Kirish Ro'yxatdan o'tish
06/12 01:00 Real Ovyedo 0-0 Malyorka
06/12 17:30 Aston Villa 2-1 Arsenal
06/12 18:00 Vilyarreal 2-0 Xetafe
06/12 19:00 Sassuolo 3-1 Fiorentina
06/12 20:00 Everton 3-0 Nottingem Forest
06/12 20:00 Manchester Siti 3-0 Sanderlend
06/12 20:00 Nyukasl 2-1 Byornli
06/12 20:00 Tottenhem 2-0 Brentford
06/12 20:00 Bornmut 0-0 Chelsi
06/12 20:15 Alaves 1-0 Real Sosyedad
06/12 22:00 Inter 4-0 Komo
06/12 22:30 Lids 3-3 Liverpul
07/12 00:45 Verona - Atalanta
07/12 01:00 Atletik Bilbao - Atletiko
07/12 16:30 Cremonese - Lechche
07/12 18:00 Elche - Jirona
07/12 19:00 Brayton - Vest Xem
07/12 19:00 Kalyari - Roma
07/12 20:15 Valensiya - Sevilya
07/12 21:30 Fulhem - Kristal Pelas
07/12 22:00 Lasio - Bolonya
07/12 22:30 Espanyol - Rayo Valyekano
08/12 00:45 Napoli - Yuventus
08/12 01:00 Real Madrid - Selta
08/12 19:00 Piza - Parma
08/12 22:00 Udineze - Jenoa

Onlayn translyasiya

Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.

Ўзбекистон Суперкубоги

8 март, 2015 йил. Соат 14:00. Bosh hakam: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

ПАХТАКОР

0 : 0

ЛОКОМОТИВ

JAMOALAR TARKIBI
12.Александр Лобанов
2.Егор Кримец
4.Аднан Ораховац
7.Кахи Махарадзе (С)
10.Жамшид Искандеров
11.Игорь Сергеев
16.Наврўз Алимов
23.Александр Мерзляков
24.Давронбек Ҳошимов
28.Станислав Андреев
29.Владимир Козак
  12.Маъмур Икромов
7.Руслан Корян
8.Сардор Мирзаев
11.Темурхўжа Абдухолиқов
13.Лутфулла Тўраев
16.Жасур Ж.Ҳасанов
17.Салим Мустафоев
18.Темур Кападзе
20.Ислом Тўхтахўжаев
31.Неманья Яничич
33.Олег Зотеев
ZAHIRA
1.Никита Рибкин
5.Акбаржон Исматуллаев
6.Мурод Холмуҳаммедов
8.Шерзод Каримов
9.Жалолиддин Машарипов
15.Жавоҳир Соҳибов
18.Баҳодир Пардаев
  30.Сардор Қобулжонов
3.Шавкат Муллажонов
10.Марат Бикмаев
22.Санжар Шоаҳмедов
77.Жасур О.Ҳасанов
97.Алишер Шоғуломов
99.Дамир Каяшевич

