08/05 00:00 | PSJ | 0-1 | Borussiya D | ||
09/05 00:00 | Real Madrid | 2-1 | Bavariya | ||
10/05 23:45 | Frozinone | - | Inter | ||
11/05 00:00 | Nissa | - | Gavr | ||
11/05 00:00 | Brest | - | Reyms | ||
11/05 00:00 | Alaves | - | Jirona |
Испания Ла-лигаси, 4-тур
20 сентябрь, соат 19:00 | ||
ДЕПОРТИВОХарис Медуньянин (49, пенальти)
Точе (84) |
2 : 8 |
РЕАЛ МАДРИДКриштиану Роналду (29, 41, 78), Хамес Родригес (35), Гарет Бэйл (66, 71)
Чичарито (88, 90+1) |
JAMOALAR TARKIBI | ||
1.Херман Люкс (Д) 2.Руис Санабрия 21.Модибо Диаките 12.Сидней 16.Луизиньо 4.Алекс Бергантиньос 8.Харис Медуньянин 11.Хуанфран 24.Луис Фаринья 14.Исаак Куенка 9.Элдер Поштига |
1.Икер Касильяс (Д) 2.Рафаель Варан 4.Серхио Рамос 12.Марсело 17.Альваро Арбелоа 8.Тони Кроос 10.Хамес Родригес 11.Гарет Бэйл 19.Лука Модрич 11.Карим Бензема 7. Криштиану Роналду |
Matn
90' |
|
Эътиборингиз учун рахмат. Омад сизу бизни асло тарк этмасин. Севимли жамоаларингиз эса гол уришда давом этаверсин! |
90' |
|
Шу лаҳзада эса ўйин тугади. Риасор бугун жами 10та (!) гол гувоҳига айланди. Аммо, 10та голдан 8таси Депортиво дарвозасига киритилгани мухлисларни хурсанд қилмаган бўлса керак!!! |
90' |
|
ГООЛ! Чичарито 8:2, ёки 2:8. Нима аҳамияти бор. Етар балки?! |
90' |
|
Ҳакам ўйинга 2 дақиқа вақт қўшиб берди |
86' |
|
Нималар бўлмоқда?!! Чичарито ажойиб зарбаси билан Реалнинг 7-голини киритмоқда. Ҳозир ҳисобда ҳам адашиб кетамиз бу кетишда. Ҳали яна вақт бор.... |
84' |
|
Точе Касильяс дарвозасига гол урди. Ҳисоб 4тага қисқарди. |
84' |
|
6та голга қаноат қилмаётган Реал яна гол уриш ниятида олдинга ўтмоқда. Шунақаси ҳам бўлиб туради. |
80' |
|
"Депортиво"нинг 18-рақамли футболчиси дарвозагача 3-4 метр масофадан тўпни дарвозага йўллай олмади. ҚАнотдан етказилган тўпдан сўнг унинг бош билан зарба беришига ҳеч ким халал бермаётганди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
78' |
|
ГООЛ!!!! Роналду хет-трикк муаллифига айланмоқда. Ҳисоб Депортиво учун шармандали кўриниш олмоқда.... |
75' |
|
Бу орада эса мезбонлар таркибида ўзгариш. Луис Фаринья - out, Хосе Верду - in. |
75' |
|
ГООЛ. Бирга-бир вазиятда тўпни дарвозабоннинг устидан тушириб қўйган Гарет Бэйл, Реалнинг бешинчи, ўзининг эса, учрашувдаги иккинчи голини киритмоқда. |
68' |
|
Бэйлнинг голи яна барчасини ўз жойига қайтарди. Мезбонлар нима қилишини билмаяпти. Реал эса, ҳотиржам ўйинни давом эттирмоқда. |
66' |
|
ГООЛ! Гарет Бэйл ҳам ўз номига дубль ёзиб қўядиган бўлди! |
63' |
|
Ильярамендининг майдонда пайдо бўлиши натижасида Реал тўпни ўз дарвозасидан узоқлаштиришга эришгандек гўё. Таяня зонасида Реал мезбон футболчиларига деярли имкон бермаяпти |
60' |
|
Анчелотти Бензема ўрнига Ильярамендини туширмоқда. Италиялик мураббий майдон марказидан ҳавотирда кўринади. |
57' |
|
мезбонларнинг кетма-кет ҳужумларига Реал ҳам ҳавфли қарши ҳужум билан жавоб бермқода. |
54' |
|
Мезбонларнинг ҳужуми пайтида Касильяс яна хатога йўл қўйди. Аммо, унинг бахтига бу вазиятда офссайд бор эди. Биринчи бўлимда деярли дам олган Касильясга иккинчи бўлимга киришиб кетиш осон бўлмаяпти. |
53' |
|
"Риасор"да ўйин энди қизғин тус оладиганга ўхшамоқда. |
51' |
|
Пенальти белгиланган вазиятда ҳакам ўз ассистентининг ишорасига таянди. Аммо, учта ҳамон иккита тўп фарқи билан олдинда бораётган Реал учун бу ҳеч нарсани англатмаслиги лозим. |
