Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/04 00:00 Brayton 0-4 Manchester Siti
26/04 16:00 Tailand 3-3 Tojikiston
26/04 19:00 O‘zbekiston 2-0 Saudiya Arabistoni
26/04 19:00 O‘zbekiston 3-3 Eron
26/04 22:30 Iroq - Vyetnam
26/04 23:45 Frozinone 3-0 Salernitana
27/04 00:00 Monpelye 1-1 Nant
27/04 00:00 Real Sosyedad 0-1 Real Madrid
27/04 16:30 Vest Xem - Liverpul
27/04 17:00 Las-Palmas - Jirona
27/04 18:00 Lechche - Monsa
27/04 19:00 Man. Yunayted - Byornli
27/04 19:00 Vulverhempton - Luton
27/04 19:00 Fulhem - Kristal Pelas
27/04 19:00 Nyukasl - Sheffild Yunayted
27/04 19:15 Almeriya - Xetafe
27/04 21:00 Yuventus - Milan
27/04 21:30 Everton - Brentford
27/04 21:30 Alaves - Selta
27/04 23:45 Lasio - Verona
28/04 00:00 Aston Villa - Chelsi
28/04 00:00 PSJ - Gavr
28/04 00:00 Atletiko - Atletik Bilbao
28/04 15:30 Inter - Torino
28/04 16:00 Mets - Lill
28/04 17:00 Kadis - Malyorka
28/04 18:00 Tottenhem - Arsenal
28/04 18:00 Bornmut - Brayton
28/04 18:00 Loryan - Tuluza
28/04 18:00 Klermon - Reyms
28/04 18:00 Strasbur - Nissa
28/04 18:00 Bolonya - Udineze
28/04 19:15 Granada - Osasuna
28/04 20:05 Renn - Brest
28/04 20:30 Nottingem Forest - Manchester Siti
28/04 21:00 Napoli - Roma
28/04 21:00 Atalanta - Empoli
28/04 21:30 Vilyarreal - Rayo Valyekano
28/04 22:00 Lion - Monako
28/04 23:45 Fiorentina - Sassuolo
29/04 00:00 Marsel - Lans
29/04 00:00 Betis - Sevilya

Onlayn translyasiya

Ёшлар (U19) ўртасида Осиё чемпионати

Чорак финал, 17 октябрь, соат 17:30. Bosh hakam: Абдулраҳмон Абду (Қатар)

ТАИЛАНД

Ченроп Сампхаоди (47)

1 : 2

ЎЗБЕКИСТОН

Забиҳилло Ўринбоев (5, 20)
JAMOALAR TARKIBI
18.Раттани Сонгсангчан
2.Ченроп Сампхаоди (С)
3.Ситтичок Канну
4.Чаоват Вирачат
6.Аттавит Сукчуай
7.Ноппхон Пхонкам
10.Прасид Жантум
15.Сантипхарп Чангом
16.Шинвапхат Лиач
17.Супорн Пинагатрпхо
20.Воравут Намйеч
  12.Дилшод Ҳамроев
3.Иброҳим Абдуллаев
6.Акромжон Комилов
7.Жамшид Болтабоев
8.Жавоҳир Соҳибов
9.Элдор Шомуродов
10.Отабек Шукуров
11.Аслиддин Абдиев
19.Забиҳилло Ўринбоев
20.Достонбек Турсунов
23.Хуршид Ғиёсов
ZAHIRA
1.Анусит Термми
5.Сансерн Лимваттана
8.Патипан Пинбермсутсри
9.Питават Сукжитнаммакул
12.Киаттисак Тупхунту
13.Кулачат Жинтанорм
14.Нетипонг Саммахунг
19.Суправи Мипратанг
21.Пияпонг Хомхажон
22.Пирапонг Руемнин
23.Женпхоп Пхохи
  1.Сарвар Каримов
2.Рустамжон Ашурматов
4.Миржамол Қосимов
5.Одилбек Ҳамробеков
13.Илҳомжон Абдуғаниев
14.Фирдавс Абдусалимов
15.Бобур Давлатов
16.Сардорбек Азимов
17.Достонбек Ҳамдамов
18.Равшанбек Хурсанов
21.Ботирали Эргашев
22.Жавоҳир Сиддиқов
SARIQ KARTOCHKA
Шинвапхат Лиач (78)
 
Иброҳим Абдуллаев (17)
Акром Комилов (45+2)
Отабек Шукуров (83)
QIZIL KARTOCHKA
Шинвапхат Лиач (90+3)
 

