Kirish Ro'yxatdan o'tish
08/05 00:00 PSJ 0-1 Borussiya D
09/05 00:00 Real Madrid 2-1 Bavariya
10/05 23:45 Frozinone - Inter
11/05 00:00 Nissa - Gavr
11/05 00:00 Brest - Reyms
11/05 00:00 Alaves - Jirona

Onlayn translyasiya

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати

. Bosh hakam: Тан Хай (Хитой)

ЎЗБЕКИСТОН

Жонибек Кўчимов (53-пен.)

1 : 1

НЕПАЛ

Киран Сунар (90+4)
JAMOALAR TARKIBI
1. Акром Хўжаев
3. Илҳомжон Алижонов (С)
4. Озодбек Қурбонов
6. Ойбек Нурматов
7. Жонибек Кўчимов
8. Ислом Кенжабоев
11. Азизжон Ғаниев
14. Достонбек Бердиқулов
15. Шоҳрух Маҳмудхўжаев
17. Дониёр Ҳошимов
18. Жаҳонгир Аҳмадов
  1. Роман Расайли
2. Гаураб Будатоки
4. Ананта Таманг(С)
5.Аакаш Тапа
6.Амит Таманг
7. Хемант Тапа Магар
14.Анжан Биста
15.Бикаш Тапа
17.Киран Сунар
19.Динеш Ражбанши
22.Сунил Бал

ZAHIRA
Захира:
5. Маъруф Жумаев
9. Бакир Муртазоев
12. Ҳожиакбар Шомақсудов
13. Раҳимжон Шарипов
16. Юсуф Шоимов
19. Савелий Абрамов
21. Умиджон Эргашев
22. Абдуғани Ғанижонов
23. Худойберди Холиқов
  3.Рупеш Таманг
8.Сужит Гурунг
9.Рави Бандари
11.Шива Субеди
12.Жаном Ман Лигал
13.Анил Рай
16.Срижан Шреста
18.Тежендра Пун
20.Судан Тапа
21.Санжок Рай
SARIQ KARTOCHKA
Ойбек Нурматов (43)
Озод Қурбонов(67)
 

