Kirish Ro'yxatdan o'tish
19/05 00:00 Alaves 1-0 Xetafe
19/05 15:30 Sassuolo 0-2 Kalyari
19/05 18:00 Monsa 0-1 Frozinone
19/05 18:00 Udineze 1-1 Empoli
19/05 19:00 Navbahor 1-0 Neftchi
19/05 19:00 OKMK 5-3 So‘g‘diyona
19/05 20:00 Manchester Siti 3-1 Vest Xem
19/05 20:00 Sheffild Yunayted 0-3 Tottenhem
19/05 20:00 Arsenal 2-1 Everton
19/05 20:00 Brentford 2-4 Nyukasl
19/05 20:00 Brayton 0-2 Man. Yunayted
19/05 20:00 Byornli 1-2 Nottingem Forest
19/05 20:00 Chelsi 2-1 Bornmut
19/05 20:00 Kristal Pelas 5-0 Aston Villa
19/05 20:00 Liverpul 2-0 Vulverhempton
19/05 20:00 Luton 2-4 Fulhem
19/05 21:00 Inter 1-1 Lasio
19/05 22:00 Valensiya 1-3 Jirona
19/05 22:00 Vilyarreal 4-4 Real Madrid
19/05 22:00 Atletik Bilbao 2-0 Sevilya
19/05 22:00 Atletiko 1-4 Osasuna
19/05 22:00 Barselona 3-0 Rayo Valyekano
19/05 22:00 Betis 0-2 Real Sosyedad
19/05 22:00 Kadis 0-0 Las-Palmas
19/05 22:00 Malyorka 2-2 Almeriya
19/05 22:00 Granada 1-2 Selta
19/05 23:45 Roma 1-0 Jenoa
20/05 00:00 Loryan 5-0 Klermon
20/05 00:00 Monako 4-0 Nant
20/05 00:00 Lill 2-2 Nissa
20/05 00:00 Lion 2-1 Strasbur
20/05 00:00 Reyms 2-1 Renn
20/05 00:00 Lans 2-2 Monpelye
20/05 00:00 Tuluza 0-3 Brest
20/05 00:00 Gavr 1-2 Marsel
20/05 00:00 Mets 0-2 PSJ
20/05 21:30 Salernitana - Verona
20/05 23:45 Bolonya - Yuventus

Onlayn translyasiya

Ўртоқлик учрашуви

28 декабрь, соат 21:00

ЎЗБЕКИСТОН

0 : 0

ИРОҚ

JAMOALAR TARKIBI
Игнатий Нестеров
Анзур Исмоилов
Шавкат Муллажонов
Виталий Денисов
Шуҳрат Муҳаммадиев
Азиз Ҳайдаров
Темур Кападзе
Сервер Жепаров
Одил Аҳмедов
Сардор Рашидов
Воҳид Шодиев
 
SARIQ KARTOCHKA
Азиз Ҳайдаров (59)
Анзур Исмоилов (69)
 
Самих Сайид (79)

