Kirish Ro'yxatdan o'tish
19/05 00:00 Alaves 1-0 Xetafe
19/05 15:30 Sassuolo 0-2 Kalyari
19/05 18:00 Monsa 0-1 Frozinone
19/05 18:00 Udineze 1-1 Empoli
19/05 19:00 Navbahor 1-0 Neftchi
19/05 19:00 OKMK 5-3 So‘g‘diyona
19/05 20:00 Manchester Siti 3-1 Vest Xem
19/05 20:00 Sheffild Yunayted 0-3 Tottenhem
19/05 20:00 Arsenal 2-1 Everton
19/05 20:00 Brentford 2-4 Nyukasl
19/05 20:00 Brayton 0-2 Man. Yunayted
19/05 20:00 Byornli 1-2 Nottingem Forest
19/05 20:00 Chelsi 2-1 Bornmut
19/05 20:00 Kristal Pelas 5-0 Aston Villa
19/05 20:00 Liverpul 2-0 Vulverhempton
19/05 20:00 Luton 2-4 Fulhem
19/05 21:00 Inter 1-1 Lasio
19/05 22:00 Valensiya 1-3 Jirona
19/05 22:00 Vilyarreal 4-4 Real Madrid
19/05 22:00 Atletik Bilbao 2-0 Sevilya
19/05 22:00 Atletiko 1-4 Osasuna
19/05 22:00 Barselona 3-0 Rayo Valyekano
19/05 22:00 Betis 0-2 Real Sosyedad
19/05 22:00 Kadis 0-0 Las-Palmas
19/05 22:00 Malyorka 2-2 Almeriya
19/05 22:00 Granada 1-2 Selta
19/05 23:45 Roma 1-0 Jenoa
20/05 00:00 Loryan 5-0 Klermon
20/05 00:00 Monako 4-0 Nant
20/05 00:00 Lill 2-2 Nissa
20/05 00:00 Lion 2-1 Strasbur
20/05 00:00 Reyms 2-1 Renn
20/05 00:00 Lans 2-2 Monpelye
20/05 00:00 Tuluza 0-3 Brest
20/05 00:00 Gavr 1-2 Marsel
20/05 00:00 Mets 0-2 PSJ
20/05 21:30 Salernitana - Verona
20/05 23:45 Bolonya - Yuventus

Onlayn translyasiya

ЖЧ-2014, нимчорак финал

1 июль, соат 21:00. Bosh hakam: Йонас Эрикссон (Швеция)

АРГЕНТИНА

Ди Мария (118)

1 : 0

ШВЕЙЦАРИЯ

JAMOALAR TARKIBI
1.Ромеро
2.Гарай
4.Сабалета
5.Гаго
7.Ди Мария
9.Игуаин
10.Месси
14.Маскерано
16.Рохо
17.Фернандес
22.Лавесси.
  1.Бенальо
2.Лихтштайнер
8.Инлер
10.Жака
11.Беҳрами
13.Родригес
18.Меҳмеди
19.Дрмич
20.Журу
22.Шер
23.Шакири
SARIQ KARTOCHKA
Фернандес (74)
 
Жака (36)

