Kirish Ro'yxatdan o'tish
19/05 00:00 Alaves 1-0 Xetafe
19/05 15:30 Sassuolo 0-2 Kalyari
19/05 18:00 Monsa 0-1 Frozinone
19/05 18:00 Udineze 1-1 Empoli
19/05 19:00 Navbahor 1-0 Neftchi
19/05 19:00 OKMK 5-3 So‘g‘diyona
19/05 20:00 Manchester Siti 3-1 Vest Xem
19/05 20:00 Sheffild Yunayted 0-3 Tottenhem
19/05 20:00 Arsenal 2-1 Everton
19/05 20:00 Brentford 2-4 Nyukasl
19/05 20:00 Brayton 0-2 Man. Yunayted
19/05 20:00 Byornli 1-2 Nottingem Forest
19/05 20:00 Chelsi 2-1 Bornmut
19/05 20:00 Kristal Pelas 5-0 Aston Villa
19/05 20:00 Liverpul 2-0 Vulverhempton
19/05 20:00 Luton 2-4 Fulhem
19/05 21:00 Inter 1-1 Lasio
19/05 22:00 Valensiya 1-3 Jirona
19/05 22:00 Vilyarreal 4-4 Real Madrid
19/05 22:00 Atletik Bilbao 2-0 Sevilya
19/05 22:00 Atletiko 1-4 Osasuna
19/05 22:00 Barselona 3-0 Rayo Valyekano
19/05 22:00 Betis 0-2 Real Sosyedad
19/05 22:00 Kadis 0-0 Las-Palmas
19/05 22:00 Malyorka 2-2 Almeriya
19/05 22:00 Granada 1-2 Selta
19/05 23:45 Roma 1-0 Jenoa
20/05 00:00 Loryan 5-0 Klermon
20/05 00:00 Monako 4-0 Nant
20/05 00:00 Lill 2-2 Nissa
20/05 00:00 Lion 2-1 Strasbur
20/05 00:00 Reyms 2-1 Renn
20/05 00:00 Lans 2-2 Monpelye
20/05 00:00 Tuluza 0-3 Brest
20/05 00:00 Gavr 1-2 Marsel
20/05 00:00 Mets 0-2 PSJ
20/05 21:30 Salernitana - Verona
20/05 23:45 Bolonya - Yuventus

Onlayn translyasiya

ЖЧ-2014, ярим финал

9 июль, соат 01:00. Bosh hakam: Марко Родригез (Мексика)

БРАЗИЛИЯ

Оскар (90)

1 : 7

ГЕРМАНИЯ

Мюллер (11)
Клозе (23)
Кроос (25, 26)
Хедира (29)
Шюррле (69, 79)
JAMOALAR TARKIBI
12.Сезар
4.Д. Луис
5.Фернандиньо
6.Марсело
7.Халк
9.Фред
11.Оскар
13.Данте
17.Луис Густаво
20.Бернард
23.Майкон
  1.Нойер
4.Хуведес
5.Ҳуммелс
6.Хедира
7.Швайнштайгер
8.Ўзил
11.Клозе
13.Мюллер
16.Лам
18.Кроос
20.Боатенг

