Kirish Ro'yxatdan o'tish
19/05 00:00 Alaves 1-0 Xetafe
19/05 15:30 Sassuolo 0-2 Kalyari
19/05 18:00 Monsa 0-1 Frozinone
19/05 18:00 Udineze 1-1 Empoli
19/05 19:00 Navbahor 1-0 Neftchi
19/05 19:00 OKMK 5-3 So‘g‘diyona
19/05 20:00 Manchester Siti 3-1 Vest Xem
19/05 20:00 Sheffild Yunayted 0-3 Tottenhem
19/05 20:00 Arsenal 2-1 Everton
19/05 20:00 Brentford 2-4 Nyukasl
19/05 20:00 Brayton 0-2 Man. Yunayted
19/05 20:00 Byornli 1-2 Nottingem Forest
19/05 20:00 Chelsi 2-1 Bornmut
19/05 20:00 Kristal Pelas 5-0 Aston Villa
19/05 20:00 Liverpul 2-0 Vulverhempton
19/05 20:00 Luton 2-4 Fulhem
19/05 21:00 Inter 1-1 Lasio
19/05 22:00 Valensiya 1-3 Jirona
19/05 22:00 Vilyarreal 4-4 Real Madrid
19/05 22:00 Atletik Bilbao 2-0 Sevilya
19/05 22:00 Atletiko 1-4 Osasuna
19/05 22:00 Barselona 3-0 Rayo Valyekano
19/05 22:00 Betis 0-2 Real Sosyedad
19/05 22:00 Kadis 0-0 Las-Palmas
19/05 22:00 Malyorka 2-2 Almeriya
19/05 22:00 Granada 1-2 Selta
19/05 23:45 Roma 1-0 Jenoa
20/05 00:00 Loryan 5-0 Klermon
20/05 00:00 Monako 4-0 Nant
20/05 00:00 Lill 2-2 Nissa
20/05 00:00 Lion 2-1 Strasbur
20/05 00:00 Reyms 2-1 Renn
20/05 00:00 Lans 2-2 Monpelye
20/05 00:00 Tuluza 0-3 Brest
20/05 00:00 Gavr 1-2 Marsel
20/05 00:00 Mets 0-2 PSJ
20/05 21:30 Salernitana - Verona
20/05 23:45 Bolonya - Yuventus

Onlayn translyasiya

Англия Премьер-лигаси

21-тур, 11 январь, соат 21:00. Bosh hakam: Фил Дауд

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

0 : 1

САУТГЕМПТОН

Душан Тадич (69)
JAMOALAR TARKIBI
01.Давид де Хеа (Д)
17.Дейли Блинд
04.Фил Жонс
03.Люк Шoу
12.Крис Смоллинг
08.Хуан Мата
07.Анхель Ди Мария
25.Антонио Валенсия
16.Майкл Кэррик
10.Уэйн Руни
20.Робин ван Перси
  23.Фрейзер Форстер (Д)
21.Райан Бертран
02.Натаниэль Клайн
06.Жозе Фонте
17.Тоби Альдервейрельд
22.Элжеро Элиа
12.Виктор Ваньяма
04.Морган Шнайдерлен
08.Стивен Дэвис
16.Жеймс Уорд-Проус
19.Грациано Пелле
ZAHIRA
32.Виктор Вальдес (Д)
33.Патрик МакНейр
06.Жонни Эванс
42.Тайлер Блэкетт
21.Андер Эррера
31.Маруан Феллайни
49.Жеймс Уилсон
  01.Кельвин Дэвис (Д)
05.Флорин Гардош
33.Мэтт Таржет
28.Харрисон Рид
11.Душан Тадич
27.Ллоид Исгрув
07.Шейн Лонг
SARIQ KARTOCHKA
Робин ван Перси (58)
Майкл Кэррик (76)
 
Душан Тадич (70)

