Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/04 00:00 Brayton 0-4 Manchester Siti
26/04 16:00 Tailand 3-3 Tojikiston
26/04 19:00 O‘zbekiston 2-0 Saudiya Arabistoni
26/04 19:00 O‘zbekiston 3-3 Eron
26/04 22:30 Iroq 1-0 Vyetnam
26/04 23:45 Frozinone 3-0 Salernitana
27/04 00:00 Monpelye 1-1 Nant
27/04 00:00 Real Sosyedad 0-1 Real Madrid
27/04 16:30 Vest Xem - Liverpul
27/04 17:00 Las-Palmas - Jirona
27/04 18:00 Lechche - Monsa
27/04 19:00 Man. Yunayted - Byornli
27/04 19:00 Vulverhempton - Luton
27/04 19:00 Fulhem - Kristal Pelas
27/04 19:00 Nyukasl - Sheffild Yunayted
27/04 19:15 Almeriya - Xetafe
27/04 21:00 Yuventus - Milan
27/04 21:30 Everton - Brentford
27/04 21:30 Alaves - Selta
27/04 23:45 Lasio - Verona
28/04 00:00 Aston Villa - Chelsi
28/04 00:00 PSJ - Gavr
28/04 00:00 Atletiko - Atletik Bilbao
28/04 15:30 Inter - Torino
28/04 16:00 Mets - Lill
28/04 17:00 Kadis - Malyorka
28/04 18:00 Tottenhem - Arsenal
28/04 18:00 Bornmut - Brayton
28/04 18:00 Loryan - Tuluza
28/04 18:00 Klermon - Reyms
28/04 18:00 Strasbur - Nissa
28/04 18:00 Bolonya - Udineze
28/04 19:15 Granada - Osasuna
28/04 20:05 Renn - Brest
28/04 20:30 Nottingem Forest - Manchester Siti
28/04 21:00 Napoli - Roma
28/04 21:00 Atalanta - Empoli
28/04 21:30 Vilyarreal - Rayo Valyekano
28/04 22:00 Lion - Monako
28/04 23:45 Fiorentina - Sassuolo
29/04 00:00 Marsel - Lans
29/04 00:00 Betis - Sevilya

Onlayn translyasiya

Испания Ла-лигаси, 8-тур

18 октябрь, соат 23:00. Bosh hakam: Хосе Антонио Тейшейра Витьенес

БАРСЕЛОНА

Хави Эрнандес (60)
Неймар (72)
Месси (74)

3 : 0

ЭЙБАР

JAMOALAR TARKIBI
13.Клаудио Браво
18.Хорди Альба
22.Дани Алвес
03.Жерар Пике
24.Жереми Матье
14.Хавьер Маскерано
06.Хави Эрнандес
20.Серхи Роберто
10.Лионель Месси
11.Неймар
07.Педро Родригес
  01.Хаби Ируретагоина
16.Лильо
07.Андер Капа
02.Энеко Боведа
06.Рауль Албентоса
05.Борха Экиза
24.Абрам Минеро
14.Дани Гарсия
08.Жон Еррасти
23.Хавьер Лара
21.Саул Берйон
ZAHIRA
01.Марк-Андре тер Штеген
21.Адриано
15.Марк Бартра
12.Рафинья
08.Андрес Иньеста
29.Сандро Рамирез
31.Мунир
  25.Хайме Хименес
22.Рауль Навас
17.Дидак Вилья
11.Дани Нието
18.Дерек Боатенг
15.Деян Лекич
19.Федерико Пиоваккари
SARIQ KARTOCHKA
Неймар (40)
Иньеста (83)
 
Лильо (45)
Хавьер Лара (53)

