Kirish Ro'yxatdan o'tish
08/05 00:00 PSJ 0-1 Borussiya D
09/05 00:00 Real Madrid 2-1 Bavariya
10/05 23:45 Frozinone - Inter
11/05 00:00 Nissa - Gavr
11/05 00:00 Brest - Reyms
11/05 00:00 Alaves - Jirona

Onlayn translyasiya

Англия Премьер-лигаси

17-тур, 21 декабрь, соат 21:00. Bosh hakam: Майкл Оливер

ЛИВЕРПУЛЬ

Коутиньо (45)
Мартин Шкртел (90+7)

2 : 2

АРСЕНАЛ

Матьё Дебюши (45+1)
Оливье Жиру (64)
JAMOALAR TARKIBI
01.Брэд Жонс (Д)
04.Коло Туре
37.Мартин Шкртел
17.Мамаду Сако
10.Филиппе Коутиньо
14.Жордан Хендерсон
31.Раҳим Стерлинг
21.Лукас Лейва
20.Адам Лаллана
08.Стивен Жеррард
50.Лазар Маркович
  01.Войцех Щенсны (Д)
03.Киран Гиббс
02.Матьё Дебюши
21.Калум Чамберс
04.Пер Мертезакер
19.Санти Касорла
20.Матье Фламини
15.Алекс
23.Данни Уэлбек
12.Оливье Жиру
17.Алексис Санчес
ZAHIRA
22.Симон Миньоле (Д)
03.Хосе Энрике
23.Эмре Жан
19.Хави Манкильо
18.Альберто Морено
09.Рики Ламберт
29.Фабио Борини
  26.Дамьен Мартинес (Д)
18.Начо Монреаль
20.Франсис Коклен
09.Лукас Подольски
62.Айнсли Майтланд-Найлс
28.Хоэль Кэмбелл
14.Тео Уолкотт
SARIQ KARTOCHKA
Фабио Борини (90)
 
QIZIL KARTOCHKA
Фабио Борини (90+2)
 