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
Футболчиларимиз майдонда ЖЧ йўлланмасини байрам қилишмоқда. Бу билан футболчиларни, мураббийларни, мухлисларни муборакбод этамиз!
'
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА БОРАДИ! Мундиал эса келаси йили Янги Зеландияда бўлиб ўтади!
90+6'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!!!
90+6'
Жарима майдончамизга яқин жойда рақиблар фол ишлатишди
90+5'
Шукуров 20 метрдан кучли зарба йўллади, ноаниқ чиқди
90+4'
Жамшидни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди. Унинг тезроқ майдонга қайтишини истардик
90+3'
Шинвапхат Лиач иккинчи сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди! у Болтабоевни ортидан тепиб йиқитди
90+2'
Шомуродов офсайдда қолди
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90'
Айнан Қосимов бурчак тўпини аниқ етказиб бера олмади. Тўп дарвоза устидан майдонни тарк этди
90'
Ўзбекистонда навбатдаги ўзгариш: Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Миржамол Қосимов туширилди
89'
Эҳҳҳҳ, Элдор! Шомуродов техникаси эвазига икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетди ва 16 метрдан дарвоза томон зарба берди! Тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб майдонни тарк этди
88'
БУрчак тўпини тай футболчилари қайтаришди ва олдинга ўтишди. Қанотдан етказилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
88'
Вуууууҳ! Таиландлик дарвозабон жамоасини муқаррар голдан қутқарди! Шукуров 11 метрлардан зарба берганди!
86'
Йигитлар 2-3 дақиқа давомида тўпни ўзларида ушлаб туришди. Кейин бирдан кескин ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончаси чизиғи устида тўпни эгаллаган футболчи на аниқ зарба берди, на шеригини ўз вақтида тўп билан таъминлади
83'
Жарима тўпини бўйдор футболчиларимиз қайтаришди
83'
Шукуров ҳужумга ўтаётган футболчини чалиб йиқитди ва огоҳлантириш олди. Жарима тўпи. Дарвозагача 30 метрлар бор
81'
Сал қолди. Рақибимиз чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатишди. Яхшиямки, марказий ҳимоячимиз "шпагат" очиб бўлса-да, тўпни қайтариб қолди. Акс ҳолда таиландлик ҳужумчи дарвозани ишғол қиларди
79'
Футболчимиз замбилда майдонни тарк этди
78'
Терма жамоамиз қарши ҳужумга ўтаётганида Шинвапхат Лиач Соҳибовни тепиб йиқитди ва сариқ карточка олди
74'
Майдон марказида белгиланган жарима тўпни Соҳибов ўнг қанотдаги Ҳамдамовга узатди. Достон тўпга ета олмади
74'
Таиландда учинчи ўзгариш бўлди
70'
Вуууууҳ! Ниҳоят сўнгги узатма аниқ чиқди. Ўринбоевнинг узатмасидан кейин Шомуродов ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни посбоннинг ёнидан ўтказди. Аммо ҳимоячи деярли дарвоза чизиғи устида тўпни тепиб юборди. Ўша жойда Ҳамдамов ҳам бор эди, у бироз чаққонроқ тўпга оёқ чўзганида дарвозани ишғол қиларди!
68'
Ҳайдарв шогирдлари яхши ҳужумга ўтишмоқда. Аммо сўнгги узатма аниқ бўлмаяпти
67'
Шукуров томонидан жарима майдончасига етказилган тўпни ҳужумчиларимиз эгаллай олишмади. Ё узатма ноаниқ бўлди, ё бундай узатмани ҳеч ким кутмаганди
64'
Майдон марказидан узатма орқали икки нафар футболчимиз қулай вазиятга чиқарилди. Улар бир-бирларига тўпни узатишди, аммо узатмалар кўпайиб кетди, сўнгги узатмадан кейин офсайд қайд этилди
63'
Ўзбекистонда биринчи ўзгариш: Аслиддин Абдиев ўрнига Достонбек Ҳамдамов туширилди
61'
Ўринбоев майдон марказида узатма орқали Болтабоевни яккама-якка вазиятга чиқарганди, аммо Жамшид офсайдда эканини лайнсмен кечроқ қайд этди
59'
Эҳҳҳҳҳ, Аслиддиииин! Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба бериши мумкин бўлган вазиятда ортдан етиб келган ҳимоячини алдаб ўтишга қарор қилди ва тўпни йўқотди
58'
