Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/04 00:00 Brayton 0-4 Manchester Siti
26/04 16:00 Tailand 3-3 Tojikiston
26/04 19:00 O‘zbekiston 2-0 Saudiya Arabistoni
26/04 19:00 O‘zbekiston 3-3 Eron
26/04 22:30 Iroq 1-0 Vyetnam
26/04 23:45 Frozinone 3-0 Salernitana
27/04 00:00 Monpelye 1-1 Nant
27/04 00:00 Real Sosyedad 0-1 Real Madrid
27/04 16:30 Vest Xem - Liverpul
27/04 17:00 Las-Palmas - Jirona
27/04 18:00 Lechche - Monsa
27/04 19:00 Man. Yunayted - Byornli
27/04 19:00 Vulverhempton - Luton
27/04 19:00 Fulhem - Kristal Pelas
27/04 19:00 Nyukasl - Sheffild Yunayted
27/04 19:15 Almeriya - Xetafe
27/04 21:00 Yuventus - Milan
27/04 21:30 Everton - Brentford
27/04 21:30 Alaves - Selta
27/04 23:45 Lasio - Verona
28/04 00:00 Aston Villa - Chelsi
28/04 00:00 PSJ - Gavr
28/04 00:00 Atletiko - Atletik Bilbao
28/04 15:30 Inter - Torino
28/04 16:00 Mets - Lill
28/04 17:00 Kadis - Malyorka
28/04 18:00 Tottenhem - Arsenal
28/04 18:00 Bornmut - Brayton
28/04 18:00 Loryan - Tuluza
28/04 18:00 Klermon - Reyms
28/04 18:00 Strasbur - Nissa
28/04 18:00 Bolonya - Udineze
28/04 19:15 Granada - Osasuna
28/04 20:05 Renn - Brest
28/04 20:30 Nottingem Forest - Manchester Siti
28/04 21:00 Napoli - Roma
28/04 21:00 Atalanta - Empoli
28/04 21:30 Vilyarreal - Rayo Valyekano
28/04 22:00 Lion - Monako
28/04 23:45 Fiorentina - Sassuolo
29/04 00:00 Marsel - Lans
29/04 00:00 Betis - Sevilya

Onlayn translyasiya

Европа лигаси

«Н» гуруҳи, 4-тур. 7 октябрь, соат 01:05

ВОЛЬСБУРГ

Аарон Хант (47, 56)
Жозуа Гилавоги (73)
Никлас Бендтнер (89-пен., 90+1)

5 : 1

КРАСНОДАР

Вандерсон (72)
JAMOALAR TARKIBI
1.Диего Бенальо
25.Налдо
31.Робин Кнохе
4.Марсель Шефер
23.Жозуа Гилавоги
9.Иван Перишич
14.Кевин де Брюйн
15.Кристиан Треш
8.Виейринья
22.Луис Густаво
12.Бас Дост
  31.Андрей Дикань
6.Андреас Гранквист
17.Виталий Калешин
27.Рагнар Сигурдссон
5.Артур Енжейчик
21.Рикардо Лаборде
33.Маурисио Перейра
8.Юрий Газинский
10.Одил Аҳмедов
9.Ари
14.Вандерсон
ZAHIRA
20.Макс Грюн
5.Тимм Клозе
27.Максимилиан Арнольд
10.Аарон Хант
19.Джуниор Маланда
11.Ивица Олич
3.Никлас Бендтнер
  88.Андрей Синицин
4.Александр Мартынович
98.Сергей Петров
7.Павел Мамаев
11.Марат Измайлов
20.Руслан Ажинжал
SARIQ KARTOCHKA
 
Лаборде (38)