Matn

90+4'
Учрашув якунланди. "Барселона" - "Эйбар" - 3:0.
90+3'
Вуууууҳ! Иньестанинг узатмасидан кейин Месси дарвозагача 5 метр масофадан бош билан зарба берди. Посбон тўп йўналишини топди ва уни қайтарди!
90+1'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Федерико Пиоваккари бош билан берган зарба дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Вууууҳ, Мессининг ўзи жарима майдончасига кириб келди ва кучли зарба йўллади. Дарвозабон иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
87'
Сандро 17 метрдан тўпни олис бурчакка айлантирди. "Эйбар" дарвозабони тўпни эгаллаб олди
85'
Тўпни назорат қилиш - 75/25%
83'
Иньеста огоҳлантириш олди. Рақиб футболчисининг қўлидан тортгани учун
82'
Мунир жарима майдончаси яқинида тўпни қабул қилди ва бир ҳимоячини алдаб зарба беришга уринди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
79'
Сандро чап қанотда Альбадан тўпни қабул қилди ва жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Бошқа бир ҳимоячи тўп йўлига ғов бўлди
77'
"Эйбар"да ўзгариш: Саул Берйон ўрнига Дани Нието тушди
77'
"Барса"да сўнгги ўзгариш: Неймар ўрнига Мунир ал-Ҳаддодий туширилди
74'
Ҳужумни Мессининг ўзи бошлади. У тўпни Неймарга узатиб, жарима майдончаси остонасида қабул қилди ва чап томондан ичкарига кириб, дарвозага зарба берди. Тўп олис устунга тегди ва тўрга бориб тушди
74'
ГОООООООЛ! Месси, 3:0!
72'
Алвеснинг узатмаси ниҳоят дарвозабонга муаммо туғдирди. Неймар тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон йўллади. "Эйбар" дарвозабони тўпни ўтказиб юборди
72'
ГОООООООЛ! Неймар, 2:0!
71'
"Барса"да ўзгариш: Педро ўрнига Сандро Рамирес туширилди
70'
Хорди Альба жарима майдончаси ичида тўпни эгаллади ва бир ҳимоячидан ўтиб, ўнг оёқда зарба берди. Ируретагоина тўпни эгаллади
69'
Яна олис масофадан етказилган узатмадан кейин "Эйбар" ҳужумчиси тўпни эгаллаб олди ва Пике таъқиби остида 16 метрдан дарвоза томон зарба берди. Браво тўпни эгаллаб олди
67'
Майдон эгалари бурчак тўпини ўйинга киритишди. Месси Хави билан "девор" ўйнади ва икки ҳимоячи орасида бўлишига қарамай, ўткир бурчакдан кучли зарба берди. Дарвозабонга теккан тўп майдонни тарк этди
64'
Энди эса Неймарга нисбатан фол ишлатилди. Жарима тўпи тепилади
63'
Месси жарима майдончаси ичида турган Неймарга тўпни узатиб, ўзи югуриб бораётганида ҳимоячига урилиб йиқилди. Вазиятга яқин турган ҳакам қоида бузилишини қайд этмади
62'
Бурчакдан етказилган тўпга Месси бош билан зарба берди. Зарба кучсиз чиқди. Посбон эгаллаб олди
60'
Хавьер тўпни Месси узатди ва ўзи жарима майдончасига кириб борди. Лео тўпни ўз вақтида ярим ҳимоячига ташлаб берди. Хави бирга-бир вазиятни ҳавога совурмади!
60'
ГООООООООЛ! Хави Эрнандес, 1:0!
58'
Хави юқоридан узатган тўпига Неймар бош билан зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
57'
"Эйбар"да ўзгариш: Хавьер Лара ўрнига Федерико Пиоваккари тушди
56'
Маскеранога нисбатан жарима майдончаси ташқарисида қоида бузилди
55'
Серхи Роберто ўрнига Андрес Иньеста тушди
53'
Серхи Роберто ва Лильо тўқнашиб кетиши оқибатида ҳар иккала футболчи жароҳат олишди
53'
Хавьер Ларага сариқ карточка. Неймарни қўли билан тортиб йиқитгани учун
52'
Бурчак тўпидан Пике тўпни дарвозага аниқ йўналтира олмади
50'
Хави ўнг қанотда очилган Алвесга тўпни узатди. Даниел ҳаволатиб етказган тўпни Неймар ва Месси баравар бош билан зарба беришга ҳаракат қилишди. Зарба кучсиз чиқди, боз устига, Неймар ҳимоячига нисбатан қоида бузган деб топилди
48'
Ўнг қанотдан бурчакка яқин жойда Алвесга нисбатан фол ишлатилди. Жаримадан етказилган тўпга Пике бош билан зарба берди. Ноаниқ
47'
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Қайтарилган тўпга Педро зарба берди. Тўп ҳимоячилардан майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда. Иккинчи бўлим бошланади