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
БРАЗИЛИЯ-ГЕРМАНИЯ - 1:7. Бундестим — дастлабки финалчи!!!
90+2'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!
90+1'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
90'
Оскар жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб ўтди ва Нойер билан юзма-юз вазиятда дарвозани ишғол қилди.
90'
ГООООООООЛЛЛЛЛ! Оскар, 1:7!
90'
Ўзил бирга-бир вазиятда зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёидан ўтиб кетди
89'
Эҳ, Оскар! Ҳеч бўлмаса битта гол уриши мумкин эди. Ўнг қанот ўткир бурчак остида тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади....
88'
Саккизинчи гол ортиқчалик қиларди...
87'
Ўйин тугашини кутяпти барча
85'
Рамирес 18 метрлардан зарба йўллади. Бурчак йўл олаётган тўпни Нойер эгаллаб олди
82'
Шюррле ушбу ўйинда дублга эришмоқда ва ЖЧ-2014даги голлари сонини 3та етказди
79'
Тўп ўнг қанотдаги чизиқдан отиб берилди ва шундан сўнг жарима майдончасига етказилди. Шюррле тўпни қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, тўрга бориб тушди...
79'
0:7! Шюррле!
76'
Германияда ўзгариш: Хедира ўрнига Юлиан Дракслер туширилди
74'
Мезбонлар ўзлари ҳам тушунмаган ҳолда нималардир қилишга уринишмоқда. Бу ҳаракатлар самара беришига уларнинг ўзлари ҳам ишонишмаяпти очиғи....
69'
Филипп Лам жарима майдончаси ичида ўзи зарба бериш мумкин бўлган вазиятда тўпни шеригига узатди. Шюррле эса битта зарба билан тўпни дарвозага йўллади!
69'
ГОЛ! Андре Шюррле, 6:0!
68'
Данте огоҳлантириш олди. Клубдоши Мюллерни тепиб йиқитгани учун
66'
Сезарнинг жарима майдончасини ташлаб чиқиши мезбонларни яна бир голдан қутқариб қолди. Шюррле бироз кеч қолди
65'
Бразилиянинг иккинчи бўлим бошидаги шашти пасайиб қолди...
64'
Германиянинг қарши ҳужуми пайтида тўп яхшиям Марсело оёғига тегиб қолди ва Сезарга насиб этди. Акс ҳолда олтинчи тўп...
62'
Эҳ, Майкон! Ҳужумга қўшилди, жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, бир ҳимоячини алдаб ўтди, зарба бериш керак бўлган пайтда эса ўзидан-ўзи йиқилишга қарор қилди! Ўйинни жуда яхши бошқариб бораётганган Марко Родригес бугун бундай симуляцияларга ишонмайди! Аксинча, Майконга огоҳлантириш бериш керак эди!
61'
Оҳҳоҳо!!! Мюллернинг юқори бурчакка йўллаган зарбаси Сезар қайтаришга улгурди!
60'
Мюллер Сезар билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, дарвозабон оёқлари билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
59'
Фреднинг зарбасини Нойер эгаллаб олди
58'
ЖЧлари финал босқичида гол уриш бўйича рекордчига айланган Мирослав Клозе майдонни тарк этди. Андре Шюррле ўйинни давом эттиради
57'
Германия ҳужумга ўтишни ҳам унутмаяпти. Мюллер чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси ичида тўпни ортга қайтарди. Ҳимоячилар ва дарвозабон тўпни эгаллаб олишди
54'
Юқоридаги вазиятларда Оскар ва Паулиньо бирга-бир вазиятларни голга айлантира олишмади. Улардан ҳеч бўлмаса биттаси голга айланганидами, ўйин янада шиддатли тус оларди!
53'
ВУууууҳҳ! Бразилия бутунлай бошқача кайфиятда чиқиб келди майдонга! Нойер икки марта бирга-бир вазиятда берилган зарбани қайтаришга муваффақ бўлди! Вууууҳ, бу немислар! 5:0 ҳисобида ғалаба қозонаётиб ҳам асло бўшашишни хаёлларига келтиимайди-я!
51'
Улар шундай қилишмоқда ҳам! Ҳозир мезбонлар ўзларининг дастлабки голларини уришларига сал қолди. Халк жарима майдончаси чизиғи устида майдончанинг ўнг қанотида очилган Рамиресга узатди ва "Челси" ярим ҳимоячиси тўпни дарвозабон майдончасидаги Оскар томон узатди. Нойер тўпни қайтариб юборди!
48'
Бразилия олдинга бориши шарт! Мухлислар учун, Ватан учун!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Ҳозирча Германия терма жамоаси 0-5 ҳисобида олдинада бормоқда
45+1'
Ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
43'
Оскарга нисбатан қўполлик ишлатилди, жарима зарбасини Бразилия тепади
41'
Бразилия ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиб кўрди, Оскарнинг харакатларини ҳимоячилар бартараф этишди
38'
Ўйин ҳозирча майдон марказида кечмоқда
37'
Савол туғилади: Наҳотки биргина Силванинг Бразилия ҳимоясидаги ўрни шу даражада юқори? Бугун Бразилия ҳимояси Силвасиз бедарвоза шаҳарга ўхшаб қолмоқда
