Kirish Ro'yxatdan o'tish
08/05 00:00 PSJ 0-1 Borussiya D
09/05 00:00 Real Madrid 2-1 Bavariya
10/05 23:45 Frozinone - Inter
11/05 00:00 Nissa - Gavr
11/05 00:00 Brest - Reyms
11/05 00:00 Alaves - Jirona

Onlayn translyasiya

Англия Премьер-лигаси

17-тур, 23 декабрь, соат 01:00

СТОК СИТИ

0 : 2

ЧЕЛСИ

Жон Терри (2)
Сеск Фабрегас (78)
JAMOALAR TARKIBI
Асмир Бегович
Филлип Бардсли
Райан Шоукросс
Марк Муньиса
Эрик Питерс
Жефф Камерон
Стивен Н`Зонзи
Жонатан Уолтерс
Боян Кркич
Марко Арнаутович
Питер Крауч
  Тибо Куртуа
Бранислав Иванович
Гари Кэхилл
Жон Терри
Сесар Аспиликуэта
Жон Оби Микел
Неманья Матич
Виллиан
Сеск Фабрегас
Эден Азар
Диего Коста
ZAHIRA
Жек Батленд
Роберт Хут
Гленн Уилан
Марк Уилсон
Чарли Адам
Маме Бирам Диуф
Усама Ассаиди
  Петр Чех
Курт Зума
Фелипе
Оскар
Натан Аке
Андре Шюррле
Дидье Дрогба
SARIQ KARTOCHKA
Филлип Бардсли (18)
Эрик Питерс (53)
 