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+10'
Ўйин якунланди. "Ливерпуль" - "Арсенал" - 2:2! Ўйинга мос ҳисоб
90+10'
Бурчакдан етказилган тўп қайтарилди
99+10'
Вуууууҳ, "Арсенал" қарши ҳужумда хавфли вазият яратди! Мезбон ҳимоячилари ва дарвозабони бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди!
90+7'
ГООООООООООЛ! Мартин Шкртееееееел, 2:2! Бурчакдан етказилган тўпга ҳимоячи бинт билан ўралган боши билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди! Қойил! Даҳшатли ўйин!
90+6'
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритади
90+5'
Жерраааааард! Олис масофадан зарба йўллади! Дарвозабон бир амаллаб зарбани қайтарди!
90+4'
"Арсенал"да ўзгариш: Санчес ўрнига Монреал туширилди
90+2'
Фабио Борини майдонни тарк этди. У рақиб футболчисига тик оёқ билан ўйнади
90+1'
Раҳим чап қанотдан кучли зарба йўллади! Шченсни тўпни қайтарди
90'
Иккинчи бўлимга 9 дақиқа (!) қўшиб берилди. Шкртелга тиббий ёрдам кўрсатиш учун 5 дақиқа кетганди...
90'
Фабио Борини огоҳлантириш олди.
88'
Борини томонидан ўткир бурчак остида берилган зарба посбонга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпини меҳмонлар бартараф этишди
87'
Бурчакдан етказилган тўпга Шкртел бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
87'
Вуууууҳ, Шченсни жамоасини қутқарди! Стерлинг чап қанотдан узатган тўпни Борини бош билан дарвозага йўллади. Войцех тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!
84'
Коутиньо жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, ўткир бурчак остида зарба йўллади. Зарба аниқ бўлмади
82'
"Арсенал"да ўзгариш: Жиру ўрнига Коклен туширилди
81'
Роджерс таваккал қилишга мажбур. У ҳимоячи Коло Турени майдондан олиб, Рики Ламбертни майдонга ташлади
76'
Эҳҳҳҳ Жеррард! Чап қанотдан Сахо тўпни жарима майдончасига етказганидан кейин ҳимоячи тўпни Жеррард томон қайтарди. Стивен 16 метрдан кучли зарба йўллай олмади. Посбон тўпни эгаллади
75'
Оҳоҳоҳоҳоҳо!!! Хендерсон чап қанотдан тўпни ерлатиб Лейвага узатди. Лукас 12 метрлардан чап оёқда зарба берди. Тўп деярли дарвоза устунини силаб ўтиб кетди!
74'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Лазар Маркович ўрнига Фабио Борини туширилди
73'
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Шченсни эгаллаб олди
70'
Коутиньо ўнг қанотдан тўпни чап қанотга узатди. Лаллана тўпни тўхтата олмади. Ҳужум давом этди. Жеррард 25 метрлардан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида дарвозабоннинг қўлига келиб тушди
65'
Бу сафар чап қанотдан "Ливерпуль" ҳужум ташкил қилди. Коутиньо зарба бериш чоғида тўп унинг оёғига ўтирмади
64'
ГООООООООЛ! Оливье Жирууууу, 1:2! "Арсенал" чап қанотдан яхши ҳужум ташкил қилди. Чап қанотдан жарима майдончасига кирган Уэлбек майдоннинг сўнгги чизиғи олдидан тўпни дарвозабон майдончасида турган Жируга узатди. Оливье яқин масофадан дарвозани ишғол қилди! Тўп дарвозабон оёқлари орасидан ўтиб кетди
62'
Стерлинг бирга-бир вазиятга чиқиб, олдинга югуриб чиққан Шченсни алдаб чап томонга ўтди. Раҳим тўпни 11 метрли нуқта атрофига келган Жеррардга узатди. Жамоа сардорининг бош билан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
60'
Эҳҳҳ, Лукас Лейва... 16 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
59'
Чап бурчак ёнида Шкртел Жируни чалиб йиқитди. Алексис Санчаес дастлаб жарима тўпини, кейин бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни қайтаришди
58'
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Шкртел ўйинни давом эттирмоқда
57'
Шкртел майдон четига чиқди. Назаримизда у формасини ҳам алмаштириши керак. Формасига қон текканди. Ўйин давом этади
56'
Тиббий ёрдам кўрсатилаётганига 4 дақиқа бўлди. Шкртелнинг бошига бинт боғланди. Унинг устидан қора материал ўралмоқда
54'
Шкртелга майдоннинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
52'
Оййййй..... Жиру ўзи билмаган ҳолда Шкртелнинг бошини босиб ўтиб кетди. Ҳимоячининг боши йиртилди. Қон оқмоқда...
49'
Касорла жарима майдончаси ёнига борди ва 2-3 ҳимоячидан ўтиб марказ томон сурилди ва зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
48'
Жеррард етказган тўпни ҳимоячи қайтарди. Коутиньо жарима майдончаси ташқарисида тўпни кўкраги билан қайтарди ва зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
47'
Дебюши жарима майдончасининг чап томондаги чизиғи ёнида Стерлингга нисбатан ўйин қоидасини бузди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда
45+2'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча "Ливерпуль" - "Арсенал" - 1:1. Танаффус
45+1'
ГООООООООЛ! Матьё Дебюши, 1:1! "Арсенал" тезда ҳисобни тенглаштирди. Улар ўнг қанотдан жарима зарбасини қўлга киритишди. Жарима майдончасига етказилган тўпни мезбонлар қайтаришди. Фламини бош билан тўпни дарвозабон майдончаси чизиғи устига узатди. Матьё Дебюши бош билан яқин масофадан дарвозани ишғол қилди!
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
ГОООООООООООЛ! Коутиньо! Хендерсон ўнг қанотда тўпни эгаллаб, бироз марказ томон юрди ва жарима майдончаси чизиғи устида турган Коутиньога берди. Ярим ҳимоячи бироз ўнг томонга сурилди ва зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга бориб тушди!
41'
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар узатни қайтаришди
39'
Эҳҳҳҳҳ, Маркович! Стерлинг етказиб берган тўпга Лазар жарима майдончаси чизиғи устида зарба йўллади! Аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
36'
Энди "Арсенал" футболчилари Жируни Шченсни билан яккама-якка вазиятга чиқаришди, жарима майдонини ўз вақтида тарк этган Войцех тўпни тепиб юборишга улгурди!
34'
Вууууҳ! "Ливерпуль" ҳисобни очиши шарт эди! Жарима майдончасига етказилган тўпни бош билан қайтариш чоғида "Арсенал" ҳимоячиси тўпни Марковичга бериб қўйди. Лазар бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади! Брэд Жонс оёғи билан зарбани қайтарди!
30'
Коутиньо 25 метрлардан ерлатиб зарба берди. Брэд Жонс тўпни эгаллади
29'
Маркович марказий ҳимоячиларнинг устидан ошириб, тўпни Стерлингга узатди. Дарвозабон тўпга эга чиқди
27'
Устунлик мезбонлар томонида. Роджерс шогирдларининг тезкор гол уриш режаси амалга ошмади
23'
"Арсенал" дастлабки бурчак тўпини ўйинга киритди. "Қизиллар" узатмани майдон қайтаришди
22'
Мезбонларнинг дастлабки дақиқалардаги босимини бартараф этган "канонирлар" аста-секин ўзлари ҳам олдинга ўтишмоқда. Уэлбек жарима майдончасига кириш чоғида тўпни йўқотган бўлса, Жиру томонидан берилган зарба муваффақиятли чиқмади
19'
Бурчакдан етказилган тўпга Сахо бош билан зарба берди. Зарба дарвозага аниқ бормади
18'
Лаллана жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди, аммо зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
14'
Жеррард бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳавода чизиқни кесиб ўтди
12'
Оҳо! Чап қанотдан Маркович Лалланага тўпни узатди ва Адам жарима майдончасига кира солиб зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
10'
Стерлинг чап қанотдан жарима майдончасига етказди, меҳмон ҳимоячилари хавфни бартараф этишди
8'
Касорла етказган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
8'
"Арсенал" чап қанотда жарима зарбаси ишлади
3'
Уҳ! Жеррард йўллаган зарба дарвоза тўсини ва устуни кесишган жойдан бироз юқоридан ўтиб кетди
2'
Мертезакер жарима майдончаси доираси чизиғи олдида Коутиньони чалиб йиқитди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин
1'
Ўйин бошланди!
'
Брендан Роджерс шогирдлари ўтган йили ўз майдонларида "Арсенал"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этишганди...
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
"Ливерпуль" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилмоқда.
'
Англия Премьер-лигаси 17-тури доирасидаги марказий учрашувни биз билан бирга кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.