36'
Халк ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
33'
Немислар бир оз дам олишга қарор қилишди ва голлар ёмғири тўхтади
29'
Кўз ўнгимизда Германия Бразилияни ўз майдонида голлар ёмғири билан "кўмиб ташламоқда"
29'
ГООООООООООЛЛЛЛ! ХЕДИРА!
26'
Хедира чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва Кроосга тўпни оиршди. Кроос худди машғулотдагидек қийинчиликсиз дарвозасини ишғол қилди
26'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! КРООООООООСССС!
25'
ўзил ўнг қанотдан жарима майдончасига тўпни етказиб берди, йўл-йўлакай тўпга Мюллер зарба беришга уриндию, тўп ундан ўтиб кетиб Кроосга келиб тушди ва Кроос узоқдан аниқ зарба билан Ҳисобни 0-3 га етказди
25'
ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! КРООООООООООООООООООСССССССС!
24'
Клозе Жаҳон чемпионатларининг рекордчи тўпурари 16 гол!
23'
Тони Кроос жарима майдончаси ичига тўпни ошириб берди, авалига Клозенинг илк зарбасини Сезар қайтарди иккинчи зарба олдида Сезар ожиз қолди
23'
ГГГГГГГГГГГГГГГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!! КОЛОООЗЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ
20'
Клозе жарима майдончаси ташқаоисидан дарвозага зарба беришга ҳаракат қилди, бироқ зарба кучсизроқ чиқди
17'
Марсело қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва Лам тўпга улгуриб майдон ташқарисига чиқариб юборди, Боатенг эса симуляция ишлатгани учун Марселога эътироз билдирди
16'
Бернард рақиби Кроосни йиқитгани учун ҳакам жарима зарбаси белгиланди
13'
Давид Луиз майдон марказини кесиб ўтиб, тўпни Халкка оширди, Халк тўпни оширишда хатога йўл қўйди
11'
Бурчакдан тўпни Тони Кроос ўйинга киритиб берди ва жарима майдончаси ичида эътиборсиз қолдирилган Мюллер дарвозани ишғол қилди
11'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МЮЛЛЛЛЛЛЕЕРРРРР
10'
Германия бурчак тўпи тепади
7'
Ўзилнинг фаоллиги эваўига тўп жарима майдончасига етказиб берилди ва Хедира дарвоза томон зарба берди,зарба йўлига Тони Кроос ўзи истамаган ҳолда "тўғаноқ" бўлди
5'
Ҳозирча Бразилия кўпроқ ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда, немислар эса хотиржам ҳаракат қилишмоқда
4'
Халк қанотдан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилди ва тўпни жарима майдончасига ошириб берди, тўпга ҳаммадан аввал Нойер эгалик қилди
3'
марселонинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ кетди
3'
Ҳозирча Бразилия кўпроқ тўпга эгалик қилмоқда ва ўйин Германия дарвозаси жойлашган томонда давом этмоқда
2'
Бразилия бурчак тўпи тепади
1'
Илк дақиқалардан Бразилия ҳужумга ўтмоқда
1'
Мексикалик ҳакам Марко Родригез ўйинни бошлашга рухсат берди. Бошладик
'
Ўйинни Германия терма жамоаси аъзолари бошлаб беради
'
Сезар ва Луис мадҳия вақтида Неймарнинг футболкасини ушлаб олган ҳолда куйлашди
'
ҚОЙИЛ! Бутун стадион Бразилия мадҳиясини футболчиларга жўр бўлиб куйлади
'
Икки терма жамоалар мадҳиялари янграмоқда
'
Германияни Лам сардор сифатида бошлаб тушган бўлса, Бразилияни илк марта Давид Луис садор сифатида майдонга бошлаб чиқди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Таркибларга эътибор қаратадиган бўлсак, жароҳат олган Неймарнинг ўрнига кутилганидек Виллиан эмас, Бернард туширилганини гувоҳи бўласиз. Тиаго Силванинг йўқлигини Данте билдирмасликка ҳаракат қилади
'
Бразилия эса ўз дарвозасидан Германияга нисбатан битта кўп (4 та) гол ўтказиб юборган
'
Жаҳон чемпионати давомида иккала жамоа ҳам 10 тадан гол киритишга муваффақ бўлган
'
Иккала терма жамоа сўнгги бор 2011 йил августда тўқнаш келишган ва унда немислар Шюрле, Швайнштайгер, Гёценинг голлари ҳисобига 3-2 ҳисобида ғалаба қозонган.Бразилияликлар сафида голларни Неймар ва Робиньо киритган.
'
Жамоалар майдонда чигалёзди машқларини бажаришмоқда
'
Бугун эътиборингизга Бразилия - Германия терма жамоалари ўртасидаги баҳсни ҳавола қиламиз
'
Барчангизни Жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳсини сайтимиз орқали кузатишга таклиф этамиз
'
Ассалому алейкум, қадрли футбол мухлислари!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.