'
Ушбу мавсумнинг тўртинчи ўйинида "Барселона" биринчи бўлимда ҳисобни оча олмади
'
Ҳозирча "Барселона" - "Эйбар" - 0:0. Меҳмонлар икки марта жуда қулай имкониятдан фойдалана олишмади. "Барса"да эса яққол голга тортадиган вазият Мессида бўлди - 1 марта
45+1'
Ҳакамнинг хуштаги янгради. Танаффус.
45'
Бурчак тўпидан кейин мезбонлар ҳужумга ўтишаётганида Лильо "Барса" футболчисига нисбатан қоида бузди ва огоҳлантириш олди
44'
Вуууууҳ, Браво жамоасини яна бир марта муқаррар голдан қутқариб, мавсум бошидан буён "қуруқ" сериянинг сақланиб қолишига сабабчи бўлди. Яна олис масофадан етказилган узатмадан кейин Саул Берйон дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва зарба берди. Клаудио қорни билан зарбани қайтарди.
44'
Педро ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ҳаволатиб етказиб берди. Месси 11 метрли нуқта устида бош билан кучли зарба берди. Тўп дарвозабоннинг ўзига борди
42'
Хави томонидан 16 метрдан йўлланган зарбани "Эйбар" посбони майдон ташқарисига уриб юборди. Бурчак тўпини эса унинг ўзи эгаллаб олди
41'
Вууууууҳ, Андер Капа бўш дарвозани ишғол қила олмади! Чап қанот ярим ҳимоячиси майдонни тарк этаётган тўпни бир амаллаб олдинга тепиб юбориши оқибатида "Эйбар" ҳужумчиси Капа дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди. У Бравони алдаб ўтди, аммо ўткир бурчак остида бўш қолган дарвозага тўпни йўллай олмади. Тўп дарвоза тўрига ён томондан тегди
40'
Неймарга сариқ карточка кўрсатилди. Майдон марказидаги фол учун.
36'
Месси жарима майдончасининг ўнг бурчагидан тўпни ҳаволатиб Хави томон узатди. Аммо жамоа сардори бош билан тўпга бироз ета олмай қолди
33'
"Барса" гўёки кучини асраб ўйнаётгандек...
28'
Чап қанотдан етказилган тўпга Педродан кўра дарвозабон тезроқ етиб олди
27'
Навбатдаги бурчак тўпини тепишади мезбонлар
25'
Месси жарима майдончаси ташқарисида турган рақиб ҳимоячиси билан "девор" ўйнади (ҳимоячи ўзи билмаган ҳолда унга тўпни бериб қўйди) ва Лео дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
23'
Алвеснинг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи
20'
Вуууууҳ, Месси! Лео тўпни Хавига узатиб, ўзи қайта қабул қилиб олди ва ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо унинг зарбасини посбон оёғи билан қайтарди
19'
Неймар яна чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичида турган Мессига узатди. Лео 4-5 нафар ҳимоячи орасидан зарба беришга улгурмади
18'
Алвес ўнг қанотдан узатган тўпни Серхи Роберто 11 метрли нуфта атрофида кўкраги билан қайтарди ва сакраётган тўпга аниқ зарба бера олмади
15'
Месси жарима тўпини ўйинга киритди. Бироқ Пике ўз жойини ўзгартиргани учун тўп майдонни тарк этди
14'
"Эйбар" жарима тўпини ўйинга киритди. Жарима майдончаси ичидаги футболчилардан бири офсайдда қолган экан
11'
Месси жарима майдончаси ичидаги Альба билан "девор" ўйнади ва тўпни дарвозабон майдончасидаги Педрога узатди. Ҳимоячи тўпни қайтариб юборди
9'
Бурчакдан етказилган тўпга Матьё бош билан зарба берди. Ноаниқ
8'
Неймар чап қанотдан олдинга ўтди ва ҳимоячилар орасидан тўпни Мессига узатди. Лео дарвозабон билан юзма-юз ҳолатга чиқиши мумкин бўлган вазиятда тўни ҳимоячи тепиб юборди. Бурчак тўпи
4'
"Эйбар" футболчиси Лара майдон марказидан тўпни жарима майдончасининг ўнг томонига етказди. Футболчи тўпни дарвозабон майдончасига бурди. Браво муаммосиз уни эгаллаб олди
3'
Серхи Роберто жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Тўп ҳимоячидан ортга қайтди
3'
Каталонияликлар майдон марказида тўпни назорат қилишмоқда
1'
Ўйин бошланди. Баҳсни "Камп Ноу" соҳиблари бошлаб беришди
'
Ла лига. "Барселона" ўз майдонида "Эйбар"ни қабул қилмоқда. Ушбу ўйинни биргаликда кузатиб борамиз
1'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.