Kirish Ro'yxatdan o'tish
19/05 00:00 Alaves 1-0 Xetafe
19/05 15:30 Sassuolo 0-2 Kalyari
19/05 18:00 Monsa 0-1 Frozinone
19/05 18:00 Udineze 1-1 Empoli
19/05 19:00 Navbahor 1-0 Neftchi
19/05 19:00 OKMK 5-3 So‘g‘diyona
19/05 20:00 Manchester Siti 3-1 Vest Xem
19/05 20:00 Sheffild Yunayted 0-3 Tottenhem
19/05 20:00 Arsenal 2-1 Everton
19/05 20:00 Brentford 2-4 Nyukasl
19/05 20:00 Brayton 0-2 Man. Yunayted
19/05 20:00 Byornli 1-2 Nottingem Forest
19/05 20:00 Chelsi 2-1 Bornmut
19/05 20:00 Kristal Pelas 5-0 Aston Villa
19/05 20:00 Liverpul 2-0 Vulverhempton
19/05 20:00 Luton 2-4 Fulhem
19/05 21:00 Inter 1-1 Lasio
19/05 22:00 Valensiya 1-3 Jirona
19/05 22:00 Vilyarreal 4-4 Real Madrid
19/05 22:00 Atletik Bilbao 2-0 Sevilya
19/05 22:00 Atletiko 1-4 Osasuna
19/05 22:00 Barselona 3-0 Rayo Valyekano
19/05 22:00 Betis 0-2 Real Sosyedad
19/05 22:00 Kadis 0-0 Las-Palmas
19/05 22:00 Malyorka 2-2 Almeriya
19/05 22:00 Granada 1-2 Selta
19/05 23:45 Roma 1-0 Jenoa
20/05 00:00 Loryan 5-0 Klermon
20/05 00:00 Monako 4-0 Nant
20/05 00:00 Lill 2-2 Nissa
20/05 00:00 Lion 2-1 Strasbur
20/05 00:00 Reyms 2-1 Renn
20/05 00:00 Lans 2-2 Monpelye
20/05 00:00 Tuluza 0-3 Brest
20/05 00:00 Gavr 1-2 Marsel
20/05 00:00 Mets 0-2 PSJ
20/05 21:30 Salernitana - Verona
20/05 23:45 Bolonya - Yuventus

Onlayn translyasiya

Испания кубоги, нимчорак финал

Жавоб ўйини. 16 январь, соат 23:59. Bosh hakam: Матеу Лахос

РЕАЛ МАДРИД

Серхио Рамос (20)
Криштиану Роналду (53)

2 : 2

АТЛЕТИКО

Фернандо Торрес (1, 46)
JAMOALAR TARKIBI
Кейлор Навас
Пепе
Серхио Рамос
Марсело
Даниэль Карвахаль
Иско
Тони Кроос
Хамес Родригес
Криштиану Роналду
Гарет Бэйл
Карим Бензема
  Ян Облак
Хуанфран
Жоао Миранда
Диего Годин
Гильерме Сикейра
Марио Суарес
Тьягу Мендеш
Коке
Рауль Гарсия
Антуан Гризманн
Фернандо Торрес
ZAHIRA
Икер Касильяс
Рафаэль Варан
Фабиу Коэнтрау
Сами Хедира
Асиер Илльярраменди
Хавьер Эрнандес
Хесе
  Мигель Анхель Мойя
Хосе Мария Хименес
Хесус Гамес
Габи
Арда Туран
Сауль
Рауль Хименес
SARIQ KARTOCHKA
Серхио Рамос (56)
Марсело (83)
Карвахаль (86)
Иско (90)
 
Габи (84)