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Бугун соат 01:00да бошланадиган "Барселона" ва "Атлетико" жамоалари ўртасидаги ўйиндан онлайн трансляцияни ўтказиб юборманг
'
Ушбу ғалабадан кейин Рональд Куман шогирдлари ўз очколарини 39тага етказишди ва 3-ўринга кўтарилиб олишди! "МЮ" эса 4-ўринга тушиб қолди
90+6'
Ўйин якунланди! "Саутгемптон" сенсацион тарзда "Олд Траффорд"дан ғалаба билан қайтади!
90+5'
"Саутгемптон" бурчак зарбасини ишлашди
90+3'
Олис масофадан юқорилатиб етказилган тўпни Форстер эгаллаб олди
90+2'
Жарима майдончасига чап бурчакдан кирган Феллайнига тўп юқоридан узатилди, Маруан кўкраги билан тўпни ўзига бўйсундирди, аммо ҳимоячилар кейин тўпни вазиятдан узоқлаштиришди
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
88'
Оҳо! Қарши ҳужум натижасида Пелле 15 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ
87'
Руни бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо бу ҳам самара бермади
84'
Мата! Фелайни тўпни ўнг қанотдаги Валенсияга узатди. Антонио жарима майдончасига узатма берди ва Мата тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон йўллади. Зарба кучли, аммо аниқ чиқмади
80'
"Саутгемптон"да ўзгариш: Стивен Дэвис ўрнига Харрисон Рид майдонга тушди
79'
Яна Матааааа! Чап қанотдан етказилган узатмага Хуан дарвозага яқин жойдан зарба берди. Тўп сакраб келгани боис зарба дарвоза устидан ўтиб кетди!
78'
Вуууууууҳ! Матааааа! Валенсия қанотида икки марта узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Иккинчи узатмадан кейин тўп чап қанотга ўтиб кетди. Блинд дарвоза олдига тўпни қайтарди. Форстер зўрға бармоғи билан нариги томонга урди ва ўзи йиқилди. Тўп бўш турган Матага келиб тушди. У дарҳол зарба берди, аммо тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. Дарвоза деярли бўш эдия!
76'
Майкл Кэррик огоҳлантириш олди. Рақиб ҳужумини бузгани учун
76'
Мата жарима зарбасини юқоридан дарвоза яқинига узатди. Ҳаво тўплари учун курашда "Саутгемптон" ҳимоячилар тўлалигача ютиб чиқишмоқда!
74'
Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган тўпга Руни ва ҳимоячи сакради. Тўп ҳимоячининг бошидан ён томонга кетди
72'
"МЮ"да ўзгариш: Ди Мария майдонни тарк этди. Маруан Феллайни ўйинни давом эттиради
70'
Футболкасини ечгани учун Тадич огоҳлантириш олди
69'
ГООООООЛ! Душан Тадич, 0:1! Олдинга чизиққа узатилган тўпни меҳмон футболчиларга эгаллашди ва Пеллени ўнг томондан дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаришди. Грациано яқин бурчакни нишонга олди, тўп устунга тегиб ортга қайтди. Тадич жарима майдончаси чизиғи устидан нариги бурчакни ишғол қилди!
69'
Мезбонлар аста-секин босимни оширишмоқда, ўнг қанотдан етказилган тўпни Форстер эгаллаб олди!
63'
"Саутгемптон"да ҳам ўзгариш бўлди. Элжеро Элиа ўрнига Душан Тадич ўйинни давом эттиради
61'
"МЮ"да ўзгариш: Ван Перси ўрнига Андер Эррера туширилди
61'
Ўнг қанотдан тўп чап оёқ билан дарвозабон майдончасига етказилди. Руни тўпга оёқ чўзди, аммо ета олмадаи. Форстер тўпни эгаллаб олди
60'
"Саутгемптон" ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилиб, тўпни жарима майдончасига етказди. "МЮ" хавфни бартараф этди
58'
Робин ван Перси сариқ карточка олди. Майдон марказида Фонтени ортидан тепиб йиқитгани учун
56'
Ди Мария жарима майдончасининг чап томонида тўпни эгаллади ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар яна тўпни қайтаришди. Қанотлардан узатмалар мезбонларга самара келтираётгани йўқ ҳозирча
56'
Бугун "МЮ"нинг ғалаба қозониши осон бўлмаслиги кўриниб турибди. Куман шогирдлари мутлақо концентрацияни йўқотишмаяпти
55'
Люк Шоу чап қанотдан ерлатиб кучли узатма берди. Ҳимоячилар қайтаришди
53'
