Kirish Ro'yxatdan o'tish
19/05 00:00 Alaves 1-0 Xetafe
19/05 15:30 Sassuolo 0-2 Kalyari
19/05 18:00 Monsa 0-1 Frozinone
19/05 18:00 Udineze 1-1 Empoli
19/05 19:00 Navbahor 1-0 Neftchi
19/05 19:00 OKMK 5-3 So‘g‘diyona
19/05 20:00 Manchester Siti 3-1 Vest Xem
19/05 20:00 Sheffild Yunayted 0-3 Tottenhem
19/05 20:00 Arsenal 2-1 Everton
19/05 20:00 Brentford 2-4 Nyukasl
19/05 20:00 Brayton 0-2 Man. Yunayted
19/05 20:00 Byornli 1-2 Nottingem Forest
19/05 20:00 Chelsi 2-1 Bornmut
19/05 20:00 Kristal Pelas 5-0 Aston Villa
19/05 20:00 Liverpul 2-0 Vulverhempton
19/05 20:00 Luton 2-4 Fulhem
19/05 21:00 Inter 1-1 Lasio
19/05 22:00 Valensiya 1-3 Jirona
19/05 22:00 Vilyarreal 4-4 Real Madrid
19/05 22:00 Atletik Bilbao 2-0 Sevilya
19/05 22:00 Atletiko 1-4 Osasuna
19/05 22:00 Barselona 3-0 Rayo Valyekano
19/05 22:00 Betis 0-2 Real Sosyedad
19/05 22:00 Kadis 0-0 Las-Palmas
19/05 22:00 Malyorka 2-2 Almeriya
19/05 22:00 Granada 1-2 Selta
19/05 23:45 Roma 1-0 Jenoa
20/05 00:00 Loryan 5-0 Klermon
20/05 00:00 Monako 4-0 Nant
20/05 00:00 Lill 2-2 Nissa
20/05 00:00 Lion 2-1 Strasbur
20/05 00:00 Reyms 2-1 Renn
20/05 00:00 Lans 2-2 Monpelye
20/05 00:00 Tuluza 0-3 Brest
20/05 00:00 Gavr 1-2 Marsel
20/05 00:00 Mets 0-2 PSJ
20/05 21:30 Salernitana - Verona
20/05 23:45 Bolonya - Yuventus

Onlayn translyasiya

Осиё кубоги-2015

«В» гуруҳи, 2-тур. 14 январь, соат 12:00. Bosh hakam: Абдуллоҳ ал-Ҳилолий (Уммон)

КХДР

Рянг Йонг Ги (11)

1 : 4

САУДИЯ АРАБИСТОНИ

Наиф Ҳаззозий (37)
Муҳаммад ас-Саҳлавий (52, 54)
Навоф Ал-Обид (77)
JAMOALAR TARKIBI
1.Ри Мёнг Гук
3.Жанг Сонг Хёк
4.Жон Кванг Ик
8.Рянг Йонг Ги
9.Пак Сонг Чол (С)
10.Пак Кванг Рёнг
11.Жонг Ил Гван
13.Сим Хён Жин
15.Жанг Кук Чол
16.Ча Жонг Хёк
19.Ри Йонг Жик
  1.Волид Абдуллоҳ
3.Усама Ҳавсавий
4.Абдулла ад-Досарий
5.Умар Ҳавсавий
7.Салмон ал-Фараж
9.Наиф Ҳаззозий
10.Муҳаммад ас-Саҳлавий
12.Ҳассан Муаз Фалатаҳ
14.Сауд Каририй (С)
18.Салим ад-Давсарий
20.Навоф ал-Обид
QIZIL KARTOCHKA
Ри Йонг Жик (76)
 