Matn

'
Ўзбекистон - Ироқ - 0:0.
90+2'
Ўйин якунланди.
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
88'
Ҳайдаровнинг олис масофадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон Ҳассан қийинчилик билан қайтарди. Бурчак зарбаси
87'
Ўнг қанотда Муҳаммадиевдан узатмани қабул қилган Турсунов жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячига тўпни олдириб қўйди
86'
Айни дақиқаларда тўп назорати бизда. Ҳайдаров Алимовни олдинга бошлади. Ироқлик футболчи тўпни томонга тепиб юборди
85'
Шуҳрат Муҳаммадиев ҳали майдонга қайтмади, жарохати жиддий шекилли. Бизда футболчи алмаштириш учун имконият қолмаган
85'
Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритди. 17-рақамли футболчи бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
83'
Жамшид майдонга тушганидан кейин ўйинимизда бироз жонланиш кузатилди.
82'
Шуҳрат Муҳаммадиев тўқнашувда жароҳат олди
82'
Айни дақиқаларда ўйиннинг биринчи бўлими "Спорт" канали орқали намойиш этилмоқда
81'
Санжар Турсунов чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб, зарба берди. Зарба аниқ бўлди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди
80'
Ўзбекистонда сўнгги олтинчи ўзгариш: Воҳид Шодиев ўрнига Навруз Алимов туширилди
79'
Самих Сайид огоҳлантириш олди. У Турсуновга нисбатан қўпол ўйнади
79'
Осиё кубоги бошланишига 10 кун вақт қолганида бу даражада нурсиз ўйнаётганимиз, юмшоқ қилиб айтганда, яхши эмас. Ироқнинг оддий прессингига дош бера олмаяпмиз
77'
Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфни бартараф этдик
76'
Ўзбекистонда яна икки ўзгариш: Кападзе ва Денисов майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Жамшид Искандеров ва Фаррух Сайфиев туширилди
76'
Иккинчи бўлимда ўйинимиз мутлақо қовушмаяпти. Хатолар кўп, комбинациялар ўхшамаяпти
75'
Ироқлик футболчи офсайдда қолди. Офсайдар бўйича ҳисоб - 4:0. Ироқ фойдасига
74'
Устунлик ироқликлар томонида. Улар биринчи ўйиндаги мағлубият учун алам олишни ният қилишгани кўриниб турибди
72'
Ироқликлар ўнг қанотдан тўпни жарима майдончамизга узатишди. Азиз Ҳайдаров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи
70'
Ўнг қанотда белгиланган жарима тўпи жарима майдончамизга етказилди. Тўпни қайтардик
69'
Исмоилов оддий вазиятда тўпни олдириб қўйди, ироқлик ҳужумчи яккама-якка вазият чиқиб кетаётганида Анзур уни чалишга мажбур бўлди. Сариқ карточка.
66'
Ироқда ўзгариш: Юнус Маҳмуд майдонни тарк этди. Унинг ўрнига 25-рақамли ҳужумчи туширилди
65'
Ироқда хавфли хужум, 15-рақамли Дурғом Исмоил жарима майдончамизга ёриб кирди, бироқ тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
62'
Виталий Денисов жароҳат олди. Рақиб унинг қўлини босиб олди. Ҳимоячимиз майдонга қайтди
60'
Ўзбекистонда бирданига 3та ўзгариш бўлди. Одил Аҳмедов — Лутфулла Тўраев, Сервер Жепаров — Санжар Турсунов ва Шавкат Муллажонов — Егор Кримец.
59'
Азиз Ҳайдаров сариқ карточка олди.
58'
Аҳмад Ёсиннинг хавфли зарбасини ҳимоячиларимиз тўсиб қолишди
56'
Қосимов футболчи алмаштиришга чоғланмоқда
55'
Тўрт-беш дақиқадан бери тўп биз томонда бўлмоқда. Ироқ бутун жамоа бўлиб ҳисобланмоқда
53'
Сервер бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
52'
Одил Аҳмедоооов! Жепаров Одилни яккама-якка вазиятга чиқарди. Ўткир бурчакдан йўллаган зарбани дарвозабон оёғи билан қайтаришга улгурди!
52'
Бош мураббийимиз шогирдларини олдинга ўтишга чорламоқда
50'
Ҳозирча хавфли вазиятлар юзага келмади. Хатолар ва майда фоллар кўп. Тўп майдон марказида
47'
Стадионга ҳар иккала терма жамоа мухлислари ташриф буюришган. Ироқ мухлислари кўпроқ
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Дарвоқе, Сардор Рашидов майдон марказидан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозани ишғол қила олмаганини таъкидлаб ўтиш лозим
'
Биринчи бўлимнинг 30 дақиқасида Ўзбекистон, қолган 15 дақиқа давомида Ироқ катта устунликка эга бўлди. Танаффус
'
Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади. Ваҳоланки Жепаров пенальтидан ҳисобни очганди, аммо ҳакам 11 метрли нуқта жарима зарбасини қайтадан тепиш кераклигини кўрсатди. Такрорий зарбани дарвозабон бартараф этди
45+1'
Ироқликлар тўпни жарима майдончасига эмас, орқароққа узатишди. Ҳакам биринчи бўлимни якунлаб берди