Matn

'
Шу билан матнли трансляциямизни якунлаймиз, соғ бўлинг!
120+5'
Ўйин тугади! Аргентина чорак финалда!
120+3'
Шакири тепган тўп жонли деворга тегиб қайтди.Швейцария имкониятдан фойдалана олмади.
120+3'
Швейцарияда сўнгги имконият! Жарима тўпи!!!
120'
Ўйинга 3 дақиқа қўшилди.
120'
Жемайли ҳисобни тенглаштириши мумкин эди! У қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвоза томон йўналтирди. Устуннннн! Устундан қайтган тўп Жемайлидан майдонни тарк этди.
115'
Бу сафар Месси жарима майдончаси ичига аниқроқ тўп узатди, бу сафар Ди Мария тўпга улгурди ва тўпни дарвозага йўллади! 1:0.
115'
Гооооооооооооооооол!
114'
Мессининг жарима майдони ичига оширган тўпига Ди Мария улгурмади.
113'
Швейцариянинг сўнгги алмаштириши -Блерим Жемайли Меҳмеди ўрнига майдонга тушди.
112'
Аргентина ҳужумда.Месси бурчак тўпини амалга оширди, ҳимояилардан қайтган тўпни Ди Мария дарвозага йўналтирди, аммо жуда ноаниқ.
111'
Маскеранонинг зарбаси рақибга тегиб қайтди.
109'
Аргентинанинг яна бир ҳужуми бесамар кетди.
108'
Ди Мариянинг жарима майдони ташқарисидан берган хавфли зарбасини Бенальо маҳорати ила бартараф этди.
107'
Меҳмеди ўйин қоидасини бузди.
106'
Тўртинчи бўлим бошланди.
106'
"Тўртинчи тайм"да Аргентинада ўзгариш - Гаго ўрнига Лукас Билья тушди.
105'
Биринчи экстра тайм тугади.
105'
1 дақиқа қўшилди.
105'
Аргентинада ўзгариш - Рохо ўрнига Басанта тушди.
105'
Шакири ҳужумга ҳалақит берган ҳакамга эътироз билдирди.
102'
Шакири олдинга интилди, аммо шериклари уни қўлламагач, тўпни беҳуда йўқтишни истамади ва ортга қайтди.
97'
Журу ва Шер Игуаинни ўртага олиб йиқитишдиЮ ҳакам жим.Тўпга Месси етиб келиб шерикларига узатди, қанот ҳаками оффсайд қайд қилди.
94'
Месси ўнг қанотдан жарима тўпини жарима майдони ичига етказди, Паласио тўп учун курашда ҳимоячидан устун келди ва боши билан дарвозага тўп йўналтирди. Банльо йиқила туриб тўпни қайтарди.
93'
Месси сариқ карточка олиши мумкин эди, аммо ҳакам тўп швейцарияликларда экани сабаб ўйинни тўхтатиб ўтирмади
92'
Аргентинанинг бурчак тўпи хавфли чиқди, Бенальо маҳорат кўрсатди.
91'
Биринчи экстра-тайм бошланди.
90+3'
Қўшиб берилган вақт тугади. Навбат қўшимча вақтга.
90+1'
Швейцариялик Ромеро жарима тўпи тепди, тўп Шернинг бошидан майдонни тарк этди
90'
Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Маркос Рохо рақибига қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
86'
Швейцариянинг фаоллашмоқда аммо унинг навбатдаги ҳужуми бесамар кетди.
84'
Рохо финт ишлатибрақибларни алдаб ўтди ва Ди Марияга тўп оширди. Ди Мариянинг тепган тўпи ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Аргентина бурчакдан тшп тепади.
82'
Швейцарияда ўзгариш - Дрмич ўрнига Харис Сеферовч тушди
79'
Мессининг зарбасини Бенальо қатарди, қайтган тўпга Паласио етиб келганда Журу уни туртиб йиқитдию Аргентиналиклар пенальти талаб қилишди, аммо ҳакам бурчаклдан тўп тепилишини кўрсатди.
78'
Меҳмедини шериклари қўлламадилар.
74'
Аргентинада биринчи ўзгариш - Лавесси ўрнига Родриго Паласио тушди.
74'
Ўша Фернандес рақибига қўпо ўйнагани учун огоҳлантирилди.
73'
Швейцария ҳужум қилишга уринмоқда, Фрнандес рақиб ҳужумини бартараф этди.
69'
Дрмич рақиб жарима майдончаси ичида рақиби футболкасини тортиб қолгани учун жарима тўпи белгиланди.
68'
Мессининг 18 метрдан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
67'
Швейцарияликлар ўз дарвозаларидан 30 метр узоқликда қоида бузишди. Жарима зарьаси.
62'
Ташаббус Аргентина терма жамоаси томонда
51'
Хитцфельд жамоасининг навбатдаги ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди
50'
Шакири жарима тўпини Аргентина дарвозасининг юқори бурчаги томон айлантирди. Ромеро тўпни эгаллаб олди
48'
Месси ўнг томондан белгиланган жарима тўпини дарвозабон майдончаси томон етказди. Европаликлар тўпни қайтаришди
46'
Аргентинанинг хавфли ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди
46'
Иккинчи бщлим бошланди
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб - 0:0
45'
Хитцфельд шогирдлари бурчак тўпи ишлашди
44'
Аргентинанинг чап қанотдан уюштирган ҳужумини қизиллар қайтаришди
41'
Мессининг дастлабки уринишини ҳимоячилар қайтаришди, Лео такрорий уриниш билан тўпни Ди Марияга узатди. Анхелнинг 14 метрдан йўллаган зарбасини Бенальо эгаллаб олди
39'
Дрмич ҳимоячидан қочиб кетиб, Аргентина дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо Ромеронинг устидан тўпни ўтказмоқчи бўлганида, посбон тўпни эгаллаб олди!
36'
Жака огоҳлантириш олди
35'
Жерданнинг ўзи тўпни "стандарт"дан дарвозабон майдончасига етказди. Бенальо тўпни қайтарди
34'
Ўнг қанот чизиғи ёнида Шакирига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
32'
Мессидан тўпни қабул қилиб олган Ди Мария 15 метрларда зарба йўллади, тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди
30'
Аргентина бурчакдан тўпни ўйинга киритди, аммо тўп ҳеч кимга тегмай, нариги қанотдан майдонни тарк этди
28'
Вуууууҳҳҳҳ! Швейцариянинг иккинчи бурчак тўпи ўта хавфли бўлди. Жака 12-13 метрлардан кучли зарба йўллади. Ромеро тўпни қайтариб қолди!
27'
Жердан Шакири жарима тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Тўп қайтарилди, аммо Шакирининг ўзи бурчак тўпи ишлади
25'
Месси ўнгроқда белгиланган жарима зарбасини тўғридан-тўғри дарвозага йўллашга уринди. Юқоридан ўтиб кетди
23'
Европаликларнинг кичик ҳудудий устунлигидан кейин тўп яна Аргентина назоратига ўтди
19'
Швейцария яхши ҳимояланмоқда. Рақибга бўш зоналар тақдим этмаяпти
18'
Мессининг узатмасига Ди Мария етиб бора олмади
16'
Аргентиналикларнинг навбатдаги ҳужумини ҳам Бенальо бартараф этди
13'
Месси чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва тўпни дарвозабон майдончаси томон узатди. Бенальо ҳеч кимга имконият қолдирмади
10'
Аргентина жарима зарбасини ишлади. Лавесси жарима майдончасига етказган тўпни европаликлар қайтаришди
8'
Швейцария бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Инлернинг зарбаси эса анча ноаниқ бўлди
6'
Аргентина жарима зарбасини амалга оширди. Тўпни швейцарияликлар қайтаришди
4'
Аргентиналиклар ташаббусни қўлга киритишга ҳаракат қилишмоқда
1'
Бу ЖЧдаги нимчорак финалларнинг тартиб бўйича еттинчиси ҳисобланади
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Аргентина ва Швейцария терма жамоалари майдонга чиқиб келишди. Икки мамлакат мадҳиялари янграб бўлди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.