Тай қанот ярим ҳимоячисининг узатмаси ноаниқ бўлди
56'
Таиландликларда яна бир ўзгариш амалга оширилди
56'
Жарима тўпи жарима майдончаси узатилди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди, футболимизнинг зарбаси ноаниқ бўлди
55'
Шомуродовга нисбатан ўнг қанотда қоида бузилди
54'
Олис масофадан узатилган тўпни Ўринбоев жарима майдончаси чизиғи устида қайтаришга ҳаракат қилди, аммо тўп дарвозабон томон кетиб қолди ва посбон уни эгаллаб олди
53'
Яхши ҳужум ташкил қилаётгандик. Шукуровнинг узатмаси Шомуродовгача ўтмади. АКс ҳолда Элдор бирга бир вазиятга қочиб кетарди
52'
Ярим ҳимоячимиз жарима майдончасига яқин жойда тўпни эгаллаб олиб олдинга ўтди ва уни Ўринбоевга узатди. Узатма бирозгина ноаниқ чиқди ва ҳимоячи хавфни бартараф қилди
50'
Бу гол бизга огоҳлик қўнғироғи бўлди. Эҳтиёт бўлиб ўйнашимиз лозим. Концентрация муҳим биз учун
47'
Таиландликлар чап қанотда чаққонлик билан ўйнашди ва тўпни жарима майдончасига узатишди. Таиландликлар сардори Ченроп Сампхаоди тўпга оёқ қўйди ва дарвозани ишғол қилди
47'
ГОООЛ! Ченроп Сампхаоди, 1:2.
47'
Бурчак тўпини ўйинга киритдик. Жарима майдончаси ташқарисига қайтарилган тўпга Соҳибов зарба берди. Ноаниқ
46'
Илк ҳужумдаёқ гол уриш имкониятига эга бўлдиик. Тўп узатилаётган пайтда Ўринбоев бироз позицияни бериб қўйди ва жарима майдончаси ичида зарба беришга улгурмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Таиландда битта ўзгариш бўлди
'
Ҳозирча Таиланд - Ўзбекистон - 0:2. Танаффус.
45+3'
Биринчи бўлим якунланди.
45+2'
Акромжон Комилов бироз қалтис ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. Жарима майдончаси ичида - бурчагида тўп чап қанот ҳимоячимизга келиб тушди. У тўпни тепиб юбораётганида ортдан етиб келган тай футболчисини тўп аралаш тепиб юборди. Натижада рақиб ўйинчиси жарима майдончаси ташқарисига чиқиб йиқилди. Ҳакам ўйинни тўхтатди, бахтимизга пенальти эмас, фақат жарима зарбаси белгиланди.
45+1'
Ҳайдаров яхши ҳужум ташкил қилишди, тўп жарима майдончасига кириб бораётган футболчига узатилди. Аммо у тўпга бироз ета олмади
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
45'
Таиландлик футболчи жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
44'
Бурчак тўпини дарвозабон мушт билан уриб юборди, тўпни эгаллаб олган ярим ҳимоячимиз ўнг қанотдан ҳаволатиб тўпни жарима майдончасига қайтарди. Иброҳим Абдуллаев бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
43'
Навбатдаги бурчак тўпидан кейин тўпни эгаллаб олиб, қарши ҳужумга ўтдик, бурчак тўпини ўйинга киритамиз
42'
Бурчак тўпи яқин бурчакка айлантирилди. Ҳимоячимиз Достонбек Турсунов тўпга сакради, аммо унинг ортидан сакраган Ҳамроевга урилди ва Турсунов дарвоза устунига урилиб кетди
41'
Жарима тўпидан кейин рақиб бурчак тўпи ишлади
40'
Тўп ён чизиқдан ўйинга киритилганидан сўнг футболчимизнинг қўлига тегди, кейинг вазиятда эса футболчимиз жароҳат олди
36'
Таиландликлар икки марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Иккинчи вазият бироз тахликали бўлди. Ҳаммаси биз учун хайрли якун топди
35'
Уҳҳҳҳҳ! Таиландликлар гол уришучун яхши имкониятга эга бўлишди. Тўп чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатилди, марказий ҳимоячиларимиз ҳужумчини кўздан қочиришди. Бахтимизга Ҳамроев зарбани қайтаришга муваффақ бўлди
32'
Болтабоев 22 метрлардан кучли зарба берди. Зарбага бироз аниқлик етишмади
31'
Яна бир чиройли ҳужум! Шомуродов чап қанотдан жарима майдончаси чизиғи устида зарба берди. Тўпни посбон эгаллаб олди
30'
Вуууууҳ, терма жамоамиз биртепар услубда Абдиевни бирга-бир вазиятга чиқаришди. Аслиддин ҳимоячидан бироз тезроқ югурди, аммо кучли зарба беришга ҳимоячи халақит қилди. Тўп дарвозабонга тегди ва кейин уни посбон эгаллаб олди
