Kirish Ro'yxatdan o'tish
19/05 00:00 Alaves 1-0 Xetafe
19/05 15:30 Sassuolo 0-2 Kalyari
19/05 18:00 Monsa 0-1 Frozinone
19/05 18:00 Udineze 1-1 Empoli
19/05 19:00 Navbahor 1-0 Neftchi
19/05 19:00 OKMK 5-3 So‘g‘diyona
19/05 20:00 Manchester Siti 3-1 Vest Xem
19/05 20:00 Sheffild Yunayted 0-3 Tottenhem
19/05 20:00 Arsenal 2-1 Everton
19/05 20:00 Brentford 2-4 Nyukasl
19/05 20:00 Brayton 0-2 Man. Yunayted
19/05 20:00 Byornli 1-2 Nottingem Forest
19/05 20:00 Chelsi 2-1 Bornmut
19/05 20:00 Kristal Pelas 5-0 Aston Villa
19/05 20:00 Liverpul 2-0 Vulverhempton
19/05 20:00 Luton 2-4 Fulhem
19/05 21:00 Inter 1-1 Lasio
19/05 22:00 Valensiya 1-3 Jirona
19/05 22:00 Vilyarreal 4-4 Real Madrid
19/05 22:00 Atletik Bilbao 2-0 Sevilya
19/05 22:00 Atletiko 1-4 Osasuna
19/05 22:00 Barselona 3-0 Rayo Valyekano
19/05 22:00 Betis 0-2 Real Sosyedad
19/05 22:00 Kadis 0-0 Las-Palmas
19/05 22:00 Malyorka 2-2 Almeriya
19/05 22:00 Granada 1-2 Selta
19/05 23:45 Roma 1-0 Jenoa
20/05 00:00 Loryan 5-0 Klermon
20/05 00:00 Monako 4-0 Nant
20/05 00:00 Lill 2-2 Nissa
20/05 00:00 Lion 2-1 Strasbur
20/05 00:00 Reyms 2-1 Renn
20/05 00:00 Lans 2-2 Monpelye
20/05 00:00 Tuluza 0-3 Brest
20/05 00:00 Gavr 1-2 Marsel
20/05 00:00 Mets 0-2 PSJ
20/05 21:30 Salernitana - Verona
20/05 23:45 Bolonya - Yuventus

Onlayn translyasiya

Ўртоқлик учрашуви

25 декабрь, соат 21:00

ЎЗБЕКИСТОН

Жамшид Искандеров (13-пен.)

1 : 0

ИРОҚ

JAMOALAR TARKIBI
Элдор Суюнов
Егор Кримец
Шавкат Муллажонов
Акмал Шораҳмедов
Виталий Денисов
Азиз Ҳайдаров
Жамшид Искандеров
Санжар Турсунов
Тимур Кападзе
Жасур Ҳасанов
Игорь Сергеев
 
SARIQ KARTOCHKA
Акмал Шораҳмедов (20)
 

