Kirish Ro'yxatdan o'tish
19/05 00:00 Alaves 1-0 Xetafe
19/05 15:30 Sassuolo 0-2 Kalyari
19/05 18:00 Monsa 0-1 Frozinone
19/05 18:00 Udineze 1-1 Empoli
19/05 19:00 Navbahor 1-0 Neftchi
19/05 19:00 OKMK 5-3 So‘g‘diyona
19/05 20:00 Manchester Siti 3-1 Vest Xem
19/05 20:00 Sheffild Yunayted 0-3 Tottenhem
19/05 20:00 Arsenal 2-1 Everton
19/05 20:00 Brentford 2-4 Nyukasl
19/05 20:00 Brayton 0-2 Man. Yunayted
19/05 20:00 Byornli 1-2 Nottingem Forest
19/05 20:00 Chelsi 2-1 Bornmut
19/05 20:00 Kristal Pelas 5-0 Aston Villa
19/05 20:00 Liverpul 2-0 Vulverhempton
19/05 20:00 Luton 2-4 Fulhem
19/05 21:00 Inter 1-1 Lasio
19/05 22:00 Valensiya 1-3 Jirona
19/05 22:00 Vilyarreal 4-4 Real Madrid
19/05 22:00 Atletik Bilbao 2-0 Sevilya
19/05 22:00 Atletiko 1-4 Osasuna
19/05 22:00 Barselona 3-0 Rayo Valyekano
19/05 22:00 Betis 0-2 Real Sosyedad
19/05 22:00 Kadis 0-0 Las-Palmas
19/05 22:00 Malyorka 2-2 Almeriya
19/05 22:00 Granada 1-2 Selta
19/05 23:45 Roma 1-0 Jenoa
20/05 00:00 Loryan 5-0 Klermon
20/05 00:00 Monako 4-0 Nant
20/05 00:00 Lill 2-2 Nissa
20/05 00:00 Lion 2-1 Strasbur
20/05 00:00 Reyms 2-1 Renn
20/05 00:00 Lans 2-2 Monpelye
20/05 00:00 Tuluza 0-3 Brest
20/05 00:00 Gavr 1-2 Marsel
20/05 00:00 Mets 0-2 PSJ
20/05 21:30 Salernitana - Verona
20/05 23:45 Bolonya - Yuventus

Onlayn translyasiya

Англия Премьер-лигаси

18-тур, 26 декабрь, соат 17:45. Bosh hakam: Майкл Оливер

ЧЕЛСИ

Жон Терри (31)
Диего Коста (62)

2 : 0

ВЕСТ ХЭМ

JAMOALAR TARKIBI
13.Тибо Куртуа (Д)
02.Бранислав Иванович
28.Сесар Аспиликуэта
26.Жон Терри
24.Гэри Кэхилл
22.Виллиан
08.Оскар
10.Эден Азар
04.Сеск Фабрегас
21.Неманья Матич
19.Диего Коста
  13.Адриан (Д)
19.Жеймс Коллинз
18.Карл Женкинсон
02.Уинстон Рид
03.Аарон Крессвелл
08.Шейху Куйяте
11.Стюарт Даунинг
16.Марк Ноубл
04.Кевин Нолан
09.Энди Кэрролл
31.Эннер Валенсия
ZAHIRA
01.Петр Чех (Д)
03.Филипе Луис
14.Андре Шюррле
05.Курт Зума
07.Рамирес
12.Жон Оби Микель
11.Дидье Дрогба
  22.Юсси Яаскелайнен (Д)
07.Мэтью Жарвис
30.Алекс Сонг
17.Жой О Брайен
21.Морган Амальфитано
24.Кэрлтон Коул
15.Дьяфра Сако
SARIQ KARTOCHKA
 
Жеймс Коллинз (29)
Уинстон Рид (58)