Matn

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
90+4'
Ўйин якунланди. "Атлетико" Қирол кубогидаги юришини давом эттиради. Уларни чорак финалда жуда катта эҳтимол билан "Барселона" кутмоқда
90+3'
Роналду "регбича" жарима зарбасини амалга оширди
90+2'
Иско 10 метрлардан икки ҳимоячининг орасидан ўтказиб оёғининг учи билан зарба берди. Облак тўпни эгаллаб олди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Мезбонлар асабийлашишмоқда. Иско йўқ жойда рақиб футболчини тепиб ағдарди.
90'
Симеоне шогирдлари хотиржамлик билан тўпни назорат қилишмоқда
87'
"Атлетико" учинчи голни уришига сал қолди. Мезбонлар сўнгги паллада рақибга зарба бериш имконини беришмади
86'
Меҳмонлар бурчак тўпини яқн масофадан ўйинга киритишди. Карвахаль эса рақиб оёғига очиқчасига тепди
85'
"Атлетико" бурчак тўпи ишлади
84'
"Атлетико" бутун ўйин давомида бирор марта ҳам огоҳлантириш олмаса, ғалаба бўларди албатта. Габи сариқ карточка олди
83'
Марсело огоҳлантирилди
81'
"Атлетико"да ўзгариш: Рауль Гарсия ўрнига Хименес тушди
80'
Чап қанотдан узатилган тўпни Бензама бош билан дарвозага буришга ҳаракат қилди. Зарба ноаниқ чиқди
76'
Марсело тўпни дарвозабон майдончаси яқинидаги Роналду томон узатди. Ҳимоячи бош билан қайтарган тўпга Бензема биринчи бўлиб етиб келди ва зарба йўллади! Тўп ҳимоячига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди!
75'
Ўйин тугашига 15 дақиқа қолди, "Реал" футболчиларининг ўзлари ҳам қолган вақтда 3та гол уришларга ишонишмаяпти шекилли...
73'
"Атлетико"да ўзгариш: Гризманн ўрнига Габи туширилди
73'
"Атлетико" футболчи жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб юқорига кўтарилди ва уни Навас эгаллаб олди
72'
"Реал"да ўзгариш юз берди. Хамес ўрнига Хесе туширилди
69'
Вууууҳ! Тўп бурчакдан етказилганидан кейин Бензема тўпни боши билан қайтарди ва тўп ҳимоячининг елкасига тегиб, ерга тушаётганида Карим оёқда зарба йўллади. Аммо 3 метрдан дарвозани ишғол қила олмади! Тўп юқоридан ўтиб кетди
67'
Марсело жарима майдончаси остонасида йиқилаётиб зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
65'
Бэйл чап қанотдан берган узатмасига Рамос бош билан зарба берди. Облак тўпни эгаллаб олди
64'
Бурчак тўпига Годин бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
63'
Гризманн йўллаган зарба Наваснинг қўлидан майдонни тарк этди
62'
"Атлетико" сўнгги 3-4 дақиқадан бери ўз вақтини ҳужумда ўтказмоқда, мезбонлар хато кетидан хатога йўл қўйишмоқда. Рамос ўз жарима майдончаси олдида фол ишлатди
60'
"Реал" ҳимоячиларининг хатосидан сўнг меҳмонлар дарвоза томон хавф солишди. Мезбонларнинг ўзи хатони тўғирлашди
58'
"Реал"да мажбурий ўзгариш бўлди. Пепе ўрнига Рафаэль Варан туширилди
57'
Пепега эса тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
57'
"Атлетико"да ўйинчи алмашмоқда. Ўйин қаҳрамони Торрес ўрнига Арда Туран туширилди
53'
ГОООООЛ! Роналдууу! Бу сафар айнан Бэйлнинг чап қанотдан узатмасини Роналду бош билан дарвозага тўғрилаб қўйди! 2:2!
52'
Оҳо! Бэйл чап қанотдан тўпни жарима майдончасига юқоридан етказди. Роналду бош билан зарба ерди. Облак тўпни эгаллаб қола олмади. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
51'
Вуууууҳ! "Реал" дарвозасига учинчи гол киришига сал қолди! Майдон марказидан етказилган узатмадан кейин Торрес жарима майдончасига кириб борди. Ўнг қанотда шеригига очиқ турганига қарамай тўпни етказмади ва бир ўзи Пепе ва Рамос алдашга қарор қилди. Ортдан етиб келган Гризманн эса кутилмаганда зарба йўллади. Тўп дарвоза устунини силаганча майдонни тарк этди
50'
Торрес 2-3 нафар ҳимоячи қуршовида жарима майдончасига кириб борди ва тўпни тавани билан ортда турган Гризманнга қолдирди. Антуан ҳужумни ривожлантира олмади
49'
Тьягу Мендеш огоҳлантириш олди. Ортдан келиб Хамесни йиқитгани учун
46'
ГОООООООЛ! Фернандооооо Торрееес! 1:2! Эҳҳҳ, "Реал"! Яна бўлим бошида гол ўтказиб юбормоқда! Гризманн тўпни эгаллади ва олдинга бориб чап қанотдан жарима майдончасига кирган Торресга узатма берди. Фернандо Пепени ёш болаларча алдаб ўтди ва бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди. Тўп Кейлор Наваснинг оёғидан дарвоза тўрига бориб тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Ҳозирча "Реал" - "Атлетико" - 1:1. Танаффус. "Сантьяго Бернабеу" соҳиблари 3та гол уришлари учун 45 дақиқа имкониятга эгалар. Кутамиз.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди.