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
"Краснодар" амалда плей-офф босқичи йўлланмасидан маҳрум бўлди
90+2'
Ўйин тугади. "Вольфсбург" - "Краснодар" - 5:1.
90+1'
Никлас Бендтнер жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва тўпни чап оёғига тўғирлиб, зарба берди. Тўп олис устунга тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди
90+1'
ГООООЛ! Никлас Бендтнер, 5:1!
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
89'
ГОООЛ! Бендтнер, 4:1!
88'
Пенальти! "Краснодар" дарвозасига!
85'
Сигурдссон огоҳлантирилди. Хавфли подкат учун
83'
Перрейра жарима зарбасини дарвозанинг юқори бурчагига айлантиришга ҳаракат қилди. Бенальо тўпни эгаллаб олди
81'
"Краснодар" бурчак тўпидан кейин дарвозага зарба беришнинг имконини топа олмади
80'
"Краснодар"да ўзгариш: Вандерсон ўрнига Павел Мамаев туширилди
79'
Россияликлар ўйинга интригани қайтаришганди, мезбонлар тезда фарқни яна 2тага ошириб қўйишди
75'
Бас Дост ўрнига Бендтнер туширилди
74'
Дикань!!! Бас Достнинг кучли зарбасини қайтарди!
73'
Де Брюйне ўнг қанотда Петровдан қочиб кетди ва тўпни дарвозабон майднчасига узатди. Жозуа Гилавоги бўш дарвозани ишғол қилди.
73'
ГОООООЛ! Жозуа Гилавоги, 3:1!
72'
Одил Аҳмедов голга ассистентлик қилди. У майдоннинг "Краснодар" томонида тўпни эгаллаган заҳоти чап оёқда тўпни Вандерсон томон узатди. Қолганини ҳужумчининг ўзи бажарди. У ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни дарвозага йўллади!
72'
ГОООООООЛ! Вандерсон, 2:1!
71'
"Краснодар"да ўзгариш: Ари ўрнига Марат Измайлов туширилди
69'
Арининг Вандерсон томон узатмаси ҳимоячидан ўтмай қолди. АКс ҳолда бирга-бир...
67'
Вууууҳ, Бас Дост бир ҳимоячини алдаб ўтиб, 10 метрдан зарба йўллади! Дикань жамоани қутқарди!
65'
Аҳмедов тўп учун курашда фаол иштирок этди ва жамоасининг ҳужумини бошлаб берди. Ари тўпни Лабордега узатди. Рикардонинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
63'
Одил тўп билан жарима майдончасигача яқинлашиб келди ва Перрейра томон тўпни узатди. Моурисио тўпни эгаллай олмади
61'
Вууууҳ! Бугун "Краснодар" ғалаба қозона олмаса, бугун бош "айбдор" Бенальо бўлади! У Арининг мураккаб зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди!
60'
Лаборде ўнг қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетди, аммо сўнгги узатмани аниқ бера олмади
56'
Немислар классик ҳужум ташкил қилишди. Тўп ўнг қанотдан тўпни ҳужум чизиғига узатди ва Аарон Хант ҳимоячилар орасидан чиқиб келди ва яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди!
55'
ГООООЛ, Аарон Хант, 2:0!
53'
"Вольфсбург" футболчиси Бас Дост дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди. Аммо тўпни ўзида бироз қочирди ва вазиятни йўқотди
51'
Вууууууҳ, мезбонлар муқаррар голдан яна Бенальо қутқарди! Лаборде 10 метрдан зарба йўллади, посбон қайтарди!
50'
Ҳозирги ҳужум пайтида Одил Аҳмедов анча фаол ҳаракат қилди. У майдон марказида тўпни олиб қўйиб, ҳужумни бошлаб берди, жарима майдончаси ташқарисида тўпни шеригига аниқ узатди, тўп учун курашди...
47'
Кристиан Трёш ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига кўтариб берди, захирадан тушган Аарон Хант бош билан дарвозани ишғол қилди. Дикань тўпга чиқишда хатога йўл қўйди
47'
ГООООООЛ! Аарон Хант, 1:0!
46'
Ари дарвоза томон зарба йўллади, жарима майдончаси ташқарисидан
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Вольфсбург"да ўзгариш: Перишич ўрнига Аарон Густаво тушди
'
Бундан ташқари, Одилнинг узатмаларида бугун кўп хатолар кўзга ташланмоқда. Ушбу хатодан кейин мезбонлар 3 марта хавфли ҳужумга ўтишди. Бу ёмон албатта
'
Биринчи бўлим тенгкурашлар остида кечди. Ҳар иккала жамоада дарвоза ишғол қилиш учун имкониятлар бўлди. Одил Аҳмедовнинг бирга-бир вазиятдаги кучли зарбаси дарвозабоннинг ўзига тўғри келди ва Бенальо тўпни эгаллаб олди.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Вольфсбург" - "Краснодар" - 0:0. Танаффус
45+1'