Matn

90+4 '
Ўйин тугади. Ўсмирларимиз ғалабани ушлаб қола олмадилар. Хайр, соғ бўлинг.
90+4 '
Афсуски Непалликлар сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришди.
90'
4 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Гол бўлиши керак бўлган тўпни дарвоза чизиғида турган ғимоячимиз қайтапрди.
90'
Непал бурсакдан тўпни ўйинга киритади.
87'
Ҳисоб тенглашиши мумкин эди! Санжок Райнинг 18 метрдан тепган тўпини хўжаев маҳорат билан тўсиб қолди. АНа, сизга Непал!
86'
Непаалликлар тинмай ҳужум уюштиришмоқда.
86'
Непаалликлар тинмай ҳужум уюштиришмоқда.
83'
Жаҳонгир Аҳмадов ўрнига Абдуғани Ғанижонов тушди.
83'
Непал ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда ва ҳужумлар ташкил қилмоқда.
81'
Вакилларимиз кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтишди ва кутилмаганда тўпни йўқотишди. Тезкор қарши ҳужумга ўтган рақиб жамоаси дарвозамиз томон зарба йўллашди. Акром Хўжаев тўпни эгаллаб олди
80'
Дарвозабонга тиббий ёрдам кўрсатилди ва ўйин давом этади
77'
Шоҳрух Маҳмудҳожиев рақиб даврозабони билан тўқнашиб кетди ва посбон жароҳат олди
76'
Жонибек Кўчимов майдон марказида Марадона услубида тўпни қўли билан ўйнади
73'
Ўзбекистонлик ҳимоячилар жарима майдончаси ичидан тўпни тўғри майдоннинг рақиб томонига етказишди. Кенжабоев тўпни эгаллаб олди, аммо олдидаги бир ҳимоячидан ўтиб кета олмади. Тўп тепиб юборган непаллик ҳимоячи эса жароҳат олди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди
71'
Озод Қурбонов 2 нафар ҳимоячидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига яқинлашиб келди ва зарба берди. Анча ноаниқ
70'
Жаримадан йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайтди
68'
Жонибек Кўчимов ҳаводаги тўп учун курашда рақиб ҳимоячисидан устун келди ва ундан ўтиб кетаётганида марказий ҳимоячи уни қўли билан тўхтатиб қолди. 22 метрлардан жарима зарбасини амалга оширамиз!
67'
Озод Қурбонов керакмас жойда - майдон марказида рақибга нисбатан оёғини баланд кўтаргани учун огоҳлантириш олди
65'
Ўсмирларимиз голдан кейин анча ишонч билан ўйнай бошлашди
63'
Терма жамоа футболчилари яна ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказишди. Дарвозабон иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
61'
Жаҳонгир Аҳмадов 18 метрлардан томон тўпни ерга туширмасдан йўллади. Тзп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
59'
Терма жамоамиз ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига етказиб берди. Тўп Кенжабоевдан ўтиб кетди, аммо Ислом тўп кетидан югуриб, жарима майдончасидан чиқаётганида непаллик ҳимоячи унинг ортидан туртиб йиқитди, аммо хитойлик ҳакам бунга эътибор бермади
58'
Непалликлар бурчак тўпи ишлашди. БУрчакдан етказилган тўпга рақиб сардори Ананта Таманг бош билан зарба берди. Ноаниқ
57'
Терма жамоамиз чап қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритди. Жарима майдончасига етказилган тўпга Кўчимов бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
53'
Гооооооол. Жонибек Кўчимов пенальтини аниқ бажарди!
'
Ислом Кенжабоевни жарима майдончаси ичида йиқитишди.
49'
Иккинчи бўлимни непаллик ўсмирлар фаол бошладилар, уларнинг ҳужумини ҳимоячимиз тўпни майдондан чиқариб юборди.
48'
Непалликларнинг энг фаол ўйинчиси Анжан Вистага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
48'
Нерал хавфли ҳужум уюштириши мумкин эди, аммо ҳужумчи сусткашликка йўл қўйди.
46'
Анжан Биста 30 метрдан Акром Хўжаевнинг ҳушёрлигини синаб кўрди.
45'
Иккинчи бўлим бошланди.
45+2'
Биринчи бўлим тугади.
45+1'
Жарима тўпидан оширилган тўпни Бердиқулов дарвозага йўллашига оз қолди.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
43'
Непалликларнинг тезкор қарши ҳужумида Ойбек Нурматов Амит Тамангни йиқигани учун сариқ карточка олди.
41'
Вакилларимиз эркин тўпни ўйинга киритишиб, дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
40'
Расайли ўз ҳимоячисидан келган тўни ушлаб олди ва вакилларимиз эркин тўп тепишади.
38'
Непалликлар тезкор қарши ҳужум уюштиришди, чап қанотдан хавфли тўп оширилди, аммо тўпга етиб келадиган футболчи топилмади.
36'
Бурчакдан тўп тепамиз, бундан олдинги жарима тўпини рақиблар четга чиқариб юбордилар. Бурчак тўпи самарасиз якунланди.
34'
Ўсмирлармиз тўпни узатишда хатоликларга йўл қўйишмоқда.
33'
Непалликлар фаоллашишмоқда. Анжан Биста дарвозамизга зарба берди, аммо ноаниқ.
32'
Киран Сунар ҳимоячимиздан чаққонроқ ҳаракат қилиб олдинга интилган эди аммо ҳакамлар тўп чизиқни кесиб ўтганини қайд қилишди.
30'
Ўйиннинг ярим соати ортда қолди, афтидан, ўрганиб қолганимиз - бундай жамоалар билан ўйинлардаги йирик ҳисобни кўрмаймиз, шекилли.
28'
Жарима майдончасига оширилган тўпни Кўчимов дарвозага тўғри йўллай олмади. Шошди, Жонибек.
25'
Тапа Кенжабоевни чалиб йиқитди. Жарима зарбаси тепамиз. Жарима зарбасини Кўчимов амалга оширди ва жуда ноаниқ.
23'
Непалликларнингг хавфли хужуми! Ҳужмчини зарбаси бироз кечикиб берилд ва кучсиз чиқди.
20'
Азиз Ғаниев рақиб билан тўп учун курашди, непаллик футболчи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ўсмирларимиз босим уюштиришмоқда.
19'
Непалликларни навбатдаги қарши ҳужуми, ҳимоячиларимиз зарба беришга имконият беришмади.
18'
Маҳмудхўжаев чаққонлик қилиб ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб олдтинга интилган эди, аммо бошқа ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбордию
17'
Қурбонов тўпни майдондан чиқариб юборди, непалликларда аут.
16'
Ўйин асосан непалликлар майдонида бўлмоқда, аммо бу тўлиқ устунлик дегани эмас, непалликлар қарши ҳужумда.
14'
Ўсмирларимиз гол киритишига оз қолди! Непал ҳимоячилар ўз ўрнида.
11'
Анжан Биста тепган тўп дарвозамиз устунлари олдидан ўтиб кетди.
10'
НГепалликлар жарим тўпини бизнинг жарим майдонимизга ооширрди, ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди.
9'
Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишди, аваал непалликлар ҳимоячис, кейин Азиз Ғаниевнинг бошига теккан тў майдон ташқарисига чиқиб кетдти.
8'
Жаримадан оширилган тўпни сардоримиз Алижонов бош билан дарвозага йўналтирди, бироз ноаниқ.
7'
Роман Расайли эркин тўпни ҳимочиларга оширди, вакиллармиз рақибини ўз майдонида кутиб олмоқдалар.
5'
Ислом Кенжабоев оффсайдда қолди.
4'
Непалликлар бошламоқчи бўлган ҳужм бошланмасда якунига етди.
1'
Ўсмирларимиз ўйинни бошиданоқ ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилмоқдалар, тўпни икки марта аутдан киритишга улгурдик.
1'
Ўйин бошланди!
'
Вакилларимиз майдоннинг чап томонидан жой олишди.
'
Ўсмирларимиз оқ рангли кийимда, непалликлар кўк рангли кийимда ҳаракат қилишади.
'
Энди эса Непал мадҳияси.
'
Футболчилар майдонга чиқиб келишди. Мадҳиямиз янграмоқда!
'
Ассалому алайкум, қадри футбол мухлислари! Таиландда ўтаётган 16 ёшгача бўлган футболчилар Осиё чемпионати доирасида Ўзбекистон ва Непал терма жамолари ўртасидан матнли трансляцияни бошлаймиз!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.