Дейли Блиндга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозагача 30 метрлардан белгиланган "стандарт"да Руни жарима майдончасига етказди. Фил Жонс бош билан ноаниқ зарба берди
51'
"Саутгемптон" ярим ҳимоячиси тўп билан жарима майдончаси кириб келди, аммо кучли зарба беришга улгурмади
49'
"Саутгемптон" бурчак тўпини ўйинга киритди, бош билан берилган зарба аниқ чиқмади
48'
Ди Мария ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди, аммо узатмани аниқ бера олмади
46'
Меҳмонлар рақиб дарвозаси олдида тахликали вазиятни юзага келтиришди. Хавф бартараф этилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча ҳисоб очилмади
45+1'
Мата ҳимояга яқин жойда тўпни олди, 2-3 нафар ҳимоячини орасидан ўтиб, чап қанотдан олдинга ўтган Ди Марияни тўп билан таъминлади. Анхелнинг узатмасини ҳимоячи бош билан қайтарди. Руни бош билан тўпни олдинга урди, аммо Ван Перси офсайдда қолди
45'
Дастлабки таймга 1 дақиқа қўшилди
45'
Ди Мария 24 метрлардан зарба йўллади. Тўп яқин устун ёнидан ўтиб кетди
41'
Учрашувдаги илк хавфли вазият! Руни тўп билан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва қаршисида 3 ҳимоячи бўлишига қарамай, чап томонда очиқ турган Ван Персига тўпни етказа олди. Робин чап оёқда зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб юқорига кўтарилди ва уни Форстер эгаллаб олди!
37'
Мезбонлар майдон марказида тўпни олиб қўйишди Ди Мария ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди. Тўғридан дарвозабон майдончасига яқинлашган Рунига узатма берди. Тўпни Форстер эгаллаб олди
34'
Ди Мария бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Иш дарвозага зарба беришгача етиб бормади
32'
"МЮ" яхши босим уюштирди. Чап қанотдан етказилган тўп қайтарилди, аммо уни ўнг томонда Валенсия эгаллаб, жарима майдончаси чизиғи устида турган Матага етказди. Тўпни меҳмонлар қайтариб қолишди
30'
Руни тўп билан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва ичкарида турган Ван Персига узатма берди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди
29'
Блинд тўпни юқоридан дарвозабон майдончасига узатди. Ди Мария тўпга бироз ета олмади. Тўп посбонга насиб этди
27'
"Саутгептон" бурчак тўпни ўйинга киритиб берди. Фонте бош билан зарба йўллади, аммо ноаниқ
26'
Ўйин жарима майдончасидан жарима майдончасигача давом этмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ
21'
Тоби Альдервейрельд майдонга қайтмади, Унинг ўрнига Флорин Гардош туширилди
21'
Ди Мария жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди
17'
"Саутгемптон" ҳимоячиси Альдервейрельднинг дарвоза олдида ётганини кўрган мезбонлар тўпни майдондан чиқариб юборишди
13'
Меҳмонларнинг бурчак зарбаси самарали чиқмади
12'
"Саутгемптон" ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Кэррик бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
11'
Сўнгги 3 дақиқа давомида ташаббус мезбонлар томонида бўлди, аммо "авлиёлар" яхши ҳимояланишди
8'
Тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан сўнг Ди Мария тўп билан жарима майдончасининг бурчаги томон юрди ва чап оёқда олис устун томон узатмани амалга оширди (ёки зарба берди), тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
7'
Жарима зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
6'
Ди Марияга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Тўп олдида Руни
4'
"Барселона"нинг собиқ дарвозабони Виктор Вальдес "МЮ"нинг захира дарвозабони сифатида қайдномага киритилганини эътиборга молик
3'
"Авлиёлар" чап қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритишди. "Қизил иблислар" хавфни бартараф этишди
2'
"МЮ" қизил оқ, "Саутгемптон" эса тўқ кўк форма ва сариқ гетрада ўйнамоқда
1'
"МЮ" ва "Саутгемптон" ўртасидаги ўйин бошланди!
'
Ассалому алайкум яна бирта Англия футболи мухлислари

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.