Matn

90+4'
Ўйин якунланди. КХДР - Саудия Арабистони - 1:4. Эни эътиборимизни Хитой-Ўзбекистон учрашувига қаратамиз
90+1'
БУрчакдан етказилган тўпга ҳозиргина майдонга тушган Вон бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Эҳҳҳҳҳ, Пак Кванг Рёнг! Жарима майдончас чизиғи устида у тўп учун курашда ҳимоячидан устун келди ва бирга бир вазиятда зарба йўллади. Волиб Абдуллоҳ зарбани қайтарди! Бурчак тўпи
88'
Саудияликлар тўпни назорат қилиб, олдинга ўтиб туришибди. Ҳозирча бешинчи гол учун вазият юзага келмади
84'
Саудияликлар олис масофадан кучли зарба йўллашди. Ри Мёнг Гук зарбани қайтарди. Қайтган тўпни эгаллаган саудияликларга кореяликлар хавфли ҳужум ташкил қилиш имконини беришмади
81'
Сауд Каририй ўрнига Иброҳим ғолиб туширилди
77'
Пенальти белгиланган вазиятда КХДР футболчи майдондан четлатилди
77'
ГООООЛ! Навоф Ал-Обид! 1:4! Пенальтидан йўлланган зарба дарвозабоннинг қўлидан дарвоза устунига тегиб, чизиқ бўйлаб қарама-қарши қанотга ҳаракатланди ва Навофнинг ўзи биринчи бўлиб тўпга етиб келди ва дарвозани ишғол қилди
76'
КХДР дарвозасига пенальти! Саудиялик ҳужумчи бирга бир вазиятда зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтаётганида ҳимоячиннг қўлига тегди
75'
Саҳлавий ўрнига Тайсир туширилди
74'
Муҳаммад Саҳлавий кесиб ўтувчи пас билан Ҳаззозийни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Аммо лайнсмен қўпол хатога йўл қўйди ва офсайдни кўрсатди
72'
Сим Хён Жин огоҳлантириш олди
71'
Эҳҳҳҳ, Саҳлавийййй! У марказий ҳимоячини чиройли тарзда ортда қолди, дарвозабон билан юзма-юз вазиятда зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
69'
Вууууууҳ! Саудия ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилиб қўйиши мумкин эди! Жарима майдончаси ичида улар бир неча марта зарба беришди, зарбани ҳимоячилар қайтаришди. Шундан сўнг чап томонда очиқ турган Давсарийга пас берилди. Унинг 7-8 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
68'
Саудия ўз жарима майдончаси яқинида тўпни олдириб қўйди ва кореяликлар тўпни дарҳол жарима майдончасига узатишди. Жонг Ил Гван тўпга бироз ета олмади
67'
Вуууууҳ! Ҳаззозий ўнг томондан бир футболчини алдаб, жарима майдончасига кириб борди ва зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
63'
Кореяликлар яхши имкониятга эга бўлишди. Жарима майдончаси ичида ҳужумчилар бир бирларини яхши тушунишмади
60'
КХДРда ўзгариш: Чо Жонг Хёк ўрнига Ро Хак Су туширилди
57'
Шимолий Корея футболчисининг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
55'
КХДР бош мураббийи Чо Тонг Соб ўзгаришга қўл урди
54'
ГОООООЛ! Муҳаммад ас-Саҳлавий, 1:3! Ҳимоячи ва дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг ҳужумчи тўпни эгаллаб олди ва бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
52'
ГООООООЛ! Муҳаммад ас-Саҳлавий, 1:2! Қанотдан етказилган тўпни ҳужумчи дарвозага буриб қўйди!
50'
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Муҳаммад Саҳлавий бош билан дарвозага йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
48'
КХДР иккинчи бўлим бошида катта куч билан олдинга ташланмоқда
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча КХДР-Саудия Арабистони - 1:1. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
43'
Бурчак тўпи саудияликлар учун самарали бўлмади
42'
Вуууууууҳ! Ўнг қанотдан етказилган тўпни Навоф ал-Обид жарима майдончаси ичида кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва уни ерга туширмасдан зарба йўллади. Ри Мёнг Гук муқаррар голдан жамоасини қутқарди!
37'
ГОООООООЛ! Наиф Ҳаззозий, 1:1! Ал-Обид жарима майдончаси чизиғи устида ўнг қанотдан ичкарига кирган Ҳаззозийни тўп билан таъминлади. Наиф деярли бирга бир вазиятда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
34'
Пак Канг Рёнг жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
31'
Хавфли вазият! Бурчак тўпи кучлироқ чиқди ва олис устун томонга кетди. Бош билан дарвозабон майдончаси яқинига қайтарилди. Саҳлавий чалқанча услубда зарба беришга ҳаракат қилди. Уриниш муваффақиятли чиқмади, тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди
29'
Қанотдан етказилган тўпга кореялик ҳужумчи жарима майдончаси ичида бош билан зарба берди. Тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди
26'
Араблар олис масофадан тўпни Ҳаззозийга етказишди. Ҳужумчи тўпга ета олмади
24'
КХДР чап қанотдан жарима майдончасига ҳаводан узатма берди. Саудияликлар қайтаришди
21'
Тўп назорати Космин Олариу шогирдлари томонида. Аммо кореяликлар яхши ҳимояланишмоқда
17'
Вууууууууҳ! Саудия ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди! Тўп бурчакдан етказилганидан кейин нариги қанотга ўтди ва у жарима майдончасига қайтарилди. Наиф Ҳаззозий бош билан берган зарба устун ёёёёнгинасидан ўтиб кетди!
16'
Ўнг қанотдан КХДР дарвозаси олдига етказилган узатма хавфли бўлди, аммо ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
15'
Кореяликлар қарши ҳужумлари хавфли бўлмоқда. Майдон марказидан етказилган тўпни ҳужумчи бош билан олдинга урди, аммо тўпни посбон эгаллаб олди
15'
Саудияликлар олис масофадан зарба йўллашди. Ри Мёнг Гук тўпни эгаллади
11'
ГОООООООЛ! Рянг Йонг Ги! 1:0! Шимолий кореяликлар чиройли ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончасининг ўнг бурчагида футболчилардан бир юқоридан етказилган тўпни бош билан шеригига ташлаб берди. 18 метрлардан йўлланган зарбани Волид Абдуллоҳ қайтарди, тўпга биринчи бўлиб етиб борган Рянг Йонг Ги дарвозани ишғол қилди!
7'
Вуууууууҳ! Бурчак тўпидан кейин Сим Хён Жин бош билан зарба йўллади. Тўсин остига кираётган тўпни дарвозабон қайтариб қолди!
7'
Оҳо! КХДР футболчиси жарима майдончасининг чап бурчагидан кучли зарба йўллади! Волид Абдуллоҳ тўпни майдон ташқарисига уриб юборди
6'
Саудияликлар ўнг қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатма беришди. Кореяликлар тўпни қайтаришди
4'
КХДР терма жамоаси ўйин бошиданоқ катта шижоат билан ўйнашмоқда
1'
Саудия тўпни ўйинга киритди. Жонг Ил Гван прессинг чоғида риқибининг оёғига тепди ва сарич карточка олди
1'
Ўйин бошланди
'
Саудия яшил, КХДР оқ рангли формада ўйнайди
'
Энди эса навбат Саудия Арабистони давлат мадҳиясига
'
Шимолий Корея давлат мадҳияси янграмоқда
'
Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоалари майдонга чиқиб келишди
'
Осиё кубоги-2015 гуруҳ босқичи муҳим паллага кириб бормоқда. Бугун "В" гуруҳида 2-тур ўйинлари бошланмоқда. Ушбу ўйинлари чорак финал йўлланмаси учун курашда вазиятга анча ойдинлик киритиб беради
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.