49' |
|
Депортиво ҳисобни қисқартирди. Харис Медуниянин! |
47' |
|
Пенальт Реал дарвозасига! |
46' |
|
Дарвоқе, Депортиво сафида дастлабки ўзгариш. Иван Квалейру, иккинчи бўлим бошидан Элдер Поштига ўрнига ўйинни давом эттиради. Риасор Кавалейруни олқишламоқда. |
46' |
|
Иккинчи бўлимни бошладик! |
45' |
|
Катта устунликка эришган Реал биринчи бўлимдаёқ ўйин масаласини деярли ҳал қилиб қўйди. Роналду ҳам Родригес ҳам "Риасор"да ўзларининг илк голларини нишонлашди. |
45' |
|
Биринчи бўлим тугади. |
44' |
|
Касильяс ҳам зерикди.... |
42' |
|
3та голдан сўнг ўзига келолмаётган Херман Люкс огоҳлантириш олди. Дарвозабонга жуда оғир ҳозир.... |
41' |
|
ГООЛ! Роналду дублини нишонламоқда! 0:3. "Риасор" экстазда..... |
36' |
|
Реални энди тўхтатиб бўлмайдиганга ўхшаяпти! Кетма-кет икки мағлубият мадридлик футболчиларга қаттиқ таъсир қилган кўринади. Хамес Родригес рақиб дарвозаси тўққизлига тўпни "михлаб" қўйди! |
35' |
|
Хамес Родригес!!!! Супергол!! |
31' |
|
Гол киритилган вазиятда Арбелоа анча яхши ҳаракат қилди. Унинг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Роналду дарвозага тўғирлаб қўйди. Реал эса голдан сўнг жонланди. Безнемада яхши вазият бўлганди. |
29' |
|
Роналдуууу! Португалиялик футболчи "Риасор" стадионида ўзининг илк голини киритди! |
29' |
|
ГООЛ!! |
24' |
|
Арбелоанинг зарбасини Херман Люкс қўлидан чиқариб юборди. Аммо, Бэйл тўпга оёғини қўйишга улгурмади. |
22' |
|
Роналдунинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. Мезбонларнинг онда сонда уюштираётган ҳужумлари эса деярли ҳеч қандай ҳавф туғдирмаяпти. |
18' |
|
Мезбонлар бурчак тўпи ишлади. |
17' |
|
Мана вазият!!!! Бензема ҳозирги вазиятда зарба бердими, ёки жамоадошига тўп узатдими, тушуниб бўлмади. Аммо, вазиятни Бэйл гол билан якунлаши мумкин эди. Херман Люкс ўз жойида. |
15' |
|
Реалнинг ҳужумларини бартараф этиш учун мезбонлар катта куч сарфлашмоқда. Бэйл яхши имкониятга эга бўлган эди. Аммо уэльслик футболчи қанчалик тезкор бўлмасин, ҳозирги вазиятда тўпга ҳатто Усэйн Болт ҳам ета олмасди. |
12' |
|
Мезбонларнинг ҳужумига Реал тезда жавоб қайтарди. Қанотда бир футболчини ҳеч қийинчиликсиз алдаб ўтган Бэйл, тўпни Роналду томон оширди. Португалиялик эса зарба беришда бироз ноаниқликка йўл қўйди. Ўйин бироз жонланди |
10' |
|
Ўйиндаги илк зарба эса, мезбонлар томонидан амалга оширилди. Исаак Куенканинг зарбасига аниқлик ҳам, куч ҳам етишмади. |
8' |
|
Реал майдон марказини тўлиқ ўзиники қилиб олди. Албатта, Реал ярим ҳимоясида қандай савиядаги футболчилар ўйнаётганини унутмаслик лозим. |
6' |
|
Модрич бурчак тўпини оширишга ҳозирлик кўрмоқда. Бироз устунлик мадридлик футболчиларда. |
3' |
|
"Реал" ўйиннинг илк дақиқаларидан тўпни ўзиники қилиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бензема ўйиндаги илк ҳавфли вазиятни яратиши мумкин эди, аммо тўпга ета олмади. |
1' |
|
Ўйин бошланди!! |
0' |
|
Мазкур баҳсда "Реал" фаворит сифатида қаралаётган бўлса ҳам, унутмаслик лозим, "Риасор" мадридликлар учун энг ноқулай стадионлардан бири ҳисобланади. |
Asosiy saxifa |
© STADION.UZ Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart. Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar. |
|