Matn

'
"Челси" - "Вест Хэм" - 2:0. Моуриньо шогирдлари Боксинг дейни ғалаба билан бошлашди ва пешқадамлик қилишда давом этишади
90+3'
Учрашув тугади
90+2'
Сеск Фабрегас олис масофадан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Дрогба жарима майдончасининг чап бурчагидан зарба йўллади. Зарба юқорилаб кетди
88'
Уҳҳҳҳҳ, тўп "Челси" дарвозаси устунига тегиб қайтди!!! Майдон макразидан етказилган чиройли узатма натижасида Морган Амальфитано жарима майдончасига кирди, бир ҳимоячини алдади ва дарвозабон билан бирга бир вазиятда зарба йўллади. Афсуски, тўп дарвоза устунидан қайтди
87'
Марказ бўйлаб "Челси" жарима майдончасига етказилган тўпга ҳужумчи бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ
86'
"Челси"да учинчи ўзгариш: Виллиан ўрнига Рамирес ўйинни давом эттиради
85'
Меҳмонлар чап қанотдан жарима зарбаси ишлашди. Жарима майдончасига етказилган тўпни "кўклар" қайтаришди
82'
"Челси"да ўзгариш: Диего Коста ўрнига Дидье Дрогба, Оскар ўрнига Жон Оби Микель туширилди
81'
"Челси" тўпни назорат қилган ҳолда, Боксинг дейнинг қолган ўйинлари учун кучни сақлашга уринаётгандек.
79'
"Вест Хэм" футболчиси жарима майдончасининг ўнг бурчагидан зарба йўллади, зарба аниқ чиқмади
77'
"Челси" ўнг томондан ҳужум ташкил қилди ва тўп жарима майдончаси чизиғи устида турган Фабрегасга узатилди. Сеск зарба беришига ҳимоячи йўл қўймади
74'
"Вест Хэм"да ўзгариш: Даунинг ўрнига Морган Амальфитано туширилди
73'
"Вест Хэм" олис масофадан зарба йўллади. Зарба аниқ чиқмади
71'
Диего Коста жарима майдончасининг чап томонида тўпни эгаллади ва икки ҳимоячи орасидан ўтказиб, Оскарга пас берди. Бразилиялик футболчининг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
69'
Виллиан майдон марказида тўпни эгаллади ва тўпни дарҳол Диего Костага узатди. Аммо у бирозгина офсайдда қолган экан
67'
Бурчак зарбаси хавфли бўлди, меҳмонлар бир амаллаб хавфни бартараф этишди
66'
Фабрегас йўллаган жарима зарбаси хавфли чиқди. Юқори бурчакка кириб бораётган тўпни Адриан майдон ташқарисига чиқариб юборди
65'
Иванович ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси узатди. Диего Коста зарба йўллади. Тўп унинг оёғига "ўтирмади"!
62'
ГООООООООООООООООЛ! Диего Коста, 2:0! Азар майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйди ва дарҳол Диего Костага узатди. Испания терма жамоаси ҳужумчиси жарима майдончаси чизиғи атрофида 3 нафар ҳимоячини чалғитиб, зарба берди ва дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди! Коста яхши формага кириб бораётган яққол кўзга ташланмоқда. Ҳақиқий ҳужумчи!
58'
Чап қанотдан етказилган тўпга Диего Коста бироз ета олмади
58'
Уинстон Рид сариқ карточка олди
55'
Виллианнинг жаримадан зарбаси аниқ бўлмади
54'
Рид жарима майдончаси остонасида Азарни йиқитди. Жарима зарбаси. Дарвозагача 23,5 метр масофа бор
52'
Виллиан жарима майдончасига яқинлашиб бориб, чап томонда очилган Азарга узатма берди. Эден бир ҳимоячини чалғитиб, ўнг оёқда кучли зарба берди. Адриан зарбани қайтарди!
49'
Меҳмонлар яна бир марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. "Челси" ҳимояда мустаҳкам ўйнади
47'
"Вест Хэм" бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин мезбонлар жарима майдончаси ичида тахликали вазият юзага келди. Хавф бартараф этилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда. Таркибларда ўзгаришлар йўқ
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Челси" - "Вест Хэм" - 1:0. Танаффус