45+2'
Иско жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
45+1'
Меҳмонлар футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
44'
Марсело жарима майдончаси бурчагидан ерлатиб зарба йўлланди. Облак зарбани қайтарди
43'
Роналду жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Қўлларини танасига ёпиштириб турган Гризманнинг қўлига ён томондан тўп келиб тегди. Қўллар табиий ҳолатда. Шунинг учун пенальти йўқ
42'
"Атлетико"нинг жуда ҳам камсонли ҳужумларидан бири бурчак тўпи билан якунланди
40'
Бензема жарима майдончаси ичида тўпни ўзига бўйсундирди ва дарвоза томон ўгирилганча зарба йўллади. Зарба кучсиз чиқди, тўпни Облак эгаллади
37'
Ўйин битта дарвоза олдида кечмоқда! Мезбонлар кетма-кет бош билан, оёқ билан зарбалар беришмоқда. "Йўл-йўллилар" зарбаларни қайтариш билан оворалар
35'
Чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатилган тўпга Бензема сакради, аммо тўпни Годин қайтарди
34'
"Реал" тўла-тўкис штурм қилмоқда. Қанотлардан етказилаётган узатмаларни "матрасчилар" бартараф этиб туришибди
30'
Реалчилар жарима майдончаси ичидан ва атрофидан кетма-кет бир неча марта зарба йўллашди. Барча зарбалар қайтарилди
29'
Бэйл жарима майдончаси ичида — ўнг томонда тўпни қабул қилди ва олис устун яқинидаги Роналдуга пас берди. Криштиану бош билан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
28'
Чап қанотдан етказилган узатмани Симеоне шогирдлари қайтаришди
23'
Вууууууҳ! Роналдуууу! Хамес чап қанотдан узатма берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Роналду жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Ҳимоячилар тўпни яна қайтаришди!
20'
ГОООООООЛ! Серхио Рамооооос! 1:1!!! Майдоннинг ўнг томонида меҳмонлар Роналдуга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Кроос жарима зарбасини олис бурчак томонга узатди. Дарвозабон тўпга чиқиш чоғида Годинга урилиб йиқилиб тушди. Рамос бош билан дарвозани ишғол қилди!
18'
Вууууҳ! Кроос бурчакдан тўпни етказиб берди. Бензема тўпни оёғи билан қайтарди, аммо зарба беришга улгурмади. Роналду ҳам зарба беришга улгурмади, Облак тўпни эгаллаб олди
16'
Марсело томонидан етказилган узатмага Бэйл бош билан зарба берди. Ян Облак тўпни эгаллади
13'
Чап қанотдан етказилган узатмани мезбонлар қайтаришди. Қайтган тўпга Марсело зарба берди. Анча ноаниқ
12'
Бэйл чап қанотдан етказган тўпни Облак эгаллаб олди
10'
Бурчакдан етказилган тўпни меҳмонлар қайтиришди. Такрорий ҳужум пайтида Иско 2-3 нафар футболчидан ўтиб, жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Юқорига кўтарилиб кетди...
9'
Бензема жарима майдончаси ичида ўзига етказилган тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
7'
Чап қанотдан етказилган тўпни Бэйл бош билан дарвоза томон бурди. Тўпни эгаллаб олиш Облакка катта қийинчилик туғдирмади
5'
Мезбон футболчилар кичик шок ҳолатига тушишди. Трансляция режиссёри голдан кейинги уларнинг ҳолатларини кўрсатиб берди
3'
Очиғи, Торрес ҳаммасини "расво" қилди! Энди "Реал" 4та гол уриши керак! 4та! Бугун қўшимча бўлимлар кўрмаймиз!
1'
ГОООООООЛ! Фернандо Торреееессссс! 0:1! "Атлетико" майдон марказида "барселонача" паслар билан рақиб таъқибидан қочишди, Гризман эса чап томонда Пепедан ўтиб кетди ва жарима майдончасига ўнг томондан кирган Торресга узатма берди. Фернандо чап оёқда зарба бериб, "Реал" дарвозасини ишғол қилди!
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! "Қаймоқранглилар" ўйинни бошлаб беришди! Кетдик!
'
"Висенте Кальдерон"даги ўйинда "Атлетико" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Анчелотти шогирдлари бугун "камбэк" қилишга уриниб кўришади. Бу қийин бўлади, аммо уддалаб бўлмайдиган вазифа эмас
'
Криштиану Роналду ўзининг "Олтин тўпи"ни, Хамес энг чиройли гол учун берилган совғасини ва йил рамзий терма жамоасига кирган Тони Крос ва Серхио Рамос ўз совғаларини мухлисларига намойиш қилишди
'
Испания кубоги доирасида Мадрид дербиси - "Реал" - "Атлетико"!
'
Ўзбекистон терма жамоасидан бироз чалғиган ҳолда, эътиборимизни Европа футболига қаратамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли фктбол мухлислари

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.