29'
Таиландликлар чап қанотдан ярим ҳимоячини жарима майдончасига бошлашди, аммо унинг узатмаси унчалик аниқ бўлмади ва Шукуров тўпни эгаллаб, уни Шомуродовга узатди
28'
Таиланд бурчак тўпини ўйинга киритди, вакилларимизнинг кучли прессинги натижасида тўпни майдон марказига қайтаришга муваффақ бўлишди
27'
Эҳҳҳ, Ўринбоевга бироз омад етишганида у мусобақадаги ўз голлари сонини 6тага етказиб олган бўларди
25'
ВУууууууууҳ! ЎЙин тақдирини ҳал қилиб қўйишимиз мумкин эди! Шукуров ўнг қанотдан тўпни дарвозага яқин жойда турган Забиҳиллога узатиб берди. "Бунёдкор" ҳужумчиси тўпга оёқ қўйди, аммо тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!
23'
Тўп бурчакдан ўйинга киритилди ва тўп дарвозанинг олис устунига етказилди. Абдиев тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Посбон уни эгаллаб олиб, жамоасининг ҳужумини бошлаб берди
22'
Дарвозагача 27 метрлардан жарима зарбасини амалга оширдик. Отабек Шукуровнинг зарбаси дарвоза бурчагига йўл олаётганди, дарвозабон тўпни ён томонга уриб юборди
20'
Бурчак тўпидан кейин Шомуродов тўпни жарима майдончасига етказди ва Ўринбоев бош билан дарвозани ишғол қилди. Таиландлик дарвозабон тўпга чиқишда хатога йўл қўйди
20'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ! Забиҳилло Ўринбоев, 0:2!!!
20'
Ўнг томондан "девор" орқали жарима майдончасига кириб боришга ҳаракат қилдик ва бурчак тўпи ишладик
19'
Вуууҳ! Аслиддин Абдиев 22 метрлардан зарба йўллади. Дарвозабон тўпга ета олмади, тўп эса дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
17'
Жаримадан йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайтди
17'
Иброҳим Абдуллаев сариқ карточка олди. ЖАрима майдончаси бурчагида ўзидан ўтиб кетаётган рақиб футболчисини чалиб йиқитди.
16'
Элдор Шомуродов марказдан ёриб кираётганида ярим ҳимоячимиз унга тўпни узатди, бироқ Элдорга нисбатан марказий ҳимоячи тезроқ ҳаракат қилди ва тўпни қайтарди
14'
Ноппхон олис масофадан зарба йўллади. Ҳамроев тўпни эгаллаб олди
13'
Марказ бўйлаб уюштирилган ҳужум натижасида тўп жарима майдончасига кириб бораётган Ўринбоевга узатилди, аммо тай ҳимоячиси тўпни қайтариб қолди
12'
Уҳҳҳҳҳ, таиландлик футболчи жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олиб, қулай вазиятга яқинлашиб келаётган шеригига узатаётганида марказий ҳимоячимиз тўпни қайтарди ва уни посбонимиз эгаллаб олди
10'
Таиланд футболчиси Сантипхарп чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳамроев тўпга эга чиқди
5'
Элдор Шомуродов чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва иккинчи уринишда тўпни дарвозабон майдончасида турган Ўринбоевга узатди. Забиҳилло қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилди! Тезкор гол уриб олдик!
5'
ГОООООООООЛ, Забиҳилло Ўринбоев, 0:1!
3'
Хуршид Ғиёсов майдон марказида тўпни олдириб қўйиб, сўнгра ортга қайтиб, рақибдан тўпни олиб қўйди
1'
Илк ҳужумнинг ўзидаёқ Шомуродов жарима майдончаси ичида зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп дарвозабонга тегиб, майдонни тарк этди. Аввал тўп Элдорга боришидан аввал футболчиларимиздан бирининг қўлига теккан экан
1'
Ўйин бошланди! Кетдик!
'
Ўйинни Ўзбекистон терма жамоаси бошлаб берадиган бўлди
'
Энди эса Ўзбекистон давлат мадҳиясини тинглаймиз, куйлаймиз
'
Таиланд давлат мадҳияси янграмоқда
'
Таиланд кўк, Ўзбекистон оқ рангли футболкаларда ўйнайди
'
Таиланд ва Ўзбекистон терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда
'
19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати, чорак финал
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.