45+1'
Жепаров чап қанотдан фол ишлатди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Жарима зарбаси олис устун томон узатилди. Ироқ футболчиси бош билан тўпни орқароқда турган шеригига узатди. Унинг бош билан зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
44'
Виталий Денисов ўз қанотида рақиб футболчисини чалиб йиқитди ва кейин ўзи уни ўрнидан туришга ёрдам берди
43'
Ироқнинг яна бир хавфли зарбаси! Ўнг қанотдан етказилганидан узатмадан кейин тўп рекошет ҳолатида ўз йўналишини ўзгартирди ва рақиб футболчиси бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
42'
Уҳҳҳҳҳҳ! Усама Рашид тўпни кўкраги билан қайтариб, жарима майдончасига кириб борди ва 12 метрлардан зарба йўллади. Тўп ҳимоячимизга тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди!
40'
Дастлабки ярим соатда устунлик терма жамоамизда бўлганди, 10 дақиқадан бери ироқлик тўпни назорат қилиб, ҳужумлар ташкил қилишмоқда
38'
БУрчакдан етказилган тўпни жамоамиз бартараф этди
37'
Уҳҳҳҳҳҳҳ! Аҳмад Ёсин 18 метрлардан дарвозамиз томон кучли зарба йўллади. Нестеров муштлари билан тўпни қайтарди!
35'
Юнус Маҳмуд офсайдда қолиб кетди
34'
Темур Кападзе рақибга нисбатан фол ишлатди. Жаримадан йўлланган зарбани ҳимоячиларимиз қайтаришди
33'
Ироқнинг ҳужумидан сўнг Нестеровни тўпга эгаллади. Аммо тўпни майдон маркази томон тепишда хатога йўл қўйди ва майдон ташқарисига тепиб юборди
32'
Ироқликлар жарима майдончамизга кирган Юнус Маҳмуд томон узатма беришди. Анзур подкат услубида узатмани қайтарди
29'
Сардорнинг жарима майдончасига кираётганини кўрган Жепаров юқоридан узатма берди. Дарвозабон чаққонлик қилиб, тўпни эгаллади
27'
Майдон марказида Рашидовга нисбатан қоида бузилди
25'
Тўп бурчакдан етказилганидан кейин ҳимоячи бош билан юқорига урди, Одил Аҳмедов 17 метрдан тўпга зарба берди, дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
24'
Сардор Рашидов чап қанотдан ўнг оёқда зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
23'
Муҳаммадиев ўнг қанотдан узатган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
22'
Шу ҳолатга эътибор қаратиш лозим: футболчиларимиз пенальти тепилаётганидан муддатидан аввал ичкарига киришлари керак эмас!
21'
Жепаров бу сафар ўзидан чап бурчакка зарба йўллади. Дарвозабон зарбани қайтарди...
20'
ГОООООООООЛ эмас! Сервер Жепаров! Зиданча услубда дарвоза ишғол қилди. Аммо ҳакам голни бекор қилди. Футболчиларимиз ҳали зарба берилмасидан аввал жарима майдончасига кириб келишибди! Қайтадан тепилади
19'
ПЕНАЛЬТИ! Ироқ дарвозасига! Муҳаммадиев ўнг қанотдан 3 нафар ҳимоячи орасидан ўтиб, жарима майдончасига кириб келди, аммо уни чалиб йиқитишди
18'
Жепаров ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Ҳимоячи тўпни ён томонга тепиб юборди
16'
Сардор Рашидов чап томондан икки ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдончасига кириб бораётганида ҳимоячилардан бири "подкат" орқали тўпни қайтариб қолди
16'
Шодиев жарима майдончаси ташқарисида туриб ўзига узатилган тўпни ичкарига олиб кирди, аммо тўп ён томонга кетиб қолгани учун дарвозабон эгаллаб олди
14'
Жепаров чап қанотда тўпни жарима майдончаси чизиғи устида турган Шодиевга узатди. Воҳид тўпни эгаллаб, зарба берди. Зарба йўлига ҳимоячи ғов бўлди
12'
Ироқ футболчиси чап қанотдан тўпни жарима майдончамизга узатди. Анзур бош билан қайтарди
11'
Азиз Ҳайдаров терма жамоамиз ҳужумини чап қанотга кўчирди. Кападзе тўпни эгаллаб, бироз олдинроққа ўтаётган Жепаров томон узатди. Сервер тўпга ета олмади
10'
Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритди. ҲИмоячимиз бош билан тўпни қайтарди. Жарима майдончасига қайтарилган тўпни Игнат эгаллаб олди
8'
Азиз Ҳайдаров қўполлиги эвазига белгиланган жарима тўпи амалга оширилди. Нестеров тўпни эгаллаб олди
7'
Одил Аҳмедооооввв! 7 метрдан кучли зарба йўллади. Ироқ дарвозабони ажойиб сэйв намойиш қилиб, зарбани қайтарди!
6'
Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди
6'
Ўзбекистон кўк, Ироқ оқ рангли футболкаларда ўйнамоқда. Жамоалар сардорлари — Сервер Жепаров ва Юнус Маҳмуд
5'
Ироқ футболчиси офсайдда қолди.
1'
Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.