Одил жарима майдончаси ичида тўп учун кураш олиб борди ва бош билан Вандерсонга тўпни узатди. Ҳужумчи буни кутмаганди. Тўп майдонни тарк этди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Иван Перишич ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни чап оёғига мослаб, дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
44'
Меҳмонларнинг ҳозирги ҳужуми пайтида Аҳмедов икки марта комбинацияга аралашди ва ҳар сафар унинг узатмаси аниқ чиқди
41'
"Краснодар" майдон марказида тўпни эгаллаб олдинга ўтди, Вандерсон 20 метрдан сакраб турган тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади
39'
"Вольфсбург"да ҳам ўзгариш бўлди. Марсель Шефер ўрнига Тимм Клозе туширилди
38'
Лаборде сариқ карточка олди. Жарима майдончаси ичидаги симуляция учун!
37'
Мезбонлар навбатдаги ҳужум пайтида иккита вазият яратишди. Чап қанотдан узатилган тўп ҳеч ким тегмай ўнг қанотга ўтиб кетди. У ёқдан тўп етказилганидан кейин Дикань қўлининг учи билан тўп йўналишини ўзгартирди. Ҳужумчи тўпга зарба бера олмай қолди
35'
Одилнинг ноаниқ узатмасидан кейин "Вольсфбург" қарши ҳужумга ўтди ва Луис Густаво ўткир бурчак остида жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
33'
Жарима зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
33'
Артур Енжейчик жарима майдончасининг чап қанотида фол ишлатди
30'
"Краснодар"да ўзгариш бўлди. Калешин ўрнига Сергей Петров тушди
28'
Вууууууҳ, "Краснодар" ижросида яна бир голли вазият! Ярим ҳимоячи ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва тўпни Вандерсонга узатди. Ҳужумчи қайчи услубида яқин масофадан зарба берди. Бенальо тўпни қайтарди. Одил ўша жойга югуриб борганди, бироқ тўп унинг ёнидан ўтиб кетди ва ҳимоячилар тўпни қайтаришди
27'
Перишич чап қанотдан амалга оширган узатмани Дикань эгаллаб олди
26'
Ари томон узун пасни Бенальо эгаллаб олди
23'
Эҳҳҳҳҳҳ, Аҳмедоооооов! Перрейранинг узатмасидан кейин Одил дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва ўткир бурчак остида кучли зарба берди! Бенальо тўпни эгаллаб олди! Ҳамюртимиз зарбани олис бурчак томони бериши керак эди...
22'
Вандерсон жарима тўпини жарима майдончасига етказди. Қайтган тўпни Лаборде дарвоза томон йўллади. Ўта ноаниқ
21'
Россияликлар кетма-кет яна 3та бурчак тўпини қайтаришларига тўғри келди ва тўпни эгаллаб тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Аммо Ари узатмани қойиллатмади - рақибнинг оёғига тутқазди
19'
Газинский тўпни Аҳмедовга узатганди. Одилнинг ортидан келган мезбон футболчиси тўпни эгаллаб олди ва қарши ҳужумга асос солди. "Вольфсбург" бурчак тўпини ўйинга киритади
16'
Тўп билан кўпроқ краснодарликлар бўлишмоқда. Мезбонлар асосан қарши ҳужумга таянишмоқда
12'
Вууууҳ! Аҳмедов яхшиям тўпга тегмади, акс ҳолда автогол муаллифига айланиши мумкин эди! "Вольфсбург" қарши ҳужум уюштирди ва Де Брюйне чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Тўп ҳеч кимга тегмай, олис устун ёнидан ўтиб кетди. Ўша жойда Аҳмедов ҳам турганди ва тўпга оёқ чўзмоқчи бўлди
11'
"Буқалар" бурчак тўпини ўйинга киритишди. Граквист бош билан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
10'
Меҳмонлар икки марта зарба йўллашди. Перрейра ва Вандерсон зарбалари ноаниқ чиқди
8'
Аҳмедов чап қанотда бир футболчидан ўтиб кетди ва кейин тўхтаб тўпни жарима майдончаси яқинида турган жамоадошига узатганди. Германиялик футболчи тўпни эгаллаб олди
7'
"Бўрилар" кетма-кет учинчи бурчак тўпини ўйинга киритишди. "Краснодар" ҳимояланишга мажбур
6'
Мезбонлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Дарвозабон майдончасига етказилган тўп қайтарилди ва ҳужум ўнг қанотга кўчирилди. Де Брюйненинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
5'
Ҳозирча ўйин асосан майдон марказида кечмоқда
3'
"Вольфсбург" яшил, "Краснодар" оқ рангли футболкада ҳаракат қилмоқда
1'
Учрашув бошланди!
'
Барчангизни "Вольфсбург" ва "Краснодар" жамоалари ўртасидаги ўйиндан ташкил қилинаётган матнли онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Бугун Европа лигаси гуруҳ босқичида 4-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.