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+5'
Ўйин тугади. "Челси" 3 очкони қўлга киритди ва пешқадамлик қилишда давом этади
90+5'
Боян Кркич 20 метрлардан яхши зарба берди. Тўп устун ёнидан бир неча сантиметр масофадан ўтиб кетди!
90+4'
Мезбонлар сўнгги дақиқаларда ҳужумга ўтиб кетишди, "Челси" қарши ҳужумда рақибни жазолаши мумкин эди, аммо Шюррле томонидан жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарба кучсиз чиқди
90+1'
Чап қанотда белгиланган жарима зарбасини Дрогба дарвозабон майдончасига етказди. Посбон тўпга эга чиқди
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
88'
Майдон марказига яқин жойда Дрогбага нисбатан ўйин қоидаси бузилди
84'
"Челси"да ўзгариш: Диего Коста ўрнига Дидье Дрогба туширилди
83'
Эҳҳҳ, Диего Коста! Шюррленинг узатмасидан кейин Коста дарвозабон билан юзма-юз вазиятда қолди! Унинг зарбасини Асмир Бегович қайтарди!
81'
Жарима тўпидан кейин мезбонлар "Челси" дарвозаси олдида тахликали вазиятни юзага келтиришди, аммо улар дарвозага зарба беришга улгуришмади!
80'
"Сток" чап қанотда жарима зарбаси ишлади
78'
ГООООООООЛ! Сеск Фабрегас, 0:2! Азарнинг узатмасини 11 метрли нуқта атрофида қабул қилган Фабрегас унчалик кучли бўлмаган зарба билан дарвозани ишғол қилди!
72'
ЧАрли Адамнинг узатмасидан сўнг "Сток" футболчиларидан бири тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилди. Аммо у дарвозага на аниқ зарба берди, на шеригини тўп билан таъминлади
70'
Вуууууҳ! Ҳозиргина майдонга тушган Чарли Адам 17 метрдан кучли зарба йўллади. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди!
67'
Мезбонлар иккинчи бўлимда нисбатан фаол ўйнашмоқда, аммо ҳозирча рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтира олишмаяпти
64'
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бегович тўпни эгаллади
63'
Мезбонлар ярим ҳимоячиси ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Куртуа тўпни эгаллаб олди
62'
"Сток Сити"да биринчи ўзгариш: Питер Крауч ўрнига Маме Бирам Диуф тушди
61'
Виллиан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди
60'
МАтичга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Даврозагача 22 метр
54'
Азар жарима майдончасининг чап томонида ҳимоячиларни чалғитиб, тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Диего Костанинг зарбаси кучли чиқмади, Асмир тўпни эгаллаб олди
53'
Эрик Питерс огоҳлантириш олди
52'
Коста томонидан берилган зарбани Бегович эгаллаб олди!
50'
Чап қанотдан жарима майдончасига етказилган тўп ҳеч кимга тегмай, нариги қанотдан майдонни тарк этди
47'
"Сток" иккинчи бўлимни фаол бошлади. Қанотдан етказилган тўпга Крауч бош билан зарба берди. ноаниқ
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус
45+2'
Фабрегас майдон марказидан Коста тўп билан таъминлади. Диего бир ҳимоячидан ўтди, жарима майдончасига кираётган пайтда иккинчи ҳимоячи тўпни тепиб юборди
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
42'
Тўп назорати лондонликлар томонида
37'
Боян Кркич майдон марказида белгиланган жарима зарбаси жарима майдончасига етказиб берди. Куртуа мушт билан тўпни уриб юборди, боз устига, Тибога нисбатан қоида бузилди деб топилди
34'
Бардсли жароҳат олгани боис, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
31'
Эҳҳҳҳҳҳ, Костаааааа! Қарши ҳужум пайтида Фабрегас майдон марказидан пас бериб, Диего Костани бирга бир вазиятга чиқариб юборди! Ҳужумчининг зарбаси дарвозабоннинг ёнидан ўтди, аммо олис устун ёнидан ҳам ўитб кетди!
27'
"Сток" футболчиси чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Меҳмонлар тўпни қайтаришди. Такрорий узатмани Куртуа эгаллади
24'
Азар бурчак тўпини ўйинга киритди. Бегович тўпни эгаллаб олди
22'
Мезбонлар 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Моуриньо шогирдлари тўпни эгаллаб, тезкор қарши ҳужумга ўтишаётганида, майдон марказида тўп ҳакамга тегиб қолди ва хавф йўққа чиқди...
20'
"Сток" футболчиси жарима майдончасининг ўнг бурчагидан зарба йўллади. Тўп Жон Террининг оёғига тегиб, яқин бурчакка йўл олаётганида Куртуа зарбани қайтарди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
18'
Ой-ой-ойййй! Филлип Бардсли майдон четида чизиқ ташқариси бўйлаб ўзидан ўтиб кетаётган Эден Азарни очиқчасига тепиб йиқитди. Қизил берса ҳам бўларди, аммо ҳакам сариқ карточка билан чекланди
18'
Ушбу стандартда хавфли вазият юзага келмади
17'
Диего Коста бурчак тўпи ишлади
12'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда
7'
Иванович бу сафар юқоридан узатма берди, Диего Коста олис устун томондан тўпни бош билан 11 метрла нуқта атрофига қайтарди. Аммо зарба йўллайдиган футболчи йўқ эди
6'
Иванович ўнг томондан ерлатиб узатма берди, Азар тўпни ўтказиб юборди. Диего Коста 17 метрдан зарба йўллади. Ноаниқ
2'
ГООООООООЛ! Жон Терри, 0:1! Бурчакдан узатилган тўпни жамоа сардори бош билан дарвозага жойлаб қўйди! Ўта тезкор гол!
1'
Лондонликлар бурчак тўпи ишлашди
1'
Ўйин бошланди!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Ушбу турда "Сити" ғалаба қозонди ва очколар бўйича "Челси"га етиб олди. Демак, Моуриньо шогирдлари ўз ортдларида босимни ҳис қилишмоқда. Бугунги ўйинда очко йўқотишга ҳақли эмаслар. Аммо "Сток Сити" осонликча очко бериб қўймайди
'
"Сток Сити" - "Челси" ўйини билан Англия Премьер-лигасининг 17-тур баҳсларига якун ясалади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.