштайгер
8.Ўзил
13.Мюллер
10.Подольски
SARIQ KARTOCHKA
Гонсалес (38)
 
Хёведес (11)

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
Демак, ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам плей-оффга чиқишди).
'
Бугун Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи яна бир ажойиб ўйинни ўтказишди
'
Шунингдек, АҚШ ҳам 1/8 финалга чиқди. Португалия ва Роналду ЖЧни тарк этадиган бўлишди
90+4'
Ўйин якунланди. Германия терма жамоаси 7 очко билан G гуруҳида 1-ўринни эгаллади
90+3'
Эҳҳҳҳҳҳҳҳ, Бедойяяяяяяяя!!!! АҚШ тезкор қарши ҳужум ташкил қилди ва Бедоя 12 метрлардан дарвозани ишғол қила олмади. Зарба йўлига Лам тўғаноқ бўлди!!!
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
88'
Месут Ўзил ўрнига Андре Шюррле туширилди
85'
Ўзил тўпни 11 метрли нуқта атрофида турган Клозе томон узатди. Мирослав офсайдда қолганини А.Расулов кўрсатди
83'
Германия терма жамоасида ажойиб имконият. Ўзил жарима майдончасининг ўнг қанотидан даврозабон майдончасига яқинлашиб келди ва тўни Гётцега етказди. Марио тўпни ўзига бўйсиндиришда хатога йўл қўйди ва ҳимоячи тўпни тепиб юборди
82'
Криштиану Роналду ниҳоят ушбу ЖЧдаги биринчи голини уришга муваффақ бўлди. Португалия ҳисобда олдинга чиқиб олди
80'
Хёведес жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон зарба берди. Зарба аниқ, аммо кучсиз
75'
Швайнштайгер майдонни тарк этди, унинг ўрнига Гётце туширилди
75'
Бугунги ўйинда Клинсманн шогирдларини мағлубият ҳам нимчорак финалга олиб чиқиши мумкин, агар параллел кечаётган ўйинда дуранг қайд этилса ёки Гана ғалаба қозонмаса
73'
АҚШнинг икки футболчиси Бедоя ва Жонс ўзаро тўқнашиб кетишди ва жароҳат олишди
71'
Немислар қарши ҳужум ташкил этишди. Швайнштайгер ҳимоячилар орасида ўтказиб, тўпни жарима майдончасига кириб бораётган шерикларига узатганди. Аммо АҚШлик ҳимоячи тўп оёқ қўйиб қолди
70'
Мана ҳозир улар бурчак тўпини қўлга киритишди
69'
АҚШ ҳисобни тенглаштириш ҳақида ўйлаётгани бор гап. Аммо ниятни амалга ошириш йўлидаги ҳаракатлар муваффақиятли чиқаётгани йўқ.
65'
Дарвоқе, Гана терма жамоаси Португалия дарвозасини ишғол қилди. Асамоа Гьян ЖЧ-2014даги ўзининг иккинчи голини рақиб дарвозасига киритди
62'
Беккерман огоҳлантириш олди. Бастианни йиқитгани учун
59'
АҚШда ўзгариш. Бедоя майдонга тушди.
58'
Бу Мюллернинг ЖЧ-2014даги тўртинчи голи бўлди!
55'
Германия бурчакдан тўпни ўйинга киритди ва Хёведес бош билан берган зарбани Ховард бир амаллаб қайтаришга муваффақ бўлди. Томас Мюллер эса жарима майдончаси чизиғи устидан тўпни дарвозанинг олис бурчагига жойлади!
55'
ГООООЛЛЛЛЛЛ!!!! Мюллер, 0:1!
54'
Германия жарима зарабсини ўйинга киритди ва бурчак тўпи ишлади
51'
Мюллер жарима майдончасининг чап бурчагидан тўпни дарвозабон майдончаси томон узатганди, у ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
47'
Боатенг ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказиб берди. Ўзил бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
46'
Бўлим бошида Клозе майдонга туширилди. Подольски ўрнига
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Португалия - Гана - 1:0 (1-бўлимдан сўнг)
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча АҚШ-Германия - 0:0
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
41'
АҚШ бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан қарама-қарши томондан майдонни тарк этди.