45+1'
Ҳимоячи жарима майдончаси ичида Ивановичга қўлини теккизди ва Бранислав йиқилди. Ҳакам пенальти белгиламади, тўғри қилди.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
42'
Оҳоҳо! Коста! Азар жарима майдончаси ташқарисидан ўнг томонда очилган Ивановичга узатди. Бранислав тўпни 11 метрли нуқта атрофига қайтарди. Диего Коста йўллаган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди!
39'
Бурчакдан етказилган тўпни Адриан эгаллаб олди
38'
Диего Коста жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди!
34'
Вууууууҳ, Матиииич! 20 метрлардан тўпни олис бурчакка айлантирди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
31'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛ! Жон Терри, 1:0! Бурчакдан етказилган тўпга Диего Коста бош билан зарба берди. Жон Терри бир метр масофадан тўпга оёқ қўйди ва дарвозани ишғол қилди!
31'
Чиройли ҳужум, чиройли ҳужум! Азар ўнг қанотда аввал Виллиан, кейин Фабрегас билан "девор" ўйнаб, дарвозабон майдончасига яқинлашиб келди, сўнгги дамда ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди!
30'
Жарима зарбаси хавфли бўлмади, аммо кейинги ҳужум пайтида Виллиан 20 метрлардан кучли зарба йўллади. Дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди
29'
Жеймс Коллинз огоҳлантириш олди. У бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Диего Костани ортдан йиқитди.
27'
Оскар 22 метрлардан белгиланган жарима зарбасини олис бурчак томон айлантиришга ҳаракат қилди. Аммо ўнг оёқда берилган зарба натижасида тўп дарвоза устунида 1-2 метр наридан ўтиб кетди!
24'
Вуууууҳ! Фабрегас ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичида очилган Кэхиллга узатди. Гэри яқин масофадан зарба берди. Дарвозабон муштлари билан зарбани қайтарди!
21'
Бурчак тўпи меҳмонлар учун хавфли бўлмади, аммо "Челси" босим ўтказишда давом этмоқда
20'
Фабрегас ҳимоячининг устидан тўпни узатиб, Азарга тўпни етказди. Азар зарба беришга улгурмади, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тегиб юборди
18'
"Вест Хэм" бурчак тўпи ишлади. Даунинг узатган тўп Ивановичга тегиб, майдонни тарк этди
16'
"Челси" футболчилари прессинг эвазига тўпни эгаллашди ва Диего Коста жарима майдончасига чап томондан кириб, Оскарга узатма берди. Ярим ҳимоячи зарба беришга улгурмади
14'
Азар Уинстон Рид оёқлари орасида тўпни ўтказиб, жарима майдончасига кираётганида ҳимоячининг ўзига урилиб йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш мумкинлигига ишора қилди
13'
Фабрегас майдон марказидан тўпни рақиб жарима майдончаси яқинига узатди. Азар тўпга бироз ета олмади — Адриан эгаллаб олди
10'
Жарима майдончасига етказилган узатмага Кэхилл бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
8'
Иванович ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига аниқ етказа олмади!
4'
Эҳҳҳҳҳ Оскаааар! Виллиан жарима майдончасининг ўнг бурчагидан тўпни нарига қанотга узатди. Тўп Азардан ўтиб кетди ва Оскарга келиб тушди. Бразилиялик ярим ҳимоячи 6-7 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! Ўта қулай имконият, бундай вазиятлардан гол уриш шарт!
3'
Ўйин бошида одатдаги ҳолат — разведкасифат ўйин
1'
Ўйинни "Вест Хэм" бошлаб берди
'
Жамоалар майдонда саф тортишган
'
Англия Boxing Day бошланмоқда. 18-турни "Челси" ва "Вест Хэм" жамоалари ўртасидаги ўйин бошлаб беради
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.