Matn

'
Темирйўлчилар мухлисларини ажойиб ғалаба билан табриклаган ҳолда ва Пахтакорга ОЧЛда юртимиз шаънинии муносиб ҳимоя қилишини тилаган холда трансляциямизни тугатамиз. Хайр, омон бўлинглар!
90'
Учрашув якунланди. ПАХТАКОР-ЛОКОМОТИВ 0:4! Локомотив - Ўзбекистон суперкубоги-2015 эгаси!
89'
Жасур Ҳасанов чап қанотдан жарима майдони чига тўп оширди, тўп ёлғиз турган Марат Бикмаевга келиб тушди, Марат тўпни хотиржам тўхатиб олди ва кучли зарба билан дарвозани нишонга олди.
88'
Гооооооооол! Бикмаев! 0:4!
87'
Пахтакор ҳеч бўлмаса битта гол уриш учун ҳаракат қилмоқда, Кахи Махарадзе жарима майдончаси ичида пенальти умидидан йиқилди, аммо ҳакам Равшан Эрматовлигини унутган кўринади.
83'
Машарипов жарима майдонининг ўнг томонида икки ҳимоячини ажойиб равишда алдаб ўтди ва тўпни шерикларига етказди, аввал Шерзод Краимов, кейин Искандеровнинг зарбаси ўхшамади. Гол бўлиши мумкин эди.
80'
Пахтакор бурчак тўпни ўйинга киритди, ҳужум қайтарилди. энди Пахтакор яна ҳужумда.
71'
Локода ўзгариш: Корян ўрнига Марат Бикмаев тушди.
71'
Бурчакдан оширилган тўп ҳимоячиларгаттегиб, Темурхўжага келиб тушди унинг хавфли зарбасини Лобанов қайтариб қолди.
71'
Локо бурчак тўпини тепмоқда.
68'
Қарши ҳужумда Жасур Ҳасанов (каттаси) бир рақибини алдаб ўтиб дарвоза томон чопди, тезлиги бўлганда Лобанов билан 1га 1 чиқиши мумкин эди, ёнма ён етиб келган ҳимоячи таъсирида Жасур тўпни дарвозабоннинг устида оширмоқчи бўлди. Тўпни Лобанов эгаллаб олди.
67'
Пахтакор аввал дарвоза устунини, кейин тўсинини нишонга олди.
66'
Абдуҳолиқов яна қизғанчиқ қилди, у биргина аниқ пас билан голга тортадиган вазият юзага келиши мумкин бўлган жойда , ҳимоячиларни алдашга тушиб кетди. Жуда хунук ҳолат!
'
Жамоаларда ўзгариш - Пахтакорда: Козак ўрнига Шерзод Каримов.
63'
Бунинг учун Ислом огоҳлантирилди.
63'
Машарипов жарима майдончаси яқинида Тўхтахўжаев томонидан қўполлки билан тўтатилди.
60'
Ислом Тўхтахўжаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
58'
58-дақиқа Пахтакорда ўзгариш бўлган экан: Андреев ўрнига Машарипов туширилган.
59'
Локода ўзгариш: Жасур Ҳасанов ўрнига Шавкат Муллажонов майдонга тушди.
'
Пенальти қандай юзага келган эди? Қарши ҳужумда Темурхўжа уч рақиби орасидан Коряннни ажойибпас билан таминлади, жарима майдони ичида Корян Лобановни алдаб ўтд, аммо Лобанов уни қўли билан ушлаб қолди.
54'
Гоооооооооооооооооооооооол! Руслан Корян! 0:3!
55'
Локо пенальти тепади!
54'
Пахтакор ҳужумда фаол бўлиб қолди, Локо қарши ҳужумда.
53'
Пахтакор жарима тўпи тепди. Тўп қайтарилди.
51'
Локо кетма-кет икки ҳужуи уюштирди, хавли ҳужумга айланиши мумкин эди, аммо Пахтакор ҳимоячилар тўпни ўз дарвозаларига яқинлаштирмадилар.
'
Чап қанотда Даврон Ҳошимов Жасур Ҳасановни йиқитгани учун жарима тўпи белгиланди. Жарима тўпни Тўраев бажарди, тўп икки ҳимоячи орасидан Темурхўжага келиб тушди. Темуирхўжа мўлжалда адашмади! Гол.
49'
Гооооооооооооооооооол! Абдуҳолиқоооов!0:2!
47'
Пахтакор ўнг қанотдан жарима зарбаси тепди, тўпни Абдуҳолиқов бош билан қайтарди. Локонинг варши ҳужами тўхталди.
46'
Иккинчи бўлимда Пахтакор сафида Наврўз Олимов ўрнида Акбар Исматуллаев ҳаракат қилади.
46'
Бошланди!
45'
Иккинчи бўлим бошланмоқда.
'
Биринчи бўлим ҳақида фикр билдирсак, ўйин темпи ўртача,аммо чемпионатимиз ўйинлари темпига қиёсласак анча тез бўлди. Иккала жамоа ҳам вазиятларга эга бўлди. Локомотивнинг бироз фаолигини таъкидласак арзийди. Чемпионлар лигасида иши унчалик юришмаётган жамоадан бундай ўйинни кутмаган эдик, тўғриси. Олдинда иккинчи бўлим турибди. Кўрамиз, Пахтакор чемпионлар лигасидаги ўйинларини эслаб қолармикан. Иккинчи бўлим ҳам қизиқарли билишига умид қиламиз.
41+1'
Биринчи бўлим тугади.
45+1'
Локонинг қарши ҳужуми! Эҳ, Абдуҳолиқов, у тўпни Корянга узатишдан қизғанди,вазият қўлдан чиқарилди.
45'
1 дақиқа қўшилди.
45'
Пахтакорнинг хавфли ҳужуми Олимовнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.
44'