39'
Подольски жарима майдончасига чап томон кирди ва тўпни дарвозабон майдончаси томон узатди. Ховард тўпни эгаллаб олди
38'
АҚШ ҳимоячиси Омар Гонсалес қарши ҳужум пайтида ўзидан ўтиб кетаётган Швайнштайгерни қўполлик билан йиқитди ва огоҳлантириш олди
35'
Ўзил жарима майдончаси ичида Боатенгдан тўпни қабул қилди ва чап оёқда дарвоза томон ерлатиб зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди
31'
Португалия-Гана ўйинида ҳисоб очилди! Африкалик Бойе ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди
29'
АҚШ футболчиси Жонс жарима майдончаси ташқарисида ўзидан олдинда югуриб бораётган Равшан Эрматовга урилиб йиқилди... Кам ҳолатларда бўлса ҳам, футболда бундай вазиятлар учраб туради
27'
Параллел кечаётган ўйинда ҳам ҳисоб очилмади ҳозирча. Португалия - Гана - 0:0
26'
Немислар тўпни назорат қилишмоқда
22'
АҚШда дастлабки хавфли вазият! Зуси жарима майдончасининг чап бурчагида тўпни қабул қилди ва сал марказроққа ўтиб кучли зарба берди. Тўп дарвоза устидан бир неча сантиметр юқоридан ўтиб кетди!
20'
Мюллер 22 метрлардан зарба берди. Кучсиз зарба ва Ховард тўпни қўлига олди
18'
Мазкур ҳужум пайтида АҚШ ҳимоячилари тўпсиз олдинга ўтаётган Ўзилни йиқитишганди. Ҳужум давом этаётгани учун ўзбекистонлик ҳакам ўйинни тўхтатмасликка қарор қилганди. Шу боис, Швайнштайгернинг Эрматовга билдирган эътирози ноўрин
18'
Бастиан тўп билан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва тўпни ҳимоячилар орасидан ўтказиб, Подольски томон узатди. Дарвозабон ўз вақтида олдинга чиқди ва тўпни эгаллаб олди
16'
Лам Подольски орқали "девор" ўйнади ва жарима майдончасига кириб борди. ҲИмоячи яна бироз чаққонлик қилди ва тўпни қайтарди
12'
Бу галги немислар ҳужуми Лам орқали ташкил этилди. У рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни ўнг қанотда очилган Боатенг томон етказди. Боатенг тўпни Подольски томон узатганди, Безлер тўпга ташланиб, уни қайтариб юборди
11'
Равшан Эрматов Германия ҳимоячиси Хёведесга огоҳлантириш кўрсатди. У АҚШнинг тезкор қарши ҳужумини майдон марказида тўхтатиб қолди
10'
Немислар бурчак тўпини жарима майдончаси ташқарисида турган футболчига етказишди. Зарба ҳимоячиларга тегиб қайтди. Ҳужумнинг иккинчи тўлқини пайтида тўп дарвозабон майдончасига яқинлашаётган Хёведес ва Подольски томон узатилди. Хёведес зарба бериш учун оёғини чўзди. Натижада на шеригига зарба бериш имконини қолдирди, на ўзи зарба берди. Тўп унинг оёғига тегиб ортга қайтди
9'
АҚШ тўлалигича ҳимояланмоқда
8'
Ўзилдан тўпни қабул қилиб олган Подольски чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказиб берди. Ховард тўпни эгаллаб олди
5'
Швайнштайгер тўпни жарима майдончасининг ўнг томонида турган Боатенгга етказди. У эса тўпни тўхтатмасдан дарвозабон майдончасига узатди ва Ховард уни эгаллаб олди
2'
Германия дастлабки ҳужумдаёқ хавфли вазият яратди. Тўп ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб берилди. Подольски қайчи услубида тўпни дарвозага йўллашга уринди. Аммо тўп унинг оёғига яхши тегмай қолди. Ваҳоланки, унга ҳеч ким халал бермаётганди. У тўпни кўкраги билан тўхтатиб, кейин зарба бериши ҳам мумкин эди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Майдон узра ёмғир ёғмоқда
'
Германия қизил-қора йўл-йўл, АҚШ оқ формада ўйнайди. Ҳакамлар эса кўк рангли кийимда ўйинни бошқаришади
'
Дастлаб АҚШ, сўнгра Германия мадҳияси янграйди
'
Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар, АҚШ ва Германия терма жамоалари майдонга чиқиб келишди.
'
Шунингдек, параллел бошланадиган ўйинда Гана ва Португалия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борадилар. Бу жамоалар ҳозир 1 очкога эга
'
G гуруҳи пешқадамлик қилаётган АҚШ ва Германия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Бу икки жамоа ҳисобида 4тадан очко мавжуд
'
Бразилияда давом этаётган ЖЧда бугун гуруҳ баҳсларига якун ясалади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.