Matn

'
Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари 28 декабрь куни яна бир марта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади
90+3'
Бурчак тўпи қайтарилди ва ўйин тугади. Ўзбекистон-Ироқ - 1:0. Ғалаба муборак бўлсин!
90+2'
Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритади
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
89'
Терма жамоамизда сўнгги (олтинчи) ўзгариш бўлди: Акмал Шораҳмедов ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев туширилди
86'
Сардор Рашидовнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
85'
Ироқ футболчиси Маҳди Карим огоҳлантириш олди. У Жамшид Искандаровга нисбатан қўпол ўйнади. Жамшидга тиббий ёрдам майдон ташқарисида кўрсатилди
84'
Юнус Маҳмуд 20 метрлардан зарба йўллади. Тўпни Элдорбек Суюнов эгаллади
83'
Ўйин суръати тенглашди. Энди терма жамоамиз ҳам тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда.
82'
Вуууууҳ, Насимоооов! Баҳодир ўнг қанотдан олдинга ўтди ва зарба берди. Дарвозабон қийинчилик билан зарбани қайтарди!
81'
Ироқда ўзгариш: Саъд Абдул Амир ўрнига Аъло Абдулзахро тушди
76'
Ироқ тўп билан кўпроқ муомалада бўлмоқда. Жамоамиз рақибга хавфли вазият яратиш имкониятини бермаяпти
75'
Ўзбекистонда бешинчи ўзгариш: Санжар Турсунов ўрнига Сардор Рашидов туширилди
71'
Ўзбекистонда тўртинчи ўзгариш: Игорь Сергеев ўрнига Баҳодир Насимов туширилди
68'
Сўнгги дақиқаларда рақибимиз тўпни кўпроқ назорат қилиб, ҳужум ташкил қилмоқда
65'
Уҳҳҳҳҳҳҳ! Ироқ жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади! Қанотдан етказилган тўпни Ироқ футболчиси дарвозага йўллади. Суюнов ҳам бу вазиятда иложсиз қолиб, томошабин вазифасини ўтаганди. Тўп устун билан "салом"лашиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди!!!
62'
Ўзбекистонда навбатдаги ўзгариш: Виталий Денисов ўрнига Фаррух Сайфиев туширилди
59'
Денисов тўпни жарима майдончасига оширди. Лутфулла оёғини теккизиб қўйса, гол бўладиган вазиятда Тўраевнинг оёғи калталик қилди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
56'
Ироқда ўзгариш: Ҳумам Ториқ ўрнига Аҳмад Ёсин туширилди
55'
Денисов ҳақиқий жангчи эканини намойиш қилмоқда. Айнан унинг фаоллиги эвазига дарвозамиз атрофида юзага келаётган хавфли вазиятлар йўққа чиқарилмоқда
54'
Ироқ терма жамоаси бироз тезликни оширганига футболчиларимиз шошиб қолишяпти, тўп оширишда хатолар сони кўпайди
53'
Ироқнинг ўта хавфли ҳужуми! Бир ҳимоячимиз ва дарвозабонимизни алдаб ўтган рақиб ҳужумчиси дарвозамизни ишғол қилишига Денисов йўл қўймади. Виталий эпчиллик қилиб, тўпни тепиб юборишшга улгурди!
52'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда
47'
Бурчакдан етказилган тўпни Элдорбек Суюнов эгаллаб олди. Дарвоқе, "Насаф" посбони терма жамоа дарвозабонлари орасида рекорд ўрнатгани ҳақидаги тезкор маълумот сайтимизга қўйилди. Ўқиб олишни унутманг
46'
Сергеев жарима майдончамиз яқинида рақибга нисбатан қоида бузди. Жарима тўпидан кейин тўп ҳимоячиларимиздан майдонни тарк этди
46'
Терма жамоамиздан Азиз Ҳайдаров ва Темур Кападзе иккинчи бўлимда майдонга қайтишмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Терма жамоамиз сафида иккита ўзгариш бўлди. Жавлон Иброҳимов ва Лутфулла Тўраевлар иккинчи бўлим бошидан майдондан ҳаракат қилишади
'
Жамоалар майдонга қайтишяпти
'
Ҳозирча Ўзбекистон - Ироқ - 1:0. Танаффус
45+2'
Шу пайтда ҳакам биринчи бўлимни якунлаб берди
45+1'
Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Ҳасановнинг навбатдаги узатмасидан кейин Жамшид тўпни ўтказиб юборди. Тўп Турсуновга келиб тушди, аммо унинг зарбаси аниқ чиқмади
40'
Вакилларимиз хавфли ҳужум ташкил қилишди. Искандеровдан тўпни қабул қилган Кападзе жарима майдончасига узатма берди. Ўнг қанотдан кириб келган Шораҳмедов бош билан зарба йўллади. Дарвозабон қийинчилик билан тўпни эгаллади
39'
Жамшид майдон марказига яқин жойда қўпол ўйнади, рақиб фойдасига жарима зарбаси
32'
Оҳо!!! Бахжат Али йўллаган зарба дарвоза устунига тегиб, ён томонга кетди! Омад биз томонда бўлди! Ҳисоб ўзгармай қолди: Ўзбекистон - Ироқ - 1:0!
32'
Пенальти! Ўзбекистон дарвозасига! Шавкат Муллажонов жарима майдончаси ичида рақиб футболчисини йиқитди
30'
Терма жамоамиз яхши комбинация орқали хавфли вазият содир этди. Қисқа паслар орқали тўп чап қанотдаги Жасурга узатилди. Ҳасанов жарима майдончаси томон етказган тўпни 3 ҳимоячидан ўтиб, Кападзега келиб тушди. Темур тўпни ўзига бўйсундира олмади, акс ҳолда дарвозани ишғол қилиш учун қулай вазият эди!
29'
Жасур Ҳасановнинг фаоллиги эвазига бурчак тўпи ишладик
28'
Ироқликлар бурчак тўпини бартараф этиб, қарши ҳужумга ўтишди, ҳимоячиларимиз яхши ўйнашди
27'
Бурчакдан етказилган тўпни ироқликлар яна майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Такроран бурчак тўпини ўйинга киритамиз
26'
Ўзбекистон бурчак тўпини ўйинга киритади
23'
Ҳозирча ироқликлар тўп билан кўпроқ муомалада бўлишмоқда. Жамоамиз ҳимояланмоқда
20'
Акмал Шораҳмедов огоҳлантириш олди. Рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун
18'
Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритди. Вакилларимиз хавфни бартараф этишди
17'
Ироқ ҳужумчиси Ториқ жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
13'
ГОООООООООООООООЛ! Жамшид Искандеров! 1:0! Пенальтидан унумли фойдаланди!
13'
ПЕНАЛЬТИ! Ироқ дарвозаси томон! Сергеев жарима майдончаси яқинида ҳимоячини хато қилишга мажбур қилди ва тўпни олиб қўйди. Рақибнинг икки ҳимоячиси уни йиқитишди
12'
Игорь Сергеев майдон марказида рақиб сардорини йиқитди. Ироқнинг ҳужуми бартараф этилди!
10'
Учрашувнинг 10-дақиқаси ўтиб бормоқда. Жамоалар навбати билан тўпга эгалик қилиб, бир-бирларини ўрганишмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ
1'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бироз кечикиб бўлса-да, Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.