Жарима зарбасини Корян бажарди, хавфли зарбани Лобанов қайтариб, жамоадошлари жонига оро кирди.
43'
Егрь Кримец Абдуҳолиқовни қўпол равишда тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.Жарима зарбаси.
40'
Корян ҳисобни 2:0га етказиши мумкин эди, рақибларидан чаққонроқ ҳаракат қилиб жарима майдончаси ичига кериб борди, аммо унга зарба беришга қўймадилар.
'
Чап қанотдан узатилган тўп бирин-кетин Локо ўйинчиларига тегиб, Сардор Мирзевга келаётган эди, аммо у зарба беришни ўзидан каттароқ Лутфулло Тўраевга қолдирди. Лутфулло 25 метрдан чиройли гол урди.
38'
Гооооооооооооооооооооол! Лутфулло Тўраев! 0:1!
34'
Даврон Ҳошимов знг қанотдан ажойиб рейд уюштирди, икки рақибидан ўтиб кетдим ва тўпни жарима майдончасига етказди. Наврўз Олимовнингбош билан берган зарбаси муваффаққиятсиз чиқди.
32'
Махарадзе Мирзаевни йиқитди. Жарима зарбаси Пахтакор дарвозаси томон.Жарима зарбаси ўйинга киритилди ва ҳужум қайтарилди.
32'
Локо яна ҳужумда, аммо уни охирига етказишда тезкор фикр қабул қилиш ва аниқлик етишмаяпти.
29'
Анчадан буён ҳужум қилмай қўйган Локо олдинга интилди, аммо қаршиликка учраб, тўпни ўз зоналаригача қайтариб олиб келишди.
28'
Кахи Махарадзега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
27'
Жарима тўпини Искандеров тўғри дарвозага тепиб бажарди, аммо бироз ноаниқ.
26'
Жасур Ҳасанов иккинчи марта Андрревни йиқитмода. Жарима зарбаси.
24'
Локо яна бурчак тепмоқда. Кримец боши билан ўз дарвозабонига тўп узатишда хато қилган эди.
23'
Локонинг навбатдаги бурчак тўпини Лобанов эгаллаб олди.
22'
Пахтакорнинг хужум уюштиршга уринди, аммо Локо ҳимоячилар каршилик килишди. Пахтакор футболчилар тўпни оркага ўйнашга мажбур бўлди ва ўнг қанотгатўп узатилган вақтда Пахтакор футболчиси оффсайдда турган эди.
19'
Бурчакдан оширилган тўпни Махарадзе кайтарди.
18'
Локо бурчак тўпи тепади. Л. Тўраев.
16'
Махарадзе жарима майдони ичида тўрт рақиби орасидан зарба беришга эришди! Икромов тўпни қатарди! Бугунги ўйиндаги энг хавли вазият.
15'
Маъмур Икромов ўз жарима майдонини тарк этиб, хавфни бартарф этди.
14'
Зотеев ўнг қанотда Даврон Ҳошимовни йиқитди. Жарима. Жарима зарбасини қайтариш Локо учун қийин бўлмади.
13'
Локомотив ажойиб ҳужум уюштираётган эди, аммо унинг ҳуумчиси оффсайд ҳолатида экан.
'
Шу пайтгача юзага келган вазиятларни ҳисобга олсак, Локомотив фаолроқ кўринмоқда. Тўп назоратида ҳам темирйўлчилар устун.
10'
Темур Копадзеузоқ масофадан зарба берди, биоз ноаниқ. У шерикларидан кечирим сўрашни унутмади.
9'
Бурчак тўпи амалгаоширилгандан сўнг тўп ҳимоячилардан ўтиб кетди, тўпни дарвозага киритадиган қизил либосли ўйинчи топилмади!
9'
Локомотив кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпи тепмоқда.
8'
Ислом Тўхтахўжаев Андревнинг ҳужумини тўхтади.
6'
Тўп Пахтакор зонасида, Локо прессинг уюштирмоқда.
5'
Локомотив ҳужуми бартараф этилди.
3'
Жарима зарбасини Искандеров Андреевга узатма ошириш билан бажарди.Хавли вазият юзага келмади.
2'
Локо ҳимоячиари Андреевга нисбатан жарима майдони яқинида қўполлик ишлатишди. Жарима зарбаси.
1'
Ўйин бошидаёқ Пахтакор бурсак тўпи ишлади. Бурчак тўпи амалга оширилди.
1'
Учрашув бошланди!
'
Равшан Эрматов жамоа сардорлари билан жамоалар қайси дарвозани эгаллашларини ва ўйинни ким бошлашини аниқлаб олди. Пахтакор ТВ эранининг ўнг, Локомотив - чап томонидан жой олди.
'
Ҳакамлар тўқ кўк рангли либосда)
'
Пахтакор - сариқ, Локомотив - қизил либосда ўйнайди.
'
Стадион узра давлатимиз мадҳияси янграмоқда!
'
Учрашувни Равшан Эрматов бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари! Бугунги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви билан юртимизда футбол мавсуми бошланади, бу билан сизларни табриклаган ҳолда пойтахтнинг икки клуби Ўзбекистон чемпиони - Пахтакор ва Ўзбекистон кубоги соҳиби Локомотив жамоалари ўртасидаги ўйиндан онлайн-трансляцияни бошлаймиз!

Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.